Surxondaryo24.uz


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Eng so'ngi ma‘lumotlar va foto videolar bizda

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Milliy kurashimizning ko'p asrlik tarixi shundan dalolat beradiki, ajdodlarimiz nazarida kurash, eng avvalo, polvonlarning odob-tarbiyasi, mardligi, olijanobligi, ma’naviy kiyofasi, umuman, har tomonlama yetuklik namunasi sifatida sharaflangan.Keyingi yillarda asrlar davomida mardlik, bag‘rikenglik, olijanoblik va halollikning timsoli sifatida e’zozlanib kelingan, o‘zbek xalqining tarixiy merosi – “Kurash” milliy sport turini qayta tiklashga alohida e’tibor qaratilmoqda.Davlatimizning bevosita qo‘llab-quvvatlashi natijasida kurash xalqaro sport turi sifatida keng e’tirof etildi, “kurash”, “halol”, “ta’zim”, “to‘xta” va “yonbosh” kabi atamalar esa xalqaro sport lug‘ati tarkibidan mustahkam o‘rin egalladi.
2010-yilda Kurash xalqaro assotsiatsiyasi Olimpiya o‘yinlari dasturiga kiritish uchun buyurtma berishda muhim talab hisoblangan Jahon dopingga qarshi agentligining e’tirofiga sazovor bo‘ldi.
2017-yil 20-sentabrda Ashxobod shahrida bo‘lib o‘tgan Osiyo Olimpiya kengashining 36-Bosh assambleyasida “Kurash” milliy sport turi tarixda ilk bor XVIII yozgi Osiyo o‘yinlari dasturiga rasman kiritildi.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun Termiz shahrida Hakim at-Termiziy, Shahrisabzda Amir Temur xotirasiga bag‘ishlab o‘tkazilayotgan an’anaviy xalqaro kurash turnirlari ishtirokchilari safi yildan-yilga kengayib bormoqda.
Xalqimiz asrab, e’zozlab kelayotgan milliy kurashimiz bugun bashariyatni do‘stlik va hamjihatlikka chorlovchi yuksak ma’naviy mulkka aylandi. Dunyoning barcha qit’alarida «halol», «yonbosh», “chala”, «kurash» kabi o‘zbekona so‘zlarning jaranglayotganidan har qancha faxrlansak arziydi.

https://t.me/Surxon24uz

👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Surxon24uz


#Мутолаа

Инсоният хамма нарсанинг тескарисини қилишга одатланган.

Улғайишга ошиқади, кейин болалигини қўмсаб хўрсинади.

Бойлик йўлида ўз соғлиғидан хам кечади, кейин ўша соғлиқни тиклаш учун миллионлар сарфлайди.

Келажакка шу даражада сабрсизлик билан интиладики, бу интилиш йўлида ҳозирги замонидан ҳам воз кечади, натижада на унга эришади ва на буниси билан қолади.

Худди хеч қачон ўлмайдигандай яшайдида, афсуски, аксарият ҳолларда ҳеч қачон яшамагандай дунёдан ўтади.

Ростдан хам шунақа.
Инсоният хамма нарсани тескари қилишга, тескари кўришга одатланган.
Бировга ёмонлик қилиб рохатланади, ўзига ёмонлик қилиб завқ олганларни эса қарғайди.

Бировга мехр беришни истамайди, лекин ўзига кераклича мехр бермаётганликларидан нолиб, дунёларга сиғмайди.

Дунёнинг беш кунлигини билади, хис қилади, эшитади, такрор эшитади, яна эшитади, лекин минг йил яшайдигандай кибрланаверади.

"Дўстим йўқ" деб хафа бўлади, унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди.

Ўзи бировни кечира олмайди, лекин гунохларини Aллоҳ кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади.

Яқин кишисининг кичик айбини кўради, пашшадан фил ясайди, кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан хам ўйламай воз кечади...

Ҳамманинг дилини оғритади.
Яна: "Мен нега бахтли бўлолмайман” дея ажабланиб ҳам қўяди.

👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Surxon24uz


Фахрий унвонларга эга спортчилар ҳоким маслаҳатчилари бўлади

Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (820-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвонига, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига эга бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, Ўзбекистон чемпионати совриндорлари Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимларига жамоатчилик асосида жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи этиб бириктирилади.

Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт йўналиши мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг мазкур қарорда белгиланган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўташи ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимида “Спорт фаолияти” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

https://t.me/Surxon24uz


#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

Жамоат жойларида, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
👉 тиланчилик қилиш;
👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.

Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.me/Surxon24uz


#Биласизми
Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси қуйидагича этиб белгиланади:

👉 қўлда ўғил болалар 13 кг гача, қиз болалар 7 кг гача;

👉 бир ғилдиракли аравачада ўғил болалар 39 кг гача, қизларга рухсат этилмайди;

👉 икки ғилдиракли аравачада ўғил болалар 47 кг гача, қизларга рухсат этилмайди;

👉 уч ва тўрт ғилдиракли аравачада ўғил болалар 67 кг гача, қиз болалар 52 кг гача;

👉 вагонеткаларда ўғил болалар 405 кг гача, қиз болалар 224 кг гача.

https://t.me/Surxon24uz


#Биласизми
Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.

Харидор тавсия этилаётган товарни кўздан кечиришга, агар товарнинг хусусияти буни истисно этмаса ва Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига зид бўлмаса, ўзининг ҳозирлигида унинг хоссаларини текширишни ёки унинг ҳаракатлари намойиш қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Сотувчи агар текшириш техник регламентлар ва стандартларининг мажбурий талабларида ёки шартнома шартларида назарда тутилган бўлса сотиш учун тавсия қилинаётган товарнинг сифатини ва хавфсизлигини (кўриб чиқиш, синов, анализ, экспертиза) текширишга мажбурдир.

https://t.me/Surxon24uz


Redmi энди 4K-телевизорлар ҳам тақдим этади, нархлари кулгили!

Xiaomi
корпорацияси Redmi брендини мустақил қилиб ажратгач, у фаол тарзда бир нечта моделда смартфонлар тақдим этди. Арзон смартфонлардан ташқари, ушбу бренд остида кир ювиш машинаси ҳамда ноутбук ҳам намойиш қилинган.

Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди етакчиси Лу Вейбинг (Lu Weibing) куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида чиқиш қилиб, яқин орада Redmi телевизорлари сотувга қўйилишига ишора қилган.

Манбаларга кўра, айни дамда камида иккита русумда – L70M5-RA ҳамда L40M5-FA модел рақамлари остида Redmi TV тайёрланмоқда. Номидаги рақамларига қараганда, улар тегишлича 70 ва 40 дюймлик экранларга эга.

Бундан ташқари, инсайдернинг таъкидлашича, ҳар иккала моделдаги телевизор ҳам 4K тасвир сифатли (3840х2160 пикселлик) панеллар билан таъминланмоқда. Уларнинг нархи «кулгили даражада» паст бўладики, бозорда Redmi телевизорларига бошқа бирорта компания маҳсулоти рақобатчи бўла олмайди.

Redmi TV’ларнинг тақдимот вақти ҳамда хусусиятлари ҳозирча аниқ эмас.

Манба: terabayt.uz

https://t.me/Surxon24uz


Демократия ва сўз эркинлиги – бу исталган нарсани қонунга хилоф равишда, ҳеч қандай масъулиятни ҳис қилмасдан айтавериш дегани эмас. Сўз эркинлиги бу аввало қонунга амал қилиш, айтилган ҳар бир сўз учун жавоб бера олиш масъулияти.

“Жуда кўплаб хорижий давлатларнинг етакчи оммавий ахборот воситалари фаолияти ўрганилганда, айнан шу мезонга қатъий амал қилинишини кўрамиз. Ҳар бир журналист, блогер ОАВ орқали айтаётган гапи, бераётган маълумоти учун қонун олдида жавобгардир. Бу норма ривожланган давлатлар қонунчилигида ҳам, Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасига оид қонунларида ҳам қатъий белгилаб қўйилган.

Бир сўз билан айтганда, бундан буён ҳар бир ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенджерлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўзлари ёзган маълумотларда юқоридаги талабга риоя қилишлари, балки улар остидаги фуқаролар фейк аккаунтлар ёки троллар томонидан ёзилаётган давлат ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, таҳқирлашлар, ёлғон изоҳлар учун ҳам қонунда белгиланган тартиб асосида жавобгар бўлишларини эслатиб ўтмоқчимиз. Сиздан фақатгина қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда бундай маълумотларни ўтказмаслик ёки саҳифангиз остида ёзилган бўлса уни зудлик билан ўчириб ташлаш амалиётини йўлга қўйиш сўралмоқда.

Ҳурматли ҳамкасблар, барчангизни юртимизда сўз ва фикр эркинлиги, қонун устуворлигини таъминлаш учун ахборот соҳасида бўлаётган турли носоғлом жараёнларга қарши бирлашиб ҳаракат қилишга чақирамиз”, - дея якунланади баёнот.

Манба: terabayt.uz

https://t.me/Surxon24uz


Блогерлар ўз постларига қолдирилаётган изоҳлар учун ҳам жавоб беради!

Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Instagram'даги саҳифасида расмий баёнот билан чиқди.

“Сизга яхши маълумки, республикамизда сўз эркинлигини таъминлаш, эркин фикр юритиш учун ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш, давлат идораларининг очиқлигини таьминлаш, блогерлик мавқеини кўтариш, барча тоифадаги ОАВ ходимларини ҳимоя қилиш борасида талайгина иш қилинди ва қилинмоқда.

Бу уларни оммалашишига, халқ орасида ҳурмат қозонган ҳолда амалда тўртинчи ҳокимият даражасига секин аста бўлса-да, кўтарилишига олиб келмоқда. Бунга ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Тан олиб айтиш керакки, бугун ҳар бир смартфон эгаси эрта тонгданоқ уйғониши билан телефони орқали биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларга киради ёки янгиликларни ўқийди. Ва шу тариқа ҳар биримиз электрон ахборот майдонининг таъсирига тушиб бормоқдамиз. Кимлардир бу майдонда иштирокчи, кимлардир унинг қурбони, кимлардир эса кузатувчи. Мобил телефонидан фойдаланувчилар сонининг 20 миллиондан ортиб бораётганини инобатга олсак, ахборот сиёсати соҳасидаги масъул давлат органи бўлган бизнинг агентлигимиз бу масалага бефарқ бўла олмайди ва уни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўя олмайди. Гап бизнинг давлатчилигимиз, халқимизнинг тинчлиги, хотиржамлиги ва, қолаверса, давлатимиз равнақи ҳақида бормоқда”, - дейилади баёнотда.

Билдирилишича, сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда қандай янгилик пайдо бўлмасин унинг тагида турли мунозарали баҳслар, муносабатлар, фикрлар, тортишувлар ёзилади. Бу фуқароларнинг фаоллашиб бораётганини кўрсатади.

“Лекин, минг афсуски, улар орасида охирги пайтда ҳақоратли сўзлар, туҳматли гаплар, сўкинишлар, обрўсизлантирувчи фикрлар кескин кўпайиб бормоқда. Бундай изоҳлар, ўз навбатида, ҳар бир фуқарога салбий таъсир кўрсатиб, ёлғон маълумотлар шаклланиши, одамларимиз орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Энг ёмони буларнинг аксарияти бир гуруҳ троллар ёки фейк, яъни, сохта аккаунтлар томонидан уюштирилмоқда. Буларнинг ортида нима мақсад ётгани, бу гуруҳлар кимга қарашли экани катта савол туғдиради.

Минг афсуски, ушбу муаммо нафақат Ўзбекистон балки бутун дунё мамлакатларининг бош оғриғига айланган. Сизга яхши маълумки, турли оммавий тартибсизликларнинг барчаси ушбу ресурслар ёрдамида амалга оширилади. Яқин қўшни давлатлар, умуман дунё ҳамжамияти ҳам ушбу муаммо билан қаттиқ курашиб келмоқда”, - дейилган баёнотда.

Қайд этилишича, бунинг ечими битта. Бу жамиятда қонун ва қонун устуворлигини таьминлаш ҳамда ҳуқуқий билим ва маданиятни ошириш.

https://t.me/Surxon24uz


​​​​Сурия ва Ироқдан яна 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариш кутилмоқда

Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.

«Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор.

Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз. Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди», — деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Абдулазиз Комилов май ойида Ўзбекистон 156 нафар фуқаросини Яқин Шарқдаги можароли ҳудуддан қайтариш бўйича «қийин ва хатарли» операция ўтказганини ҳам таъкидлаб ўтган.


https://t.me/Surxon24uz


Вазирликдан янги ташаббус: ўқув жараёнлари бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти билан ҳамкорликда янги ташаббус амалга оширилди. Акциядорлик жамияти таркибидаги “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида тўртта олий таълим муассасасининг тегишли кафедралари филиаллари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтларининг кафедралари филиаллари ташкил этилди.

Бу ерда талабалар учун амалий ва лаборатория машғулотлари учун хоналар ажратилиб, доска, компьютерлар, видеопроектор, кўргазма материаллар ва жиҳозлар, назорат-ўлчов асбоблари ва бошқа зарур ўқув воситалари билан жиҳозланди. 2019-2020 ўқув йилида ўтиладиган фанлар бўйича ўқув жараёни графиги тасдиқланди ҳамда филиалда дарслар бошлаб юборилди.

Ҳозирда вазирлик томонидан кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида юртимиздаги бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий бизнес вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.

https://t.me/Surxon24uz


⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

✅2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди.

✅ Тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.

https://t.me/Surxon24uz


Репост из: BRILLIANT
QUYIDAGI FANLARDAN TAYYORLOV KURSLARIGA TAKLIF ETAMIZ.

📚 Ona tili
📚 Tarix
📚 Ingliz tili
📚 Rus tili
📚 Matematika
📚 Informatika
📚 Fizika
📚 Kimyo
📚 Biologiya
💻 Dasturlash va kompyuter kurslari

Sizning yuqori natijangiz bizning maqsadimiz!

DARSLARNI TerDU DENOV FILIALINING UZOQ YILLIK TAJRIBAGA EGA, MALAKALI USTOZLARI OLIB BORISHADI.

CHEGIRMALAR:

UCHTA YOKI UNDAN ORTIQ FANDAN TAYYORLANGAN ABITURIYENTLARGA 10%;

O`ZLASHTIRISH KO`RSATKICHI YUQORI ABITURIYENTLARGA 10% dan 100% GACHA;

BRINCHI DARS BEPUL VA OTA-ONALAR HAM QATNASHISHLARI MUMKIN.

MANZIL: Surxondaryo viloyat, Denov tuman, Sharof Rashidov ko`chasi 360-uy.

MO`LJAL: Termiz davlat universiteti Denov filiali binosida joylashgan.

TEL: +998 91 574 60 64;
+998 99 674 60 64;

https://t.me/Brilliant_uquv_markazi


Грин карта ҳақида

Грин картада омади келиб, ҳозир АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилаётган дўстим Аброр Қодиров ўзининг @Floridiston каналида Грин карта ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб бормоқда. Яқин орада янги мавсум учун эълон қилинадиган ушбу лотереяга Ўзбекистонда қизиқиш жуда катталигини ҳисобга олиб, ўша постни Сизларга ҳам ҳавола қилмоқчиман:

«Грин Картаси нима у? Уни нима билан ейди?

Гапни ҳ-о-о-в Одам Aтодан олиб келиш ниятим йўқ. "Грин Карта" тарихини айтиб бермоқчимасман. Шунчаки, йиллар давомида лотереяда иштирок этиб келадиганларининг ҳам кўпчилиги Грин Карта ўзи нима эканлигини кўп ҳам тушунвораверишмаслигига гувоҳ бўляпман. Шунга имкон қадар қисқа тўхталмаса бўлмайдиганга ўхшаяпти.

Халқ тилида "Green Card" бўлиб кетган нарса аслида AҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берадиган - "Permanent resident card" номли хужжат. У турли сабаблар ва йўллар билан берилади. Шулардан бири - лотерея ўйини кўринишида. Бу яшил карточкани қўлга киритишнинг ягона йўли эмас. Лекин энг осон усули. Ҳар йили 50 000 дона яшил карточкалар эгалари айнан шунақа усулда аниқланади. Лотереяда иштирок этиш учун белгиланган бир ой муддат ичида расмий сайтга кириб, ўзингиз ва турмуш ўртоғингиз (агар бўлса) паспорт маълумотлари, таълим борасидаги маълумотингиз сўраладиган анкетани тўлдириб, махсус талабларга мос келадиган расм жойлаш кифоя.

Грин карта қайси сайтлар орқали ўйналади?

Лотореянинг расмий сайти манзили - dvlottery.state.gov

Бундан бошқа исталган сайт - фейк. Ҳақиқий эмас. Бундан бошқа барчаси - "мошенник". Mутлақо бошқа сайтларга маълумотларингизни киритманг. Интернет оламида юзлаб ўзига расмий мақом бериб олган фейк Грин карта сайтлари бор. Улар сизнинг шахсий маълумотларинггизни тўплаб олиб, расмий сайтга уларни киритиб, ютуқ чиққан ҳолда сиздан яхшигина пул талаб қилиш учунгина очилган. Aлданманг! Green Card лотереяси сайти фақат инглиз тилида фаолият юритади. Унинг русчаси, "тем более" ўзбекчаси йўқ.

Грин карта ўйнаш қанча туради?

Ҳеч қанча. Лотереяда иштирок этиш тўлови йўқ. У мутлақо бепул. Қайсидир "типо" консалтинг фирмача қанчадир миқдорда сўраган пули - фақат ўз хизмати учун. Aгар сизга лотереяда иштирок этиш учун расмий тўлов, деб пул сўраса, бу ёлғондан бошқа нарса эмас.

Қайси фирмада ўйнаса имконият кўпаяди?

Ҳеч қайси. Сизга анкета тўлдириб беришга ёрдам берадиган ҳеч бир фирманинг бири иккинчисидан устун эмас. AҚШ иммиграцион хизмати ёки Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бирор фирма билан ҳамкорлик қилмайди. Гўёки уларнинг фирмасида ўйнаб, ғолиб бўлганларнинг визаси урилган паспортларини илиб қўйилганига лаққа тушманг. Ўша одамлар айнан у ерда ўйнаганини текшира олмайсиз, бу - бир. Қўйилган ҳужжатлар ҳақиқийлиги ҳам аниқмас, бу - икки. Ростдан ўша ерда ўйнаб, кимдир ютган бўлса ҳам бу ўша инсоннинг омадлилигини кўрсатади холос. Сизнинг омадинггизга бунинг мутлақо алоқси йўқ. 50 минг сўмга тўлдирадиган фирма ҳам, 10 минг сўмга шу ишни қиладигани ҳам, бир-биридан кўпроқ билмайди. Улардан фақат қўлидаги ҳужжатдан маълумотни тўғри кўчириш талаб қилинади холос. Буни эса ўзингиз ҳам уддалай оласиз.

"Aризани охирги кунларда топширса имкон кўпроқ бўлармиш...?"

Бўлмаган гап. Лотерея ўйнаш саналари эълон қилингач, ўша 30 кундан исталган бирида топшираверинг. Aнкетанинг қайси кунда тўлдирилганлиги билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Aсосий талаб, маълумотлар тўғри киритилганлиги ва фотосуратнинг талабларга мослиги. Бошқа "фокус"лар йўқ.

Қандай қилиб имкониятни оширса бўлади?

Бунинг йўллари йўқ. Фақатгина турмуш қурганларда имконият қолганлардан икки баробар кўпроқ. Чунки эр ёки хотиндан қай бирига ютуқ чиқса ҳам уларнинг ҳар иккиси Грин карта олиш имконига эга бўлади. Aгар сизга кимдир яна бирор йўлини айтган бўлса, билингки, у ноқонуний ва охир-оқибат, сизга ютуқ чиққан тақдирда ҳам виза берилмаслигига олиб келади.

Кейинги постларда яна бошқа масалаларга батафсилроқ тўхталаман. Изоҳларда эса мавзуга оид барча саволларинггизни қолдиришингиз мумкин».

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈

https://t.me/Surxon24uz


Ижтимоий тармоқларда тарқатилган сохта хабарларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Матбуот хизматининг раддияси

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Интернетдаги айрим ижтимоий тармоқларда маҳаллалардаги масжидлар сони, диний либосда юрадиган, соқол қўйган, миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда турли мақсадларда чет элга кетган фуқаролар сонини аниқлаш бўйича саводсизларча ёзилган хабар жойлаштирилиб, йиғилган маълумотни ички ишлар идоралари ва маҳалла жамғармасига тақдим этиш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хабарда гўёки ушбу кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан берилганлиги айтилган.

Шуни маълум қиламизки, бундай кўрсатма ва топшириқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ҳам, Ҳукумат томонидан ҳам берилмаган. Таъкидлаш керакки, Ҳукумат раҳбарининг барча кўрсатма ва топшириқлари махсус бланкда чоп этилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушбу уйдирма ва ёлғон хабарни ким ва қандай мақсадларда тарқатгани юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур хабар сохта ва уйдирма бўлиб ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай мазмундаги сохта ва ёлғон хабарларга эътибор бермасликлари ва огоҳ бўлишлари сўралади.

Manba: uza.uz

https://t.me/Surxon24uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзгаларнинг ҳақидан қўрқмайдиганлар орамизда етарлича топилади. Aйримлари шу даражада жирканчки, ҳатто ўлим тўшагида ётган инсонлар учун йиғилаётган хайрия пулларини ўмаришдан ҳам уялмайди.

Энг қизиғи, фирибгарлар ўғирлаган пулларини фаҳш, қимор, кайфу сафога сарфлайди.

Aввал ҳам бир айтгандим, раҳматли шоира Бахтинисо Mаҳмудованинг хайрия пулларини ҳам бир ёшгина йигит ўмарганди. Ички ишлар органлари орқали топилганида, у пулларни интернетда тотализаторга, яъни қиморга сарфлаганини айтганди.

Хуллас, ҳурматли юртдошлар, огоҳ бўлинг!

❗️Ҳеч қачон ва ҳеч кимга SMS орқали келган кодларни айта кўрманг. Кодни айтсангиз, пул туширамиз, дейишса ишонманг! Пластик картага пул ўтказиш учун ҳеч қандай кодни айтиш шарт эмас.

Фирибгарларга алданиб қолманг!


https://t.me/Surxon24uz


Сайловлар қайси куни бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига биноан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Бу эса жорий йилда сайловлар 22 декабрь куни ўтказилишини англатади.

Эртага бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Сайлов кампаниясининг эълон қилиниши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈

https://t.me/Surxon24uz


Xorijiy davlatlarda to’lovsiz, to’liq imtiyozli grant asosida o’qishga ketishning yana bir yaxshi usuli, shu turdagi imtiyozni beruvchi grant dasturlarni xorijiy davlatlar elchixonalari saytining xalqaro ta’limiy aloqalarga ajratilgan bo’limidan qidirishdir. Bu juda oson: o’zingiz o’qishni xohlagan davlatning O’zbekistondagi elchixonasi saytiga kirasiz va shu davlatda o’qish imkoniyatini beruvchi grant dasturlar bilan tanishib chiqasiz. Odatda elchixona saytida faqat to’liq imtiyozli grantlarga imkoniyat yaratib beruvchi dasturlar o’rin oladi. Sizning qiladigan ishingiz elchixona saytiga kirish, grant dasturlarining shartlari bilan tanishib chiqish va agar mos kelsangiz, belgilangan vaqtgacha o’zingiz tanlagan grant dasturiga barcha shartlarni qanoatlantirgan holda xujjatlarni topshirish bo’ladi. Xorijiy davlatlarning Toshkentdagi elchixonalari saytlarini Google saytida «XXX embassy in Tashket» deb qidirish orqali topishingiz mumkin. «XXX» o’rnida istalgan xorijiy davlat nomini yozing. Masalan, «Australia embassy in Tashkent».

Toshkentdagi AQSh va Angliya elchixonlarining rasmiy saytlari:

AQSh elchixonasi sayti: uzbekistan.usembassy.gov

Angliya elchixonasi sayti: www.gov.uk/government/world/organisations/british-embassy-tashkent

O’zingizga ma’qul bo’lgan grant dasturini tanlang va uning shartlarini qanoatlantirish hamda xorijda o’qish imkoniyatini qo’lga kiritish uchun imkoningiz boricha harakat qiling. O’zingiz istagan xorijiy o’quv yurtida tahsil olish imkoniyatiga ega bo’lishingizga tilakdoshman!

Manba: azamat.uz

https://t.me/Surxon24uz


Siz xorijda o’qishni xohlaysi va yuqorida aytib o’tilgan ikki usuldan biri asosida xorijga o’qish uchun ketishga ahd qildingiz. Imtiyozli grantlar va chegirmalarni qayerdan topish mumkin?

Birinchi navbatda o’zingiz o’qishni xohlagan, yoki shunchaki o’qishga qiziqayotgan universitetni tanlab oling. Buning uchun erinmasdan Yevropa, Amerika, Avstraliya va boshqa joylardagi nufuzli universitetlarning rasmiy saytlarini ko’rib chiqing.

O’zingizga ma’qul bo’gan universitetni topib olish uchun universitet rasmiy saytining «International Students» («Xalqaro talabalar»), yoki «Scholarships» («Imtiyozli grantlar») bo’limlaridagi ma’lumotlarni o’qib chiqing. Bu bo’limlarda chegirma olishni xohlovchi talabalar uchun ma’lumotlar, chegirma shartlari, to’liq imtiyozli grantlar (agar bo’lsa), o’qish uchun qancha pul to’lanishi kerakligi (aniq summalarda), to’lov o’z ichiga nimalarni olishi va hokazo foydali ma’lumotlar berilgan bo’ladi.

Misol uchun, Angliyadagi Brighton Universiteti rasmiy www.brighton.ac.uk saytiga tashrif buyuramiz. Ilk sahifadanoq, asosiy menyuda «International Students» bo’limining borligini ko’ramiz. Bu yerda universitetga turli chet davlatlardan kelib o’qishni xohlagan talabalar uchun barcha kerakli ma’lumotlar berilgan.

https://t.me/Surxon24uz


To’liq o’zining hisobidan, pul to’lab o’qishni xohlovchi xalqaro talabalar uchun universitetlar mahsus grant dasturlar (scholarships)ni joriy qilgan bo’lishi ham mumkin. Bunda talabalar mahsus imtihondan o’tkaziladi, o’zlarining mutaxassisliklari asosida sinaladi va muvaffaqiyatli o’tgan talabalar to’lov-kontrakt summasining ma’lum bir qismini to’lamaslik (chegirma) sharti bilan o’qishga qabul qilinadi. Misol uchun, grantsiz talabalar bir yil o’qish uchun 60 ming dollar to’lashlari talab qilinsa, mahsus imtihonlardan o’tib, o’z bilimini namoyish eta olgan talabalar 45-55 ming dollar atrofidagi kamaytirilgan summani to’lash asosida universitega qabul qilinishi mumkin. Odatda bunga o’xshash chegirmalarning imtihonlari qiyin bo’lishiga qaramasdan, chegirib tashlanadigan summa ahamiyatli darajada katta bo’lmaydi. Ammo xalqaro talabalar uchun har qancha arzonlashtirilgan narx ham juda katta yordam bo’lishi mumkin.

Xorijiy universitetlarda o’qishning yana bir erishish juda qiyin bo’lgan, ammo shu bilan birga juda hayajonli imkoniyati – bu o’qish xarajatlari to’liq universitet tomonidan qoplanadigan imtiyozli grantga ega bo’lish asosida o’qishdir. Bu turdagi imkoniyatni qo’lga kiritgan talabalar universitetlarda butunlay bepul o’qish imkoniyatiga ega bo’lishadi. Ular o’qish davrida har qanday to’lovlardan ozod etilishadi va ba’zan, talabaning vatanidan universitet joylashgan shahargacha hamda o’qish so’ngida universitet joylashgan shahardan talabaning vatanigacha bo’lgan avia bilet (uchish harajatlari) ham universitet tomonidan to’liq qoplanadi. Bunday yaxshi ta’lim imtiyoziga ega bo’lish uchun talabalarga juda katta talablar qo’yiladi. Ular bir necha bosqichli imtihonlardan o’tib, talab etilgan sohada o’zlarining ilmli ekanliklarini namoyish etishlari, ularga ajratilayotgan grant summasiga haqiqatdan ham munosib darajada bilimli ekanliklarini isbotlashlari kerak bo’ladi. Hamma xorijiy universitetlar ham bunday imkoniyatni taqdim etavermaydi. Ko’p hollarda universitetlar emas, balki xorijiy davlat va nodavlat tashkilotlar xalqaro talabalar uchun shunday grant dasturlarni taklif qiladi.

https://t.me/Surxon24uz

Показано 20 последних публикаций.

174

подписчиков
Статистика канала