Репост из: Мишарий Ал Афасий бин Рашид
#Ҳижоб
Замонавий муслима аёл қандай бўлади?
Замонавий муслима... У қандай экан? Аллоҳнинг изнидан чиқмайдиган итоатли хотин, фарзандларига Ислом динини ўргатадиган меҳрибон она, тиришқоқ ва одобли қиз, иффатли келин ҳамда самимий дугона. Аллоҳ аёл кишини неъматлантирган барча сифатларнинг саноғига ета олмаймиз.
Лекин бугун биз ташқи кўриниш тўғрисида гап юритмоқчимиз. Замонавий муслималар қандай кўринишга эга эканлар? Бугунги кунда кўчага чиқсак нималарни кўряпмиз? Бизнинг иффатли ва мулойим муслима опаларимиз худди Аллоҳнинг амрини ёдларидан чиқариб юборгандеклар. Кўча кўйда бошида рўмоли бўла туриб, аммо юзида “бир тонна” косметика, атир ёки мушк сепиб олган муслима опа сингилларимизни учратишимиз, афсуски, оддий ҳолга айланиб қолди. Бу худди табиий ҳолдек. Уят билан иффат қаерда қолди? Замонавий қизлар кўп гапириб мақтанишадиган тақво қаерда қолди? ''Замонавий ҳижоб'' тўғрисида гапирмасак ҳам бўлади. Замонавий услубда ўралган, кўзга ташланиб турадиган рўмол, тор кўйлаклар ва юрганда тақиллаб турадиган пошнали пойабзал... Балки, муслима аёллари мазлума ва ўксик аёллар эканлиги ҳақида ҳар хил гап сўзларни эшитиб олган муслима аёлларимиз, бу гаплар тўғри эмаслигини тасдиқламоқчи бўлишар?!
Муслима аёлларнинг кийинишлари ва ташқи кўринишлари уларни камтарликларини билдириб туриши лозим. Кийим ёрқин рангли, тор ва баданни кўрсатадиган бўлмаслиги лозим. Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Аллоҳ биринчи муҳожир аёлларга раҳм қилди. Аллоҳ таоло: “Сен мўминаларга айт: кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир зийнатлари бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга )беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратини фарқига бормайдиган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тақво қилинг, эй мўминалар! Шоядки, нажот топсангиз” деган оятни нозил қилганида, улар ўз ридоларини бўлакларга бўлиб ўраниб олганлар”. (Ал Бухорий, 4480 ва Абу Довуд, 4102).
Муслималар кўчага чиқаётганда пардоз қилмасликлари керак, фақатгина эрларининг ҳузурида рухсат берилган. Бундан ташқари тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам макияж зарарли, чунки у кислород киришига тўсқинлик қилади, инсон эса 60% кислородни ўпка орқали, қолган 40% ни эса териси орқали қабул қилади. Агар юзингизга қаватлаб ҳар хил крем, упалар суртиб олсангиз терингизда кислород етишмовчилиги ҳосил бўлиб уни(терини) олдиндан қаришига олиб келади.
Яна муслималарга уйдан чиқаётиб мушк ва атир ишлатишлари таъқиқланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эркаклар ундан таралаётган хушбўй ҳидни сезишлари учун уйидан атир сепиб чиққан ҳар бир аёл зинокор мисолидир”, дедилар.
Бу гаплардан сўнг аёл киши чиройини бегона номаҳрам кўзлардан сақлаши лозимлиги келиб чиқяпти. Қуръондаги оятлар ҳам ҳадислар ҳам камтарлик ва иффатли бўлиш лозимлигига далолат қиляпти.
Албатта, шариъат қонунларига амал қилиш қийин, аммо жаннатга эришмоқ осон эканлигини ким айтди? Биз Хадича, Фотима, Ойша розияллоҳу анҳо каби оналаримизга назар солсак, улар бизданда кўпроқ қийинчиликлар кечиришган. Уларда биздагидек кулай шароитлар бўлмаган. Аммо улар ҳозирги аёллар каби кўринишга эга бўлмаганлар. Улар Аллоҳнинг розилигига интилишган. Улар Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга ёрдам беришган, фарзанд тарбиялашган, ўзлари кийим тикишган, Қуръони Каримни, ҳадисларни ёд олишган, инсонларга динни ўргатишган, очликка ва қийинчиликларга чидаб, сабр қилиб келишган. Бизнинг шу солиҳа оналаримиз дунё роҳатларини эмас, балки охиратларини танлашган. Шундай экан, нега биз улар каби бўлмаслигимиз керак?
Агар инсон ўзининг ички кўриниши ҳақида кўпроқ ўйлаб, унинг устида ишласа, бу албатта ташқи кўринишда намоён бўлади.
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
t.me/QOBILQORII