Тошлоқ тумани халқ таълими бўлимида 15 октябр куни Олий таълим вазирлиги вазир ўринбосари Қ.Шарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳ - Тошкент кимё-технологиялари институти ректори Ш.Муталов, бўлим бошлиғи Б.Нуруллаев ва бошқалар иштирокида барча (51 та) умумтаълим мактаб директорлари билан ялпи йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда таълим сифатини оширишга доир муаммо ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди. Сўнгра туманнинг 2, 5, 8, 28 - сонли мактабларнинг 10,11-синф ўқувчилари ҳамда мактаб ўқитувчилари билан таълим сифатини ошириш имкониятлари ўрганилди.
Тошлоқ тумани халқ таълими бўлимининг расмий канали:https://t.me/joinchat/AAAAAE2115YqckO2vqIB4g