Репост из: Jamoliddin Mirzo
ЁМҒИРЛАР
Ҳаётим, баҳорим дилда-ку борим
Муҳаббат биз учун балки хатоми?
Кўзларим дурини сочдим дарёга
Ишқ йўли шунчалар хаста гадоми?
НАҚОРАТ
Кўзимда томчилар тинмай ёмғирлар
Езилар азобдан юрак бағирлар
Ёғавер, ёғавер яна ёмғирлар
Кетсин бевафодан қолган азоблар.
Биз учун ишқ наҳот ўйин бўлдими?
Муҳаббатга эришмоқ қийин бўлдими?
Қадри йўқ севгимга ачиниб йиғлай
Боғимга хазонлар эрта келдими?
НАҚОРАТ
Кўзимда томчилар тинмай ёмғирлар
Езилар азобдан юрак бағирлар
Ёғавер, ёғавер яна ёмғирлар
Кетсин бевафодан қолган азоблар.
Дилимда қолди-ку битта бир оҳим
Ёлғиз қўйма мени энди Оллоҳим
Ёғавер, ёғавер яна ёмғирлар
Кетсин бевафодан қолган азоблар.
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Muallif #JamoliddinMirzo