Тош полвон


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Қурни уч марта айлан. Фикрпарастликда ҳам шундай қил.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


XXI аср мусулмонларининг дини бор - эътиқоди йўқ, давлати бор - давлатчилиги йўқ.


​​. ХИЙЛА...

Хийла кеч тушибди севайлик десак,
Ўғри оралабди боғу равона.
Чиннидай рўёдан эшитдик — чўпчак,
Хийла бегонамиз, билсак жаҳона.
Кексайиб кетибди тунлар биз учун,
Тақса ярақламас эски тақинчоқ,
Хийла бекорларга яшаймиз маҳзун,
Хийла овунчимга сен бир ўйинчоқ.
Хийла макрларинг сеҳрли эмас,
Бало ҳам урмайди на аъжуз-маъжуз.
Хийла найрангларим йўлдан оздирмас,
Хийла сочинг эмас сенинг чанқовуз.
Хийла кеч тушибди севайлик десак,
Бизга олакўзроқ хийла замона.
Хийла сен ҳам бир оз қаҳрли эртак,
Хийла мен ҳам бир оз чала девона…

АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН


Бу чархи гардунда беаёв бир парадокс бор: Инсоният уруш учун куч ва пул йиғади, вайронкорлик қилади; кейин вайроналарни тиклайди, тинчлик ҳақида буюк ғоялар тўқийди. Тараққиёт тўғрисида кенгашади. Битим, меморандум, иттифоқ ва ҳоказолар қилади. Кейин эса яна ажралади. Урушиш учун...
Файласуф айтмоқчи, "Ҳар қандай тараққиёт аслида таназзулнинг бошланишидир."


​​Хуршид ДАВРОН
ҚОР ЁҒАЁТГАН ОҚШОМ
Рауф Парфи шеърига татаббуъ

Қор ёғаётган оқшом
Шаҳарни кезсанг,
Ғира-шира кўчаларни кезсанг,
қўлларингни чўнтакка тиқиб,
Қор эса эриса лабларингда жим.

Ўйласанг, олисларда қолган кимнидир,
Шу қорни ўйласанг, қалбинг энтикса.
Айниқса, ўзинг севган қизни ўйласанг,
Айниқса, ўйласанг онангни…

Қор эса тинмаса,
Тинмаса қадаминг.
Ўзинг ҳам бир қор учқунидай
Сингиб кетсанг туннинг бағрига.

Кимгадир йўл берсанг, кимгадир салом,
Аммо ўзинг билмасанг буни.
Қор эса бўралаб ёғаверса жим,
Адашсанг-да, сезмасанг адашганингни…

1978


​​...Ҳаётда тугал бахтнинг ўзи йўқ - учқунлари бор, холос.
Лев Толстой


Каналда онлайн-чат қилсак, мавзуси: Бугунги ўзбек ОАВ нималар қилмаслиги керак?


Жаҳон адабиёти дурдоналари

Тарас ШЕВЧЕНКО,
улуғ украин шоири

ВАСИЯТ

Ўлсам менинг жасадим
Украинага кўмилсин;
Қабрим у кенг даланинг
Энг ўртасида бўлсин.


Поёни йўқ она ер
Ва зангори Днепр
Кўриниб турсин менга,
Вағиллаб оққан дарё

Билиниб турсин менга!

Душман қонини дарё
Ювиб оқизган замон,
Элим топган кун омон,
Қўзғаларман қабримдан.


Кўминг-у қўзғанг исён,
Кишанлар кул-кул бўлсин,
Эрк жангида душманнинг
Қора қони тўкилсин.


Сўнг улуғ оилада
Бошлангиз эркин ҳаёт,
Секингина мени ҳам
Ёд этиб қилингиз шод.


1845 йил

Ҳамид Олимжон таржимаси


​​Ассалому алайкум, Онажон!
Бундан йигирма йил бурун, университетга тайёрланаётган; Эшболта Қобиловга тарих фанидан қатнаётган пайтларда ушбу дилизҳорни битгандим. Миср фиръавнлари шажарасини ёдлаётиб, тахтга ўтирганию ўлгани... Эрудит машғулотдан силлам қуриганди.
Абитуриент отлиғ сулукка қўл силтаб, эмин бир қуйма хотиротлардан энтикиб ёзгандим. Ўша пайтлар, билмайман, балки уялгандирман, балки ўсмирликка хос аҳмоқона хаёл йўл қўймаган; хуллас Сизга етказа олмадим...
Аммо бу кунлар довруқ ясовули сочларимга эринмай оқ сочаркан, "Нега аввалроқ юбормадинг?!" деб қиличини кўксимга сермагандай туюлаверади. Мана, кундалигимдан узилган парча!(таҳрирладим)

ҚЎРҚМАДИМ, ОНА!

Мактаб-интернатдаги синфхонамиз деразаси рахига тувакли гуллар қўйишимиз керак экан. Синф раҳбаримиз жума куни битталаб тайинлади: душанба куни ҳар бир ўқувчи биттадан тувакли гул опкелсин! Шахсан ўзим текшираман...
... Онажон, бу воқеа 6-синф пайтим эди. Яхши эслайсиз. Мактаб-интернатдан ҳар ҳафта жума кечқурун қайтар ва душанба азонда жўнардим. Беш кун ётоқхона қолиб ўқиймиз.
Кечагидек ёдимда: азонлаб уйғотдингиз, жувозда эзилган кунжут мойда тухум қовуриб бергандингиз. Кейин гулларингиз ичидан саралаб сопол тувакли, эндигина ғунчалаётган гулни ажратиб бергансиз. Тераскамиз узра қаторлаган гултувакларга боқиб, ҳали ҳеч бири ғунчаламаганини, айнан сиз ажратганингиз ғунчали экани эътиборимни тортган, уйқусираган кўзларим порлаб кетганди. "Энг яхшиси меники" дея кўнгилдан ўтказгандим. Аммо сиз қишбўйи не бир азобларда шу гулни қараб чиққанингиз ва ҳеч бир монеълик, иккиланишларсиз айнан ўша гулни интернатнинг қаровсиз синфхонасида икки кунга қолмай сўлиб қолишини билсангизда бажонидил қўлимга тутқазгансиз...

Ўша куни саҳарда тун чодирини йиғиштирмаганди; ғира-ширалик ичида катта асфальт йўлда гўёки машъала тутгандек, қўлимда гул, шахдам қадамларла кетяпман. Сиз ички кўчадан мени катта йўлга чиқариб қўйганингиз ( сизни уйга қайтиб кетди, деб ўйлаганман) эсимда. Бирор 200 метрча юрдим. Йўл четидаги ҳовлилар биридан кесими бўрибосардек келадиган бир ит вовуллаганча ирғиб чиқди. Шу кўчада фақат бир одам кечаси қопарини бўшатиб қўярди...
Қизиқ бўлган. Ит сапчиб келиб, мени йиқитган, икки панжасини мағлубининг кўксига қўйиб ириллаётганди.
Шунда...
Шунда узоқдан сизнинг чинқириғингиз эшитилган. Жуда баланд эди.
Ит устимда тураркан, хумдек бошини ўнгга буриб қараган, кейин дабдурустдан менга ҳеч бир зиён етказмай уйига кириб кетганди.

Тувак чил-чил бўлган. Ичидаги қора тупроқ тулумдек бир четда ётар, ғунчалаган гул томирлари тупроқ ора оқариб кўринарди...
- Болам! Қўрқма, болам.
Ўша пайтда вақт сизга бўйсунмаган деб ўйлайман. Сабаби, қачон етиб келганингизни сезмай ҳам қолдим.
Йиғлаб юбордим!
- Тур болам, қўрқма! Бошқа гул бераман, итлардан қўрқма...

Онажон, ўшанда ростан қўрқмовдим, қўрқишга фурсат ҳам бўлмаганди, нима бўлганини чамалай ҳам олмагандим. Жуда ғўр эдим...

Бугун эса қўрқаяпман. Ўқишга киролмай қолишимдан қўрқаяпман...


Туҳфа қилинган эмас талаб қилиб эришилган ҳуқуқлар яшовчан ва муҳофазакор бўлади. Демократиянинг жозибаси шундан бошланган.


Она томондан тотемим - йўлбарс.
Онамнинг бобоси тўқайда - қамишзор ора квадрат кесиб, ўқувчиларга таълим бераётганда НКВД томонидан ушланган, ҳозиргача бедарак. Тўқай ёнида зиёратгоҳ бор, иккинчи жаҳон урушидан кейин эркак мутавалли йўқлигидан катта момом шу жойда мутаваллилик қилган. Онамнинг айтишича, ёшлигида момосини кўргани зиёратгоҳга боришганда, момо тўқайдан мўралаган йўлбарсни кўрсатган. "Бир тил қайтариб, ярим ўкирик билан тўқай ичкарисига кириб кетганди" эслайди, онам. Онамнинг айтишича, НКВД ушлаб кетган бобосининг йили ҳам йўлбарс бўлган. Онам ҳам йўлбарс йилида туғилган. Мен ҳам йўлбарс йилида туғилганман. Катта фарзандимни онам бошқача яхши кўради.У ҳам йўлбарс йилида туғилган.
Йўлбарс - йўлидаги машаққатларни писанд қилмайдиган аёлларга таъзим.
Оилани қасам биладиган бўри аёлларга таъзим.
Аёлларга таъзим.
Байрам қутлуғ бўлсин!


Украина урушида уч ёдим бор:
1. Змейный оролидан туриб янграган "Русский военный корабль иди нах..."
2. Босқинчи танклари ўтмаслиги учун кўприкка қўшиб ўзини портлатиб юборган қаҳрамон.
3. Аччиқ тамакини чуқур тортиб, ҳовури(нафас)да "Слава Україні!" чиқарган қаҳрамон.
Уруш битади. Қачондир Ҳаага судида бўлгандай инсонлар силлиқ дазмолланган оқ кўйлак, қора костюм-шим, бежирим галстук тақиб, суд қилишади. Йиллаб давом этади. Айбдорлар жазоланади.
Уйғониш қайтадан бошланади...




- Кунлардан бир кун отам кўчада оч-наҳор кезиб юраркан, кўзи тўсатдан кимдир саватидан тушириб қолдирган ананасга тушади. Дарҳол қўлга олиб, чанг-чунгини артиб, бозорда сотади ва пулига 2 кило банан сотиб олади. Кейин бананни чайқовга солиб, пулига 5 кило олма сотиб олади.
- Шундай қилиб, отанг тижорат илмидан миллионерга айланган, тўғрими?
- Йўқ, олиб-сотарлик қилиб юрганда тўсатдан миллиардер сўққабош тоғаси вафот қилади ва ўлимидан олдин бор бойлигини отамга васият қилган бўлади. Отам бойлигининг сири шунда.
(ғояси ўғирлаган ҳикоя)


Тарихдан исботки, ҳар қандай ғоя, мафкура, ана борингки динга сиёсий тўн кийдирилса, ўша лаҳзадан бошлаб ўз функциясини бажармай қўяди. Маънавият мисоли ҳам шундай.
Ижтимоий масъулият ҳис қилган жамият эркин фикр шароитида ўша тўнни ечиб олишга эътибор қаратади. Асло тўнга қўшиб кўмишни ўйламайди.
Озод сўзга устқурма керак, бўлмаса йўлини йўқотади.


"Ёшлар нима хоҳлайди?" теварагидаги акс-садоларни кузатиб, ичимдан зил кетди. Айниқса, кеча ўрта ёш - сарсон авлоддан қарини ҳам, ёшни ҳам оқламасликни кутгандим. Акси бўлди. Нимага? Чунки қари ўзи ишонган қадриятида яшаган ва шундан кечмайди; ёш ўзи даъво қилаётган ҳақиқатга интиляпти, лекин охири нима билан тугайди ҳали билмайди. Ўрта ёш - қарилик ва навқиронлик экваторида турибди. У қарилар эртагини билади - у ёшлар завқининг нима билан тугашини билади. Мен айтмоқчи бўлаётган фикр - ўрта ёш қари томон ҳам, ёш томон ҳам, ҳукумат томон ҳам бўлмаслиги керак. Бизнинг шароитда ўрта ёш жамият жарроҳи бўлиши керак. У ярани ёрган пайтда кўрган нарсасини айтиши ва шунга даво излаши керак. Бўлди - шу.


Момом "Нордувон (нордўғон)да туғилган болам" деб алқар эди. Вақт ўтиб, момом айтган нордувон сўзи нур туғилган кун, яъни қуёш циклида энг узоқ тун тугаб, янги цикл - ибтидо - нур тушар бошланганини манбалардан ўқиб билдим.
Бобом эса "Бир жигит - уч бўғин. Бўлари - шунда" деярди. Уч бўғин - уч мучал дегани.
Шундай қилиб, бугун 36 ёш тўлдирдим.
Туркий шавқда айтганда, кўксоқол бўлдик😄.
Беш мучалда оқсоқол бўламиз, насиб.

Бобом ва момомнинг охирати обод бўлсин.


​​Дунёсидан Зариф Султоний отлиқ шоир ўтди... Исмидек пок, нозикфаҳм, зийрак зиёли эди.
Зариф ака фавқулотда ноёб истеъдод эди!
Тупроғингиз енгил бўлсин, оға...

ВАТАН ҲАСРАТИ
йана Жавзо чечаклар қорда қолди
йана қирларни тутди лола доғи
бу элларда кўринмас ғам адоғи
йана кўзлар ўзга дийдорда қолди

(йана кўзлар ўзга дийдорда қолди)

ман беватан қолдим ватан ичинда
на ифор бор на ранг чаман ичинда
йошил байтлар сориқ кафан ичинда
боғлар оташ ичинда норда қолди

(боғлар оташ ичинда норда қолди)

Мулки Турон каби пора йураклар
ойоқ остинда қон ағлар чечаклар
келтирган борми Найсондин дараклар
таним кузда руҳим баҳорда қолди

(таним кузда руҳим баҳорда қолди)

шафақлар ботди Боту қонларина
ҳеч ким қиё боқмас Чўлпонларина
ким турар Қодирийнинг ёнларинда
Фитрат Усмонларим қай торда қолди

(Фитрат Усмонларим қай торда қолди)

йор васлидин сўйла ай Сандувочим
Эркдин бизга хабар келтир ай Лочин
манго бундоқ боқма ай дор оғочи
туфроқдин паст бу бошим дорда қолди

(туфроқдин паст бу бошим дорда қолди)

дорулфано дорулҳазан бу дунйо
бир йони гул бир йон тикан бу дунйо
бир бор эмас бир йўқ экан бу дунйо
кимлар йўқ бўлди кимлар борда қолди

(кимлар йўқ бўлди кимлар борда қолди)

йана Жавзо чечаклар қорда қолди
йана қирларни тутди лола доғи
бу элларда кўринмас ғам адоғи
йана кўзлар ўзга дийдорда қолди

(йана Жавзо чечаклар қорда қолди)

йана Жавзо чечаклар қорда қолди.


..._Бундай туриб бўлмас, қор, совуқ ахир,
Қор кетгач уйғотсанг бўлмасми тақдир?

_Шодмонқул САЛ
ОМ


Виртуал оламдаги дўстларга тилчи эслатма:
1. "Озод" сўзга нисбатан ишлатилади;
2. "Эркин" фикрга нисбатан ишлатилади.
Изоҳ: иккови аслида синонимдек кўринса-да, аслида ифшо жиҳатдан бошқа-бошқа сифатда.
Оддий қилиб айтганда, озод сифати жамиятан, эркин сифати ўзтан (имҳо).
Шуни адаштириб қўймайлик, илтимос...


Дунё  - бозор.
Нақди ўй - бозорга бораётганда, насия ўй  -  бозордан қайтаётганда.
Қисмат эса бозордан қайтаётган ва бораётганнинг йўларо кесишувида.
Қайтаётган тушунтиролмайди, бораётган шахдидан қайтмайди.
Бозор шундан чайқалаверади-чайқалаверади...

Показано 20 последних публикаций.