The Blogger Post | ᵘᶻ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ушбу каналда блогерларнинг энг сара постлари дайжест шаклида тақдим этилади.
The Blogger Post | ᵘᶻ
20.02.2020

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ҚЎШНИМГА_ЁРДАМ

Ўзбекистонга коронавирус кириб келгандан сўнг, карантин бошланиши билан ёлғиз қариялар, баъзи кўп фарзандлик оилалар бироз қийналиб қолишди. Кўпчиликда рўзғор учун захира пул йўқлиги маълум бўлди. Натижада, баъзи хонадонларда озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси кузатилмоқда.

Ҳозирда, давлат ва волонтёрларимиз 1197 рақами орқали тушган аризаларга кўра хайрия ёрдамларини етказиб бериб туришибди. Бу учун уларни олқишлаш, дуо қилиш керак, албатта. Хайрия марказида жуда катта иш ташкиллаштирилган бўлиб, шунга қарамасдан унинг кўлами Тошкентдек йирик шаҳар учун етарли эмас. Марказ бир кунда нари борса 5000 дона ёрдам етказар, лекин Тошкент шаҳрида тахминан 4 миллион аҳоли яшайди. Энди 5000 дона хайрияни етказишдаги логистикани, ташкиллаштиришнинг қанчалик мураккаб эканлигини фараз қилишингиз мумкин.
Вилоятларда ҳам тахминан шунга ўхшаган вазият бўлиши мумкин.

Шу учун ҳам «Қўшнимга ёрдам» акциясини бошлашни таклиф қиламан. Ушбу акцияга кўра ҳар бир молиявий имконияти етарли одам, Тошкентда бўладими, вилоятда бўладими аввало ўз атрофидаги қийналган қўшнисига ёрдам беради. Масалан, кўп қаватлик уйда ҳар бир подъездда бир ёки иккита камида қийналган оилалар бор. Ўшаларни сўраб, аниқ қилиб, уларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Ёрдам пул ёки тайёр бозорлик шаклида бўлиши мумкин. Ёки бўлмаса қуйидаги видеода айтилганидек маҳалладаги дўконда харид қилиб, пакет қолдириш орқали ҳам ушбу мақсадга эришиш мумкин.

Бугунги кунда, Тошкент шаҳридаги нархлардан келиб чиқиб, 3-4 кишилик бир хонадон гўштсиз бўлсада 200-250 минг сўмлик бозорликка бир ҳафта яшаши мумкин. Оддий, кундалик қорин тўйиши учун гуруч, картошка, сабзи, пиёз, макарон, шакар, ун, нон, ёғ каби арзон нарсалар етарли бўлади.

Шу учун ҳам карантин қоидаларини бузмасдан, ўз подъездида ёки ўз кўчасида яшайдиган қийналган кўп фарзандли оилаларга ёрдам бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Яна бир нарса, шу вақтгача имкон борича ёлғиз қарияларга ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Эътибор кўпроқ шунга қаратилди. Лекин, ёлғиз қариялар ҳеч бўлмаса давлат томонидан пенсия олишяпти. Кўплаб, кўп фарзандлик хонадонларда ота ёки она кундалик ишлаган ва иш тўхтаб қолгандан сўнг маоши ҳам тўхтаб қолган. Кўпчиликнинг иш жойи маошсиз таътил берган. Натижада, захирага эга бўлмаган кўп фарзандлик хонадонлар қийналиб бошлашди.

Синов учун ман подездда яшайдиган домкомдан ва хонадонларни яхши биладиган қўшнимдан шунақа оилалар ҳақида сўраган эдим, ўзимиз ва қўшни подезддан 2та кўп фарзандлик бева аёлни, бир нафар қийналиб қолган оддий ишчи оиласини айтишди. Сўраб борганимда, бир оила озиқ-овқати тугаб жуда ночор аҳволда ўтирганлигига ўзим гувоҳ бўлдим.

Бу бало ўтиб кетади, лекин инсонийлик қолади. 200-300 минг сўм пул билан ҳеч ким бой ёки камбағал бўлиб қолмайди. Лекин, айнан мана шу 200-300 минг сўм қайсидир хонадонларда фарзанди бир ҳафта оч қолмаслигига, тунда қорни тўқ ухлашига асос бўлиши мумкин. Фарзанди оч қолган ҳолатда ота-она уйда ўтирмайди, пул излаб барибир кўчага чиқади. Сизнинг кўмагингиз улар уйида қолиши учун ҳам асос бўлиши мумкин. Шунингдек сизнинг ёрдамингиз ҳам тўғридан-тўғри энг керакли аудиторияга етиб боради.

P.S.: Ман ҳеч кимни карантин қоидаларини бузишга чақирмаяпман. Имкони бўлса, ёрдамни контактсиз қилиш йўлларини ўйланг.

Ушбу постни тарқатишни блогер, журналист, фаол фуқаро ва барча-барчадан сўраб қолган бўлар эдим.

(c)

Каналга уланиш:
➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAEiq4tyN4xBqOCM9Nw

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Kun.uz: Долларнинг расмий курси 9700 сўмга яқинлашди

Марказий банк 14 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 103,26 сўмга ошиб, бир доллар 9693,36 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 234,71 сўмга кўтарилиб, 10 599,69 сўмга етди.

Рубль курси ҳам 7,03 сўмга ошган ва 1 рубль 131,43 сўмга тенг бўлган.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Коронавирусдан олдинги ва кейинги дунё кўчалари...

Одатда сукунат ва сокинлик инсонга ёқади. Лекин бу ҳолатдагиси ваҳимали ҳамда қўрқинчлидир.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kun.uz: Имтиҳон. Вирусга хизматкор бўлиш ҳақида

Синов дунё. Вирус ҳам синов. Қандай синов, дейсизми?
Шундай синовки, у нафақат кишиларни, балки бутун халқни синайди.
Йўқ, мен Сизга айтсам, гап янада жиддийроқ – вирус халқнинг қай даражада ХАЛҚ бўла олганини кўрсатади.
Қандай қилиб?

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Wylsacom media уйда қолишнинг аҳамиятини симуляция орқали кўрсатибди.

P.S.: Видео рус тилида
━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Xolis fikr: Бензин нархи арзон бўлдими?

Охирги соатларда янгиликлар лентаси бензин нархи арзонлашгани ҳақидаги хабарлар билан тўлибди. АИ-91 маркали бензин нархи 200 сўмга туширилиб, 13 апрелдан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланибди.

Барака топсин, “Ўзбекнефтгаз“ АЖ мартдан буён ёнилғи нархини арзонлаштириш учун ҳаракат қиляпти. 200 сўм ҳам харидор учун кўмакда. Лекин жаҳон нефть бозоридаги ҳолат, ички бозор талаби, қолаверса, ҳозирги иқтисодий аҳволимизни ҳисобга олганда, АИ-91нинг 5600 сўм эканлиги арзонми?

Йўқ. Аксинча, қиммат. Буни ташқи бозор котировкаларини кузатиб бораётганлар жуда яхши билади. Шунинг учун оламга жар солишдан олдин теварак-атрофга озгина назар ҳам ташлаб қўяйлик.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


⚡️ 🇺🇸 АҚШда Covid-19 билан касалланганлар сони 500.000дан ошди. Вафот этганлар сони 20.000дан ошди ва Италияни ҳам ортда қолдирди.

Бизда эса...
platforma.uz: Афсуски, яна бир ўлим ҳолати қайд этилди...

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани
да яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Москва мэри Собянин Москвага ва Подмосковьега кириш учун рухсатноманинг қандай тизимда ишлашини тушунтирибди.

Бу рухсатномалар душанба кунидан шахсий ва жамоат транспортлари учун амалда қўлланилади. Рухсатномани олиш тартиби онлайн, телефон ёки смс орқали бўлади.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ну вот, поели, теперь можно и поспать! 😄

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Ношукр камбағаллар ҳақида

Камбағални айбламанг. Хайрия марказлари орқали етказилаётган ёрдамларни улар давлат ёрдами дея ўйлашмоқда ва қандай қилиб, катта давлат 30-40минг сўмлик озиқ овқат тўплами билан ёрдам бераётганини кўриб хайрон қолишмоқда.

Батафсил: ⇨ https://t.me/nozimsafari/3462

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Нима учун ижтимоий узоқлашиш керак?

Ижтимоий узоқлашув этикаси
Математика ҳам узоқлашиш тарафдори


Батафсил: ⇨ https://t.me/macrobs/46

━━━━━━━━━━━━━━━

Ҳукумат қандай ёрдам бериши керак?

Бир марталик бериладиган ёрдам, биринчидан, етарли бўлмайди, иккинчидан уни чексиз амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун бизнес ёпилишига йўл қўйиш керак эмас.

Батафсил: ⇨ https://t.me/macrobs/45

━━━━━━━━━━━━━━━

Твиттер ижтимоий тармоғида, АҚШлик коронавирусга чалинган 22 ёшли қиз - Бйонда Халитининг твитлари миллионлаб лайк ва ретвит қилинмоқда.

Қуйида сизга унинг бошидан ўтказганлари ва маслаҳатларининг таржимасини ҳавола этамиз.

Батафсил: ⇨ https://t.me/nurbekalimov/1052

━━━━━━━━━━━━━━━

МИЛЛИЙ ҒУРУР

Бугун мен шаҳар марказида милиция ходимлари тўда бўлиб етти озғин эркакларни қувиб чиқарганига гувоҳ бўлдим. Кўринишидан, вилоятлик қурувчилар.

Батафсил: ⇨ https://t.me/Nazlobudnya_AU/776

━━━━━━━━━━━━━━━

Ўқитувчиларга ҳақ тўланадиган таътил бeрилиши кeрак

2020 йилнинг 15 март куни Халқ таълими вазирлиги соҳа ходимларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ навбатдан ташқари таътилга чиқиши тўғрисида расмий баёнот бeрди.

Батафсил: ⇨ https://t.me/xushnudbek/4706

━━━━━━━━━━━━━━━

Ваҳимасиз ажал!

Бугун яқин бир укам, курсдошим Шоҳруҳни сўнгги манзилга кузатдик. Йўқ, йўқ, коронавируснинг бунга алоқаси йўқ, у кеча кечки пайт таксида кетаётиб аварияга учради ва 26 ёшида бандаликни бажо келтирди.

Батафсил: ⇨ https://t.me/tentakminds/305


━━━━━━━━━━━━━━━

Тўйларни тўхтатмасак, иккинчи Италия бўлишимиз аниқ!

Италия ҳозир касалликни тарқалиши бўйича биринчи ўринга чиқди, касалликдан бир кунда ўлган инсонлар сони бўйича ҳам биринчи ўринда.

Батафсил: ⇨ https://t.me/tentakminds/311

━━━━━━━━━━━━━━━

Қийин пайтларда аҳоли билан мулоқот ҳақида.

Оиламизни, атрофимиздагиларни бу хавфдан асрашимиз керак. Бунинг учун эса кўп нарса керакмас. Уйдан камроқ чиқиш, жамоат жойларига бормаслик, бегоналарга бир метрдан яқин келмаслик, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш. Бўлди.

Батафсил: ⇨ https://t.me/zambarakning_oqi/1561

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Каналда блогерлар постлари дайжест ҳолида берилгани маъқулми ёки алоҳида ва тезкор берилганими?
Опрос
  •   Дайжест
  •   Алоҳида ва тезкор
  •   Фарқи йўқ
236 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёев: "Одамларимиз карантинни тушунмасдан кўчага чиқиб кетяпти. Кўчага чиқиш ман этилади!"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Суд ҳукми билан Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил: ⇨ https://t.me/davletovuz/8123

━━━━━━━━━━━━━━━

Фақат вирус билан олишишнинг ўзи кам!

Коронавирусга қарши кураш шунчаки оғизга дока ёпиб, қўлни совунлаб юриш билангина бўлмайди. Бу балою офат келтириши мумкин бўлган иқтисодий зарарни ҳам ўйлаш керак. Бу борада бошқа ривожланган давлатлар тажрибасини озми-кўпми биздаям қўлласа бўлар эҳтимол...

Батафсил: ⇨ https://t.me/platformauzb/1125

━━━━━━━━━━━━━━━

Уйингизда прописка учун болангизга жой йўқ!

Доимий прописка умидида 1 апрелни интизорлик билан кутаётганларнинг ҳафсаласи пир бўлмоқда. Инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилиб келаётган бу бало енгиллашиши ўрнига тағин мураккаблашмоқда.

Батафсил: ⇨ https://t.me/xolisfikr/1066

━━━━━━━━━━━━━━━

Мени сўнги кунларда хайрон қолаётганим, айрим Ўзбекистонга олиб келинаётганларнинг карантин зоналаридан нолишлари бўляпти.

Аслида узоқ юртлардан ваҳима билан қайтаётган юртдошларимиз, уйига тезроқ кетишни хоҳлашади. Буни тушунаман. Лекин иложи йўқ, ушбу касалликнинг олдини олишни ягона йўли – карантин.

Батафсил: ⇨ https://t.me/nurbekalimov/1044

━━━━━━━━━━━━━━━

Коронавирус пандемияси ҳар бир мамлакат, ҳудуд учун бир синов.

Мана шундай оғир кунларда мамлакат халқи қанчалик бирлаша олиши, оломон эмас, бир тан, бир жон бўлиб бирдамлигини кўрсата оладими-йўқми? Том маънода бирдам халқ бўла оладими?

Батафсил: +ВИДЕО ⇨ https://t.me/bayonotuz/4977

━━━━━━━━━━━━━━━

Ишлатилган "маска"лар ҳам сотувга чиқарилгани аниқланди

Кеча пойтахтимизда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 62 минг 785 дона, умумий қиймати 123 миллион 800 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган (аввал ишлатилган ёки стирелленганлиги номаълум бўлган) тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилгани маълум бўлди.

Батафсил: ⇨ https://t.me/xolisfikr/1070

━━━━━━━━━━━━━━━

АҚШ доллари муаммоси: инқироз пайтида нима учун долларнинг курси кўтарилади?

Яна бир сабаб, АҚШ доллари инқироз пайтида “бошпана” актив ролини бажаради. Яъни, АҚШ долларининг нархи инқироз пайтида бошқа валюталарга нисбатан кўтарилиш тенденциясига эга. Инқироз пайтида молия бозори иштирокчиларининг бош мақсади – ўзининг капиталини қадрини сақлаб қолиш. Доллар эса бу учун энг яхши восита.

Батафсил: ⇨ https://t.me/macrobs/43

━━━━━━━━━━━━━━━

Хотиржамликка чақиринг, лекин мазах қилманг!

Чунки бу халқ яқин ўттиз йил ичида қимматчиликни ҳам, қаҳатчиликни ҳам кўрди. Ҳали кўпчилик тўқсонинчи йиллардаги бутунлай бўш ёки чириган балиқ турган пештахталарни, егулик учун ур-йиқитларни, бир сигирнинг пулига олинган икки қоп унларни унутгани йўқ, унута олмайди ҳам.

Батафсил: ⇨ https://t.me/az_sss/119

━━━━━━━━━━━━━━━

Коронавирус иссиқ ҳавода ўладими?

Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман «Ухан вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади», деган эди, хўп бу қанчалик исботланган билмадим-у, лекин ҳаво исиши билан одамларни иммунитети мустаҳкамланиб бориши бор гап.

Батафсил: ⇨ https://t.me/usmonovuz/2262

━━━━━━━━━━━━━━━

Иссиқ ҳавода коронавирус ўладиган бўлса нима сабабдан Африка давлатларида ҳам бу касалликка чалинганлар кузатилмоқда, деган савол туғилади.

Аввало, дунёнинг барча давлатлари бир-бири билан авиақатновлар қилади, туризм ва ҳоказо борди-келдилар бўлиб туради, асосан шу йўллар орқали касалланганлар иссиқ ўлкаларга кириб боради ва вирусни тарқатади.

Батафсил: ⇨ https://t.me/usmonovuz/2263

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Шавкат Мирзиёев:
– Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Канада бош вазири Жастин Трюдо уйидаги офисида ишламоқда. Сурат унинг 11 ёшли қизи Элла-Грэйс Трюдо томонидан олинган.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга етди

Лондондан Тошкентга келган ўзбекистонликда ҳам коронавирус аниқланган.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Прописка тизими бекор бўлмайди. Аксинча айрим қоидалар янада оғирлашиши мумкин

Ушбу қарор лойиҳасидан кўринадики, прописка бўйича деярли ҳеч қандай енгилликлар берилмайди, иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат берилишини ҳисобга олмаганда.

Батафсил: ⇨ https://t.me/xushnudbek/4636

━━━━━━━━━━━━━━━

Андижондаман. Кеча кечки пайт бозорларда роса ваҳима, тўполон... Ҳамма емоқ-ичмоқни қоплаб уйга ташиш васвасасида...

Айтишларича, нон 7-8 мингга чиқиб кетибди, картошкани топиб бўлмайди. Биров назар-писанд қилмай юрган 800 сўмли сабзи 3-4 минг сўмдан сотилаяпти экан.

Батафсил: ⇨ https://t.me/bahodirahmedoff/1694

━━━━━━━━━━━━━━━

Коронавирус ойлигимизга таъсир қиладими?

"Мактаб ёпилган бўлса, ишга борамизми? Маошимиз қандай тўланади".

Батафсил: ⇨ https://t.me/platformauzb/1093

━━━━━━━━━━━━━━━

Кучли цензура Хитойнинг энг салбий томони бўлиб қолмоқда

Хитой ҳукумати виртуал оламда юз бераётган ҳар бир ҳаракат устидан назорат ва цензура ўрнатиш учун соҳа мутахассисларидан иборат бутун бошли армияни ишга солади.

Батафсил: ⇨ https://t.me/xolisfikr/1048

━━━━━━━━━━━━━━━

Кеча, дўстлар билан йиғилиб ўтирганимизда, бир шеригимиз жуда ўринли фикр айтди.

Эътибор бераман, масжидларда, жумада масалан, юртдошларимизнинг бир-бирига муносабатини, ўзаро илиқлигини кўриб, қойил қоламан. Кимгадир жой етмай қолса, ёнига чақиради, кимгадир жойнамоз етмаса, ўзининг кийимини ечиб берадиганлар бор.

Батафсил: ⇨ https://t.me/iqtiboslar/2333

━━━━━━━━━━━━━━━

AQShda do’konlar bo’shab qolgani ko’rgandirsiz. Shu sababdan men bir narsaga e’tibor berdim.

Kamida uch kundan beri, butun AQSh bo’yicha qo’l tozalaydigan antiseptik vositalar yetishmayapti. Men yashaydigan shaharda ham, biror do’konda qo’l antiseptik vositalari yo’q. Masala shu darajada dolzarbki, hatto kechagi Oq Uydagi press konferensiyada Volmartning boshlig’idan ham shu haqida so’rashdi.

Батафсил: ⇨ https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/630

━━━━━━━━━━━━━━━

Ташқарида: Инсофли тадбиркорлар

Люкс маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компания бўлган LVMH ўзининг Christian Dior, Guerlain ва Givenchy каби бренд атирларини ишлаб чиқарувчи қувватларини антисептик гель ишлаб чиқаришга ўтказишини эълон қилди.

Ишлаб чиқарилган гель дастлаб Париждаги 40 касалхонага, кейин бутун Франция бўйлаб бепул тарқатилади. Жорий ҳафтада 12 миллион тонна антисептик гель ишлаб чиқариш режалаштирилган, кейин ишлаб чиқариш ҳажми яна оширилади.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақидаги баёноти.

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ


Шунчаки статистика

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

━━━━━━━━━━━━━━━
@TheBloggerPost | ᵘᶻ

Показано 20 последних публикаций.

7

подписчиков
Статистика канала