Репост из: PSIXOLOGIYA
🌸 ҚИЗМИ ЎҒИЛМИ, ФАРЗАНД ХУДОНИНГ НЕЪМАТИ-КУ?
Бир аёлни тўрт яшар қизи бор эди. У яна ҳомиладор бўлди. Ултратовуш таҳлили иккинчисини ҳам қиз деб башорат қилди. Тушкунликка тушиб келаётганини кўриб, хавотирланган эрига янгиликни айтди. У бир муддат термулиб турдида, сўнг лой қўллари билан аёлини маҳкам қучоқлаб олди ва "Нега норози бўласиз? Қизми ўғилми, фарзанд Худонинг неъмати-ку? Неъматга асло ношукурлик қилиб бўлмайди. Мени хафа қилманг" деди.
Вақти соати етиб туғруқхонага боришди. Биринчиси кесарча йули билан туққани боис иккинчисини ҳам шу йўл билан туғдириш керак дейишди. Сўнг жарроҳлик столига олинди. Наркоздан кейин ҳушини йўқотибди. Бир пайт вужудида кучли увушиш ҳис қила бошлабди. Сўнг яна беҳушлик.
Қопқоронғи чуқурлик. Бир пайт зулматли жар ёқасида турмуш ўртоғи ҳамда қизини кўрди. У онажон деганча онасига талпинди ва қўлидан тутиб қолди. Кейин эрини ёнига етаклади. Кўзини очганида эри ёнида йиғлаб ўтирарди.
УУТ курсатганидек қиз эмас ўғил туғибди.
Аёл бахтли. Ўғил туққани учун эмас. Уни лой чангаллаган қадоқ қўллари билан қучган. Мен қиз, ўғил деб фарзанд ажратмайман. Худойим нимани тақдир қилган бўлса розиман дея уни хам тақдирига ризо бўлиб яшашга ўргатган кўнгли пок бир инсоннинг жуфти ҳалоли эканлигидан бахтиёр эди.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEubnWdjXL6Vg1rf4A