Репост из: МЕНИНГ ХАВФСИЗ МАҲАЛЛАМ
2020 йил 29 май куни Наманган вилоят Учқўрғон тумани 21 та махалласида сектор кесимида 4 гуруҳга бўлиб, Тегирмон, Шаҳрихончек, Намуна, Учёғоч махаллаларида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Х.Улуғхўжаев, туман М ва ОҚҚ бўлим бош мутахассиси А.Камолов, Адолат СДП Учқўрғон туманлараро ижрочи котиби Дилшодбек Абдурахманов ва Нишонов Абдужабборлар томонидан маҳаллаларда криминоген вазиятни бахолаш, ахолини камбағалликдан чиқариш, махалла раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш юзасидан суҳбатлар ўтказилди. Мазкур сухбатлар давомида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Ўзбекистон "Адолат" СДП туман кенгаши билан хамкорлик ишчи гуруҳ тузиб, маҳалларни долзарб муаммоларини ўрганиш юзасидан келишиб олинди.