Ўлсам агар йиғлармидингиз?,
Сочларимни силаб , эркалаб.
Совуб бўлган танимни қучиб,
Теграм узра парвона йиғлаб!"
Ўлсам агар йиғлармидингиз?
Эслаб ҳар йил келганда баҳор.
Соғинчлардан фарёдлар чекиб,
Кўрмоқ истаб ҳеч йўқса бир бор!
Ўлсам агар йиғлармидингиз?
Саловотлар ўқиб ҳаққимга?
Излаб келиб тупроқ " ватаним"
Нола чекиб кўкда Ҳаққимга!
Ўлсам агар йиғлармидингиз?
Мен ғарибнинг суратим қучиб?
Мен шу маҳал умрлар тилаб,
Самоларда юраман учиб.
Ўлсам агар йиғлармидингиз????!
✯┄┅┅✿❀💔❀✿┅┅┄✯
#Nigiwwwww
⊰᯽⊱┈──╌🥀╌──┈⊰᯽⊱
💔 #UyDa #QoLiNg 💔
✯┄┅┅✿❀💔❀✿┅┅┄✯