ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.
✔️ 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.
✔️ 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.
✔️ 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.
✔️ 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.
✔️ 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.
✔️ 6. Уларга шукр қилинг.
✔️ 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.
✔️ 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.
✔️ 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.
✔️ 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.
✔️ 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.
✔️ 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.
✔️ 13. Уларни фикрларини паст санаманг.
✔️ 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.
✔️ 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.
✔️ 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.
✔️ 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.
✔️ 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.
✔️ 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.
✔️ 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.
✔️ 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.
✔️ 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.
✔️ 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.
✔️ 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.
✔️ 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.
✔️ 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.
✔️ 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.
✔️ 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.
✔️ 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.
✔️ 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.
✔️ 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.
✔️ 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).
❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
Ҳоким ривояти.
- Аллоҳ таоло бизни ўқиганларимизга амал қилишга ҳидоят қилсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Erkatoy15
@Jurnalistikanarsalar