Жорий йилги тестда абитуриентларга саволларни ишлашга ёрдам тариқасида математика формулалар ҳам тарқатилади
Бу ҳақда ДТМ директорининг ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Унинг хабар беришича, жорий йилда илк марта абитуриентларга саволлар китоби билан бирга энг асосий математик формулалар ҳам тарқатилади. Яъни энди бу каби формулаларни шпаргалка қилиб ёки яширинча олиб кириш шарт бўлмайди. Абитуриентлар тарқатилган формулалардан бемалол фойдаланиб, тест саволларига жавоб топишлари мумкин бўлади.
Аввалги йилларда кимё фанидан топшираётганларга Менделеев даврий жадвали, физикадан топшираётганларга эса физик катталиклар рўйхатини тарқатиш йўлга қўйилганди.
@QABUL_KVOTALAR_2022_2023