POMUQLIKLAR 24/7


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📌 Каналда: Шахсий фикрлар ва янгиликлар бериб борилади!
Энг яхшиларини улашамиз.
Хабарлар ҳаммаси эмас, қисқаси.
Алоқа учун: @
Спам'лар учун: @yaxshiamakibot
Шахсий блог: @bshermatov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


"Sabrli odamlar mamlakati"

(Sluchayno ko‘chada olingan foto).

@pomuqliklar ✅️


Qanaqa moshina olamiz? 😁


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарши тумани прокуратураси терговчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида, Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.

Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилади.

Туман прокуратураси терговчиси иш юритувига берилган ушбу жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 26 март куни кредит олган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.

Бундан ташқари, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган терговчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, кредит ажратилган МЧЖ раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Айримлар ижтиомий тармоқларда “кўча-кўйда миллий гвардия ходимлари автоматда юрибди” дея саросимига тушиб, постлар қўйяпти. Аввало, хавфсизлик чоралари кучайтирилиши одамларни қўрқитиш учун эмас, балки содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарни олдини олиш, душманаларни қўрқитиш учун амалга оширилмоқда. Қолаверса, айби йўқ одам кўчада милицияни кўрса қўрқмайди. Набарот ўзини янада хавфсиз ҳис қилади.

Кеча Паркентга бордим. Одамлар мазза қилиб дам оляпти, шаталоқ отиб ўйнаб юришибди. Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари уларни бир четда, ҳеч кимга ҳалақит қилмай хавфсизлигини таъминлаб туришибди. Икки сих шашлик беринг деб олдизга бормяпти-ку! Молодец, йигитлар! Ҳали кўзга кўринмай гражданский формада юриб, 24 соат тик оёқда юрган азаматларимиз қанча. Уларни ҳам оила, бола-чақаси бор, улар ҳам оилавий дам олгиси келади. Аммо ҳозирги пайтда улар учун тинчлик, одамларни хавфсизлиги муҳим.

Уйдан кўчага чиқмай, деразадан зобитни кўриши билан шайтонламасдан, аввал ўйлаши керак: балки, давлат аҳоли орасида ваҳима уйғотмаслик учун реал хавфлар, келаётган сигналлар ҳақида очиқ айтмаётгандир. Одамларга индамасдан ўз ишимизни қилайлик, уларни саросимига туширмасдан газандаларни топиб йўқ қилайлик деб.

Президент ҳам халқаро майдонда баланс бузилганини айтяпти. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди деяпти. Ақли теран инсон давлат раҳбари бекордан-бекор бу гапларни айтмаётгани сезиши, фаҳм-фаросатига етиб бориши керак эмасми?

Мана, бугун Австралиянинг Сидней шаҳридаги савдо марказида икки нафар номаълум шахс одамларни пичоқ билан чавақлаб ташлади. Тўрт киши гўрда ва бир қанча одамлар болницада ётибди. Худо кўрсатмасин-у, бизда шундай ҳолат бўлса, кўчада қуролли зобитларни кўрганда иштонни ҳўллаб қўйишига бир баҳя қолаётганлар сразу «миллий гвардия қаерга қараяпти, хавфсизлик қаерга қараяпти» дейди. Вот, шундай ҳолатларни олдини олиш учун ҳам қоракўз азаматларимиз туну-кун бизни қоровуллаб чиқишмоқда.

Тинчлик ва хавфсизлик барча нарсадан муҳим!

@mufasa_mh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўрсатув бошловчилари ҳам файласуф бўлиб кетишоқда.

@safarblog


Toshkent shahri IIBBning ma’lum qilishicha, yanvar-mart oylarida 1068 nafar ayol fohishalik bilan shug‘ullangani uchun qo‘lga olindi. 209 kishiga nisbatan qo‘shmachilik qilish yoki fohishaxona saqlash bilan bog‘liq holatlar yuzasidan jinoyat ishlari qo‘zg‘atildi.

https://www.gazeta.uz/oz/2024/04/06/prostitution/

Telegram | Instagram | @GazetaOzb' rel='nofollow'>YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Jahongir Otajonov nima uchun to‘ylarga 5000 $ ga chiqishi haqida gapirdi.

@pomuqliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Jahongir Otajonov 6 ta turmush qurishi va ajrashishi haqida ilk bor gapirdi‌‌

@pomuqliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kanadada yo‘lni g‘isht ushlagan holda kesib o‘tish yo‘lga qo'yilibdi. Bizda ham ishlaydigan g‘oya lekin)

@pomuqliklar


СИРЛИ СЎЗ

Мен сеҳрли сўзни биламан,
Сўзки ундан топдим барака.
Афсун айтмай жоду қиламан,
Натижаси аъло албатта.

Қовоқ-тумшуқ қилса амалдор,
Ё қўймаса бошлиғи имзо.
Жонга ора сирли сўзим бор,
Бир зумда ҳал ечим, муаммо.

Ўтирмайман кутиб, сарғайиб,
Югурмайман эшикма- эшик.
Мансабдорни оларман миниб,
Бўлса басдир томоғи тешик.

Жиғилдоннинг вас-васи ёмон,
Бундан ёмон нафснинг тузоғи.
Қул булади ор, номус, виждон
"Сирли сўзим" янграган чоғи.

Мушук офтоб чиқмайди текин,
Хўжайинлар қолганда якка.
Сирли сўзим айтаман секин:
--Бир пиёла чойим бор, ака!

Сўзим борки "Бир пиёла чой!"
Шудгоримда қўйнинг қуйруғи.
Чойни дамлаб бўлмас, ҳойнаҳой,
Бўлмаса гар чойнинг "қуруғи".

© Жўрақул Нарзуллаев шеъри


Ғелон қишлоғи.❄️

Фотограф: Зайниддин Ортиқов

3.04 2024 й.

@pomuqliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Prezident va vazirlar maoshidan voz kechdi Pokistonda

@pomuqliklar


“ТЕРГОВЧИЛАРГА ҲАМ ОСОН ЭМАС!”

Aссалому алайкум, Туз оға! Мажбурлигимдан ёзяпман. Мен ички ишлар тизимида тергов бўлимида ишлайман. Лекин терговчи эканлигимни ҳис қилмайман.

Сабаблари эса қуйидагича:

1. ИИБ терговчиси ҳар куни ИИБ бошлиғини йиғилишида камида 1 соат иштирок этиши керак.

2. ИИБ ходимлари жалб қилинган турли тадбирларда мажбурий иштирок этиши шарт.

3. ИИБ томонидан ёки вилоят ИИБдан йиғин-тадбирлари ўтказилар экан, эрталаб соат 05.00 да бошланади. Шу куни ишингиз унмайди.

4. Вазирликдан берилган 3 та дафтарни юритиш зиммамизга юкланган. Ҳар ҳафтада маърифат дарслари, бошқа йиғинлар ҳам бор. (Спорт машғулотини тушунса бўлади.)

5. Вазирликдан берилган 1717-китоби бор. Процесс иштирокчилари билан гаплашиш деган. Сиз қаерда тергов ҳаракати ўтказганингиз қизиқ эмас. Мазкур дафтарда фуқаро имзоси бўлиши лозим. Келган комиссия шуни текширади.

6. Бир раҳбар “Фуқаролик кийимида бўл, галстук тақ”, деса, иккинчиси “Форма кий” дейди.

7. Ҳар ой ҳисоботда маҳаллада учрашув, ОAВ да чиқишлар талаб қилинади.

8. Ҳар ҳафта мактабда учрашув ва суд процессида иштирок этиб, фотосуратини илова қилиб бориш керак.

9.ДХХ ва Прокуратура жиноят ишини тергов қилиб, ишни судга оширади. Фош этилмаган бир қисмини эса алоҳида юритувга ажратиб ИИБга юборади.

10. Ҳозирда 200 дан 300 тагача бўлган ёшлар терговчига бириктириб қўйилган. Улар билан учрашув йиғилиш ўтказилади. Муаммосини ҳал қилиш керак. Муаммо эса моддий маблағга тақалади.

Хуллас, ИИБ ходимларига ҳам осон тутманг...

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube


Toshkentda odamlar gavjum joylar kuchaytirilgan tartibda qoʻriqlanmoqda.

@pomuqliklar


Тошкентдаги одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда — Тошкент шаҳaр ИИББ

Тошкент шаҳaр ИИББ пойтахтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.

"Мамлакатимиз, шаҳримиз ва ҳар бир маҳаллада тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бефарқ бўлманг!" — дейилади хабарда.

@pomuqliklar


Бу одамнинг сири нимада эди? Нега у рақибларидан кўра, қудратлироқ эди? Қандай қилиб у мафия оламида ўта ҳурматли даражага кўтарилди?

Дон Корлеоненинг энг кучли жиҳати шу эдики, у муносабатларни жуда қадрлар эди. Жуда ҳам. Унинг кучли томони ҳам шунда эди. Ҳеч кимнинг тўйини ҳам, туғилган кунини ҳам, оилавий тантаналарини ҳам ўтказиб юбормас эди.

Ижтимоий муносабатларни мувозанатда ушлай билиш қобилияти кишини жамиятда кучли қилади. У манфаатли бўладими, манфаатсиз бўладими муносабатларни қадрлай билиш керак.

Фейсбукдан


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💥 Yangicha maqtov turi

Bayram kuni bratni probegi oshib ketibdi.

@pomuqliklar


Moskvadagi “Krokus siti holl” konsert zalida qurollangan shaxslar odamlarga qarata o‘t ochdi, kamida 40 kishi halok bo‘lgani, 100 dan ortiq kishi jarohatlangani xabar qilindi. Shuningdek, binoda bir necha portlash va yong‘in sodir bo‘ldi.

https://www.gazeta.uz/oz/2024/03/23/moscow/

Buni ortidan Telegram messenjerida ham uzilishlar kuzatilmoqda.

@pomuqliklar




Eng qimmat telefon raqam 1 mlrd so'mga sotildi

Mobil raqamlar auktsionida eng qimmat telefon raqam sotildi. +998 20 000 00 00 telefon raqami narxi 1,07 mlrd so'mga teng bo'ldi.

@pomuqliklar

Показано 20 последних публикаций.