Тадбиркорлар Кенгаши


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Андижон шаҳридаги тадбиркорларнинг жамоатчилик Kенгаши

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Таъқиқланган жойда тўхтагани учун жаримани камайтириш ҳақидаги қонун Сенатдан ўтди.

Сенат маъқулланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасидаги (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (735 минг сўм) 2 бараварига (490 минг сўм) қисқармоқда.

Шунингдек, такроран содир этилган нотўғри «парковка» учун ошиб борувчи миқдордаги жарима солиш тартиби ҳам бекор қилинмоқда.

Эндиликда бир йилда неча марта қоида бузилганидан қатъи назар ҳар сафар бир хил - БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима тўланади.

Қонун Сенатдан ўтди. Энди Президент имзоласа бўлди.

👉 @deputat_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#МашаАллоҳ
Ким Аллоҳ учун 1кун рўза тутса у кишини Аллоҳ 70 йилга дўзохдан узоқлаштиради

Яқинларга юбориб қўйинг

👉 @ANDIJON_BUGUN


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин

Президент Конституциявий суд тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:
✅ Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
✅ Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
✅ Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.


Репост из: Soyadagi siyosatchilar
MUROJААTGА_MUNOSАBАT

TАDBIRKORGА – YORDАMGА TАYYORMIZ

Ijtimoiy tarmoqlardan “Аndijon hududiy elektr tarmoqlari korxonasi АJ Tadbirkorlarga qanday sunʼiy toʼsiqlar qoʼymoqda?” deb nomlangan videomurojaatga asosan “Аndijon HETK”АJ Matbuot xizmati quyidagilarni maʼlum qiladi:

Ushbu hudud PS "Boʼston" dan chiquvchi f.Lokatr 6 kV havo tarmogʼiga ulangan boʼlib TP 590/160 kVА quvvatli oʼziga tegishli transformator orqali elektr energiyasi bilan taʼminlanadi.

Tadbirkorning shahar xokimi B.N.Xaydarovga qilgan murojatiga asosan yanvar oyida shahar ETK xodimlari tomonidan transformator montaji, tarmoqqa ulash ishlari amalga oshirilgan.

Tadbirkor Shahar ETKga loyixa va tarmoqqa ulash xizmatlari uchun shartnomaga koʼra 4 700 000 soʼm miqdorida pul mablagʼlari oʼtkazib bergan. Loyixa va shartnoma xujjatlari uchun Yagona darcha orqali tadbirkor texnik shart olgan. Foydalanadigan elektr energiyasi shartnomasiga shahar ETK ga kelib shartnomaga muxr, guvoxnoma, pasport nusxasi berilgan.

Natijada fevral oyi PQ Elektrouchyot dasturida xisob-kitoblar yakunlanmaganligi sababli xaqiqatdan oradan biroz muddat oʼtganligi maʼlum boʼldi.

Hozirda tadbirkorga loyixa xujjatlari va foydalanilgan elektr energiyasi shartnomalari berildi hamda xujjatlarda boshqa kamchiliklar yoʼqligini tadbirkorga toʼliq amaliy yordam berilganligini, elektr energiyasidan muammolari qolmaganligini maʼlum qilamiz.

"Аndijon HETK" АJ Matbuot xizmati.

https://youtu.be/L8X_YLWRKWI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёғни нархи қимматлашиб кетиши сабаблари хақида.

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси матбуот хизмати раҳбари Фахриддин Калонов мавзуга аниқлик киритди

P.s Хуллас БИЗ КЎП ЁҒ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛЯПМИЗ))👇🏻

https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5


«Обнал иши» бўйича Тошкентдаги судда тадбиркор ғолиб чиқди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг тадбиркорга нисбатан «обнал иши» доирасидаги хатти-ҳаракати суд томонидан ноқонуний деб топилди.

👉 https://kun.uz/91264354

🔍 @buxgalter_kerak


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятовнинг айтишича, янги қурилаётган кўп қаватли уйларни эксплуатация қилиш ҳамда бошқариш учун қурувчилар томонидан бошқарув компаниялари ташкил этилади ва камида икки йил уларнинг назоратида бўлади. Унинг айтишича, бу қурувчиларнинг уй эгалари норози бўлмаслиги учун олдиндан сифатли қурилишни амалга оширишга ундайди.


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига Умаров Хайрулла Сайдуллаевич тайинланди.

Х.Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди. Унинг айтишича, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берди.

«Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топширик бердилар», — дея хабар берди Шерзод Асадов.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Интересно пожалуйста прочтите:
Мэр Лондона ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Бирмингема ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Лидса ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Блэкберна ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Шеффилда ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Оксфорда ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Лутона ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Олдхэма ... МУСУЛЬМАНИН
Мэр Рочдейла ..... МУСУЛЬМАНИН.

Теперь во всех британских школах подают ТОЛЬКО ХАЛЯЛЬНОЕ МЯСО !

Всего этого добились всего 4 миллиона мусульман из 66 миллионов населения !!!

Это открытие для глаз

Здесь Хамза Якасай цитирует относительно ислама некоторых западных философов

1. Лев Толстой (1828-1910)
"Ислам однажды будет править миром, потому что в нем есть сочетание знания и мудрости".

2. Герберт Уэллс (1846-1946)
"До тех пор, пока ислам снова не станет действенным, сколько поколений будут страдать от зверств и жизнь будет оборвана ? Тогда однажды весь мир будет привлечен к нему, в этот день наступит МИР, и в этот день мир снова будет населен .

3. Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Я понимаю, что мусульмане сделали это благодаря своему собственному уму и сознанию, чего не могли сделать евреи. В исламе это сила, которая может привести к миру".

4. Хьюстон Смит (1919)
"Вера, которая сейчас на нас и которая лучше нас в мире, - это ислам. Если мы откроем для этого наши сердца и умы, то это будет хорошо для нас".

5. Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислам станет господствующей религией в Европе, а знаменитый город Европы станет столицей Исламского государства."

6. Бертран Рассел (1872-1970)
"Я читал ислам и понял, что он должен быть религией всего мира и всего человечества. Ислам распространится по всей Европе, и в Европе появятся великие мыслители ислама. Придет день, когда ислам станет настоящим стимулом для мира".

7. Йеста Лобон (1841-1931)
- Ислам говорит только о мире и примирении. Предложите христианам оценить веру в реформу."

8. Бернард Шоу (1856-1950)
"Однажды весь мир примет религию ислам, и если он даже не сможет принять ее настоящее имя, он примет ее под именем метафоры. Запад однажды примет ислам, и ислам станет религией тех, кто учился в мире. "

9. Иоганн Гейт (1749-1832)
"Мы все рано или поздно должны принять ислам. Это и есть настоящая религия. Если меня назовут мусульманином, я не буду чувствовать себя плохо, я принимаю это как правильную вещь."

Альхамдулилла.
Я поделился


⚡️⚡️Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи фирмалар» билан молиявий алоқада бўлган, Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҚҚС тўламаслик билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли орган сифатида қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини ноқонуний камайтириш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарздорлигини мажбурий ундирувга қаратиш чораларини кўрди.

📚Давлат солиқ қўмитасининг хатти-ҳаракатлари солиқ тизимини тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси нормаларига асосланади. Хусусан, солиқ органлари асоссиз ҳисобга олинган солиқ миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

Давлат солиқ қўмитаси «қонун олдида барчанинг тенглиги» тамойилига амал қилган ҳолда ҳамда солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини сунъий равишда камайтириб кўрсатишнинг олдини олиш учун ўз ваколати доирасидаги чораларни кўрмоқда.

📍Шуниси эътиборлики, солиқ тўловчилардан (жорий йилнинг 1 майига қадар мурожаат қилган) қўлланилиши керак бўлган жазо чоралари, яъни Солиқ кодексининг 223 ва 224-моддаларида назарда тутилган солиқларни тўламаганлик учун белгиланган жарима чораси қўлланилмаган ҳолда аслида уларнинг мажбурияти бўлган қарздорлик суммасигина ундирилган.

Шу билан бирга, Ҳукумат комиссиясининг топшириқларини бажариш мақсадида солиқ идораларига тегишли ариза билан мурожаат қилган барча хўжалик юритувчи субъектларга (нафақат Бухоро вилояти) солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб, яъни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш имконияти берилмоқда.

❗️Давлат солиқ қўмитаси қонуний ваколатлари доирасида солиқ мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши устидан назоратни давом эттиради.


#ифторлик
Қўшниси жўжабирдек жон. Тўрт бола, эр-хотин кафтдеккина томорқадан оладиган даромаду, уч-тўрт қўй-қўзи, сигир-бузоқ боқиб тирикчилик қилади. Аёл саратон хасталиги билан оғриган. Дори-дармони, кимёвий муолажаси фалон пул. Бояқиш болаларини ўйлаб ҳар доим ҳам даволанишга пул ажратолмайди. Бадавлат қўшни рўзадор. Бир неча марта ифторликлар уюштирди. Савоб излади. Аслида унга муштоқ савоб бир девор нарида эди...
ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДAН

👉 @ANDIJON_BUGUN


Давлат харидларини амалга оширишда коррупциявий омиллар, шунингдек ҳуқуқни тартибга солишдаги бўшлиқлар бартараф этилади

22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда имзоланди.

Унда танлов ва тендер савдоларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга катта эътибор қаратилган. Жумладан, харидларда савдо ғолибларини танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда иштирок этиш шартларини белгилаш шартлари олдиндан очиқ эълон қилиниши белгиланди.

Энг яхши таклифларни танлаш, тендер жараёнларини электрон шаклга ўтказиш коррупциянинг олдини олиб, инсон омилини камайтиради ҳамда ушбу жараёнларни мониторинг қилишни осонлаштиради.

Эндиликда, давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
● давлат харидларини режалаштириш;
● харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
● шартномани тузиш ва бажариш;
● давлат харидлари мониторинги.

Давлат харидлари жараёнида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чекловлар, яъни иштирокчиларнинг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда иштирокчини давлат харидларида иштирок этишига йўл қўйилмаслиги акс эттирилган ва давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган талабларни киритишга тақиқ қўйилган.

Давлат харидлари доирасида тузилган барча шартномалар тўғрисида маълумотларни жамлаш Ягона реестр орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартибот белгиланди.

Шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот давлат харидларининг электрон тизимида 3 иш куни давомида жойлаштириши шарт.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидлари соҳасида назоратни амалга оширади.

Facebook | Twitter |YouTube| anticorruption.uz


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов 23 апрель куни “Tashkent Law Spring” II-халқаро юридик форумининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза” мавзусидаги сессиясида маъруза билан иштирок этиб, қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтди.

- Антикоррупцион экспертизадан ўтказиш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳасида коррупцион нормаларнинг мавжудлигини истисно қилиш ва бундай нормаларнинг амалиётга жорий этилишининг олди олинишига эришилади;

- Куни кеча Президент томонидан имзоланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда норматив ҳужжат лойиҳалари антикоррупцион экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланди;

- Агентлик томонидан ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасида антикоррупцион экспертиза субъектлари сифатида Агентлик, Адлия вазирлиги, идоралар юридик хизматлари билан бир қаторда ННТ, ОАВ ҳамда мустақил экспертларнинг ҳам иштироки назарда тутилмоқда.


Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижаси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, 46 та вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ижроси таъминлаб келинмоқда.

Агентлик томонидан Ҳисоб палатаси ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда қурилиш, энергетика, сув хўжалиги ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида ўрганишлар ўтказилди.

Жумладан, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоят ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари ва бошқа буюртмачи ташкилотларида жами 461,3 млрд. сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектлари ўрганилди.

Ўрганишларда, Андижон вилоятида 18 та, Жиззах вилоятида 11 та, Навоий вилоятида 7 та танлов ва тендерларни ўтказиш жараёнида “Давлат харидлари тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда бошқа қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилгани, қурилиш объектларида давлат бюджетига турли кўринишда 19,6 млрд. сўм зарарлар етказилгани аниқланди.

Агентлик томонидан ўтказилган мазкур ўрганишлар натижасида, вазирлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, идора ва ташкилотларга 13 та тақдимнома киритилиб, 25 та сўровнома ва 3 та огоҳлантирувлар юборилди.

Cўровномалар бўйича прокуратура органлари томонидан жиноят кодексининг 167, 205, 209 ва бошқа моддалар билан умумий 14 та жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил:
https://bit.ly/3n3kGHp

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz


2020 йилда содир этилган коррупциявий жиноятлар статистикаси

2020
йилда содир этилган коррупция билан боғлиқ жиноятлар таҳлили асосида инфографикалар тайёрланди.

Инфографикаларда қуйидагилар акс эттирилган:

🔹2020 йилда содир этилган коррупциявий жиноятлар статистикаси;

🔹Коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича судланган шахслар тоифаси;

🔹Жиноятларнинг моддалар кесимидаги таҳлили;

🔹Жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар.

Батафсил: https://bit.ly/3n3q2Cv

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz


ННТлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича лойиҳалар танлови эълон қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинади.

Танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иштирок этишлари мумкин:

1. ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари ва таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупция аломатлари мавжудлиги юзасидан таҳлиллар ўтказиш - 220 млн. сўм;

2. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналист ва блогерларнинг журналистик суриштирувларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш - 200 млн. сўм;

3. Республика бўйлаб фуқаролар ўртасида коррупциянинг ҳаётга таъсирини баҳолаш, ҳудудлар ва соҳалар бўйича коррупция даражаси, сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш - 300 млн. сўм.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 30 апрелигача қабул қилинади.

❗️Танлов шартлари ва ариза намуналари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://fondngo.uz/laws/index

Показано 20 последних публикаций.

74

подписчиков
Статистика канала