Пандемия даврида – Транспортдаги вазият муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси органлари томонидан 2020 йилнинг 6 ойида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳайъат йиғилиши видеоконференцалоқа воситаси орқали ўтказилиб, ҳудудий 11 та транспорт прокуратуралари ва маҳкама томонидан ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар билан биргаликда, COVID-2019 пандемия даврида фаолиятни сусайтирмаслик, иқтисодиётнинг қон томири ҳисобланувчи транспорт инфратузилмасини тиклаш ҳамда уни карантин талаблари асосида ташкиллаштириш чоралари муҳокама қилинди.
Назорат ҳудудидаги Транспорт вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Автомобиль йўллари Қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Uzbekistan airways”, “Uzbekistan airports” акционерлик жамиятлари, “Uzbekistan helicopters” МЧЖ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга оширилганлиги йиғилишда айтиб ўтилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган ҳайъат йиғилишида, келгусидаги вазифалар белгиланиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилган якуний қарор қабул қилинди.