Репост из: FATVO.UZ
3. Қуёш.
Қуёшнинг чиқиши ва ботиши, тушдан кейинги йўналган томонига қараб ҳам қиблани аниқлаш мумкин. Азалдан бизнинг диёримизда Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳнинг фатвоси асосида қуёшнинг ботиш ўрнига қараб масжидлар қибласи белгиланган. Имом Сарахсий нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй. Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй. Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, юзлансанг, шу қибладир” (“ал-Мабсут”).
Аммо бу кун очиқ ва мўътадил бўлган вақтда тўғри чиқади. Бошқа вақтларда таҳминан иккисининг, яъни, қуёшнинг қиш ва ёз фаслидаги ботиш манзилининг ўртаси олинади.
4. Компас.
Компас қаерда бўлса ҳам фақат бир тарафни кўрсатиб туради. Мана шу билан тўрт тараф аниқланиб, қибла қаердалигини билиб олиш мумкин. Ҳозирда қибла тарафни кўрсатувчи махсус компаслар ҳам ишлаб чиқарилган. Ана шу каби воситалар билан ҳам қиблани аниқлаш мумкинлигига фуқаҳоларимиз фатво берганлар.
5. Мобил иловалар.
Ҳозирги кунда қиблани аниқлашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби мобил алоқа воситаларининг махсус иловаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Айни пайтда бу каби иловаларнинг тури ва сифати турлича бўлиб, уларнинг барчаси асосан АҚШнинг Google компанияси томонидан тақдим этилган (qiblafinder.withgoogle.com) тизимига уланиш орқали амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар қибла йўналишини тўғри аниқлашлари учун мобил восита жойлашган манзилни аниқлаш хизмати(GPS)ни фаоллаштиришлари талаб этилади.
Агар киши сафарда бўлса ёки бирор нотаниш жойда бўлса, аввало ўша ердаги ишончли кишилардан қибла қайси тарафдалигини сўрайди. Агар уларнинг хабарига шубҳа қилса ёҳуд сўраш учун атрофида бирор киши топилмаса юқорида зикр қилинган омилларни ишга солиб, қиблани аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш