Naqshband.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#duo

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
1. "Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо беради" (Тавба, 14).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
2. "Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (Юнус, 57).

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур" (Наҳл, 69).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
4. "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" (Исро, 82).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. "Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи" (Шуаро, 80).

هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ
6. "У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат, 44).


Жума тонгида айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.


Шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини бўлиб-бўлиб тутса бўладими? «Мўминнинг қалқони»
Опрос
  •   Бўлади
  •   Бўлмайди
  •   Энди билиб оламан
956 голосов


#Намоз_вақтлари
19 апрель –  25 апрель


НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолар
#Маъруза

"Тинчлик ва осойишталик - олий неъмат"

Абдулатиф домла Ширинов
Ромитан тумани "Ҳазрати Умар"
жомеъ масжиди
имом-хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


🔻«ОТА-ОНА ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА»🔻

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди.
«Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар».


Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани.
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Мақола_долзарб_мавзу

🛒ЁЛҒОН АРАЛАШГАН ТИЖОРАТ ЗУЛМДИР


Инсон кундалик ҳаёти давомида тез-тез молиявий муомалаларга дуч келиб туради. Баъзан савдо қилиб сотувчи сифатида иштирок этса, баъзида эса харидор бўлиб кишилар билан олди-берди қилади. Мусулмон киши ҳар икки ҳолатда ҳам ўзганинг ортиқча ҳаққини олиб қолишликдан ҳазар қилиши керак. Хусусан тижоратчилар ҳар куни одамлар билан молиявий муомалада бўлишлари сабабидан, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиб қолмаслик учун савдо-сотиқга оид динимиз кўрсатмаларини унутмасликлари, тижорат тартиб-қоидаларидан хабардор бўлишлари айни муддаодир.

Парвардигордан қўрқадиган, тўғри сўз, тижоратда Аллоҳ таолонинг чегарасини бузмайдиган, Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига амал қилувчи савдогарни иши доим баракали бўлиб, ўнгидан келади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Ориф домла Тўқсанов,
“Абу Бакр Ас-сиддиқ” масжиди имом хатиби


👉 https://t.me/NaqshbandUZ
href='' rel='nofollow'>


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари

2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


«Ҳавзим бир ойлик йўлдир...»

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳавзим бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан хушбўй, кўзалари осмондаги юлдузлар каби. Ундан ким ичса, абадулабад чанқамайди», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда:

«...бир ойлик йўл. Атрофлари баробар. Суви кумушдан оқ», дейилган.

Муслим ривоят қилган.


Раҳмоннинг зикри бўлмаганида руҳларимиз ғам-ташвишдан ўлиб битган бўлар эди.
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб сураси, 41-оят).


#Таъсирли

СИЗДА ҲАМ ШУНДАЙ
ДЎСТ БОРМИ?

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим.

— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?

Болакай шундай жавоб берди: -Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

Сизда шундай дўст борми? Сиз шундай дўст бўла оляпсизми?..

https://t.me/NaqshbandUZ


#Янги_кун
#Намоз_вақтлари
12 апрель –  18 апрель

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба
18 апрель, 2024
9 Шаввол, 1445

БОМДОД:              05:20
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        17:40
ШОМ:                      19:30
ХУФТОН:                21:10
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.me/NaqshbandUZ


Руҳий тажрибалар

Хатиб Бағдодийнинг «Тариху Бағдод» китобида келади:
«Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида қуйидагилар ёзилган:
«Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. Сўнгра Марвдаги тери ошловчилар маҳалласига кўчиб борди. Иброҳим ўша ерда ўзининг фақиҳ шогирдлари билан ўтирганида унинг ҳузурига халифанинг вазири келиб қолди. Иброҳим ўрнидан турмади. Шунда Ишкоб:
– Таажжуб! Халифанинг вазири келади-ю, сен мана бу тери ошловчилари туфайли ўрнингдан турмайсан! – деди.
Шунда Иброҳимнинг шогирдларидан бири:
– Биз диннинг ошловчиларимиз. Биз Иброҳим ибн Рустамни шу даражага олиб чиқдик. Ҳатто унинг ҳузурига халифанинг вазири ҳам келадиган бўлди! – деб жавоб қайтарди».

Чўққига етиб борсанг сени қўлингдан тутганларни унутма. Сенга бир ҳарф ёки бир калима ўргатган кишидан, сенга холис насиҳат қилганлардан, сенга яхшилик қилганлардан, сенинг хатоларингни кечирганлар олдида ўзингни доим қарздор ҳисобла.

Сенга қўлингдан тутиб ёзишни ўргатган устозингни, мунис онангни унутма.
Сенга қалам ва дафтар олиб бериш учун ўзини қийнаб ишлаган отангни унутма.

Умр сафарида сенга ҳамроҳ бўлган ака-укаларингни, опа-сингилларингни унутма.
Қийналганингда ёнингда таянч бўлган умр йўлдошингни унутма.
Деъбул Хузоъийнинг гапини унутма:
«Яхшиликнинг энг яхшиси сенга хафалик пайтингда суянч бўлганларга хурсандлик пайтингда таянч бўлишингдир. Олийжаноб инсонлар оддий кулбаларда яшаган пайтларидаги улфатларини унутишмайди!»

Абдулқодир Полвонов
«Ҳилол» журналининг 9(54) сонидан


Репост из: Muslim.uz
🗣Ватандошлар билан мулоқот мавъиза, хатми Қуръон ва савол-жавоблар билан файзли бўлди

🕌 Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди.

🌙 Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар.


🟢Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамюртларимизнинг савол ва таклифларига жавоб бериб, ўзлари таълиф этган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди” ва "Исломда Ватан тушунчаси" номли адабиётларни масжид кутубхонасига ҳадя қилдилар.

🤲 Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #janubiy_koreya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...
➖➖➖
Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.
➖➖➖
Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...
➖➖➖
Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...
➖➖➖
Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...
➖➖➖
Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.
➖➖➖
Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...
➖➖➖
Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан.



Показано 17 последних публикаций.