Jamol Nosirov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


Buxoro shahar hokimi Jamol Nosirovning telegram kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро шаҳри ва  Шаржа амирлиги ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилганлиги тўғрисидаги Англашув меморандуми имзоланди.

Жамол Носиров


Бухоро шаҳри ва Шаржа амирлиги ўртасида биродарлик битими имзоланди

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шаржа амирлиги ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим Султон Ол Қосимий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама дўстлик, ҳамкорлик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганлигини таъкидлар экан, меҳмонларни буюк пирлар заминида қарши олганидан мамнун эканлигини билдирди.

Мулоқот чоғида Бухоро шаҳри ва Шаржа амирлиги ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш, биргаликда туркум тадбирлар уюштириш, маданият ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, шунингдек, туризм, инвестиция, ёшлар, таълим каби йўналишларда ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Шу куни Бухоро шаҳри ва Шаржа амирлиги ўртасида биродарлик битими имзоланди.

Жамол Носиров


Санъат ва маданият миллий тараққиётимиз  кўзгуси. Инсон маънавиятининг юксалиши, унинг тафаккури ривожланиши маданият ва санъатсиз кечмайди.

Халқимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилишда, ўзбек миллий мусиқа санъати намуналарини асраб авайлашда, шунингдек мамлакатимизда адабиёт, санъат, илм-маърифатнинг янада равнақ топишида эса соҳа ходимларининг хизматлари беқиёс.

Қадрли маданиятимиз ва санъатимиз фидоийлари! Сизларни  қутлуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни билан  самимий табриклайман.

Барчангизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Ҳамиша элимиз ардоғида бўлинг! Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Жамол Носиров,
Бухоро шаҳар ҳокими


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

Дунёдаги жамики мусулмон уммати учун мўътабар ва қадрли бўлган, эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз, аввало, Аллоҳ таолога бугунги қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтамиз. 

Имом Бухорий ҳазратларидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилганидек, "Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради".

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин! Аллоҳ иймонимизни бут, ризқимизни улуғ, насибамизни қутлуғ қилсин!

Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Жамол Носиров,
Бухоро шаҳар ҳокими


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоролик уста-ҳунармандлар ҳам дунё ҳунармандлари жам бўладиган “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали”га қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жамол Носиров


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида " II Халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали" бўлиб ўтади

Жамол Носиров


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро вилояти Бош имом хатибининг йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Бухоро шаҳар ҳокимлигидан юртдошларимиз учун ажойиб янгилик!

Эндиликда сиз бизга мурожаат йўллаш учун турли телеграм каналлари излаб оввора бўлмайсиз.  "Қайси ижтимоий тармоқ орқали йўлласам, масъулларга етиб боради" - дея бош қотиришингиз шарт эмас.


🤩 Ҳокимликнинг “Халқ мурожаати” мобил иловаси ишга туширилди.

“Халқ мурожаати” мобил иловаси шаҳримиздаги мавжуд муаммолар ҳақида  аҳолидан келаётган мурожаатларни 24/7 режимида қабул қилади.

“Халқ мурожаати” мобил иловаси орқали сизнинг мурожатингиз қайси йўналишда бўлса, шу соҳа эгасига етиб бориши таъминланади ва мурожаат ечими бўйича шахсан ўзингизга жавоб қайтарилади.

Яна бир янгилик!
Эндиликда "Бухоро шаҳрининг энг фаол фуқаролари" рейтинги ҳам жорий этилади.  Яъни шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ муаммо ва мурожаатларни биринчилардан бўлиб мазкур илова орқали йўллаган фуқаролар рағбатлантириб борилади. 

Муаммолар ҳақида бизга хабар беринг!
Илова тест режимида ишламоқда.


"Халқ мурожаати" мобил иловасини юклаб олинг.

📲 APP Store / Play Market


#festival

⚡️2022-yildan boshlab har ikki yilda may oyida Buxoroda “Xalqaro zardo’zlik va zargarlik festivali” o’tkaziladi.

Bunda, ilmiy-amaliy anjumanlar, tanlovlar, taqdimot va ko‘rgazmalar, fashion show, shuningdek, teatrlashtirilgan-kontsert dasturlari, madaniy-ma’rifiy tadbirlar bo’lib o’tadi.

Quyida ko’rsatilgan sayt orqali festivalda qatnashish uchun ro’yxatdan o’tish mumkin.

https://zarfestival.uz/ru/
_______

⚡️С 2022 года, каждые два года в мае месяце, в Бухаре будет проходить Международный фестиваль золотошвейного и ювелирного дела, научно-практические конференции, конкурсы, презентации и выставки, а также театрально-концертные программы, культурно-просветительские мероприятия.

Зарегистрироваться для участия в фестивале можно через сайт, указанный ниже.

https://zarfestival.uz/ru/


Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида " II Халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали" бўлиб ўтади

Халқаро фестиваль доирасида турли тақдимотлар, кўргазмалар, мусиқали театр намойишлари ва кўнгилочар дастурлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Жамол Носиров


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро шаҳрида “Насриддин Афанди” анъанавий фестивали ҳамда “Шарқ таомлари” танлови бўлиб ўтди.

Жамол Носиров


Ассалому алайкум азиз Ватандошлар!
Маҳалла тизимининг жонкуяр фидоийлари!


Бугун, 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни. Бу куннинг Наврўз байрами билан ҳамоҳангликда нишонланиши бежизга эмас. Ҳар иккаласида ҳам қадриятларимиз мужассам. Шу муносабат билан Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла тизимининг барча ходимларини касб байрами билан самимий табриклайман! 

Маҳалла – асрлар оша халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги бўлиб келган.  Миллий урф-одат ва анъаналаримиз безавол сақланадиган, яхши қўшничилик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик маскани ҳисобланган. Бугун юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ўз ҳаётини, қувонч-у ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди.

Қадрли маҳалла жонкуярлари! Сизнинг аҳоли фаровонлигини янада ошириш, одамларни рози қилиш, уларнинг бугун бахтли яшашларини таъминлаш, нуронийларимизни, хотин-қизларимизни, ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, умуман олганда одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингиз таҳсинга сазовор.

Зеро, Президентимиз ҳам куни кеча ўтказилган Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида маҳаллага шундай таъриф берган эди: “Маҳалла – бу меҳр ва аҳиллик қўрғонидир. Маҳалла – оқкўнгил, бунёдкор халқимиз қалбининг кўзгусидир”.

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

Инсон қадрини улуғлаш ва халқни рози қилишдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Яшариш, янгиланиш айёми қалбингиздаги ғуборларни аритсин. Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Жамол Носиров,
Бухоро шаҳар ҳокими


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухорода Наврўз шодиёналари

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Собир Раҳимов маҳалласи, Шофиркон кўчаси 22-уйда истиқомат қилувчи Норбой ота Қаршиев ҳам “Жасорат” медали, Иккинчи даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Уруш йилларида оддий аскар сифатида жанг қилган.

“Ширбудин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рейда Ресутова ҳамда А.Ғиждувоний маҳалласида яшовчи Катизе Менсеитовалар ҳам урушнинг оловли йилларидан омон қолган кам сонли ватандошларимиздан. Уларнинг барчаси бугун давлатимизнинг меҳру ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Бугун Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, вилоят ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимова, Бухоро вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари ва бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан уларга ҳам Президентимиз табриги ектазилди. Дуога қўллар очилиб, тинч ва фаровон кунларга шукроналар айтилди.

Жамол Носиров



Показано 15 последних публикаций.