✍️“Беш ташаббус паралимпиадаси”га марҳамат
⚡️2024 йил 19 апрель куни Спорт мактаби ўйингоҳида ёшлар спортини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида шаҳримиздаги имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақалари ўтказилади.
⚡️Мусобақалар соат 14:00 да бошланади. Ёшлар ушбу мусобақа доирасида учта йўналиш яъни, спортнинг пара енгил атлетика, пара шахмат-шашка ҳамда пара стол тениси ва аравачада стол тениси турлари бўйича беллашадилар.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.