ТЕЛБА КАМПИР!
Якшанба куни бутун оила табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришга қарор қилиб, кўл бўйига жўнади. Бу ерда кун бўйи мириқиб, дам олишди. Болалар сувда чўмилиб, соҳилдаги қумдан қаср, бино, уй қуришди. Бир маҳал узоқда нотаниш кампир кўринди. У яқинлашгач, ҳаммаси аён бўлди: сочлари тўзғиган, эгнидаги либоси кир, йиртиқ эди. У одамларнинг эътиборини тортиб, алланималар деб минғиллар ва тўхтовсиз қирғоқ бўйидаги қумлоқдан бир нималарни териб, бирма-бир қўлидаги сумкасига соларди. Ногаҳон катталар ташвишга тушиб қолишди. Улар болаларини чақириб, бу телба кампирга яқинлашмасликни буюришди. Болалар ота-оналарига сўзсиз бўйсунишди. Улар олдига чопиб бориб, қўрққанларидан қучоқлаб олишди. Телбасифат кампир эса ўзига нисбатан айтилган ҳақоратни эшитганди, аммо бунга жавобан ҳаммага жилмайиб қаради. Салом берди. Бироқ ҳеч ким унга лом-мим демади. Ҳафталар ўтиб, бечора кампирнинг кимлиги аён бўлди. У ногаҳонда яланғоч оёғини қонатиб олганда, кимдир бориб унга ёрдамлашди. Маълум бўлишича, ҳамма телба деб ўйлаган ўша исқирт, кир кийимдаги қария қирғоқ бўйидан ойна, шиша каби ўткир буюмларнинг парчаларини териб юраркан. Азбаройи одамларнингт оёғига қадалиб, зиён етказмаслиги учун...
🕌 T.me/Solixa_Ayol 🕌
Канални дугоналар билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig