⚡️
Абитуриентлар диққатига!
Қандай қилиб тўловларни навбатда турмасдан, 5 дақиқада электрон тўлаш мумкин?
#abituriyent
Агар Сиз ҳужжат топшириш пайти банк кассаларида соатлаб навбатда туришни ният қилган бўлгансиз, унда дарҳол бу шаштингиздан қайтинг.
Қуйидагиларни яхшилаб ўқиб олинг ҳамда қимматли вақтингизни ва асабларингизни асраб қолинг.
Электрон тўлов қилиш аслида жуда ва жуда оддий. Атайин ўзимда синаб кўрдим.
5 дақиқа ҳам кетмади. Бунинг учун қуйидаги 4 та ишни бажарасиз:
1) pay.dtm.uz сайтига кирасиз. Чиққан майдончага
паспорт маълумотингиз ва
телефон рақамингизни киритасиз ҳамда «Яратиш» тугмасини босасиз;
2) шунда экранда
квитанция пайдо бўлади. Агар банклар орқали тўлов қилмоқчи бўлсангиз, унда ушбу квитанцияни принтердан чоп этишингиз керак. Лекин мен айтаётган усулда чоп этиш ҳам шарт эмас. Шунчаки 14 та рақамдан иборат инвойс рақамини кўчириб олсангиз (ёзиб олсангиз) бўлди;
3) энди электрон тўлов қилишга ўтамиз. Бунинг бир нечта йўли бор:
а) ўша квитанцияни тагида «пластик карта орқали тўлаш» деган тугмани босиш;
б)
https://pay.upay.uz/checkget?sId=402 манзилига кириш;
в) iOS ёки Android тизимларидаги UPAY иловаси орқали тўлаш;
г) upay.uz сайти орқали.
Дастлабки 2 та усулда инвойс рақамини киритишингиз кифоя,
рўйхатдан ўтиш ҳам шарт эмас. Мобил илова ва сайт орқали эса рўйхатдан ўтишни сўрайди.
4) охирги босқичда
пластик карта рақами, амал қилиш муддати ва карта уланган телефон рақамини киритиш кифоя. Телефонга келган SMSни киритасиз, тамом-вассалом. Тўловни амалга оширдингиз!
❗️Маълумот учун: ушбу тўлов ДТМ базасида автоматик кўринади. Тўлаганингизни исботлаш учун қанақадир чек ёки квитанция олиб боришингиз шарт эмас.
🔁 Ушбу хабарни абитуриент дўстларингиз ёки уларнинг ота-оналарига ҳам юборинг. Токи жазирама иссиқда навбатларда қийналишмасин, тестга яқин қолганда қимматли вақтини ҳавога совуришмасин.
P.S.: электрон тўловда 1%, яъни
минг сўм қўшимча хизмат ҳақи олади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉
@xushnudbek 👈