Sirdaryo24


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Sirdaryo haqiqati

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​АСТАФУРОВА ВА УНИНГ КОМАНДАСИ

✳️ Янгиер шаҳар «Баркамол авлод» болалар марказига қадам ранжида қилгудай бўлсангиз, унинг раҳбари Наталья Константиновна Астафурова албатта, таништиришни кўргазмалар залидан бошлайди. Бу зал тўгарак раҳбарлари ёрдамида болажонларнинг ўз қўллари билан тайёрланган композициялар, ўйинчоқлар, амалий ва тасвирий санъат намуналари билан тўла. Улар ҳар бирининг ўз яратилиш тарихи бор. Наталья Константиновна кўргазмадаги буюмлар ҳақида меҳмонларга соатлаб гапириб беришдан эринмайди.

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/30/985463/


​​«СЕВИНЧ» БАҒРИДАГИ СЕВИНЧЛАР

✳️ Гулистон шаҳридаги "Севинч" - хорижий тилларга ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим муассасаси шу йилнинг кўкламида ўз фаолиятини бошлаган бўлса-да, янги ўқув йилида мактабгача тайёрлов гуруҳининг 27 нафар илк қалдирғочлари 1-синфга қадам қўйишга улгуришди. Муассасанинг мўлжалдаги 130 ўринли жойлари аллақачон болажонлар билан тўлган. Айни пайтда 17 нафар ходим бу ерда фаолият юритмоқда.

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/30/049857/


​​ЁШ БОЛАЛАР НАЗОРАТСИЗ ҚОЛМАСИН

♨️ Одатда ёнғин чиқиши инсонларнинг эҳтиётсизликлари, ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя қилмасликлари, шу жумладан болаларнинг шўхлиги, электр симларининг носозлиги ва уларнинг нотўғри уланишидан, чақмоқ оқибатида ва айрим бошқа сабаблардан содир бўлади.
♨️ 2018 йилнинг 2 январь куни Ховос тумани "Обод турмуш" маҳалласи Машъал кўчаси 42-уйда ёнғин содир бўлди. Унда хонадон эгасининг 10 яшар невараси ҳовлидаги хашакхонанинг иккинчи қаватига нарвон орқали чиқиб, гугурт ўйнаган. Натижада ёнғин юзага келиб, хашакхонадаги, 300 дона сомон пресс хашаги ва хашакхонанинг том қисмининг 50 квадрат метр майдони, ёниб кетган.
♨️ 2018 йил 2 август куни Ховос тумани "Мустақиллик" МФЙ Навоий кўчаси 46-уйда ёнғин содир бўлди. Хонадон эгасининг 2011 йилда туғилган невараси хашакхонага кириб, гугурт ўйнаб сомон хашагини ёқиб юборган. Ёнғин оқибатида хашакхонанинг том қисми ва 250 дона сомон пресс хашаклари ёниб кетган.
♨️ 2018 йил 11 август куни Ховос тумани "Истиқлол" маҳалласи Истиқбол кўчасидаги хонадонлардан бирида содир этилган ёнғин ҳам болалар шўхлиги натижасидир. Уй эгасининг 10 ёшли невараси ҳовлидаги омборхонага кириб, гугурт ўйнаб, омборхонадаги буюмларни ёқиб юборган. Оқибатда омборхона ва омборхона ичкарисидаги буюмлар ёниб кетган. Ушбу ёнғинларда хонадон эгалари соғ-омон қолганлар. Бу каби ёнғинлар, афсуски, кўп бора содир бўлмоқда.

👇
http://sirdaryo24.uz/2018/09/28/01743/


​​КАМОЛА – РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ СОВРИНДОРИ

🔰 Боёвут туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб юрган пайтидаёқ ушбу соҳада ижод қилишни бошлаган Камола кейинчалик Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн интитутининг ҳайкалтарошлик бўлимида устозларидан ушбу санъат сирларини қунт билан ўрганди. Олийгоҳни муваффақиятли тугатиб келган ҳайкалтарош Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида иш бошлади ва ушбу йўналишда таҳсил олаётган ўқувчиларини бор билимини, тажрибасини аямади. Бир неча шогирди Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин медаллари ва бошқа мукофотларга эришдилар.
🔰 Тошкент Фотосуратлар уйи ва Ўзбекистон бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Мурувват ва Саховат интернат-уйларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш республика Васийлик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий хайрия тадбири доирасида ўтказилган «Меҳрнинг ватани Ўзбекистондир» деб номланган кўрик-танловда Камола Аҳмедова ҳам ўз асарлари билан иштирок этиб, «Аёл», «Кутиш» асарлари учун учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

👇
http://sirdaryo24.uz/2018/09/28/087965/


​​«ЎЗБЕКИСТОН СОВҒАЛАРИ» БИРИНЧИ РЕСПУБЛИКА КЎРГАЗМАСИ

🔵 Жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари пойтахтимизнинг «Сайилгоҳ» кўчасида республика «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан «Ўзбекистон совғалари» биринчи республика кўргазма савдоси ўтказилди.
🔴 Кўргазмада Гулистон туманидан ҳунарманд Ўктам Шодмонқулов оддийгина кадидан ясалган санъат асарлари, Гулистон шаҳридан ҳунарманд Ҳилола Эгамбердиева эса оддий иплардан ўзи тўқиган турли буюмлари билан иштирок этиб, хорижлик меҳмонларни ҳайратда қолдирди.

👇
http://sirdaryo24.uz/2018/09/28/42621/


​​САРВИНОЗ БАТУМИДА

✅ 23 сентябрь куни Грузиянинг Батуми шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди. Ўзбекистон нуфузли турнирда иккита жамоа: эркаклар ва аёллар жамоалари билан қатнашмоқда. Олимпиада доирасида Батумида ФИДЕ Бош Ассамблеяси ҳамда Конгресси ўтказилади.
✅ Мамлакатимиз терма жа-моаси таркибида 24 карра Ўзбекистон чемпиони, аёллар ўртасида Халқаро гроссмейстер, юртдошимиз Сарвиноз Қурбонбоева ҳам бор. У жамоадошлари, аёллар ўртасида Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова, ФИДЕ усталари Ирина Геворгян ҳамда Нодира Нодиржоновалар билан бирга Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
✅ Мамлакатимиз аёллар терма жамоаси рейтинг кўрсаткичи бўйича 151 та давлат ўртасида 31-ўринни эгаллаб турибди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси терма жамоамизнинг рейтинг кўрсаткичи бўйича юқорига кўтарилиб олиши учун имкониятлар эшигини очади. Биз ўзбекистонлик шахматчиларга ушбу мусобақада омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

👇
http://sirdaryo24.uz/2018/09/28/784562/


​​ШИРИНДАН БУЭНОС-АЙРЕСГА

🚣🏻 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина давлатининг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтадиган III ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Бу галги Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини 36 нафар йигит-қиз ҳимоя қиладиган бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур кўрсаткич мамлакатимизнинг ёшлар Олимпиадаси тарихидаги энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилди. 2014 йилда Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар Олимпиадасида юртимиздан 28 нафар атлет қатнашган эди. Қувонарлиси, бу йилги ёшлар Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчиси Луизахон Исломова ҳам бор.
🚣🏻 Луизахон Ислом қизи ёшлар Олимпиадасида яккалик қайиқда (W-1x) 1000 метрлик масофада рақиблари билан беллашади. Айни дамда у Тошкент денгизидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш базасида тайёргарликни маромига етказмоқда. 1 октябрь куни спортчиларимиз тушган ҳаво лайнери Буэнос-Айресга йўл олади. Парвозинг баланд бўлсин, Луизахон!

👇
http://sirdaryo24.uz/2018/09/28/124245/


​​СИРДАРЁДАГИ МАКТАБ МАНЗАРАСИ: ДАРСЛИКЛАР ЕТИШМАЙДИ, ТИББИЙ ВОСИТАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАНМАГАН

📚 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Таълим сифати – партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида Сирдарё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ўқув дарсликлари билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди.
📚 Маълумот ўрнида, туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 41 та умумтаълим мактаби фаолият олиб боради. Партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ўқитувчилар таркибидан иборат ишчи гуруҳ дастлаб Бахт шаҳар “Хазина” маҳалласи ҳудудида жойлашган 14- мактабга ташриф буюрди.

Манба: ⤵️
http://adolat.uz/2018/09/sirdaryodagi-maktab-manzarasi-darsliklar-etishmajdi-tibbij-vositalar-bilan-zhi-ozlanmagan/


​​СИРДАРЁДА “БОЛАЛАР КИТОБИ” КЎРГАЗМАСИ ИШ БОШЛАДИ

📚 Гулистон шаҳрида “Болалар китоби” вилоят кўргазмаси иш бошлади. “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида ўтаётган кўргазма икки кун бўлиши режалаштирилган. Кўргазма ишига вилоят болалар кутубхонаси 125 номдаги болалар адабиётлари, вилоят ахборот ресурс маркази 100 номдаги китоблар билан иштирок этишмоқда. Шунингдек, вилоят матбуот бошқармаси томонидан арзонлаштирилган нархларда 78 номдаги китоблар савдоси ташкил этилди.

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/65881/


​​СИРДАРЁ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ”

«Психолог қабули».

Мазкур лойиҳани ёш оилалар ўртасида келишмовчиликларни бартараф этиш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилди. Машҳур амалиётчи психолог тумандаги ФҲДЁ органларида ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашиб, муаммоларини биргаликда ечиш йўлларини топишга кўмаклашди. Қайд этиш жоизки, биргина ФҲДЁ органида 8 ой мобайнида 95 та ажрим қайд этилган. Уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлган оилалар ташкил этади. Ўтказилган психоанализлар натижаси шуни кўрсатдики, ажримларнинг асосини 4 та омил: ўзаро келишмовчилик, бефарзандлик, хиёнат ва чет элга чиқиб кетиш омиллари ташкил этган. Ўтказилган суҳбат натижасида Сувонқуловлар оиласининг мустаҳкамлигини сақлаб қолишга эришилди.

http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/11333/


​​СИРДАРЁ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ”

Ижодкорлар билан учрашув.

Бахт махсус ўғил болалар коллежида таниқли ижодкорлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда коллеж ўқувчилари жамоаси ўзларининг тайёрлаган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Саҳнада етакчилик қилган фаол ўқувчилар ёшлар ўртасида, хусусан коллеж ўқувчилари ҳаётида учраб турадиган иллатларни очиб беришга ҳаракат қилишди. Халқимиз ҳар қандай жаҳолатга қарши курашишда доимо маърифатни қурол қилган. Ўқувчилар диққатини тортган “Библиоус” мобил китоблар дўкони ҳам ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган эди.

http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/11333/


​​СИРДАРЁ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ”

Сардор ўзи ким?
Туман сардорлар кенгаши ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари сардорлари фаолиятларини янада мувофиқлаштириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда 100 нафарга яқин сардорлар қатнашди. Улар “Сардор ким?”, “Сардорнинг вазифалари нималардан иборат?” деган саволлар устида музокара олиб бордилар.

http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/11333/


​​СИРДАРЁ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ”

«Нотинч ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан ишлашнинг замонавий методлари».

Сирдарё академик лицейида ана шу мавзуда семинар-тренинглар ўтказилди. Машғулотлар кичик мини сессиялар шаклида таълим масканининг 3 та хонасида олиб борилди. Унда жиноятчиликка қарши курашиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида суицид ҳолатларининг олдини олиш масалалари муҳокама этилди. Мавзулар муҳокамасида тумандаги маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари, таълим муассасалари етакчилари ҳамда педагоглари иштирок этишди.

http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/11333/


​​СИРДАРЁ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ”

Пресс-конференция.

Сирдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкилий гуруҳ ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида пресс-конференция бўлиб ўтди. Йиғилишда Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманларида ўтказиладиган лойиҳалар дастури билан таништирилди.

http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/11333/


​​СИРДАРЁ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ”

Эрталабки бадантарбия, куч этар хадя.

Сирдарё шаҳрида “Ёшлар ҳафталиги” старт олди. Эрта тонгдан Сирдарё туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадионида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида мусиқали бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Унда 700 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.

http://sirdaryo24.uz/2018/09/27/11333/


​​МИЛЛИЙ СИМФОНИК ОРКЕСТР – ГУЛИСТОНДА

🎺🎸🎻🎷 Жорий йилниг 18-26 сентабрь кунлари Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида (Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухорода) очиқ осмон остида “OPEN AIR. SILK ROAD SYMPFONY” лойиҳаси доирасида концертлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. Илк концерт 18 сентябрь куни вилоятимиз марказидаги амфитеатрда бўлиб ўтди.

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/24/23456578/


​​“РАҚС СЕҲРИ”

✅ Ҳар йилги анъанага кўра Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз марказидаги “Болалар шаҳарчаси”нинг “Камалак” болалар дастаси ҳам иштирок этди.

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/24/21524/


​​БАХТЛИ БЎЛИШГА ҲАҚЛИ ЭДИ

✅ Аёл деганда биринчи нав-батда ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда она сиймоси гавдаланади. Меҳнатдан қўллари қадоқ, меҳри дарёларга сиғмас, ҳар она фарзанди учун жон фидо қилишга тайёр жасорат эгасидир. Ҳеч ким аёл таърифига якун, хулоса қилолмаган, аёл мисли китоб, ўқиганинг сари янги қирралари очилиб бораверади. Бу хилқатнинг жиноят қилишига ақл бовар қилмайди.

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/23/1434/


​​МУТОЛАА АҚЛНИ ЧАРХЛАЙДИ

📖 «Ўқимоқ — энг яхши билим олишдир», деган эди улуғ рус шоири Александр Пушкин. Ақлли инсон мутолаа қилмасдан туриб тўлақонли маълумот олиб бўлмаслигини яхши билади. Китоб ўқимаган киши юксак дидли, маданиятли ва дунёқараши кенг одам бўла олмаслиги шубҳасиз. Бироқ, таассуфлар бўлсинки, бизнинг янги асримизда мутолаага эътибор анча сусайиб кетди. Интернет асрида матн иккинчи даражали бўлиб қолди ва фото, стикер ҳамда смайликлар кўпчиликнинг диққат марказини забт этди. Улар инсоннинг ҳис-туйғулари ва ҳолатини намоён қилади, ҳарфларсиз тасвирлар жамиятга, шунингдек, асосан ёшларга маъқул бўлади. 📖

Манба: ⤵️
http://sirdaryo24.uz/2018/09/20/98732/


МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИГА ЙўЛЛАНМАЛАР

🏓 Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2007 ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Мусобоқада вилоятимизнинг Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Гулистон, Оқолтин, Боёвут, Сирдарё, Мирзаобод туманлардан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд спортчи ёшлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
🏓 Мусобақа натижаларига кўра яккалик баҳсларда 1, 2 ва 3-ўринлар Ширин шаҳри, Мирзаобод тумани БўСМ тарбияланувчилари Илҳом Жўрақулов, Шоҳжаҳон Давлатов ва Шокир Мўминовларга насиб этди.
🏓 Қизлар ўртасида кечган баҳсларда ширинлик Чарос Икромова, оқолтинлик Гулчеҳра Абдурасулова ва Асила Имомалиевалар кучли учликдан ўрин олишди. Энди улар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ўтадиган ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

👉🏼 http://sirdaryo24.uz/2018/09/20/1224/ 👈🏻

Показано 20 последних публикаций.

121

подписчиков
Статистика канала