БУХОРОДА 23 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1920 НАФАРГА ЕТДИ
Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 23 нафар бемор тўлиқ соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг 15 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро вилоятидан 9 нафар, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 13 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 404 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 427 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 13 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудуд мақомини олишга жуда яқин турибди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1920 нафарга етди.
@Ozodlik_Radiosi_24