?СОЛИХА АЁЛ?

@Solixa_Ayol Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
06.02.2019 08:33
реклама
Календарь цифровых релизов кино
Ждешь фильмы в HD? Тогда тебе к нам.
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
11
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Просмотры
Данные по динамике просмотров появляются
на следующий день после добавления канала
Средний охват поста и ERR%
Данные по динамике среднего охвата и ERR появляются
на следующий день после добавления канала
Репосты и упоминания канала
1327 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
11 репостов
💊 САЛОМАТЛИК 💊
JaNNaTiM ONAM
✨Ҳадис ва ҳикмат
✨Ҳадис ва ҳикмат
ISLAMUZ
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
AYOLLAR SALOMATLIGI
💊 САЛОМАТЛИК 💊
✨Ҳадис ва ҳикмат
✨Ҳадис ва ҳикмат
ISLAMUZ
ISLAMUZ
JaNNaTiM ONAM
SaraRetseplar Zo'r Maslaxatlar
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
💕@Qizlar_uchun 💕
Nishonga Urilgan So'zlar
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
SaraRetseplar Zo'r Maslaxatlar
ISLAMUZ
JaNNaTiM ONAM
✨Ҳадис ва ҳикмат
✨Ҳадис ва ҳикмат
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💖 DILDAGI GAPLAR 💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
SaraRetseplar Zo'r Maslaxatlar
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
💊 САЛОМАТЛИК 💊
AYOLLAR SALOMATLIGI
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
Telegram_oshxonasi
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
JaNNaTiM ONAM
JaNNaTiM ONAM
ISLAMUZ
☪IBRATLAR | KANALI🌠
✨Ҳадис ва ҳикмат
☪IBRATLAR | KANALI🌠
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
❤️ TASHNA QALBLAR ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
👸 AYOLLAR KLUBI 👭
ISLAMUZ
ISLAMUZ
✨Ҳадис ва ҳикмат
💖 DILDAGI GAPLAR 💖
JaNNaTiM ONAM
Каналы, которые цитирует @Solixa_Ayol
Упоминаний и репостов не обнаружено
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
? Оналик аслида - дунёга фарзанд келтириш эмас. Жаннатга гул парваришлашдир.

? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
? Фарзанд доги.

-Боламни шунака согиндимки...курмаганимга канча булдию!
- Хар куни телефонда гаплашиб видеочат килиб турибсизларку?
- Согинганда багринга босиш бошкада! Сиз кандай чидаяпсиз опа?
- Аллох сабр беряпти...

Аслида мен хам боламни кам согинмайман, хар куни багримга босгим, овозини эшитгим келади...аммо буни иложи йуклигини билганим учун согинчимни ичимга ютаман, сабрли, викорли нигохим билан мусофирдаги боласини согинганга тикиламан, тасалли бераман:
- Жони омонку, бир кун кайтадику, дуосини килиш керак, шукрини килиш керак...

Узокдаги боласини согинганларга хозирги кунда хар куни телефонда гаплашиш имкони бор. Бу дунёни тарк этган боласини согинганларга сабр килишдан бошка чора йук. Лекин уша сабр канчалик огир...айникса болангни исми билан кимнидир чакиришса, кучада ногох утиб кетаётган йигитнинг куриниши, юриши хатто овози ухшаб кетса...хар бир кадамда уни эсга соладиган холатлар булиб турса...энг ёмони, согинчдан уртаниб турганингда ва энди факат Киёматда куришишинг мукаррарлигини билиб эзилиб турганингда кимдир ёнингда узокдаги боласи билан тинмай сухбатлашиб, согинганини кайта-кайта таъкидлаётганда, канчалик чорасизлигингни янаям купрок хис килиш огир...

Аллох онадан аввал фарзандни олмасин экан. Айюбхоним мусофирда юрганда хам согинардим, лекин энди бутунлай йукотгандаги согинч бошкача, урнини хеч нарса тулдирмайдиган согинч, буни факат юрагини фарзанд доги кемираётганлар хис килади...
Юпанчни факат Аллох беради, сабрни хам...факат, сокин турсанг хам упканг тулиб, кузингдан куз ёшларга кушилиб тошиб чикадиган гамнинг залвори кундан кунга сени шам каби учириб бораверади...ташкаридан кулиб туриб ичингда секин аста улаётганингни хеч ким сезмайди...

«Сабр кил...уни кийнама» дейишга шошадилар хар гал боламни хотирласам.
«Сабр килиш шунчалик булар...» дейман ичимда...
Аммо согинч сендан сураб утирмас экан, сабрингни синаётгандек, худди учакишаётгандек хотиринга йукотганларинг билан уткан дамларни келтириб куявераркан...
Мен боламни улган дейолмайман...у факат мен улсамгина «улади»...Чунки то тирик эканман, бир лахза хам унута олмаслигими, у менинг дуоларимда, кузларим корачигида, калбимнинг курида яшашини биламан...

80 га якинлашиб колган холам борлар. 30 йил аввал бир дона кизлари 24 ёшида сувга окиб вафот этканлар. Опамдан икки фарзанд колган...Эрлари кайта уйланди, фарзандлари улгайиб бола-чакалик булиб кетди...Кизчалари 2 ёш эди, онасини тузукрок эслолмаса хам керак...Аммо холам...хозир хам опам хакида гап кетса холамни кузидан думалаб тушадиган куз ёш томчиларига неча бор гувох булганман...30 йил а?...4 та угиллари бор, хаммаси узидан купайиб атрофлари тула одам...аммо опамни урнини хеч ким боса олмади шу чоккача...

Мен хам канча яшайман билмайман, аммо холам каби фарзанд догини умрим охиригача кутариб, унга хеч кимни ухшатолмай яшасам керак...
—————
Тасалли керак эмас...Шунчаки, фарзандини йукотган она олдида узокдаги болангизни согинганингизни айтманг, узининг чорасизлигидан баттар эзилмасин деб ёздим...


Малохат Анвар.

? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Читать полностью
​​ТЕЛБА КАМПИР!

Якшанба куни бутун оила табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришга қарор қилиб, кўл бўйига жўнади. Бу ерда кун бўйи мириқиб, дам олишди. Болалар сувда чўмилиб, соҳилдаги қумдан қаср, бино, уй қуришди. Бир маҳал узоқда нотаниш кампир кўринди. У яқинлашгач, ҳаммаси аён бўлди: сочлари тўзғиган, эгнидаги либоси кир, йиртиқ эди. У одамларнинг эътиборини тортиб, алланималар деб минғиллар ва тўхтовсиз қирғоқ бўйидаги қумлоқдан бир нималарни териб, бирма-бир қўлидаги сумкасига соларди. Ногаҳон катталар ташвишга тушиб қолишди. Улар болаларини чақириб, бу телба кампирга яқинлашмасликни буюришди. Болалар ота-оналарига сўзсиз бўйсунишди. Улар олдига чопиб бориб, қўрққанларидан қучоқлаб олишди. Телбасифат кампир эса ўзига нисбатан айтилган ҳақоратни эшитганди, аммо бунга жавобан ҳаммага жилмайиб қаради. Салом берди. Бироқ ҳеч ким унга лом-мим демади. Ҳафталар ўтиб, бечора кампирнинг кимлиги аён бўлди. У ногаҳонда яланғоч оёғини қонатиб олганда, кимдир бориб унга ёрдамлашди. Маълум бўлишича, ҳамма телба деб ўйлаган ўша исқирт, кир кийимдаги қария қирғоқ бўйидан ойна, шиша каби ўткир буюмларнинг парчаларини териб юраркан. Азбаройи одамларнингт оёғига қадалиб, зиён етказмаслиги учун...


? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Читать полностью
Малайзиялик келин-куёвлар.
Ҳаё зўрлигидан бир-бирларига қарай олишмаяпти. Кейин эса келин қўлини ушлагани учун, куёв хижолатдан йиғлаб юборяпти.

P.S. Йиғламагандир, деманг. Воқеа айнан шундай бўлганини гувоҳлар тасдиқлаган ва иштирокчилар эътироф этган.

© Фейзбукдан олинди


? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
?СОЛИХА АЁЛ? 28 Feb, 19:09
​​Мен баъзиларга ҳайрон қоламан, қиз болага ўқиш нега керак, барибир турмушга чиқиб кетади дейишади. Бундай кишилар қаттиқ адашадилар. Илм олиш ҳар бир мўмин ва муслима учун фарздир. Фарз эса икки ҳил бўлади:
-Фарзи айн
-фарзи кифоя
Фарзи айн бир мусулмон ҳоҳ эркак бўлсин ҳоҳ аёл бўлсин шаҳсан ўзи бажариши шарт бўлган ишдир. Уни бошқа инсон ўчун адо этиб бўлмайди, намозни бошқа инсон ўчун ўқиб бўлмагандек. Фарзи кифоя мусулмонлар бир ишни адо этса ундан бошқалар учун ҳам кифоя қиладиган ишдир. Ҳар бир мусулмон ҳаёти учун зарур илмни, ҳалол ҳаромни билиш фарзи айндир. Фарзни тарк қилган инсон, унга қарши чиққан инсон ҳам гуноҳкор бўлади. Аҳир биринчи оят «Иқро» яъни «Ўқинг» деган ҳитоб билан, Илмга тарғиб билан бошланган. Аллоҳ таоло Қуръонда қанча оят нозил қилган бўлса, қанча бўйруқ, қайтариқларни қайтарган бўлса, шуларнинг ичида биринчи бўлиб туширган оятида илмга тарғиб қилмоқда. Даъват эмас, садақа эмас, намоз эмас илм зикр қилинмоқда. Илм керак эмас деган одам жуда қаттиқ адашади. Аллоҳ сақласин диндан чиқиб кетишлик хавфи бор. Чунки Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир мўмин ўчун фарз деганлар, илмни тарк қилган Пайғамбаримиз бекор айтибди деган бўлади.
Бисмиллаҳи Роҳманир Роҳим.
« Яратган Роббинг номи билан ўқи»
« У инсонни алақдан яратди»
« Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир!»
« У қалам билан илм ўргатгандир.»
« У инсонга у билмаган нарсани ўргатди.»
Алақ сураси 1-5 оятлар. Аллоҳ таоло бу оятларни муборак рамазон ойида нозил қилди. Илм олиш, илм ўргатиш, илмга хайрихоҳ бўлиш, умуман илм йўлида хизмат қилиш улуғ ишлардан экани Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кўп таъкидланган. Энди ўзимизга савол берайлик. Нега ҳозирги замонимизда Имом Буҳорийдек зотлар йўқ? Имом Буҳорийни оналари кечаси туриб таҳоратли ҳолда эмиздирганлар, ёсин сурасини ўқимасдан бошламаганлар. Илмли аёл бўлганлари учун фарзандлари Имом даражасига кўтарилдилар. Нега айёлларга илм олиш шарт эмас экан? Фарзандларни тарбия қилиш учун, ҳалолни, ҳаромни фарқлаш ўчун, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни сийратларини ўрганиш, У зотни яҳши куриш учун албатта илм керак. Фарзандни тарбия қилишда отанимас онанинг ҳам ўрни жуда каттадир. Шундай экан қиз фарзандларингизга илм ўрганиши учун шароит яратиб беринг. Аллоҳ таоло ўқиган, ўрганган илмларимизга амал қилишни насиб этсин.


? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Читать полностью
?СОЛИХА АЁЛ? 28 Feb, 19:09
#Кунхикмати
Бир болага таълим берсанг, жамиятда бир шахс тўғри юради.
Агар бир қизга таълим-тарбия берсанг, бутун бир миллат ўнгланади.

© Абдулҳамид Бодис Жазоирий


? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
?СОЛИХА АЁЛ? 27 Feb, 20:11
​​?ҚАЙИҚ. Ибратли Хикоя

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.


? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Читать полностью
?СОЛИХА АЁЛ? 27 Feb, 20:11
​​? Ибратли дунё........

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал:-« ё Худо қудратингдан » деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди ....

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қиш ота онам роса қийналишганди, совуқ хонада энди, бу пулга уйни тамирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....

Ўшанда, камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман, деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!

Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди...


? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Читать полностью
?СОЛИХА АЁЛ? 27 Feb, 20:11
? Хаётингизда нимаики содир булмасин, хар доим шу сузни кайта кайта айтинг.

? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
?СОЛИХА АЁЛ? 26 Feb, 12:24
Хотирангизни дилсиёхликлар билан тўлдирманг, акс ҳолда у ерда ажойиб ва гўзал лаҳзаларга жой қолмаслиги мумкин.
? T.me/Solixa_Ayol ?
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Абдуллох домла - қиз фарзанд тарбияси хақида жудаям керакли маъруза

@SOLIXA_AYOL
Attached file
? Шундай ажойиб инсонлар борки, ўзлари меҳрга мухтож бўлсалар ҳам бошқаларга меҳр улашиб хурсанд қиладилар.

? T.me/Solixa_Ayol ??
? Раҳмат сизга муслима қиз...

Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига
-Салом танишсак бўладими деб ёзибди.
Қизнинг жавоби:
- Мени аввал ким эканлигимни билинг.....
-Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман..
-Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман..
-Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман. .
-Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар..
-Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал.
-Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсонни ҳалоли ва жуфти.
-Мен ўшаманки, отам, ака - укаларим, амаки - тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
-Мен ўшаманки, номус аталмиш гавхарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган бахил.
Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг. .
Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз эй ҲУРМАТЛИ инсон?!!
Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
- Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ.

? Telegram.me/Solixa_Ayol ??
Читать полностью
? Агар ҳаётингиз давомида иш юзасиданми, пул ёки дардингизни аритадиган бирор бир маслаҳатга муҳтожлик сезсангиз ёхуд шижоатингизга нимадир тўсқинлик қилаётган бўлса, билингки, бунинг самарали давоси: ЯХШИЛИК ҚИЛМОҚДИР!

? T.me/Solixa_Ayol ??
У аёлини урди. Аёли йиғлаб:
- Ҳозироқ бориб устингиздан арз қиламан, - деди.
- Сенга ким айтди, мени қўйиб юборади, деб. Уйдан чиқибам бўпсан!
- Нима сиз эшик деразаларни қулфлаб қўйсам, шикоят қилолмайди деб ўйлаябсизми?
- Ҳа, нима қилолардинг?
- Қўнғироқ қиламан, дардимни сочаман!
- Ҳаҳ, телефонингни оволаман. Ўчириб қўяман.
Аёл ҳаммомга кириб кетди.
Эри ташқарига чиқиб дераза олдида пойлади, қочиб кетармикан, деб кутди. Аёл чиқишга униринмаганини кўриб қайтиб кирди.

Ҳаммомнинг эшиги қаршисига туриб олди. Аёл ҳаммомдан таҳорат олиб чиқди.
Юзини эса, гўзал табассум безатиб турарди. Унинг кўриниши юз - қўлидаги шабнам томчилари каби бўлган таҳоратнинг мусаффо сувидек соф - нурли эди.

- Мен албатта шикоят қиламан, Унга арз қилишимдан на деразаларингиз, на эшикларингиз, на телефонларингиз тўса олади!! Унинг эшиклари ҳечам ёпилмайди. Додимни эшитади! - деди.

Эри ундан нари кетиб диванга ўтирди. Жим ўйланиб қолди. Аёл кетиб намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Эри уни кузатиб турарди. Сўнг у бошини кўтариб, дуога қўл очмоқчи бўлганида, эри чопиб келиб қўлларини ушлаб олди.
- Саждада шу-у-унча мени қарғаганинг етарлимасми?
Аёл маъсум кўзлари билан унга боқиб:
- Сизнинг қилган бу ишингизга рози бўлиб, атиги шунча дуо қилиш билан кифояланишим керак эканми, а?
- Кечир, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим. Аллоҳга қасам, ғазабим ақлимни олди.
- Шунинг учун ҳам ҳаққингизга хайрли дуо қилиш, шайтонни қарғашдан тўхтамайман.
Мен ўз кўзининг қувончи: эрини дуойибад қиладиган ахмоқ хотинлардан эмасман.

Эрининг кўзаларидан ёш қалқиб чиқди. Дуо учун кўтарилган қўлларни кўзига суртиб, ўпди.
- Аллоҳга қасам, бундан кейин ҳеч қачор сенга озор бермайман.

? Telegram.me/Solixa_Ayol ??
Читать полностью