425. Хотиним фолбинга бораверади, ажрашайми?
Савол: Ассалому алайкум, устоз! Аёлим фолбинларга кўп боради, қанча қаршилик қилсам ҳам фойдаси йўқ, яшириб бораверади. Ўзимга оила азоларимга мусибат бўлди, бу нарса қайтара олмаяпман, қалби очилар, деб умра зиёратига ҳам обориб келдим, фойдаси йўқ. Ҳозир уйдан ҳатто сув ичишга ҳам шубҳа қиламан, чунки бундан бир йил олдин касал бўлиб қолдим, бормаган шифокорим қолмади – фойдаси бўлмади. Дўстим маслаҳати билан руқия эшитдим ва 15 кун деганда танамда биронта оғриқ қолмади. Ҳозир безовта бўлсам, кўпроқ Қуръон эшитаман. Аёлимнинг ҳукми қандай бўлади? Охиратда жавобгарликка шерик бўлиб қолмайманми? Жавобини берай десам иккита бегуноҳ фарзандим бор, кўзим қиймайди. Маслаҳат беринг, қиёматда аламли азобига мен ҳам дучор булиб қолмайманми?
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган нарсага кофир бўлиб қолишини айтиб хотинингизга насиҳат қилинг ва ҳидоят сўраб доим дуода бўлинг. Фосиқ хотин билан ажрашишни шариатда шарт қилинмаган ва у ўз гуноҳига ўзи жавобгар.
Аллоҳ янада билувчи.
Мубашшир Аҳмад
☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw