Maktabda_islohot


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Sizda, ta’lim tizimini rivojlantirish bo‘yicha g‘oyangiz, loyihangiz va boshqa takliflaringiz bo‘lsa bizga murojaat etishingiz mumkin.
Ijodiy ishlaringizni kanalimizga joylab boshqalar bilan ulashing.
Murojaat uchun: @Maktabda_islohotbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




#Буюклар_бисотидан

Ўрмонда улкан чинорни учратиш мумкин, лекин унинг улуғворлиги чинорнинг ўзигагина хос бўлмай, балки у ўсиб вояга етган унумдор заминга боғлиқдир; ҳолбуки, у қирратош, тошлик ёки бошқа яроқсиз заминда ўсганида эди, нозиккина ва кучсиз бўлиб ўсган бўлур эди.
X. Абовян

@maktabda_islohot


​​📌Диққат, эълон!

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази қуйидаги лавозимларга номзодларни танлов асосида ишга таклиф этади!!!

1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлимига:

🔹 бош мутахассис
🔹 етакчи мутахассис

2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбасига:

🔹 шўъба мудири
🔹 мутахассис

🌐 Батафсил маълумот: vakant.cict.uz

Рўйҳатдан ўтиш муддати: 2019 йил 20 декабрь

📍Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 13-мавзе 49Б уй.

📧E-mail: cict@xtv.uz
🌐Web саҳифа : сict.uz
📌Telegram: @burhon_27

📲 Боғланиш учун тел.рақам: +99890 930-64-00

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракатга жазо муқаррар
Ижтимоий тармоқда уч нафар ўқувчи томонидан калтакланаётган ўқувчи видеоси тарқатилди. Мазкур ҳолат 2 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги 254-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Шайхонтоҳур тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси мазкур ишни ўрганиб чиқди.
https://www.uzedu.uz/uz/har-bir-nojoya-xatti-harakatga-jazo-muqarrar

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хар нарсанинг тагида бир хикмат бор.
@nurafshanziyo


Zangiota tumani 35-maktabda saylovga tayyorgarlik ko‘rilmoqda.

Kanalga ulanish👉 maktabda_islohot


Zangiota tumani 35-maktabda saylovga tayyorgarlik ko‘rilmoqda.

Kanalga ulanish👉 maktabda_islohot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Zangiota tumani XTBga qarashli 19-umumiy o‘rta ta'lim maktabida 5 ta tashabbus bo‘yicha to‘garaklardan lavhalar

Kanalga ulanish👉https://t.me/joinchat/AAAAAEe0hjbLsmc0DxsmIg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Zangiota tumani XTBga qarashli 20-umumiy o‘rta ta'lim maktabda "Konstitutsiya-qomusimiz, faxrimiz" mavzusida o‘tkazilgan tadbirdan lavhalar

Kanalga ulanish👉https://t.me/joinchat/AAAAAEe0hjbLsmc0DxsmIg


Репост из: Ta’lim yangiliklari
03.12.2019.zip
115.1Мб
#eset #offline_update_eav
----------------------------------------------
Обновления базы для Антивируса ESET NOD32
----------------------------------------------
Sanasi: 03.12.2019
Formati: .zip (WinRar -> UnZip)
Hajmi: 115.1 mb
----------------------------------------------
Внимание! Обновление ESET NOD32 без подключения к сети Интернет возможно только для пользователей версии 4, 5, 6, 7!
----------------------------------------------

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Zangiota tumani XTBga qarashli 20-umumiy o‘rta ta'lim maktabida 5 ta tashabbus bo‘yicha to‘garaklardan lavhalar


Она доим ишлатадиган ёлғонлар:

– Болам, сен еявер, менинг қорним тўқ.
– Мана бу гўштни егин, мен гўштни унча ёқтирмайман.
– Мана бу пулни олавер, менда унга эҳтиёж йўқ.
– Мана бу чойшабни ёпин, мен совқотмаяпман.
– Йиғлама, мен касал эмасман.
Бошқа суюкли инсонингиз бундай қилишга қодирми?!


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 “Педагогика ва психология” кафедраси мудири доцент М.Эргашеванинг “Таълимни самарали ташкил этиш ва баҳолаш мезонлари” мавзусида очиқ дарси

Манба: avloniy.uz

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали


Репост из: Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
📌 Күзгі демалыста 5-сынып оқушыларына Əдебиет-өмір айнасы үйірмесі өтілді Үйірме жетекшісі: Уразалиева Гулнура

Bo'stonliq tumani xalq ta'limi bo'limi axborot xizmati

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook


Репост из: Ta’lim yangiliklari
📌 Taʼlim inspeksiyasi vakillari READ dasturiga bagʻishlangan xalqaro konferensiyada ishtirok etishdi

http://bit.ly/36OcTVt

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiy
asi

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали


Репост из: Ta’lim yangiliklari
📌 Nagoya universiteti professor-oʻqituvchilari ishtirokida taʼlim sifatini oshirishga bagʻishlangan seminar oʻtkazildi

http://bit.ly/2QbMlb5

✍ Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi


➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали


​​📌 Ўқитувчиларнинг ойлиги ошиб кетди, ўқитувчилар зўр ойлик олишаяпти, ўқитувчилар бир ойга 6 000 000 сўм олишаяпти...

Оҳирги вақтларда кўпчилик одамларнинг оғзидан “ўқитувчиларнинг ойлиги ошиб кетди, ўқитувчилар зўр ойлик олишаяпти, ўқитувчилар бир ойга 6 000 000 сўм олишаяпти... ” каби гапларни кўп эшитиб қолаяпман. Таксига минсам ҳам шу гап, бозорга борсам ҳам шу гап. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ва ўқитувчи бўлмаган инсонларга тўғрироқ маълумот бериш мақсадида бир ишга қўл урдим.

Ўқитувчиларнинг ойлиги кўп бўлмаса-да ошгани рост, лекин шунга яраша бозордаги нархлар ҳам ошиб кетгани ҳеч кимга сир эмас.

Бугун, оила бошлиғи сифатида октябр ойидаги оилавий ҳаражатларни тахминий ҳисоб-китоб қилиб чиқдим. Аввалдан, шуни айтишим лозимки, бу ҳаражатлар 4 кишилик кичик оила учун ишлатилган ҳаражатларидир. Илтимос, агар қаердадир хатолик бўлса ва бошқа ўқитувчилар ўртасида норозилик фикрлари бўлса, узр сўрайман. Мен бу маълумотларни Жиззах вилоятида ишлаб, яшаб келаётган ўқитувчи сифатида таҳладим. Маълумотлар, вилоятлардаги нархларга қараб ўзгариши мумкин.

Қуйида, сизга октябр ойида озиқ – овқат, гигиеник воситалар, йўл ҳақи ва коммунал тўловларга сарфлаган ҳаражатларни ҳисоблаб чиқдим ва жами ойлик чиқимлар 1615000 сўм бўлди. Айтайлик, мен 20 соат дарсим учун 2600000 лар атрофида ойлик оламан. Энди ўйлаб кўрайлик, асосий ҳаражатларим 1615000 сўм бўлса ва ортиқча пул 985000 қолса (2600000-1615000=985000) мен бу пулга нима қила олишим мумкин?

Қуйидаги ҳаражатлардан ташқари ёш оилам билан яшаётган уйимни қурилиш ва таъмирлаш ишларига, мактабдаги синфхонани жиҳозлаш учун ҳаражат, кичик ўғлимни боғчасига ойлик тўлов, уйимдаги жихозларни таъмирлашга устага ҳаражат, агар кредитга берилган янги коттедж ёки квартирада яшаётган бўлсам унинг ойлик тўлови, автокредитдан олган машинага ҳаражат каби қанча- қанча ҳаражатлар учун қаердан пул топаман? Албатта, бу рўйхатни ҳали кўп давом эттиришим мумкин. Ва бу ҳаражатларни “ёпиш” учун ҳар бир мактабдаги мен каби ҳар бир эркак ўқитувчи қўшимча иш билан шуғулланишга мажбур. Қўшимча иш билан шуғулланган эркак ўқитувчи учун эса мактабда ўқувчиларга дарс беришда сифатга эътибор бериш жуда мушкул.

Айтмоқчи бўлган гапим шуки, биз ўқитувчиларга берилаётган ойлик ҳали бир рўзғорни тўлиқ таъминлаш учун етарли эмас. Яқин йилларда бу камчиликка барҳам берилиб, биз ўқитувчилар ёки мен каби оила бошлиғи ҳақиқатан ҳам, кўкрагимизни кериб ойлигимиздан ва қилаётган ишимиздан фахрланиб юришни бошлаймиз деб умид қилиб қоламан.

Ҳурмат билан,
✍️ Садиков Насим

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали


​​МЕТИН ИРОДА.

17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.
25 ёшида онаси вафот этди.
26 ёшида фарзандини аборт қилдирди.
27 ёшида хулқи ёмон бир кишига турмушга чиқди. Эри унинг пулини, жисмини , ҳис-туйғуларини топтади.
28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажралди.
29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.
30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
31 ёшида бир неча босмахоналар босишни истамаган китобини нашр қилди.
35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.
42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.
У машҳур "Гарри Поттер"нинг муаллифи Жоан Роулингдир.
У китоб сотишнинг орқасидан миллиардер бўлган тарихдаги биринчи ёзувчидир. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. У бутун дунёдаги хайрия ишларида ўз бойлигини тинмай сарфлагани учун унинг бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда. У Британияда энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва "Шараф" ордени билан тақдирланган.

Бу ҳикоядаги биз ибрат оладиган томон у аёлдаги метин ирода. Шундай экан тушкунлик нечун?! Қадардан рози бўлиш асли мўъминнинг сифати бўлмоғи лозим. У мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим. Унинг мақсади дунё бўлмайди, аксинча Аллоҳ ризоси, дунё ва охират ободлиги бўлади.

Шундай экан , БЎШАШМАНГ!

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g


Репост из: Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
📌 Зангиота туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Маданият саройининг кириш қисмига умумий ўрта таьлим мактаб бошланғич ташкилот етакчилари томонидан ташкил этилган ажойиб лойиҳалар ҳамда "Ёшлар келажагимиз" жамғармасидан имтиёзли кредит олиб тадбиркорлигини йўлга қўйган тадбиркорлар кўргазмаси хар бир инсоннинг эьтибгрини тортди. Учрашувда жами 200 нафар ўқувчи ёшлар, корхона ташкилот ва ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчилари, тумандаги бир қанча ташкилот рахбарлари иштирок этишди. Тадбир қизиқарли савол жавоб, таклиф ҳамда лойиҳаларга бой тарзда ўтказилди. Тадбир сўнгида бир қанча туман равнақи йўлида муносиб мехнат қилган, ташаббускор ёшлар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирландилар. Тадбир якунланар экан имконияти чекланган бўлишига қарамай ўз мактабида психологик ўқув курсини очган Пўлатова Мадинага туман ҳокимлигининг бир қанча китоблари совға қилинди.

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook


Репост из: Ta’lim yangiliklari
​​📌 ТАРБИЯНИНГ ЗАМОНИ

Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, ахлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим экан. Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур? деган савол келадур. Бу саволга, «биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур», – деб жавоб берсак, бир киши деюрки, «қайси оналарни айтурсиз, билимсиз, боши пақмоқ, қўли тўқмоқ оналарми? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар», дер . Мана, бу сўз кишининг юрагини эзар, бағрини ёндурар. Отасига нима дерсиз, десак , қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи, дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан хабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, тарбия қилмак лозимдур», – дер. Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтуқға урилур.

Хайр, бўлмаса муаллимчи десак, «Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги шуҳрат, юқори мактабларда ўқумаган, «усули таълим» кўрмаган муаллимларни айтурсизми? Аввал ўзлари дорилмуаллимин»ларда ўқимаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз инсонни ҳайрат дарёсига ғарқ қилур.

Мударрисларга на дерсиз десак, қайси мударрис? Матлаблари ош, мақсадлари чопон, дарслари беимтиҳон, ислоҳ яқинидан юрмаган мударрисларни айтурсизми? Булар ўз вазифаларини билуб, нафсларидан кечуб, замонга мувофиқ равишда дарсларини ислоҳ қилуб, имтиҳон бирла ўқутмаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз ҳар кимни «Алислоҳ» демакга мажбур қилур. Бўлмаса ҳукумат-чи? десак, «хайр , ҳукумат ҳамманинг отасидур. Ўз фуқаросининг болаларини тарбия қилмак лозим, шунинг учун бизнинг Русия ҳукумати ўгай бўлсак ҳам, ҳар ерда бизлар учун ҳам мактаблар очуб, болаларимизни текин ўқитур. Лекин ўзимиз иш билмаган, ялқов, уйда онамиз тарбияси, отадан пул тарбияси, муаллимдан ахлоқ тарбияси, мударрисдан фунун тарбияси кўрмаганимиздан, ҳукумат мактабларидан ҳам ўз ҳиссаларимизни ололмаймиз», – дер. Мана бу сўз бизларни тарбиядан маҳрум, ҳуқуқнинг на эканин билмаганлиғимизни билдирур.

Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Инсонларнинг карами динидадур, муруввати ақлиндадур, ҳасаби ахлоқиндадур», – демишлар.

✍️Абдулла Авлонийнинг "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ" асаридан


➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали

Показано 20 последних публикаций.

197

подписчиков
Статистика канала