QURON VA ISLOM YULDUZI

@QURON_va_ISLOM_YULDUZI Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

« Islom QALBDA ?» ilmiy, marifiy
va ijodiy
kanaliga xush kelibsiz!
✨??Islom QALBDA??
✨Quron oyatlari?
✨Xikmatli sözlar?️
✨Audio maruzalar?
✨Turli nashidalar?
✨Ibratli qissalar?
✨Ibratli rasmlar?
@QURON_ROBOT nomidan ma'lum
Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
05.06.2019 12:38
реклама
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
1 584
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
1 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
62 репостов
?????
💖❤️DilBar❤️💖
💖❤️DilBar❤️💖
💖❤️DilBar❤️💖
💖❤️DilBar❤️💖
Amsan JoNiM
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Axli Musulmon🕋🧎
Каналы, которые цитирует @QURON_va_ISLOM_YULDUZI
Илм нури
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 10:51
#Долзарб

🎙Шайтонга ёрдамчи бўлиб қолманг!!!

©Одилхон қори Юнусхон ўғли

Яқинларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Сизни ушбу қироатлар каналга таклиф қиламиз линк босиб уланинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Attached file
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 10:51
Солиҳлар билан бирга бўлинг

Ибн Атийя Каҳф сурасини тафсирида шундай деганлар: "Ким солиҳ зотларга ҳамроҳ бўлса, уларнинг баракотидан баҳраманд бўлади. Ахир ғордаги йигитларнинг ити солиҳларга ҳамроҳ бўлгани учун, уларнинг баракоти туфайли Қуръонда зикри келиб, тилларда абадий тиловат қилинадиган бўлдику?! Шунинг учун: "Ким зокирлар билан бирга ўтирса, ғафлатда қолмайди. Ким солиҳларнинг хизматида бўлса, хизмати сабаб даражаси кўтарилади", дейилган
"

Яқинларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Сизни ушбу ҳадислар каналга таклиф қиламиз линк босиб уланинг 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 08:23
اللهم لك الحمد حتى ترضى ولك الحمد إذا رضيت ولك الحمد بعد الرضا
[Allohumma lakal hamdu hatta tardo va lakal hamdu iza rodoyta va lakal hamdu ba'dar rizo]
Ey Alloh rozi bo'lguningcha senga hamd bo'lsin, agar rozi bo'lsang ham senga hamd bo'lsin, roziligingdan keyin ham senga hamd bo'lsin.
صباح الخير
[Sobahal xoyr] Xayrli kun.
Assalamu alaykum qadrli obunachilar. Kuningiz xayrli va barokatli o'tsin. Ilm yo'lida qilayotgan xayrli ishlaringizni ajrini ko'paytirib bersin.

Yaqinlaringizga ham ulashing!


Namoz Va Tajvıd DARSLARINI Biz Bilan O'rganing.

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 08:19
​​⭕️ Savol:
– Assalomu alaykum! Hozirda o‘zbek telekanalida “BORIGA BARAKA” ko‘rsatuvi berilmoqda. Juda ko‘p insonlar shunda ishtirok etishmoqda. O‘yin sharti shundan iboratki 5000 so‘m miqdordagi pulni o‘tkazgandan keyin o‘yin ishtirokchisiga aylanasiz. O‘yinda pul o‘tkazgan insonlardan tanlab olishadi. Keyin shu o‘yinga taklif qilishadi va u inson nimadir yutib olishi aniq. Shu o‘yin qimor shartlariga to‘g‘ri keladimi?

☝🏻Javob:– Va alaykum assalom!

Ha qimor bo‘ladi, chunki ikki yoki undan ko‘p tomon pul tikib, oqibatda birining foydasiga bo‘ladigan har bir holat qimordir. Agar shu qoidaga tushsa, joiz emas. Turli o‘yinlardagi yutqazgan pulini to‘lash ham qimordir. Alloh taolo “Moida” surasida marhamat qiladi:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝
90. Ey iymon keltirganlar! Albatta, xamr, qimor, butlar va (fol ochar) cho‘plar iflosdir. Shaytonning ishidir. Bas, undan chetda bo‘ling. Shoyadki, zafar topsangiz.

إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ۝
91. Albatta, shayton xamr va qimor tufayli oralaringizga adovat va nafrat solishni hamda sizlarni Allohning zikridan va namozdan to‘sishni istaydir. Endi to‘xtarsizlar?! Vallohu a’lam!

Manba:
islom.uz ✅

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 08:19
00:00 ●━━───── 03:42
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
┅══════════┅
  📜 “Қурхон” эмас! Қуръон бўлади! Калимани ўрнига Ихлос сурасини ўқиб берябди баъзи бир ёшлар. Жуда ҳам кучли маъруза. Яқинлаrга улашиш эсдан чиқмаcин азизлар🔍
┅══════════┅
👤 Shukurulloh Domla  🎤
➖➖➖➖➖➖➖➖
™♪ⓐⓤⓓⓘⓞ mp3
↓➖➖➖⇩➖➖➖↓↙ 🔄 📢
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Attached file
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 08:07
ЎЗГАРГАНЛАР...

(Ўзимга, иймони заифлашган мусулмонга насиҳат.
Эски шеърлардан)

Дедим: Халқнинг дардин айтмоқ сизга юкми?
Деди: шохга забонимиз ростин демас.
Ўйламаки ўзгармишдир Қуръон ҳукми,
Мусулмонлар ўзгармишлар, Қуръон эмас!

"Фотиҳа"да Арш султони қилинмиш мадҳ,
"Иҳлос"да хам Арш хоқони қилинмиш мадҳ.
Ўзгармаган "Оли Имрон", "Кавсар" ва "Фатҳ"
Мусулмонлар ўзгармишлар, Қуръон эмас!

Хамрнинг хар турин биз-чун "ўлганига"
Ўн тўрт аср бўлди харом бўлганига.
Айбдор бўлиб иҳлосларин сўлганига,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Харомхўрни масжидларда тақсир қилиб,
Хар қадамда фитна қўзғаб, такфир қилиб.
Қуръоннида хонга ёқар тафсир қилиб,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Вос кечганча хақиқатга шоҳидликдан,
Излайвериб йўқ кирларни зоҳидликдан.
Хоинликни афзал билиб шаҳидликдан,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Хушламайди хотинини қилганни қўш,
Мижози суст бу кимсада ирода бўш.
Жиммас Аллоҳ руҳсат берган десангда хўўўш,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Намоз, рўза, закот ва ҳаж малоллашиб,
Бугун қолди зино, рибо, "халоллашиб".
Дин сотганлар бора-бора даллоллашиб,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Муртадликка алишганча хидоятни,
Азиз билиб исроилиёт ривоятни.
Инкор қилиб хижоб хақдаги оятни,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Шу боисми мусулмонлар шердек зўру,
Ғайридинлар оху мисол қурбон эмас.
Бунинг терси, қулоқлар кар, кўзлар кўру,
Мусулмонлар ўзгардилар, Қуръон эмас!

Ассаламу алайкум

#ХАЙРЛИ_ТОНГ
Зулматлардан нурга

Manba: Maruzalaruz_maruzauz

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 8 Jun 2019, 07:02
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

«Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!»

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 7 Jun 2019, 18:47
​​☘``Аёллар намози

🌺Аёллар намози қандай фарқланади?

✒️Эркаклар намозидан саккиз жойда фарқ қилади:

1) Такбирда аёллар қўлларини елкагача кўтарадилар;

2) Қўл кўтарилган пайтда қўллар енг ичида бўлади;

3) Аёллар қўлларини кўкракларининг устига қўядилар;

4) Эркаклар рукуъда тиззаларини букмайдилар, балки ёзиб турадилар, аёллар озроқ букиб турадилар;

5) Эркаклар рукуъда тиззаларига суянган вақтларида қўл бармоқларини очиб турадилар, аёллар очмайдилар;

6) Саждада бўлган вақтда эркаклар билакларини ердан ва қовурғаларидан, қоринларини сонларидан ва ердан узоқ тутадилар, аммо хотинлар сонларини қоринларига ёпиштириб, йиғилиброқ сажда қиладилар;

7) Эркаклар қаъдада ўтирган ҳолларида оёқларини тик босиб, бармоқларини қиблага ўгириб турадилар, чап оёқларини ётқизиб, унинг устига ўтирадилар, аммо аёллар икки оёқларининг учларини ўнг тарафга қаратиб, чап думбаларини ерга теккизиб ўтирадилар;

8) Эркаклар фарз намозини азон ва иқомат айтиб жамоат бирла ўқийдилар, аёллар учун азон ва иқомат шарт эмас. Уларга намозни жамоат ва имом бирла ўқиш макруҳ.

Ⓜ️anba: Suralar_uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 7 Jun 2019, 16:02
#албатта_ўқинг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугун улуғ олим, шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳақидаги ибратли бир қиссани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бири бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди.
Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар.
Шайх Шаъровий таклифга биноан анжуманга ташриф буюриб, унинг биринчи мажлисига ҳозир бўлдилар.
Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар.
Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда барчадан устун даражада дея мағрурланар ва бу билан ҳузурланар эди.
Мажлис асносида бунга гувоҳ бўлган имом Шаъровий изн сўраб, минбарга чиқдилар ва: «Сизларга бир савол бераман:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган?» дедилар.
Мажлис аҳли кутилмаган саволдан ҳангу манг бўлиб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Барча жим, ҳеч ким гапирмайди.
Анжуман раиси ҳижолат ва саросимада қолди. «Наҳотки мен бу саволнинг жавобини билмайман?» ўйларди у.
Ниҳоят, раис шайх Шаъровийга: «Бизга фурсат беринг, иншааллоҳ, эртанги мажлисгача саволингизга жавоб топармиз» деб, бу ҳолатдан чиқди.
Мажлисга раислик қилган киши тўғри уйига борди-ю, кутубхонасига кириб, бу мушкул саволга жавоб қидира кетди. Бироқ, ҳарчанд қидирмасин, китоб титмасин, ҳеч нарса топа олмади.
Ҳамма китобларини бирма-бир варақлаб чиқди, лекин бу саволга жавоб топа олмади. Ниҳоят чарчаб, варақлаб ўтирган китобининг устида ухлаб қолди.
Бир пайт тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У зотнинг ёнларида фонус кўтарган бир киши бор эди.
Раис дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ювилган сув қаерга кетган?» деб сўради.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида фонус кўтариб турган кишига ишора қилдилар.
Фонус кўтарган киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган.
Сўнг ёмғир бўлиб ерга ёққан. Бу ёмғирнинг ҳар бир қатраси ўрнида масжид бино қилинган».
Маълум бўлишича, ер юзининг қаерида бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сувнинг ҳар бир қатраси тушган жойда бир масжид бино қилинган экан.
Анжуман раиси уйқусидан бахтиёр ҳолда уйғонди. Энди у анжуманга ёруғ юз билан бора оладиган жавобни топган эди. У шоша-пиша анжуманга етиб бориб, шайх
Шаъровийнинг оғзига термулиб, кечаги саволнинг жавобини сўрашларини кутди.
Лекин шайх ҳеч нарса бўлмагандек, мажлис ҳайъатида виқор билан ўтирарди. Раиснинг ичи пишиб, бир амаллаб мажлиснинг охиригача чидади. Ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб, имомга деди:
- Кеча бир савол сўраган эдингиз, жавобиини айтайми?
- Жавобини билдингми? – сўрадилар имом Шаъровий.
- Ҳа, - деди раис.
- Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув қаерга кетган экан?
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган экан. Сўнг ерга ёмғир бўлиб ёққан экан.
Ўша ёмғирнинг ҳар қатраси ўрнида бир масжид бино бўлган экан, - деди раис.
- Жавобни қандай қилиб билдинг? –сўрадилар имом.
- Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, у зотдан сўрадим.
- Лекин жавобни сенга фонус кўтарган киши айтди-ку? – дедилар кулимсираб имом Шаъровий.
Раис саросима ва ҳайратдан бир зум ҳайкалдек қотиб қолди.
Сўнг ўзига келиб, беихтиёр «Буни қандай билдингиз?» деди.
Шунда Шаъровий ҳаммани чексиз ҳайратда қолдириб, «Фонус кўтарган мен эдим!» дедилар…
Бу қиссани ўша анжуман раисининг ўзи ҳикоя қилиб берган.
Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн!
Роббим, гуноҳларим ҳар қанча улуғ бўлса ҳам, афвинг улуғроқ эканлигини билдим.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 5 Jun 2019, 04:57
​​​​ТОНГДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур»
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

(Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз»)
📲 (Термизий ривояти )

Илмни тарқатишни унитманг •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Линк босиб обуна бўлинг
👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 5 Jun 2019, 04:10
Ийдул фитр муборак!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин
!

Яқинларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Сизни ушбу ҳадислар каналга таклиф қиламиз линк босиб уланинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 5 Jun 2019, 04:09
Ийдул фитр муборак!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬•

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 5 Jun 2019, 04:01
Дўстларингизни Ҳайит айёми билан табрикланг!
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
-------------------------------
@Quron_va_Islom_yulduzi
-------------------------------
Bizga qo'shiling👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 5 Jun 2019, 04:00
#Yurtdoshlar
Дўстларингизни Ҳайит айёми билан табриклан

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
------------------------------- @Quron_va_Islom_yulduzi
-------------------------------
Bizga qo'shiling👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 5 Jun 2019, 03:58
🌹РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹

🌹 Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹 саломлар
🌹 Дуода энг гўзал ширин
🌹 каломлар.
🌹 Илоҳо уйингиз нурларга
🌹 тўлсин,
🌹 Ҳайит айёмингиз муборак
🌹 бўлсин!

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!🌹

«QURON va ISLOM»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 4 Jun 2019, 20:15
Kun Fotosi

Саида Мирзиёева: Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!😍

Do'stlarga Yuboring👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
QURON VA ISLOM YULDUZI 4 Jun 2019, 15:28
☪:
 ​​🔴 COCA COLA

Ҳазрат бир биродарим СОСА СОLА ичимлигини ўша идишдаги босма ёзувини тескарисига ўқиса арабча ёзув пайдо бўлиб у Макка йўқ Муҳаммад йўқ деган ёзув пайдо бўлябди деб қолди, ҳақиқатдан ҳам шундоқми?

ЖАВОБ:

— Одамларнинг гапи, холос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Дўстларингизга ҳам илининг.

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 4 Jun 2019, 13:04
​​#Янгиликлар

ҲАЙИТ БАЙРАМЛАРИ ОДОБЛАРИ.


Ҳайит байрамларининг одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади:

1.Яхши ният қилиш
2.Ғусл қилиш
3.Хушбўйланиш
4.Яхши кийимлар кийиш
5.Рамазон ҳайитида намоздан олдин «садақаи фитр»ни адо этиш
6.Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш
7.Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик
8.Ҳайит намозига эрта бориш
9.Масжидга пиёда юриб бориш.
10.Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш
11.Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик
12.Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш.
13.Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш.
14.Қавму қариндошларни зиёрат қилиш
15.Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.
16.Ёш болаларни хурсанд қилиш
17.Турли исрофгарчиликлардан тийилиш

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 4 Jun 2019, 10:32
🌹🌹АЛБАТТА УЛАШИНГ!!!🌹🌹

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозининг вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг (Ийдул Фитр) биринчи куни 5 июнь (Шаввол ойининг 1-куни), чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, 2019 йил 5 июнь, чоршанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат 05:10да ўқилиши эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида намоз вақти Тошкент шаҳри билан орадаги тафовутдан келиб чиққан ҳолда белгилаб қўйилди. Эслатиб ўтамиз, ҳайит намози қуёш чиққанидан 15-20 дақиқа ўтгач ўқилади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг вақтлари
2019 йил, 5 июнь (чоршанба)
05:00 Андижон вилояти
05:30 Бухоро вилояти
05:20 Жиззах вилояти
05:30 Навоий вилояти
05:00 Наманган вилояти
05:20 Самарқанд вилояти
05:15 Сирдарё вилояти
05:20 Сурхондарё вилояти
05:15 Тошкент вилояти
05:10 Тошкент шаҳри 
05:00 Фарғона вилояти
05:45 Хоразм вилояти
05:25 Қашқадарё вилояти
05:50 Қорақалпоғистон Республикаси

Қайд қилиш жоизки, Рамазон ҳайити Ислом динининг бошқа байрамлари каби муайян бир санага эга эмас ва ҳижрий тақвим асосида, янги Ой кўринишига қараб белгиланади.   

2019 йилда Тожикистон, Туркманистон, Россия, Озарбойжон, Саудия Арабистони, БАА, Миср, АҚШ ва Германияда Рамазон ҳайити 4 июнь кунига белгиланган.

Қозоғистон, Қирғизистон, Индонезия, Малайзия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Англия, Франция, Испания, Аргентина, Бразилия ва Мексика мусулмонлари ҳайитни худди Ўзбекистон каби 5 июнь куни нишонлашади.

🌹🌹АЛБАТТА УЛАШИНГ!!!🌹🌹

Ⓜ️:ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ
роҳматуллоҳи аълайҳ илмий меросларини ўрганувчи канал
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA
Читать полностью
QURON VA ISLOM YULDUZI 4 Jun 2019, 09:41
🚫STOP ZINO🚫

🎥 Yaxudiylarning fitnalari!

Menimcha siz ham bunga duch kegansiz🤔


🔊 #1_06_2019
Ⓜ️anba ➤ @Stop_Zino
✔️️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEuP5Tq6EjfYOecLFA