𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Для взрослых


🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon...
Eng yangilari bizda!
http://t.me/qalbimdan_sado

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Для взрослых
Статистика
Фильтр публикаций


▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;

Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

Барчага хайрли тун.
Аллохга омонатсиз.😊


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Assalomu alaykum.
Hurmatli kanalimiz a'zolari yana shunaqa hikoyalar kutadiganlar bormi😊


Сония дипломини сандиқдан олди. Ишга кирди. Изланди, ўқишини яна давом эттирди. Мамлакатдаги энг яхши аёллар шифокоридан бирига айланди.
Турмуш ўртоғидан қолган сармоя билан шахсий клиникасини очди.

Барча фарзандларини ўқитди. Бу йиллар аёл учун энг қийин йиллар бўлди. Тушкунлик исканжасидаги қизини етаклаб даво  излаганлари, шифохона очиш умидида қоғоз кўтариб идорама идора чопганлари,, сарғайиб навбат кутганлари, замонавий тиббиёт янгиликларини ўрганиш учун илм излаб, китоб титиб, интернетга шўнғиб, бедор ўтказган тунлари...

Оламда хаёлдан учқур нарса йўқ. Сония Зуфаровна мунғайибгина  бош эгиб ўтирган Гулсеварга атиги бир-икки дақиқа  тикилиб туриб  шуларни ўйлади.
—Нима шикоятингиз бор? —сўради расмий оҳангда. Аммо ўзининг ғаши келдими, кейин сўзини, оҳангини, ўзгартиришга тиришди.
—Гулсевар, эшитаман сени, гапиравер...
—Бу—келиним, титроқ овозда гап бошлади аёл. Шу—ўн беш йилдан бери фарзандлик бўлолмаяпти...
"Ўн беш йил бўлдими!?" Сония яна бир лаҳза ўша оғир кунларига қайтди.
—Бу— неча йилдан бери топширган таҳлилларим, ўзимизнинг шифокорлар ёзган муолажалар,-деди келин бир тахлам қоғозни узатар экан.

Сония унга яна бир неча таҳлилларни ёзиб берди...
Эртаси куни аёлни замонавий тиббий мослама  ёрламида текширди, сўнг , таҳлил натижалари билан қўшиб,  баралла фикр билдирди.
—Келининг соппа-соғ! Бу келин бемалол ҳомиладор бўла олади.
Унда ҳеч қандай касаллик аломати топилмади.
Сония бошқа беморларига айтадиган сўзларини тилига чиқара олмади. "Бу аёлнинг жуфти ҳам тиббий кўрикдан ўтиши керак!" Шундоқ ҳам ҳаммаси тушунарли эди.
Гулсевар , бошини эгиб ўтирар, хонани тарк этиш ҳаёлига келмасди. Хайрият, бу ёқимсиз сукунатни телефон овози бузди.
—Яхшимисан, Орзигул, ҳа кечга уйда бўламиз. Невараларимни соғиндим. Асқаржон билан бирга келинглар...


Гулсевар ўрнидан қўзғалди. У ортиқ бу ерга сиғмай қолган, назарида  хонада тобора ҳаво камайиб борарди...
У эшикка қараб юраркан Сония болаликдаги ўртоғини тўхтатиб қолди.
—Гулсевар, ҳозир тиббиёт ривожланган, ҳар ишнинг чораси бор. Ўғлингни олиб кел, бу ўртамизда сир бўлади...

Бир ҳафта ўтар-ўтмас, Гулсевар яна келди. Бу сафар ўғли билан.
Сония таҳлил натижаларини кўриб хайрон бўлиб қолди.
—Сиз,  бемалол фарзанд кўра оласиз, иншааллоҳ. Фақат муолажани бироз ўзгартирамиз. Аввало Аллоҳ. Бизни эса сабабчилардан қилсин..
Гулсевар кўз ёшларини тўхтата олмасди. Чиқиб кетар экан секин шивирлади
—Сония, мени кечир...
Бу сўзлар жуда секин айтилган бўлса-да, эгасига бориб етди.
Сония бошини кўтарганида дугонаси чиқиб кетган,
ташқарида эса  кузнинг дайди  шамоли дарахт шохларини қасирлатиб, у ёқдан бу ёққа кўчиб юрарди...

Орадан икки  йил ўтиб, Гулсевар кичкина  Сонияни кўтариб,  дугонасини кўргани келди.  Жажжи қизалоқ уларни яна  болаликнинг беғубор кўчаларига етаклаб кетди...

(тугади)

Феруза Салходжаева


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Опангиз бўлса, бу видеони юбориб, уни яхши кўришингизни айтиб қўйинг.

❗️Опаларимиз бахтимизга соғ бўлишсин.


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Бу орада Гулсевар ҳам  иккита фарзандлик бўлган,  ўзи ҳам тўлишиб, тўкин  ҳаётнинг нусқи уриб қолганиданми кибрли аёлга айланиб бораётганди. Синфдош қизлар билан бўладиган ўтиришларга ҳар сафар янги либос кийиб келар,  ярашса, ярашмаса тилла тақинчоқларга бурканиб олар,  шунча йиллик қадрдонлари билан баланддан туриб гаплашарди.

Йиллар йилларни қувиб ўтди. Бу орада Сония аввал отасидан, сўнг онасидан айрилиб, эрига янаям суяниб қолди. Кекса  қайнотаси вафот этгач эса турмуш ўртоғи ҳам ҳам аёлига янада меҳрибон бўлиб борди.  Аслида, Қодиржон оиласига  ўта   ғамхўр эди.

Тўнғич қизи ўн саккизга кирганда уйларига илк совчи келди.
Совчилар Гулсевар ва турмуш ўртоғи эди. Қодиржон шошиб қолди. Сония  ўйланиб,  ғашланиб қолди.
—Ўзимиз ўқитамиз,  — деди аёл.
—Қизимиздек кўрамиз, —деди эркак.
Сония дугонасини яхши билгани учун ҳам эрига ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлди. Аввалига рад жавобини бердилар. Совчи бўлмишлар сира ортга тисарилмас,  аксинча, борган сари маҳкамроқ ёпишиб олмоқда эдилар.
—Қиз билан йигит бир марта кўришсин! Майли, ёшлар бир-бирига ёқмаса, биз ҳам тинч қўямиз, —деди Гулсевар.
Шу жойда Сония катта хатога йўл қўйди. Кўнгли бўшлик қилиб қизини учрашувга кузатиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди.

Кийикдек ҳуркак Орзигул учрашувга чиқди-ю, бошқача бўлиб қайтди. Ўйчан, сал гапга қизариб кетадиган, аммо кўзлари ёниб турарди унинг.  Йигит қизнинг қалбига йўл топа олди. Исмидек лочин эди у!  Энди Орзигул ўқишдан чиқибоқ Лочинни пойлаб турар, ярашиқли кийимлар, совға саломлар билан қарши оладиган йигитнинг машинасида уйига қайтаркан, хатто у   сепадиган атирга ҳам маст бўларди...

Патир ушатилди. Ёшлар унаштирилди. Қиш ўтиб, баҳорнинг сўнгги ойида тўй қилиш режаси тузилди. Аммо ҳаммаси ўзгариб кетди.
Ким ўйлабди, одамнинг оддий кўричакдан вафот этишини.  Қирчиллама йигит шифохонада вафот этди. Кўричаги ёрилиб кетибди!
Сонияга дунёлар қоронғи бўлди.
У фарзандлари отасиз қолгани ҳақида ўйламас, ёнидаги суянчиғи, дўсти, эркаги оламдан ўтганига куйиб кетар, дунёдаги энг меҳрибон одамидан айрилганига  чидолмай, дод солиб йиғларди.
Одамзот ҳамма нарсага кўнади, у ҳам йиғлаб-йиғлаб кўнди.
Севган одамининг доғи ҳижрони кетмай туриб бошига яна бир ташвиш тушди.  Ёз ўтиб, куз ўтиб,  қизининг фотиҳаси бузилди. "Ўламан саттор"  деб остонасига ётиб олган ўртоғи юзини сидириб уйига кириб келди
—Қизингни келин қилолмаймиз. Эрим эркаги йўқ уйдан қиз олмайман,-деяптилар.
Шунақаям мантиқсиз баҳона бўладими? Шунчалик аҳмоқона қарор бўладим!? Одам дегани ҳам шу қадар юзсиз бўлиши мумкинми?!
—Менинг қизим отасиз ўсмаган, у эркаги бор уйда вояга етган, ота тарбиясини кўрган! Унинг отаси дунёдаги энг яхши одам эди! —деди Сония инграгудек бўлиб.
Без бўлиб тураверди ўртоғи.
Бироз ўтгач унинг қўшни тумандаги баланд мартабали амалдор билан қуда бўлганини эшитди.

Қизи бир тишлам бўлиб қолди. Қизгинаси сўлиб қолди. Қизи остона ҳатлаб кўчага чиқишни истамай қолди.
—Қўй, болам, —деди аёл нуридийдасини қучоқлаб,—тақдиринг эмас экан у йигит!
—Мени нега у билан кўриштирдингиз?! Нимага у бэлан учрашдим!? Нега шунча ой гаплашди мен билан! Энди нима қиламан, ойи? Мен уни кўргим келяпди, ойи,  ойижоним, усиз  қандай яшайман!

Шундагина Сония ўзини қўлга олиши кераклигини ўйлади. Бола-чақасини олиб, қасрдек уйини сотиб,  Тошкентга кўчиб келди. Қизи ҳам аста-секин ўзига келди, аммо у азоблар ёлғиз ўзига аён. Бошидан қандай кунлар кечганини ёлғиз ўзи билади.

Davomi bor.

❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Ифторлик дастурхони учун антиқа услубдаги кўк манти😋

Сиз ҳам тайёрлаб кўринг, ўхшармикин

❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Икки аёл суҳбати.
1-аёл: Оқшомни зўр ўтказдим, сен-чи?
2-аёл: Расво! Эрим ишдан келиб, иссиққина кечки овқатни едию, дарров ухлаб қолди! Ўзинг-чи?
1-аёл: Вой, бирам ажойиб! Эрим ишдан келиб, мени романтик кечки овқат учун ресторанга олиб борди! Кечки овқатдан сўнг сайр қилдик. Уйга қайтгач, эрим ҳаммаёқни шамлар билан тўлдирди. Худди эртаклардагидек!

...Худди шу пайтда уларнинг эрларининг суҳбати...
1-нинг эри: Оқшом қандай ўтди?
2-нинг эри: Ажойиб. Уйга бордим, кечки овқат тайёр экан. Овқатланиб, дарров ухладим. Ўзинг-чи?
1-нинг эри: Расво! Уйга борсам, овқат йўқ. Электрни узиб кетишибди. Шунинг учун хотиним билан ресторанда овқатландик. Қимматлигини билмаган эканман, ресторанга тўлагач, таксигаям пулим қолмади. Уйга пиёда қайтдик. Уйда чироқ йўқлигини мутлақо унутган эканмиз, шам ёқиб ўтирдик!


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Комилликнинг белгиси мукаммаллик эмас.

Самимийлик, ҳақиқийлик, борича қабул қилиш, оддийлик, қарам бўлмаган фикр - мана шулар инсонни комилликка етаклайди.



❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Яқинларимизга жунатиш ва реакция колдириш эсдан чиқмасин.

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

• Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
• Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
• Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради.
• Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
• Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
• Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
• Киви — суяк тўқималари учун фойдали.
• Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
• Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Ота

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли  "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? -  дедимда китобни олмай чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди.

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отамнинг сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса:   «Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди, лекин инсон ожиздир...»


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Аёл эрига қаҳва тайёрлади, бироқ шакар солмади. Сўнг кийимларни дазмол қилиш учун нариги хонага чиқмоқчи бўлди. Шунда эри аёлининг қўлидан тутиб, “Сен ўзинг қаҳва ичмайсанми?” деб сўради. Аёли ҳозир ичгиси келмаётганини, кейинроқ ичишини айтди.

Эри аёлига “Ёнимда ўтир” деган эди, аёли “Нариги хонада дазмол қилишим керак, дадаси” деди.

Шунда эри аёлига “Дазмолни кейин қиласан, кел, ўтир, биласанку, мен шакарли қаҳвани ёқтираман” деди.

Эрининг гапларидан “Сен мисоли шакарсан, ёнимда ўтирсанг, аччиқ қаҳваям ширин туюлиб қолади” деган маънони англаган аёли ўзини қандай ҳис этди экан.


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Ҳаётга саволлар билан келасан, ҳаёт эса жавоблари билан сени кузатиб қўяди. Келиш ва кетишнинг орасида бўлган вақт бир нафас олгулик. Шу бир нафасни олишдан олдин чиқармоқни билмоқ лозим. Агар диққат этиб қарасанг шу бир нафасни ютмоқлигинг сени қароринг. Уни иста ют, иста ютма. Биз ўзимиз чиқарган қарорлар қурбони бўламиз, ўзимиз танлаган йўлларни йўлчиси бўламиз. Қароримиз эса бир нафаслик муддатни гоҳ ҳуш этади, гоҳида ноҳуш. Демак қарорни танлашда адашмаслик керак... Ишонинг Қодир Аллоҳ ҳар он сизга тўғри йўлни кўрсатиб боради, сиз эса ўша тўғри йўлни танлашни ўрганинг. Бунинг учун кўзингиз билан эмас, қалбингиз кўзлари билан боқинг...

Аллох "Кўнгил кўрганини
ёлғон демади..."

Нажм сураси 11 оят*

❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Kun davomida a‘lo kayfiyat tilaymiz 😁

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Оқибатларни бегоналар бузмайди

Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…

Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.

####

Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…

Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.



Икром Шариф таржимаси.




Бахтли бўлишни ўзингдан бошла..

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.

У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.

- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?

- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....

☺️☺️☺️
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

♥️♥️♥️♥️
Аллоҳим сизга хайр эшикларини очсин...

Юртимизда ҳотиржамлик хукм сурсин...

Қилган ниятларимиз ижобат бўлсин...

Икки дунё саодатини ҳаммамизга насиб этсин ва кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин деймиз...



❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado


..•• XAYIRLI TUN ••..

Bir neʼmatning ketishi ikkinchisining kelishini tayyorlaydi... Baʼzi narsalarning oxiri, boshqalarining boshlanishidir... Bas, shunday ekan, na ketishlardan va na tugashlardan qo'rqmang.. Hammasi uchun shunchaki ALHAMDULILLAH deng...
Chiroyli tunimizni bergan Allohimga hamdlar bolsin yana goyibona ko'rishguncha aziz dindoshlar Tushingizda suyukli habibimizni ko'rishlik nasib qilsin Yahshi niyatli bo'lingki ertangiz yahshilik va solih amallar bilan boshlansin.Hammaga

    ...°°XAYIRLI TUN°°...

Allohim🤍🤗 hozir shu soʻzlarni o'qiyotgan insonga shu tun🌙 ajoyib tush berginki uyg'ongisi kelmasin uyg'ongach bir ajoyib kun🌤 berginki uxlagisi kelmasin. ..😊

.......Hᴀʏʀʟɪ  Tᴜɴ...🌙✨


❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Показано 20 последних публикаций.