🌸MUSLIMALARGA NASIHAT🌸


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Муслима опа сингиларимиз учун насиҳат!
Обуна бўлинг!!!
Ислом Рижоллари учун ҳам манфаатли, иншаАллоҳ!
©Абу Абдуллоҳ Абдулазиз
мурожаат учун : @AbuAbdullohbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​31-Эслатма :

“Уйда “БУХГАЛТEРЛИК қиладиган аёл, хонадондан баракани учиради ..“

Аиша разияллоҳу анҳумо айтадилар :

Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалам билан уйда ўтирганимда , бир тиламчи келиб нарса сўради .
Шунда унга бир нарсани олишни буюрдим .
Сўнгра уни чақириб , нимани олганига бир қарадим !
Шу пайт Расулуллоҳ алайҳиссалам менга :
“Сен уйингга нима кирса ҳам, нималар чиқса ҳам, албатта ҳаммасини билиб туришни истайсанми ?“ дедилар
Мен : “Ҳа “ дедим !

Расулуллоҳ алайҳиссалам дедилар :
“ Шошма эй Аиша ! Сен ҳисоб -китоб қилавермагин ! Аллоҳ ҳам сенга ҳисоб (билан берадиган қилиб) қўяди ..!“
(Имом Насаий ривояти)

Демак , уйдаги кирим-чиқимларни ҳисоб қилиш , қадимдан аёлларда бўлган,шунинг учун Аиша онамиз “Ҳа“ дедилар .
Лекин бу хислат ҳаддан ошиб, аёл уйни “БУХГАЛТEРИГА“ айланиб олишидан қайтариб “ Ҳамма кирим чиқимлар сенинг билиминг остида бўлишини истайсанми“ дедилар .
Агар вазият шу даражага борса , бу аёл уйдан бараканинг учишига сабаб бўлишидан огоҳлантирдилар .
Чунки ҳисоблайверадиганга Аллоҳ ҳам ҳисоблаб қўяди ...

@Muslimalarga_nasihat


​​ЭРТАГА ДУШАНБА 🗣

Жаннат эшиклари очиладиган кун


Агар кодир бўлсангиз рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг!

☝️Агар кодир бўла олмасангиз бошқа диндошларимизга эслатинг.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

📚 (Имом Термизий ривояти).


Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рўзага қойим бўлишини ...


©Бир каналдан ўғирлаб сизларга еткиздим 😉

сиз учун | @Muslimalarga_nasihat


“Ким Яхшиликка Далолат қилса (йўналтирса),унга амал қилувчининг савобидек ажр ёзилади”
(“Имом Муслим ривояти”)

Азизлар каналимизга яқинларингизни таклиф этинг, зеро, улар ҳам манфаат топадилар ва бунинг учун сиз ҳам иншаАллоҳ ажр топасиз!!!

Каналимиз МУСЛИМАЛАРГА НАСИҲАТ номи остида фаолият олиб бормоқда ва лекин Ислом рижоллари (Эркаклари) учун ҳам манфаатлик!

Таклиф қилинг, ҳали олдинда аёллар учун маҳсус дарсларимиз бор, бу нафақат уммат аёллари балки ҳар бир исломий оила учун фойдали бўлади биизниллаҳ!

Биз сиз учун Аллоҳнинг ризолигини икки дунё саодатини соғинамиз!

Аллоҳ учун ҳаракат қилинг, каналимизга ислом умматини, Аллоҳнинг жамолини соғинганларни таклиф қилинг!!!

сиз учун | @Muslimalarga_nasihat

©Абу Абдуллоҳ Абдулазиз


30-Эслатма :

“Оналар шижоати фарзанд йўлини белгилаши”

Муовия разияллоҳу анҳумо , бировлар билан баҳслашиб кетсалар , ўзларини оналарига нисбат бериб : “Мени (онам) Ҳинд тарбиялаган “ деб бақирар эканлар !
Яъни , менда онам Ҳинднинг шижоати бор деган маънода .
Маълумки, Ҳинд мушрика вақтида ҳам шижоатли , қасоскор аёл эди .
Одамлар Муовия разияллоҳу анҳумого ёшлигида қараб : “Катта бўлса, қавмига бош бўлади “ десалар , онаси Ҳинд айтар экан :
“Агар қавмигагина бош бўладиган бўлса онаси уни йўқотсин..“
Яъни , қавмигагина бош бўлишига розимасман ! Бошқаларга ҳам бош бўлсин деб унга олий мақсад ғоясини сингдирган эди .
Ҳақиқатдан Муовия разияллоҳу анҳумо бошчилигидаги хилофат , нафақат арабларга, балки ернинг ярмини эгаллаб энг катта империя бўлди !

Шунингдек , Али разияллоҳу анҳу ҳам, Хандақ ғазотида девдек келадиган мушрикни ер тишлатганда , у киши ҳам бақириб айтган эдилар :
“Мени онам ХАЙДАРА (яъни , арслон) деб номлаган ..“
(Муслим ривояти)

Яъни , Али разияллоҳу анҳу асли оналари у кишига “ Хайдара “ Арслон деб исм қўйган, отаси эса у кишини “Али“ деб ўзгартирган эди .
Шиддат вақтида онасининг ғайрати, шижоатини эслаб , оналари қўйган исмни ёдга олдилар !

Бу маънога яна бир мисол :
Машҳур имом : “Суфёну Саврий раҳимаҳуллоҳнинг оналари у кишига ёшлигида айтган экан :
“Эй болам ! Сен илм талаб қилгин , мен сенга ип тўқиб (сотиб юмушларингга) кифоя қиламан ! “
Шу тарзда ип тўқиб сотиб, Суфённи ўқитиб , имом қилиб етиштирди .
Оналари Илм толиб ўғлига насиҳат қилиб айтар экан :
“Агар 10 та ҳадис ёзсанг , ўз нафсингга бир қарагин , Аллоҳдан қўрқишинг, ҳалимлик-виқоринг зиёда бўлдими йўқми ? !
Агар бундай бўлмаса, билгинки у ҳадислар сенга фойда эмас, зарар бўлади...! “

@Muslimalarga_nasihat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мухаббатли онлар..!

Кўпчилик ислом йигитлари орзу қилган ҳаёт..!

Албатта кўринг!!!

Кайфиятни кўтарамиз)))

@Muslimalarga_nasihat


29-Эслатма :

Такаллуф умматларни ҳалок қилади...

Такаллуф“ : киши ўзида бўлмаган нарсани ҳосил қилишга уриниш демакдир .

Расуллоҳ алайҳиссалам айтадилар :
“Бану Исроил ҳалокатининг аввали : Камбағалнинг хотини эридан кийим-кечак, бўянчиқларни талаб қилганда, бойнинг хотини (эридан) талаб қиладигандек унга юк қилар эди .
(Яъни , бошқаларга ўхшайман деб такаллуф қилар эди)
(Шунда бунга бир мисол тарзида) Бану Исроил аёлларидан бир аёлни зикр қилдилар :
Бир пакана аёл, ёғочдан икки (баланд пошналик)оёқ (кийим) ва бир узук ясаттирди . Узук очилиб ёпиладиган (қопқоқлик) бўлиб , унинг ичига миск тўлдирди .
Ва икки баланд бўйлик аёл ўртасига кириб (ўзини баланд кўрсатиб кўчага) чиқди ,
(Одамлар баланд бўйлик бу аёллар ким экан деб) ортларидан одам жўнатишди, икки аёлни таниб (баланд пошналик) аёлни эса танишмади .
У аёл (юрганда қўлидаги узукни) силтаб юриб (ундан миск таратиб одамларни ўзига қаратар эди ..)“
(Ибну Ҳузайма , ва Имом Муслимда баъзи қисми ривоят қилинган саҳиҳ ҳадис)

Изоҳ :

Бану Исроил, тарихда жуда буюк уммат эди. Бу умматнинг ҳалокати нега аёллардан бошланди ?
Чунки аёл уйда ўтириб, ўзининг ҳамроҳларига ўхшаб кийиниш, ясанишни хоҳлар, бунинг харажатини бўлса эрининг бўйнига ортар эди .
Натижада эркаклар илм олиш, динни ҳимоя қилиш қолиб , эртаю кеч “ХОТИН БОЛА-ЧАҚАМ БИРОВДАН КАМ БЎЛМАСИН“ деб ишлаб ,бунинг ортидан ички томондан илмсизлик, ташқаридан эса душман босиши сабаб бўлиб бутун уммат ҳалок бўлди !
Бу такаллуф шу даражага етдики , аёллар Аллоҳни хилқатига қаноат қилмай, бировларнинг хотинига ўхшайман деб баланд пойафзаллар кийиш, оддий атир сепишга қаноатланмай, юрганда сочилиб юрсин деб узукка атир солиб юришгача бордилар.

Энди яҳуд миллат шу даражага борганда ҳалок бўлган экан, бу уммат бугун қирилиб битмаганига ҳам шукр дейсиз !
Чунки баланд пойафзал кийишни қўйинг, аёллар бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиб қад-қоматини ҳам ўзгартириш , ва бунга топганини сарфлаб такаллуф қилиш оддий ҳол бўлиб қолди .

@Muslimalarga_nasihat


ЖУМАСИЗ ЎТАЁТГАН ИККИНЧИ ЖУМА!

​​Армонга кўмилгум мен ўлимолди,
Масжидга бир бормай кетсам кўз юма.
Разил қилмишларим ёдимга солди,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Найлайин юракни аламлар еса,
Ақл:Сен мунофиқ, аблаҳсан деса.
Гуноҳ дарахт экдик, хосили эса-
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Ёдга солди асли кимлигимизни,
Оёқости бўлган чимлигимизни.
Уйғур дод солганда жимлигимизни,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Еганлигим учун бировнинг хаққин,
Мени ургандайин балодек чақин.
Гўё шивирлаюр: Қиёмат яқин,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Қалб тўлмаган эди ғамга бу қадар,
Хатто жон берганда муҳтарам падар.
Охиринг ўйла деб айтмоқда хабар,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Тарихда ўтмаган биздек бехиммат,
Азиз Жумасидан мосуво уммат.
Гўё дер: Айбингиз тушдику қиммат,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Хозирку дардимиз енгил ей тўра,
Ахир дахшатлимас тушун эй жўра.
Жумасиз учинчи Жумадан кўра,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

Масжидлар эшиги очиқми ёпиқ,
Масжидга бормовчи эркакка нима?
Мўминга дард борми бунданда ортиқ,
Жумасиз ўт(а)ётган иккинчи Жума!

11:26-27.03.2020

Абдураҳмон Мешаян

сиз учун | @furqontv


"Намозни зое қилган инсонга исломда ўлиш йўқ!"
Умар р.а

"Намоз жаннатнинг калитидир!"
Муттафақун алайх бўлган хадис.

Набийимиз Мухаммад с.а.внинг охирги сўзлари "намозга эхтиёт бўлинг" эди.

"Киши қиёмат куни биринчи бўлиб намозидан сўроқ-савол қилинади. Намози дуруст бўлса, бошқа амаллари хам дуруст бўлади!"
(Бухорий ривояти)

"Инсоннинг Аллох Таолога энг яқин вақти сажда қилган вақтидир. Бас, саждани кўпайтиринг!"
(Бухорий, Насаий ва Ибн Можа ривояти)


Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

فَإِذَا قَضَيْتُمُ الصَّلاَةَ فَاذْكُرُواْ اللّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِكُمْ فَإِذَا اطْمَأْنَنتُمْ فَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг, турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг! (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир".
(Нисо, 103-оят).

Намозингиздан ўзга нажотингиз йўқ экан, намоз ўқимасангиз ягона нажотингиз йўқолишини хам билинг!

©Инсон ибн Одам

@Muslimalarga_nasihat


Репост из: 🌸MUSLIMALARGA NASIHAT🌸
Ҳа аёллар эркакларни йўлдан уришга қодир...

Шунинг учун бир аёл ўз эрини “йўлдан урса” уни меҳрини қозониб уни рози қилса у Эркак абадий бегона аёлларга қарамайди.
(иншаАллоҳ)
----
Уйга шошгани шошган ...😂

- Нима бўлди, нега шошасан деса ...

Бормасам бўлмайди, зарур ишим бор деб, “суради”
Субҳан Аллоҳ 😄

Чунки уйига борса мукаммал даражада сукунат топади ва ҳотиржам бўлади.

сиз учун | @muslimalarga_nasihat


​​​​Уйда қолиб Қуръон ўқинг

Хоҳишим йўқ сира лағв, фасодга,
Сўнгра қолмай дейман афсус, иснодга.
Бир тижорат бордир кетмас касодга...
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Роббимнинг муқаддас каломидир бу,
Башарият-чун зўр инъомидир бу.
Тақводор бандалар имомидир бу...
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Кулгини бас қилинг, йиғлагим келди,
Роббимнинг сўзин тинглагим келди.
Нафсимни ҳақ йўлга ундагим келди,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Ўқийин «Бақара», «Оли Имрон»ни,
Ҳаловатин туйиб ўтган ҳар онни.
Зиёда қилади ҳатто иймонни,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Ҳар ҳарфига олиб ўнтадан савоб,
Охиратга тўплай захира қоп-қоп.
Борми айтинг яна шундайин китоб?..
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Роббимнинг ҳукмлари этилган баён,
Ҳақ ила ботил кўриниб аён.
Ўзгармаган нозил бўлгандан буён,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Ибрат эрур бизга ўтмиш қиссаси,
Тўғри йўл топишга бўлар ҳиссаси.
Ўқиган кўп фойда олар қисқаси,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.

Чалғитиб дунёнинг уч пул матоҳи,
Чангу ғубор қўнди Мусҳафга гоҳи.
Тавба қилдим, кенгдир Эгам даргоҳи,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман...

✓Ғиёсиддин Юсуф
23.03.2020

@Muslimalarga_nasihat


#диққат

Эслатма: Эртага (чоршанба 25-март) «Шаъбон» ойининг биринчи куни экан. Қодир бўлганлар нафл рўза тутишни бошлашлари (ёки тутишлари) мумкин. Сахарлик соат 04:55 га, оғиз очиш вақти эса 18:45 га тўғри келар экан. Валлоҳу аълам.

Ҳолис Аллоҳ учун яқинларга ҳам улашинг!

@Muslimalarga_nasihat


28-Эслатма :

Ҳеч ким бировнинг юкини кўтармайди

Исломни бошқа ботил динлардан фарқлаган бу буюк қоиданинг татбиқини қаранг :
Асия , дунё тарихидаги энг катта тоғут, золим фиръавн хотини эди ,
Лекин исломда унинг эри сабаб “ФИРЪАВН ХОТИНИ-КУ...”деб камситилмади, балки Аллоҳ у аёлни қиёматгача ҳамма мусулмонларга ўрнак қилиб зарбулмасал қилди !
Аллоҳ таоло айтади :
“Аллоҳ иймон келтирганларга фиръавн хотинини зарбул-масал (намуна) қилди !”
(Таҳрим : 11)

Қарангки, у аёлни ўз исми , ёки отасининг исми билан эмас , балки баралла эрининг исмига нисбат бериб “Фиръавн хотини” деди .
Бунинг остида гўё шу маъно ётадики:
“Гарчи эри исломнинг энг катта душмани бўлса ҳам , модомики аёл солиҳа бўлса, бу аёл фиръавн хотини деб унга паст назар қилиш йўқ”

Бугун баъзи солиҳа аёлларга насаби , эри сабаб паст назар билан қараб : “Сен ўзи кимни боласисан, ёки хотинисан” дейдиганлар , юқоридаги маънони билиб олсин !

Бунинг муқобилида эса , ўзида ҳеч вақо бўлмай туриб, эрининг обрўси билан “кўтар-кўтар” қилинадиганларга айтади :
Аллоҳ кофир бўлганларга Нуҳ ва Лутнинг хотинини мисол қилади
(Таҳрим 10)

Бу оятларда ҳам икки пайғамбарни исмини зикр қилиб : “Нуҳ ва Лутнинг хотинлари дейилди .
Токи билиб қўйилсин : “Энди шундай одамнинг хотини экан, қўйгин ...” деб уларни ҳукмдан четлатиш йўқ.

“Фалончанинг хотиниман” деган номи улуғ , супраси қуруқларга танбеҳ бўлсинки : Эрнинг шарафи , аёл фазилатли бўлсагина манфаат беради ..!

@Muslimalarga_nasihat


🎙Оилада зулм бор турмушга чиқмаслик.

Савол: Бир муслима синглимиз: «Ҳозирда кўп оилаларда келинларга зулм қилинаётганига гувоҳман. Тақводор оилаларда ҳам келинни қулдек кўришларини кузатдим. Шунга ўзимни илмга бағишлаб, турмуш қурмоқчи эмасман. Қалбимда Аллоҳ ва расули бўлишини истайман» деди. Унинг шундай дейиши тўғрими?

@Muslimalarga_nasihat




27-Эслатма :

“Эрга итоъат фазли”

Жобир Разияллоҳу анҳумо айтадилар:
“Биз Расулуллоҳ алайҳиссалам билан ўтирганимизда бир аёл келиб айтди :
“Я Расулуллоҳ, мен аёллар номидан сизга (савол билан) келдим :
Эркакларнинг роббиси ва аёлларнинг роббиси ҳам Аллоҳ !
Одам алайҳиссалам эркакларнинг ва аёлларнинг ҳам отаси бўлса ,
Хавво эса эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам онаси бўлса ,
Ва Аллоҳ сизни эркакларга ҳам аёлларга ҳам Расул қилган бўлса ,
Эркаклар Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқиб қатл қилинса ,улар роббиси ҳузурида тирик, ризқлантириладилар , ва (жанга) чиққанларида яна уларга сиз билган ажрлар бор !
Биз эса уларга хизмат қиламиз , ўзимизни уларга атаб (уйга) ҳибс қиламиз !
Бизга нима ажр бор ?”
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
“Аёлларга мендан салом айтгин , ва уларга айтки :
Албатта эрга итоат қилиш мана шу нарсаларнинг барчасига тенгдир !
Холбуки сизлардан шуни қиладиганлар ҳам озчилик ..!”

(Ибну Абуд-дунё ва Баззор ривояти)

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики , шариятда ибодатлар даражаси “катталиги”, “ҳажми” билан эмас , балки ҳамма ўз зиммасидаги вазифасини адо қилиши, ва нафсга қийинлиги билан таққосланар экан ! Шунинг учун ҳадиснинг охирида : “Аслида шуни қиладиганлар ҳам сизларда озчилик” дедилар.

@Muslimalarga_nasihat






Ғамлар қонимизни олгунча сўриб,
Ажал бир кун кетар баримиз ўриб.
Жамоатсиз қолган масжидни кўриб,
Йиғладим...
Йиғладим...
ёмон йиғладим...

©Абдураҳмон Мешаян

@Muslimalarga_nasihat


26-Эслатма :

Ёмон кўрсада инсофни унутмаслик ва рашкни ютиш фазли

Жувайрия онамиз исломга киришларидан олдин , қабила бошлиғининг қизи эдилар .
Расулуллоҳ алайҳиссалам уларга ҳужум қилгач , у киши қавми билан асирга тушди, шунда ўзларини асирликдан сотиб олиш учун Расулуллоҳ алайҳиссалам олдиларига келдилар.
У киши чиройли , кўрган кишини кўнглига ўтирадиган , ёшлари ҳам бор йўги 20 ёш эди .

Аиша онамиздан келган ривоятда :
“Жувайрия Расулуллоҳ алайҳиссалам олдиларига келаётканини кўрганимдаёқ ёқтирмадим , мен унда кўриб турган нарсалар (чиройни) Расулуллоҳ ҳам кўришларини билдим !
Расулуллоҳни олдига киргач , у киши Жувайрияни озод қилиб уйланишни таклиф қилдилар , у рози бўлди , ва буни кўрган одамлар ҳаммалари қўлларидаги асирларни : “Улар Расулуллоҳ алайҳиссаламнинг қудалари бўлди “ деб озод қилиб юборишди !
Жувайрия сабаб унинг қабиласидан 100 хонадон озод бўлиб исломга кирди !
Бу аёлчалик қавмига баракаси кўп аёлни кўрмадим ...”
дейдилар .

Аиша онамиз Жувайрияга бўлган рашк, ва уни ёқтирмадим дейишлари у кишини ноинсофлик қилишга ундамади .
Аксинча у аёлдаги фазилатни эътироф этиб “қавмига энг баракали аёл эди деб сифатладилар .

Шунинг учун қиссада 100 хонадон озод бўлиб исломга кирганини аёлларнинг фатҳи десак ҳам бўлади .

Агар Аиша онамиз хархаша қилиб жувайрияни эшикдан қувсалар бу фатҳ бўлмас эди .

Озроқ рашк аламини ютиш ва инсоф сабаб, 100 оиланинг исломга кириши ажрига эга бўлдилар .

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар :
Аллоҳ сен сабаб бир кишини ҳидоятлаши, сенга қизил туялардан яхшироқдир...
(Бухорий -Муслим)

@Muslimalarga_nasihat



Показано 20 последних публикаций.

94

подписчиков
Статистика канала