Qo'qon shahar xalq ta'limi bo'limi.®


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Qo'qon shahar xalq ta'limi bo'limining rasmiy kanali.®
✔️ Ta'limga oid qaror va qonunlar
✔️ Ijtimoiy yangiliklar
✔️ Ta'lim yangiliklari
@QuqonshaxarXTB_bot - shikoyat va murojaatlar uchun.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ижтимоий тармоқ орқали жорий йилнинг 20 ноябрь куни "Аҳволни ўзингиз кўриб¸ таълим сифатига баҳо бераверинг !" ёки "Бу видеода Фарғона вилояти Қўқон шаҳар 16-ўрта таълим мактабидаги дарс жараёнидан лавҳани кўришингиз мумкин" номли танқид юзасидан
Қўқон шаҳар халқ таълими бўлимининг

РАСМИЙ БАЁНОТИ

Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг 8-“Б” синф ўқувчиларининг 2019 йил 18 ноябр кунги 3-ўқув соатида ўзбек тили фанидан дарс жараёни тасвирга олинган видеосининг ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетиши юзасидан Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарияти, шаҳар ҳокимлигининг вояга етмаганлар иши бўйича масъул котиби, ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси, шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилиб тегишли хулосалар берилди.
Ўрганиш жараёнида, ҳақиқатан ҳам 18.11.2019 йил куни 16-умумий ўрта таълим мактабининг 8-“Б” синф ўқувчиси 2006 йилда туғилган Туманов Юсуф Асқар ўғли ўзбек тили фани ўқитувчиси Ш.М.Буваматованинг дарс вақтидаги жараёнининг охирги 3-4 дақиқали ҳолатини ўзининг шахсий уяли алоқа телефонига тасвирга олиб, 8-“Б”синф ўқувчилари ўзаро махсус очилган ижтимоий тармоқдаги телеграмм гуруҳига жойлаштирган. Эртаси 19.11.2019 йил куни у жойлаштирган видеоролик ижтимоий тармоқ каналларига тарқалиб кетган. Шу ҳолат юзасидан ўрганиш давомида биринчи навбатда, ўқувчи Ю.Туманов билан суҳбатлашилди, жараёнга аниқлик киритилди. Яъни, ўқувчи ҳақиқатан ҳам юқоридаги ҳолат дарс вақтида бўлганлиги, ўқитувчининг ўзини ишига бўлган муносабатини синф ўқувчилари орасида муҳокама қилиш орқали ўқитувчининг хато ва камчиликларини раҳбариятга маълум қилиб, ўз устида ишловчи тажрибалироқ ўқитувчи билан таъминланишини сўрамоқчи бўлиб телеграммдаги синфдошлари билан муҳокама қилмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, ўқитувчи Ш.Буваматова 2019 йил сентябр ойидан касб-ҳунар коллежидан мактабга ишга ўтганлиги, ўқувчиларга ўз фани бўйича етарли даражада билим етказиб бера олмаётганлиги маълум бўлди. Ўқитувчи билан ҳам ҳолат юзасидан суҳбатлашилди, йўл қўйган хато камчиликлари юзасидан тушунтириш хати олинди ва унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Мактабдаги ўқув жараёни ва ўқитувчини ўқув соатлари юзасидан ўз вазифасига нисбатан эътиборсизлик билан муносабатда бўлганлиги учун ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Тўхтабаевага нисбатан ҳам Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан интизомий жазо чораси берилди.


Қўқон шаҳар халқ таълими бўлимининг матбуот хизмати

Қўқон шаҳар халқ таьлими бўлими расмий каналига обуна бўлинг ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/QoqonshaharXTB




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. 
Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. 

Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. 
Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. 

Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам. 
Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг Ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Қўқон шаҳар халқ таьлими бўлими расмий каналига обуна бўлинг ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/QoqonshaharXTB




https://youtu.be/ZHlMa4yRQt4
“Ўзбекистон” телеканали “Келажакка йўл” дастурида халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар ҳақида кўрсатув










Илк бора бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражаси халқаро тизим бўйича АҚШнинг молиявий кўмаги билан баҳоланади
https://www.uzedu.uz/uz/egra-egma-launch-1119

Впервые уровень знаний учеников начальных классов будет оценен по международной системе при финансовой поддержке США
https://www.uzedu.uz/ru/egra-egma-launch-1119

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu


Тошкент шаҳридаги 238-умумтаълим мактабида EGRA ва EGMA пилот баҳолаш тадқиқотларининг очилиш маросими

http://bit.ly/2CGyelM

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Тошкент шаҳридаги 238-умумтаълим... - Xalq ta'limi vazirligi - Министерство народного образования
Тошкент шаҳридаги 238-умумтаълим мактабида EGRA ва EGMA пилот баҳолаш тадқиқотларининг очилиш маросими


​​Ўзбекистонда ўқувчилар учун ID-карталар жорий этилади

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 7 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича мактаб ўқувчиларини идентификация қилиш тизимини жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Президентнинг 2018 йилдаги қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб банк ва бошқа тизимлар билан интеграция қилинган ўқувчилар идентификация карталарини бериш йўлга қўйилиши лозим.
Вазир жорий йилдан битирувчи ўқувчиларга мактабни тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар паспортларидаги ЖШШИРни ўз ичига олган битирувчилар маълумотлар базаси асосида тақдим этилгани айтиб ўтди. Бу келгусида битирувчиларнинг қайси ОТМларга кирганини мактаблар кесимида таҳлил қилишга имкон беради.
«OpenEMIS (таълимни бошқаришнинг очиқ ахборот тизими — таҳр.) тизими жорий этиш вақтида биз ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ўзига хос код тайинлаймиз. Уни ЖШШИР деб атамаймиз, чунки ҳозирча қонуний асослари йўқ… Биз ҳозирча ота-оналарнинг ЖШШИРларидан фойдаланамиз. Паспорт олиши билан уларнинг ЖШШИРларини тизимга киритамиз», — деди Шерзод Шерматов.
«Параллел равишда тўлов тизимини жорий этиш учун банк соҳаси билан ишлаяпмиз. Биз бу ғояни EDUcard сифатида бошладик. Ҳозир ID-карталар ўрнига бола осонроқ фойдаланиши мумкин бўлган бошқа ниманидир жорий этишни ўйламоқдамиз. Нима учун? Чунки ота-оналар болаларига пул беришади. Бола бу пулни тушлик ёки, дейлик канцелярия маҳсулотлари сотиб олиш учун эмас, балки бошқа мақсадлар учун ишлатмоқда. Алоҳида EDUcard тўлов тизимининг жорий этилиши эса ота-оналарда фарзандлари ушбу маблағларни фақат мақсадли ишлатишига ишонч ҳосил қилишга имкон беради», — деди вазир.
Шерзод Шерматов тўлов тизимига босқичма-босқич болалар учун хизматлар тақдим этувчи барча провайдерларнинг қўшилишини ҳам маълум қилди. Ушбу лойиҳа концепцияси тайёр, ҳозирда сармоядорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳар халқ таьлими бўлими расмий каналига обуна бўлинг ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/QoqonshaharXTB


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қуйидаги лавозимга номзодларни саралаш конкурсини эълон қилади:
«Президент мактабларига ўқувчиларни саралаш бўйича мутахассис»
Лавозим мажбуриятлари:
Номзодларни олдиндан саралаб олиш жараёнлари ва мезонларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида ахборот тарқатиш;
Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилишни ташкил этиш ва ахборот маълумотлар омборини яратиш;
Кириш синовларини ўтказиш учун масъул бўлган хорижий компания билан доимий ҳамкорлик қилиш;
Кириш синовларини ташкил этиш ва уларни ўтказишда кўмаклашиш;
Номзодларга ҳужжатларни топшириш жараёни давомида маслаҳатлар бериш ва кириш синовларидан ўтиш;
Номзодларни олдиндан саралаш;
Кириш синовлари натижаларини таҳлил қилишда иштирок этиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Олий маълумотли;
Инглиз, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
Таҳлилий кўникмалар;
Яхши ривожланган коммуникатив ва ташкилий кўникмалар;
Кўп миллатли муҳитда ишлаш қобилияти;
Масъулиятлилик, ўрганиш қобилияти;
Стрессга чидамлилик, эпчиллик, зийраклик;
Компютерни мукаммал эгаллаган бўлиши ва ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмалари;
Кўп вазифали режимда ишлашга тайёрлиги;
Лойиҳа таклифларини тайёрлаш, ҳисоботлар, қўлланмалар, мақолалар ёзиш тажрибаси мавжудлиги;
Шунга ўхшаш лавозимда иш тажрибаси мавжудлиги (маъқбул)
Иш шароитлари:
•Тўлиқ бандлик;
•Барқарор даромад;
•Касбий ривожланиш учун имкониятлар;
•Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб ва мамлакат ташқарисида сафарлар қилиш.
Манфаатдор номзодларга, юқоридаги таъкидланган талабларга мувофиқ ҳолда, маълумотнома/CВ ушбу электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@itsm.uz.
https://t.me/QoqonshaharXTB


ТАЙИНЛОВ. Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментига мудир тайинланди


Абдугаппор Каримжонович Киргизбаев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Департамент Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш Департаментнинг асосий вазифаларидан саналади.

Абдугаппор Киргизбаев шу пайтгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

https://t.me/QoqonshaharXTB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мактабларда таълим сифатини ошириш – устувор вазифа

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси расмий канали ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/FargonaviloyatXTB


Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими расмий баёноти

Жорий йилнинг 3 октябр куни “Қўқонжоним” facebook ижтимоий тармоғида Қўқон шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган 1 синф ўқувчиларининг 4та синфдан 3та синфга қисқараётганлигидан эътироз билдирганлиги тўғрисида чоп этилган мақола хусусида Қўқон шаҳар халқ таълими бўлимининг қуйидагича баёнот беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом”нинг 4-боб 28 бандига кўра: “Белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим муассасасининг тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди”, - деб кўрсатиб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачи С.Саидалиев томонидан 2016 йил 22 декабрда тасдиқланган ва бугунги кунда амалда бўлган “Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериш шартлари ва уни ташкил этишга қўйиладиган санитар-эпидемиологик талаблар” (СанПиН №0341-16)нинг 4.6-бандида умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синфларининг ҳар бири учун алоҳида хоналар ажратилиши лозимлиги, шунингдек, 4.9-бандида синф хонаси майдонини ҳисоблашда таълим фаолиятида фойдаланиладиган ўқув қўлланмалари ва жиҳозларини сақлаш учун қўшимча мебеллар жойлаштириладиган майдонлар ҳисобга олинмаслиги белгилаб қўйилган. 2019-2020 ўқув йилида 22-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфига жами 116 нафар 1 синф ўқувчилари қабул қилинган бўлиб, Фарғона вилояти молия бўлимининг топшириғига биноан 4-синфда таълим олаётган 1- синф ўқувчилари 3 та синфга қисқартирилган.
Мазкур мақолада ёзилганидек, синфларни қисқартириш юзасидан Қўқон шаҳар халқ таълими ва унинг тасарруфидаги умумтаълим мактаб раҳбарияти билан боғлиқ жойи йўқлигини таъкидлаймиз.

Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими Ахброт хизмати

Қўқон шаҳар халқ таьлими бўлими расмий каналига обуна бўлинг ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/QoqonshaharXTB




Мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар учун вазирлик тавсия хати

«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ


Жорий йилнинг 5 ноябр куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Bizni maktabda domlalar uradi so'kadi bizga yordam beringlar iltimos” номли видеолавха юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Қирқкетмон қишлоғидаги 16-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўргандик.

https://telegra.ph/Far%D2%93ona-viloyati-hal%D2%9B-talimi-bosh%D2%9Barmasi-bayonoti-11-07

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси расмий канали ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/FargonaviloyatXTB


Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси баёноти

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида йўл ҳаракати ҳодисаси туфайли икки нафар ҳалок бўлган ва 2 нафар шифохонага тушган Данғара туманидаги мактаб директор ўринбосарлари фожеаси ҳақида нохолис ва ёлғон ахборот тарқатди.
Бу бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан расмий баёнот ҳам билдирилган.
Ҳодиса юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфида 942 та мактаб бор. 30 сентябрга ўтар кечаси вилоят ҳокимлиги ёки вилоят халқ таълими бошқармасида ҳеч қандай селектор йиғилиши ўтмаган, бирорта ҳам мактаб директори ёки ўринбосарлари, бошқа лавозимдаги мутахассислар шу куни, шу вақтда Фарғонага чақиртирилмаган.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакат миқёсида бўлгани каби Фарғона шаҳрида ҳам катта байрам тантанаси нишонланиши белгиланган. Шу муносабат билан ҳар бир туман-шаҳар халқ таълими бўлимлари байрам бўлиб ўтадиган майдонда ўзларининг кўргазма ва чиқишлари билан иштирок этишлари кўзда тутилган. Унга 29 сентябрь куни кундузи тайёргарлик ишлари тугатилган. Эҳтиётсизлик ва бахтсиз ҳодисадан жуда қаттиқ қайғудамиз ва жабрланганларнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Ҳодиса иштирокларидан бўлган туман халқ таълими бўлими ходими Б.Мелиқўзиев ва 38-мактаб ходими Л.Тўхтасинов билан ҳам воқеанинг қандай содир бўлгани ҳақида суҳбат ўтказилди.
Мазкур воқеанинг ижтимоий тармоқларда ёзганидек, вилоят ҳокимлиги ёки унинг раҳбари билан боғлиқ жойи йўқлигини таъкидлаймиз

✅Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси расмий канали⤵️⤵️⤵️

https://t.me/FargonaviloyatXTB

Показано 20 последних публикаций.

21

подписчиков
Статистика канала