УКИДИМУ...ИЧИМДАН НИМАДИР ЧИРТ ЭТДИ 😢😢😢😢😢😓😓
#МУЛОХАЗА УЧУН
1933-йиллар... Ёшгина муслима
аёл тўртинчи фарзандини
туғаётиб оламдан ўтади. Аёл
ўлганининг эртасига эрини ҳибсга олишади.
Уйда 4
фарзанд ёлғиз қолади. Энг каттаси балоғатга етмаган 11
яшар, энг кичиги сутдан
чиқмаган. Бу чиркин дунёга
келганига атиги 2-3 кун булган холос. Она
вафотининг 30-куни
тўнғич бола она қабри устида кўз ёш тўкиб, дерди:
“Онажоним, Аллоҳ сизни
раҳмат этсин. Жойингиз
жаннатда бўлсин. Биз... биз яхшимиз...
Сиздан кейин дадамни бир
неча киши келиб, қўлини боғлаб, олиб чиқиб кетишди.
Шу пайтгача дараги йуқ... Уйда
егулик нарса қолмаган экан, сигирни соғиб
укаларимга
ичказяпман. Қўшнилар 1-2 кун
овқат бериб туришди, мазза қилдик. Кейин бермай
қўйишди. Бир ойдан бери
фақат сут ичамиз. Биздан ҳеч ким хабар
олмайди.
Қишлоқдагиларни айтишича,
дадамни олиб кетган одамлар тоғаларимни ҳам олиб
кетишибди. Амакиларим эса
уйда йуқ эмиш...” “Ҳаво жуда совуқ.
Яхшиямки
уйимизда ўтин кўп экан, шуни
ёқиб исинамиз. Қорнимиз жуда-жуда очиб кетди.
Укаларим сутдан безиб қолди.
Қариндошларнинг уйига укаларимни етаклаб
бордим.
Улар овқат еб ўтиришган экан.
Киришимиз билан овқатни яшириб қўйишди. Сандал
устидаги овқатни, остига тиқиб
қўйишди. Биз нима бўлаётганини тушунмай
ўтиравердик. Овқат ҳиди уйни
тутиб кетган эди. Укаларим
“нон, овқат” деб йиғлай бошлади.Қариндошларимиз
овқат берармикин деб кутиб ўтирдим.
Беришмади...
Укаларимни йиғиси кўтарилди.
Шунда қариндошимиз:
“Болалар, уйга кетамиз дейишяпти шекилли.
Уйларингга бора қолинглар”, деди. Ноилож
чиқиб кетдик.
Уйга келсак дарвоза ланг очиқ.
Суюниб кетдим. “Дадам
келибди!” деб бақириб юборибман. Шунда
қўшнимизнинг шум ўғли “даданг аянгни ёнига
кетибди.
Кеча дадам шундай деди”, деб
қолди. ”Нафасинг қурсин”, деб
ичкарига кирдим. Не кўз билан кўрайки, сигиримиз жойида
йўқ. Уйдаги ўтинлар ҳам йўқ.
Қўшниларникига кирмоқчи
бўлиб эшик қоқдим, ҳеч ким
эшикни очмади. Қайга
боришни билмай, укаларимни етаклаб сизнинг ёнингизга
келдик. Онажон, онажоним, нима қилай,
айтинг...”
ТАМОМ.
@ajoyibolamuz