Ўз вақтида Тожи Хушназаров, Акром Аъзамов, Акром Қодирий, Ўткир Алиевлар Оҳангарон воҳасининг Сўз дарғалари эдилар. Афсус, кейинги қисқа вақт мобайнида Мўмин Қаюм, Абдушукур Наврўзов, Абдусамад Абдулҳақовдек матбуот устунлари номи ҳам тарихга айланди. Бу ёқда...
Бу ёқда матбуотга бугун тош отмаган қоровулнинг итигача қолгани йўқ. “Мажбурий обуна” атамаси тилга ёпишдию, ашаддий газетхонлар ҳам газетага ёзилишга тортиниб қолди. Мана-ман деган нашрларнинг ҳам адади тушиб кетди, таҳририятларда аёвсиз қисқартишлар бошланди, муҳаррирлар жамоатчиларга фахрий ёрлиқ бериш тугул ўз ходимларини маошдан ҳам қиса бошлади.
Энди... ҳазил аралаш бўлса-да, матбуот дўстми ё душман, деган гаплар чиқиб қолди.
Ҳақиқатдан ҳам матбуот ҳокимиятга, бошқарув идораларига дўст бўлиши керакми? Дўст бўлса, уларни мақтаб ёзишга маҳкум, душман бўлса нима қилиши керак унда? Бахтга қарши, кўп раҳбарлар, минг холис бўлсин, танқидни тўғри қабул қилмайди. Барибир дарғазаб бўлади. Буни ошкора айтолмаса, пайт пойлаб, боплаб ўч олади. Ҳеч бўлмаса, жамоасида обунани тўхтатиб қўяди.
Аслида матбуот дўст ҳам, душман ҳам бўлмаслиги керак. У мутлақо холис бўлмоғи, халқ ва ҳокимият ўртасида кўприк вазифасини ўташи даркор. Ҳозир шунга ҳаракат бўлаяпти. Бинобарин, ўзини ҳурмат қилган нашр муассисига бўлар-бўлмас суйкалавермайди.
Шундай вазиятда, матбуотнинг тақдири ҳал бўлаётган шундай бир қалтис пайтда Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳар ҳокимликлари ташаббус кўрсатгани, вилоят ҳокимлиги, хусусан, ҳокимликнинг матбуот хизмати раҳбари, иқтидорли журналист Беҳзод Қобулов ҳам ғоятда тиғиз иш кунларига қарамай, соҳа ходимларини бир дастурхон атрофида тўплангани, тўплай олгани таҳсинга сазавор.
Қаҳрамон шоирмиз Абдулла Орипов журналист ғалати қавм деб ёзиб кетган экан. Ҳа, шунақароқ, сал ғалатимиз, яхши бир хабар, кутилмаган воқеа эштиб қолсак, тўю азани ҳам ташлаб, шуни оммага етказишга мукка кетиш касалимиз бор. Буни ўзимиз ҳам билмай қоламиз. Аммо журналист ҳам одам. Унда ҳам кўнгил бор. У ҳам гоҳо бир оғиз ширин сўзга муштоқ бўлиб қолади.
Вилоят ҳокимлиги ижодкорга қанот бағишловчи ана шу Сўзларни айтди, байрам баҳона ҳамкасблар, устоз ва шогирдлар дийдорини ҳам чиройли тарзда ташкил этиб берди.
Вилоят ҳокими ўринбосари – хотин қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳақида кўп эшитардик. Энди билсак, у киши шоиртабиат, ўзиям ижодкор инсон экан. Йиғилганларга вилоят ҳокимининг байрам табригини шеърларни шеърларга улаб ҳаяжон билан етказаётганида бунга буткул амин бўлдик. У кишининг қўлидан гул, байрам совғаси олиш ҳам насиб этди. Катта раҳмат!
Ўзбекистон халқ шоири, устоз Маҳмуд Тоиров, касб байрами арафасида Президент Фармони билан “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган вилоят матбуот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, эҳтиросли шоира Зарифа Эралиева, “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири, устоз журналист Чори Латипов, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Тошкент ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Ғайрат Шералиевнинг ҳамкасбларга байрам табриги барчага чиройли байрам совғаси бўлди.
Узр! Мақола чўзилиб кетди. Аммо сўзимни тугатишдан олдин бир гапни айтмасам ҳеч бўлмайди.
Биласиз, кўпгина соҳа вакиллари хизмат кийимида юради. Масалан, ички ишлар, МИБ ходимларию шифокорларни либосидан таниймиз. Энди журналистларни ҳам кўпчилик орасидан осонгина ажратиб олиш мумкин бўлаяпти-ёв...
Тадбир жараёнида меҳмонларга кўксига “Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати” ёзуви туширилган ғоятда ярашиқли либосдаги ҳамкасбларимиз лутф кўрсатди. Кейин билсак, “Оҳангарон ҳаёти” ходимлари учун ҳам ана шундай хизмат либослари тикдирилибди. Қойил! Аслида шундай бўлиши ҳам керак-да.
Сарлавҳадаги масалага қайтамиз. Улуғйўлчилар касб байрамини бир гал оҳангаронлик ҳамкасблар билан нишонлаган эди. Бу гал олмалиқликлар билан гап бир жойга қўйилаётган маҳал ... ишлар кўпайиб, режалар стол тортмасида қоп кетди. Бу ёқда Ёшлар куни, байрам устига байрам, тадбир устига тадбир...