илм علم илм


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ibn Taymiyya rohimahullohni duosi naqadar ajoyib edi:
يا معلم آدم علمني
يا مفهم سليمان فهمني
Ey Odam (alayhissalom)ga barcha ilmlarni o'rgatgan zot menga ham talim bergin.
Ey Sulaymon(alayhissalom)ga fahm bergan zot menga ham fahm bergin.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


بسم الله الرحمن الرحيم

۞ وَلَا تُجَـٰدِلُوۤا۟ أَهۡلَ ٱلۡكِتَـٰبِ إِلَّا بِٱلَّتِی هِیَ أَحۡسَنُ إِلَّا ٱلَّذِینَ ظَلَمُوا۟ مِنۡهُمۡۖ وَقُولُوۤا۟ ءَامَنَّا بِٱلَّذِیۤ أُنزِلَ إِلَیۡنَا وَأُنزِلَ إِلَیۡكُمۡ وَإِلَـٰهُنَا وَإِلَـٰهُكُمۡ وَ ٰ⁠حِدࣱ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ

«(Эй мўминлар), сизлар аҳли китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар, магар уларнинг орасидаги зулму-зўравонлик қилган кимсалар би-лангина (кескин муомала қилишингиз мумкиндир). Ва айтинглар: «Бизлар ўзимизга нозил қилинган (Қуръон)га ҳам, сизларга нозил қилинган (Таврот ва Инжил)га ҳам иймон кел-тирганмиз. Бизларнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам Бир (Аллоҳ)дир ва биз-лар Унгагина бўйинсунгувчимиз»»
(29/46)

Аҳли китобларнинг зулм, қайсарлик ва кибр қилганларига чиройли йўсинда хитоб қилин-майди, балки уларни жиловлаб қўядиган йўсинда мурожаат қилинади.

Аллоҳ таоло шундай деди:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّبِیُّ جَـٰهِدِ ٱلۡكُفَّارَ وَٱلۡمُنَـٰفِقِینَ وَٱغۡلُظۡ عَلَیۡهِمۡۚ وَمَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِیرُ

«Эй пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат бу!» (9/73)

Мунофиқларга қурол-аслаҳа билан эмас, балки уларни жиловлаб, одамларни улардан нафратлантириш учун ҳам ҳужжат, сўз ва раддия бериш билан кураш олиб борилади. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди:

وَقُل لَّهُمۡ فِیۤ أَنفُسِهِمۡ قَوۡلَۢا بَلِیغࣰا

«Ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг!» (4/63)

Демак уларга хос муомала қилинади. Чунки улар қайсар ва кибр қилувчидирлар. Ҳақни эмас, балки одамларни залолатга етаклашни истайдилар. Демак уларга, ўзларига лойиқ услубда муомала қилинади. Ҳақ талабидаги ёки рушду-ҳидоят истагидаги кишига эса юмшоқлик, меҳрибонлик ва илтифот билан мурожаат қилинади. Чунки у ҳақ, илм ва фойда истагидаги кишидир.

@kimekaningnibil


Ул зот Макка халқига қарши амалга оширган "Иқтисодий Бойкот" қиссаси маълум ва машҳурдир.

Аллоҳнинг пайғамбарини ҳақорат қилиш жураътини ўзига одат қилиб олган қонхўр ва мустамлакачи французларга қарши бир мусулмон шахснинг амалга ошириши лозим бўлган виждоний, имоний, шаръий ва қонуний ҳақлари ва бурчларидан бири бу шубҳасиз Иқтисодий Бойкотдир!
Қани энди бу ҳукуматлар доирасида ҳам бажарилганида эди... Таъсири ва самараси кучлироқ бўлар эди... Афсуски, бугун халқининг аксариятини мусулмонлар ташкил этувчи давлатлар ва ҳукуматларнинг деярли аксариятида на миллий ва на дийний ҳамият қолмаган!!!
Бироқ бу оддий мусулмонлар бепарво бўлиши керак дегани эмас... Иброҳим алайҳиссаломнинг оташини сўндирмоқ учун оғзида сув ташиган чумоли мисол сафимизни белгилаш бугун энг муҳим иймоний бурчимиздир!

ШУНДАЙ ЭКАН, ҚОНХЎР ВА САТАНГ ФРАНЦУЗЛАРНИНГ МАХСУЛОТАРИНИ БОЙКОТ ҚИЛИШГА БАРЧАМИЗ ХИССА ҚЎШАЙЛИК!

ХУСУСАН МУСУЛМОНМАН ДЕГАН ҲАР БИР САВДО ШАҲОБЧАЛАРИ ВА МАРКЕТ МУТАСАДДИЛАРИ БУ ИШНИ ЖИДДИЙ ЭЪТИБОРГА ОЛСИНЛАР!

@kimekaningnibil


#ФРАНЦИЯГА_ҚАРШИ_ИҚТИСОДИЙ_БОЙКОТ
Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Исломга душманлик қилган кофир ва мушрикларга қарши "Иқтисодий Бойкот" суннатини жорий қилган илк мусулмон ким эди?
У зот - асир олинганидан сўнг Мадина масжидидаги устунларнинг бирига боғлаб қўйилган ва Росулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга кўрсатган гўзал муносабати ва марҳаматлари қаршисида ҳайратга тушган, бироқ "асирликдан қўрқиб мусулмон бўлди" дейишларидан ҳазар қилгани учун, то қўйиб юборилмагунча, уч кунлик асорат мобайнида ўз дийнида қолган, озод бўлганидан сўнг эса ўз юртига кетиш ўрнига Мадина хурмозорларидан бирида ювингач, ўз ихтиёри ила Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига қайтиб келган ва Росулуллоҳнинг хузурларида ўз истаги ила шаҳодат калимасини айтиб Исломга кирган, Ислом тарихидаги илк Умра ибодатини бажарган илк мусулмон бўлмиш, Бану Ҳанийфа қабиласи раиси, Ямомалик улуғ саҳоба Сумома Ибн Усаал эдилар.


Шайх Абу Қатода Фаластиний айтадилар:

Амирига итоат қилиб мусулмон жамоага қарши жанг қилган ҳар бир киши борки

(مقاتل في سبيل الظلم)

зулм йўлидаги жангчи ҳисобланади ва ким шу каби ишлар устида ўлса золим ва осий бўлган ҳолида ўлибди.

@kimekaningnibil


Тоғутга куфр келтиришсиз иймон бўладими?

«Ким тоғутга куфр келтириб Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат у ҳеч узулмайдиган мустаҳкам арқонни (ислом, тавҳидни) маҳкам тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». (Бақара: 256)

Имом Қуртубий ушбу оятнинг тафсирида айтади: «Аллоҳ таъоло мустаҳкам арқонни маҳкам ушлашлик учун ушбу оят билан икки шартни шарт қилди: Тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтириш. Мустаҳкам арқоннинг маъноси эса: Мужоҳид буни иймон деган. Суддий бу ислом деган. Ибн Аббос, Саид ибн Жубайр ва Зоҳҳок эса бу Лаа илааҳа иллаллоҳдир дейишган. Бу барча тафсирлар бир бирига зид эмас ва барчаси бир маънони ифодалайди». (Тафсирул Қуртубий)

Имом Бағовий айтади: «Ким тоғутга куфр келтирса..» яъни тоғут бу шайтондир. Баъзилар тоғут бу Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинадиган нарсадир дейишган. «..ва Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат у мустаҳкам арқонни маҳкам тутибди», яъни мустаҳкам, пуҳта, ҳеч узулмайдиган динни маҳкам тутибди. (Тафсир Бағовий)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Шуни билгинки, инсон токи тоғутга кофир бўлмагунига қадар, Аллоҳга иймон келтирган бўлмайди. Бунга Аллоҳнинг ушбу сўзи далил: «Ким тоғутга куфр келтириб Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ у узилмайдиган мустаҳкам тутқични маҳкам тутибди. Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир». (Бақара: 256) Ҳақ йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динидир. Залолат Абу Жаҳл динидир (ширкдир). Мустаҳкам тутқич эса лаа илааҳа илла Аллоҳ деб гувоҳлик беришдир». (Дурорус Саннийя)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиганларга (тоғут, соҳта илоҳлар) куфр келтирса, унинг моли ва жони ҳаромдир, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир». (Саҳиҳул Муслим, Иймон Китоби)

"Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз"
(Наҳл: 36)

@kimekaningnibil


﴿یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ ٱسۡتَعِینُوا۟ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّـٰبِرِینَ﴾ [البقرة ١٥٣]

"Сабр ва намоздан ёрдам талаб қилинглар. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир."
Ал Бақара 153

عَنْ حُذَيْفَةَ قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا حَزَبَهُ أَمْرٌ صَلَّى.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

"Набий соллалоҳу алайҳи ва салламга бир иш оғирлик қилса, намоз ўқир эдилар."
Абу Довуд ривояти

Яъни, бирон ғам-қайғу етса, намоз ўқир эдилар.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳам бирон мусийбат етса, намозга шошилар эдилар...

Abu Bakr Hanafiy

@kimekaningnibil


Абу Ҳуройро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади у киши айтдилар:
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Бирор киши илм талаб қиладиган йўлга тушса, Аллоҳ унга шу туфайли жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Кимни амали кечиктирса, уни насаби тезлаштирмайди."
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти

Яъни, бу дунёда амал қилмаган кишига охиратда шарафли насаби фойда бермайди.

Abu Bakr Hanafiy

@kimekaningnibil




Кофирларнинг байрамларига тақлид қилиш Қуръон, ҳадис ва уламолар ижмоъсига кўра ҳаромдир!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллом дедилар: "Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир". (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Ибн Таймия айтади: Бу ҳадис – уларга тақлид қилишни камида ҳаром қилади. Аммо бошқа бир оятда уларни дўст тутган киши – улар каби кофир бўлиши айтилади: «Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир». (Моида: 51-оят)
(ал-Иқтидо, 1/454.)

Имом Ибн Касир ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: «Ушбу ҳадисда мўминларнинг сўзлари, ишлари, кийимлари, ибодатлари ва бизга шариат буюрмаган ва иқрор бўлмаган нарсаларда кофирларга ўхшашлари таъқиқланган».
(Тафсир Ибн Касир. Бақара сурасининг 104-оятининг тафсири).

Ибн Таймия айтадиларки, кофирларга тақлид қилишнинг ҳаромлигига саҳобалар даврида иттифоқ қилинган
(ал-Иқтидо: 1/454).

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг айтишларича, бу масалада уламолар иттифоқ қилганлар.
(Аҳкому аҳлиз-Зимма: 2/722 725).

Аллоҳ таоло кофирларга тақлид қилишни таъқиқлаган ва бунинг манфур ва жирканч амаллигини маълум қилиб, унинг хатарли оқибатларидан огоҳлантирган. Буни кўп оятларда, кўп ҳолатларда ва турли йўллар билан таъкидлаган: баъзан уларга эргашиш ёки бўйсинишдан қайтаради, баъзан уларнинг ўзи ва сўзлари, феъллари ва муомалалари ортида беркинган макр-хийласига алданишдан огоҳлантиради.

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳдан саҳиҳ санад билан келган ривоятда Умар ибн Хаттоб розияллаҳу анҳу шундай деган эканлар: Мушрикларнинг байрам кунларида уларнинг ибодатгоҳларига кирмагин, чунки уларнинг устига (Аллоҳнинг) ғазаби тушади.

Яна Умар розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида узоқ бўлинглар.
(Байҳақий 18641).

Ибн Таймия дедилар: Кофирларнинг бирор байрамига тақлид қилишлик, уларнинг ботил эътиқод ва урфларига рози бўлишликни билдиради. Яна дедилар: Мусулмонларнинг кофирларга улар байрамларида фойдаланадиган нарсаларни: овқат, либос, райхон ва шу каби ашёларни сотишлари ҳаромдир.
(ал-Иқтидо 229).

Ибнул Қоййим дедилар: Кофирларни байрамлари муносабати билан табриклаш ҳаром эканлигига уламолар ижмо қилдилар. Яна дедилар: Бу ҳудди бировни ароқ ичгани, қотиллик ёки зино қилгани билан табриклаш кабидир.
(Аҳкаму аҳлиз-зимма 1/441).

«Биз барча миллатга ўз маросимларини жорий қилганмиз» (Ҳаж: 67). Ибн Таймийя мазкур оят ҳақида дедилар: Байрамлар – қибла, намоз ва рўза каби шариат арконлари, тўғри йўл ва диний маросимларнинг бир қисмидир. Кофирларнинг байрамларига шерик бўлиш билан бошқа маросимларига иштирок этиш орасида фарқ йўқ. Байрамга тўлиқ рози бўлиш, куфрга тўлиқ рози бўлиш, баъзи масалаларда рози бўлиш эса, куфрнинг баъзи кўринишларига рози бўлишдир. Динларни бир-биридан фарқлаб, ажратиб турувчи энг улкан шиорлар – байрамлар бўлиб, кимки уларни нишонласа, бас, у куфрнинг улкан шиорларини тасдиқлабди. Кофирлар билан бирга уларнинг байрамларида иштирок этиш баъзи ҳолатда ҳатто куфрга ҳам олиб бориши мумкин. Бу масалага юзаки ва бепарво бўлиш камида гуноҳдир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳар бир қавмнинг ўз байрами бордир. деганлар
(Бухорий)
(ал-Иқтидо 1/471 172).

@kimekaningnibil


Йирик Ҳанафий олимлардан Бадруддин ал Айний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳул Бухорийга ёзган "умдатул қорий" китобларида

﴿یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ لَا تُقَدِّمُوا۟ بَیۡنَ یَدَیِ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦۖ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِیعٌ عَلِیمࣱ﴾ [الحجرات ١]

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулдан олдин шошилманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир." Оятининг маъносини шарҳлаб қуйидагиларни айтадилар:

"Бирон ишга Аллоҳ ва росуининг ҳукмидан ва унга изн беришларидан олдин қатъий ҳукм қилманглар. Шунда ёки ваҳйга амал қилган бўласизлар ёки Аллоҳнинг росули(соллалоҳу алайҳи ва саллам)га эргашаётган бўласизлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг бу оятга тафсирлари ҳам шу маънода:
"Китоб ва суннатга хилоф гапирманглар.(Ибн Аббос розияллоҳу анҳу)"
(Бадруддин ал Айний роҳимаҳуллоҳ нинг шарҳларидан иқтибос тугади.)

Бу оят сўнгра Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ва Бадруддин ал Айний ал ҳанафий роҳимаҳуллоҳ нинг гапларига кўра ҳеч бир ишни Аллоҳ ва росулининг ҳукмига солиштирмасдан, изнларини билмасдан қилишимиз жоиз эмас экан.
Тамом, Аллоҳ таоло ва росули соллалоҳу алайҳи ва саллам буюрмаган бидъатларни тарк қилайлик.
Ҳар бир ишимизни Қуръон ва суннатга солиштирайлик...

Abu Bakr Hanafiy

@kimekaningnibil


Ихтилоф, фирқаланиш Аллоҳ таоло ва Росули соллалоҳу алайҳи ва саллам нинг амрларига бўйсунмаслик оқибатида келиб чиқади.

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

واللهِ لَتُقِيمُنَّ صفوفَكم أو ليُخالِفَنَّ اللهُ بينَ قلوبِكم،

"Аллоҳга қасамки, (намозда) саффларингизни тўғирлайсизлар ёки Аллоҳ қалбларингизни бир бирига мухолиф қилиб қўяди!"
(Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ)

Abu Bakr Hanafiy

@kimekaningnibil


☘️Эртага 24/08/2020, ҳижрий тарихда 5 – муҳаррам, 1442 йил душанба! 🌙🌙🌙

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

@kimekaningnibil


Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
«Мен умматим устида энг қўрқадиган нарса, адаштирувчи имомлардир».

Бошқа ривоятда саҳобалар: «Ё Росулуллоҳ сиз учун Дажжол фитнасидан ҳам қўрқадиганроқ кимса борми?», деб сўраганлар.
- Шунда Росулуллоҳ ﷺ:
«Ҳа, адаштирувчи имомлар», деб жавоб берганлар.

_✍ Бухорий «Саҳиҳ», 1551.

@kimekaningnibil


#Эрга итоат фазли.

Жобир Розиаллоҳу анҳумо айтадилар:
Биз Росулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирганимизда, бир аёл келиб айтди:
"Я Росулуллох, мен аёллар номидан сизга (савол билан)келдим: Эркакларнинг Роббиси ва аёлларнинг Роббиси ҳам Аллоҳ!
Одам алайхиссалом : эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам отаси бўлса, Хавво эса: эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам онаси бўлса. Ва Аллоҳ сизни эркакларга ҳам аёлларга ҳам Росул қилган бўлса. Эркаклар Аллоҳ йўлида (жиходга) чиқиб қатл қилинса, улар Роббиси ҳузурида тирик, ризқлантириладилар, ва (жанга) чиққанларида яна уларга сиз билган ажрлар бор.
Биз эса уларга хизмат қиламиз. Ўзимизни уларга атаб (уйга) хибс қиламиз.
Бизга нима ажр бор? "
Шунда Росулуллох алайхиссалам айтдилар:
"Аёлларга мендан салом айтгин ,ва уларга айтки : Албатта эрга итоат қилиш мана шу нарсаларнинг барчасига тенгдир. Ҳолбуки сизлардан шуни қиладиганлар ҳам озчилик...!"

(Илбу Абуд-дунё ва баззор ривояти)

@kimekaningnibil


عيد مبارك

تقبل الله منا ومنكم

Ийдул муборак!
Роббим қилган амалингизни ўз даргохида қабул айласин!
Охиратда савол-жавобсиз жаннатга кирадиган тоифани биридан бўлишни Роббим насиб қилсин!

@kimekaningnibil


#Арафа_муборак_биродарим!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

« قَالَتْ عَائِشَةُ : إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ : " مَا مِنْ يَوْمٍ أَكْثَرَ مِنْ أَنْ يُعْتِقَ اللَّهُ فِيهِ عَبْدًا مِنَ النَّارِ مِنْ يَوْمِ عَرَفَةَ، وَإِنَّهُ لَيَدْنُو، ثُمَّ يُبَاهِي بِهِمُ الْمَلَائِكَةَ، فَيَقُولُ : مَا أَرَادَ هَؤُلَاءِ ».

«Аллоҳ Арафа кунидан кўпроқ, бандаларини дўзах оловидан озод қиладиган кун йўқдир. Ҳақиқатда Аллоҳ уларга яқинлашади, сўнгра малоикалари олдида мағрурланиб дейди: «Улар нимани хоҳлашяпти?»»

Муслим 1348, Насоий 3003.
_____________________________
Арафа кунининг дуоси:

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».

لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

@kimekaningnibil


Хадиси шариф ...

Зулхижжанинг ўн кунлигида такбир тахлил тахмидларни кўпайтиринг...

​​Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ҳеч қайси кунда қилинган амал Аллоҳнинг наздида ушбу ўн кунда қилинган амаллардан улуғроқ ва Аллоҳга суюмлироқ эмас. Шундай экан, бу кунларда такбир, таҳлил ва таҳмидни кўпайтирингиз!"
(Аҳмад ривояти)

Изоҳ:
Такбир: (Аллоҳу акбар);
Таҳлил: (Лаа илаҳа иллаллоҳ);
Таҳмид: (Алҳамдулиллаҳ).

Шунингдек, уламолар ушбу фазилатли кунларда қуйидаги амалларни қилишга ҳам кӯрсатма беришган.

✔️ Нафл намозларни кӯпайтириш.
✔️ Садақалар қилиш.
✔️ Нафл рӯзалар тутиш.
✔️ Чинакам тавба қилиш.
✔️ Гуноҳлардан узоқ бӯлиш.
✔️ Қурбонлик қилиш.

    •┈•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•┈•

@kimekaningnibil


Замонамизда яшаб ўтган ўзбек ҳанафий олимларидан Шайх Абдуллоҳ бухорий роҳимаҳуллоҳ нинг дарсларидан баъзи фойдалар:

"Абдуллоҳ бухорий роҳимаҳуллоҳ мусиқани жоиз деганни КОФИР деганлар."
(Бу шайхнинг гаплари. Бу гап мутлақлигича тушинилмайди)

"Мусиқа жоиз деб фатво бериш ниҳоятда катта хиёнат."

"Ҳанафиларнинг ал ажнас деган фатво китобларида мусиқа эшитиб ўтирадиганларни Лут қавмини амалини бажарадиганлар ёнида зикр қилиб ҳаромлиги айтилган."

"мусиқали мавъизаларни диний ваъз дейиш жоизмас".

"Мусиқали киноларни диний кино дейиш жоизмас."

Устозга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

© Abu Bakr Hanafiy

@kimekaningnibil


Қози Иёз Моликий раҳимаҳуллоҳ деди:

Абдуллоҳ ибн Юсуф ривоят қиладилар (ўша куни Имом Малик билан бирга бўлганлардан бири):

Биз Молик ибн Анас билан эдик. Бир одам (Эфрат дарёси бўйидаги қишлоқдан яшайдиганлардан) бири деди:

“Абу Абдуллоҳ (Имом Малик, унинг ўғли Абдуллоҳ) бизда одамлар бор, улар ўзларини сўфийлар деб айтишади, кўп овқат ейишади ва улар овқатланишганда қасида қўшиқларини айтишади (кейин шеърлар) ва кейин имо-ишоралар қила бошлайдилар, рақсга тушиш.“

Молик айтди: “Улар мажнунларми?“

У жавоб берди: “Йўқ“

Молик: “Улар болаларми?“

У жавоб берди: “Йўқ, улар катталар (шайхлар), ақлли одамлардир.“

Молик айтди: “Мен бирон бир Ислом аҳли (дин тарафдорлари) буни қилаётганини эшитмаганман.“

Бу одам гапини давом эттирди:

“Ҳа, улар ҳаддан ташқари тўйишади, кейин қасида-қўшиқ айтишди, кейин ўрнидан туриб рақсга тушишди ва баъзилари бошларини ёноқлари билан уришади.“

Имом Молик кулиб, ўрнидан турди ва ўз хонасига кирди. Кейин Моликнинг дўстлари ва шогирдлари бу кишига:

“Биз имомга қарийб 30 йилдан бери яқинмиз ва унинг ҳозиргидек кулганини кўрмагандик.“

[Тартибул Мадорик, 2/54]

@kimekaningnibil


#Биродарим_сиз_буларга_иймон_келтирасизми?

Оҳад ҳадисларни эътиқод бобида инкор қилиш билан, сиз нималарга иймон келтирмайсиз бир қаранг-а?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган хабарларнинг баъзилари «мутовотир», яна баъзилари эса «оҳад» йўли билан келган бўлади. Агар оҳад ҳадис саҳиҳ бўлса, Аҳли сунна аъинмаларининг* ҳамда уларга яхшилик билан эргашган уламоларнинг ўртасида ихтилоф йўқ-ки, оҳад ҳадисни ақийдада ҳужжат эканида!

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар». (Ҳужурот: 6).

Ушбу оятни тескарисини тушунишлик шуни англатадики: агар солиҳ одам хабар келтирса, у хабар қабул қилиниши керак.

√ Аллома Шанқитий раҳимаҳуллоҳ тафсирида шундай дейди: «Бу оятнинг тескарисини тушуниш, агар хабар билан келган киши фосиқ эмас, балки солиҳ бўлса, унда унинг хабарининг ҳақиқатини билиш шарт эмас».
Қаранг: «Адваъул баён», 7/411.

√ Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади: «Бу киши, агар у солиҳ бўлса, оҳад хабар қабул бўлишининг далили, чунки Аллоҳ таоло фақат, фосиқнинг хабарини аниқлаб кўришга ва ишонч ҳосил қилишга буюрди».
Қаранг: «Тафсирул Қуртубий»,16/312.

√ Имом Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ ҳам ушбу оятни келтириб айтди: «Агар ростгўй киши бирон бир хабар билан келган бўлса, унинг хабарини текшириб, уни бажармаса, унда солиҳ киши билан фосиқ киши тенг бўлар эди, бу эса Қуръонга зиддир».
Қаранг: «Ат Тамҳид», 8/371.

Энди, баъзи фирқалар: «Оҳад ҳадис ақийдада ҳужжат эмас, лекин фиқҳда амал қилинаверади», деб айтишади. Лекин бу Аҳли сунна вал жамоа усул-қоидаларига хилоф гап. Бу масалада, яъни саҳиҳ оҳад ҳадис уммат қабул қилиб олгандан кейин, Аҳли сунна вал жамоа аъинмаларининг ҳаммасининг битта якдил сўзи; «саҳиҳ оҳад ҳадис ақийдада ҳужжат эканидир!»
Ақийдада оҳад ҳадисларни инкор қилган фирқалар, жуда кўп нарсаларни инкор қилишларига тўғри келади. Масалан:
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбарлардан афзал эканликлари…
• Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта шафоатлари…
• Умматдан гуноҳи кабира қилганларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қилишлари…
• Қуръондан бошқа ва Қуръонда зикри келганлардан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларига Аллоҳ таоло жорий қилган мўъжизаларининг аксари…
• Халқнинг қандай бошланган эканлиги ҳақидаги хабарлар…
• Малоикалар ва жинларнинг сифатлари…
• Жаннат ва дўзахнинг Қуръонда келган сифатларидан ташқари, хабарларда келган сифатлари…
• Бандани, қабрда Мункар ва Накийр фаришталари савол жавоб қилишлари…
• Ўлган одамни қабр қисишлиги…
• Сирот кўприги, Ҳавз, амаллар ўлчанадиган икки паллалик тарози/мезон. Мезонни ўзи Қуръонда келган, лекин унинг икки паллалик экани оҳад хабарлар билан собит бўлган…
• Аллоҳ таоло инсонларни бахтли ёки бахтсиз эканлигини, ризқини ва ажалини онасини қорнида эканида ёзиб қўйганлиги…
• Ашараи мубашшара (тириклигида жаннат башоротини олган, ўн саҳоба) бил жанна бўлган саҳобаларнинг жаннатий эканлиги ҳақида келган хабарлар…
• Гуноҳи кабира қилган мусулмонлар дўзахда мангу-абадий қолмаслиги…
• Қуръонда келган хабарлардан ташқари, Қиёмат кунининг ва қайта тирилиш сифатлари ҳақида келган хабарлар, оҳад хабарлар орқали собит бўлган…
• Қиёмат кунининг аломатларининг деярли аксари хабар оҳад билан собит бўлган. Масалан: Маҳдийнинг чиқиши, Ийсо алайҳис саломнинг тушиши, Дажжолнинг чиқиши, олов чиқиб одамларни бир жойга йиғиши, қуёш мағрибдан чиқиши, Даббатул арзнинг чиқиши…
___________________________
*Аъинмалар - Имоматини уммат тан олган уламолар.

@kimekaningnibil

Показано 20 последних публикаций.

13

подписчиков
Статистика канала