Ubaydulloh qori


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Bu kanalda siz Andijon faxri Ubaydulloh qorining qiroatlaridan bahramand bo‘lishingiz mumkin.
Hamkor kanal: @QuronFurqon_uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


📖 01. Фотиҳа сураси
🎤 Афзал Рафиқов
🇺🇿 Ўзбек тилида
🔍
#Quron_tarjimalari

☝️Барча яқинларизга бу сурани жўнатинг. Инша аллоҳ бу сурани ўрганса ажри сизга ҳам тегади 🌺

🔔@Ubaydulloh_qori sahifamizga obuna bo‘ling!
⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAFDoGWDxC1S-dFKiaw


Қуръони карим ҳақида
1. Қуръони карим 30 порадан иборат.
2. Суралари сони 114 та.
3. Қуръон 6236 та оятни ўз ичига олган.
4. Атонинг фикрига кўра, Қуръони карим 77439 та сўздан ташкил топган.
5. Ибн Аббос сўзига қараганда, Қуръонда 323671 та ҳарф қатнашган.
6. Унда 8804 та замма. (У)
7. 53242 та фатҳа.(А)
8. 39582 та касра. (И)
9. 1771 та мад (чўзиш).
10. 1252 та ташдид аломати.
11. 134550 та нуқта ишлатилган.
12. Қуръондаги энг катта-узун сура - БАҚАРА.
13. Қуръондаги энг кичик сура - КАВСАР.
14. Қуръондаги энг узун оят - БАҚАРА сурасининг 282-ояти (қарз ояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг! @mehrobuz
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
https://t.me/Ubaydulloh_qori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (1-фасл, 1-қисм)

@Ubaydulloh_qori


ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ, СИФАТЛАРИ ВА У ҲАҚИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида жаннатни кишида шубҳа қолдирмайдиган даражада,
сифатлаб берди. Айниқса, "Раҳмон", "Воқеа", "Ғошия" ва "Инсон" сураларида батафсил баёнлар
келган. Шунингдек, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жаннатни
очиқ-равшан ҳужжатлар билан васф қилганлар. Бу васфларнинг "саҳиҳ" ва "ҳасан"ларини
ҳамда салафи солиҳлардан ворид бўлган хабарларни ўқувчиларимизга тортиқ этамиз. Аллоҳ
таоло бизларни у зотлар билан бирга қилсин. Омийн.
Ибн Ваҳб ривоят қилади: "Бизга Ибн Зайд ушбу ҳадисни айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: "Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса
бўлма-ган вақт-муддат ҳам келгандир" (Инсон сураси, 1), оятини ўқиётган эдилар. Бу
сура нозил бўлаётганда, ҳузурларида бир қора танли одам бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан бир нарсаларни сўрарди. Умар ибн Хаттоб унга: "Бас қил! Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи васалламга халақит берма", дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қўявер, эй Ибн
Хаттоб", дедилар. Сура иниб бўлгач, ҳалиги кишига ўқиб бердилар. Оятларда баён қилинган
жаннат васфларини эшитиб, унинг нафаси бир сиқилди-ю жони узилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шунда: "Жаннатга бўлган шавқ биродарла-рингизнинг жонини чиқарди",

T.me/Ubaydulloh_qori


ТEПАЛИКЛАР
Кўнглингга тош отиб такрор ва такрор,
Пасткаш нобакорлар солганда доғлар.
Сиқилсанг, чўққилар сари чопиб бор,
Руҳинг кўтаради пурвиқор тоғлар.

Довонлар ошганда хаёлчан ўзинг,
Ки улар ўргатар юксалиш сирин.
Табиат кўркига қувнагай кўзинг,
Тоғларнинг бор ҳусни қолмас яширин.

Баҳорнинг сеплари ёйилган онда,
Алвон гилам каби ёнади ерлар.
Ўзига чорлагай Ўзбекистонда
Лолаларга тўлган адирлар, қирлар.

Қоями, айсбергми - нимадир улар,
Худонинг «Бўл» деган буйруғида жам.
Мана, саҳроларда кеккайиб турар
Шамол бунёд қилган қум барҳани ҳам...

Ердан кўтарилган тепаликлар кўп,
Биридан бирининг бўйи юқори.
Лекин барчасидан буюкроқдир ҳўп,
Отамнинг дўппайиб турган мозори!

Ўткирбек Мадумаров
@Ubaydulloh_qori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳокимият вакиллари пора билан қўлга тушишда давом этади.

50 минг доллар миқдорида пора олиш тўғрисидаги иш бўйича Тошкент ҳокимлигининг Капитал қурилиш бошқармаси ўринбосари ҳам қўлга олинди.

Аввалроқ Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғининг ушлангани хабар қилинган эди. 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDoGWDxC1S-dFKiaw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Talablarga_binoan
Musulmon birodarlarimizga ajoyib seriyal! "UMAR IBN AL-XATTAB" (O'zbek tilida) 2-qism

🔔@Ubaydulloh_qori sahifamizga obuna bo‘ling!
⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAFDoGWDxC1S-dFKiaw


Elektronnik tasbehlar sotiladi.

40 ming so‘m.

Yangi model, qo‘lda ishlatishga juda qulay.

Manzil: Imomi A'zam jome' masjidi yonida.


Toshkent do‘ppilari sotiladi.

Oliy nav: 140 ming so‘m.
Oddiy nav: 100 ming so‘m.

Kelishilgan narxlarda sotiladi.
Manzil: Imomi A'zam jome' masjidi yonida.




Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш ширкка олиб борувчи воситалардан

Каъбага қасам ичиш ё омонатга, шарафга, кимнингдир баракасига, кимнингдир ҳаққи-ҳурматига, ҳатто пайғамбар ва валийнинг ҳаққи-ҳурматига, ота-онага қасам ичиш – булар ҳаммаси ҳаромдир. Чунки, қасам ичиш улуғлаш демакдир, у Аллоҳдан бошқасига дуруст бўлмайди.

Имом Аҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан марфуан ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Ким Аллоҳдан бошқасига қасам ичса, ширк келтирибди»..

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳга қасам ичсин ёки жим бўлсин», деганлар..

Аллоҳдан бошқасига қасам ичган киши агар ўша бошқанинг улуғлигини Аллоҳнинг улуғлигича деб эътиқод қилса, бу иши катта ширк бўлади.. Агар унинг улуғлигини Аллоҳнинг улуғлигидан камроқ деб кўрса, кичик ширк бўлади.
Кимнинг тилига қасдсиз қасам лафзи келса, унинг каффорати «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейишидир. Чунки, имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким қасам ичиб, қасамида «Лот ва Уззога қасам» деган бўлса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» десин», деганлар.

Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш кимнинг тилига келадиган бўлиб қолган бўлса, у буни даф қилиш учун нафсига қарши курашиши лозим.

Баъзилар бўладики, Аллоҳни ўртага қўйиб, бемалол ёлғон қасам ичаверади, аммо пирини ўртага қўйиб ёлғон қасам ичишга журъат қилолмайди.

Яқинларингизга ҳам ulashing!

T.me/Ubaydulloh_qori


Ruchkali Qur'on sotiladi.

350 ming so‘m.

Ushbu to‘plamda Qur'oni Karim kitobi, ruchkasi, quloqchini, quvvat oldirgichi, 20 ta qorisi, 2 xil tafsiri bor. Hamda kitoblar bor.

+998911607890


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Talablarga_binoan
Musulmon birodarlarimizga ajoyib seriyal! "UMAR IBN AL-XATTAB" (O'zbek tilida) 1-qism.

🔔@Ubaydulloh_qori sahifamizga obuna bo‘ling!
⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAFDoGWDxC1S-dFKiaw


Ҳижоб ибодатдир, урф-одат эмас!

Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйилиб, ясан-тусан қилиб юришлари одат тусига айланиб қолди. Шубҳасиз, бу иш катта гуноҳлардан саналади, Аллоҳ таолонинг ғазаби ва аламли азобига сабаб бўлади.

* * *

Эй, муслима аёл!

Унутманг, дин душманлари доим ҳижобни инсонларга бузиб кўрсатишга уриниб келган. Уларнинг даъволарича, ҳижоб аёлларнинг ижтимоий қолоқлигига сабаб бўлармиш!
Яна улар “ҳижоб аёлларни оёқ ости қилади, ҳурматини поймол этади”, деган аҳмоқона фикрларни тарқата бошлашди. Улар бу ишлари билан аёлларга ҳижоб ўраб юриш ўрнига очилиб-сочилиб, ясаниб, чиройларини ҳаммага кўрсатиб юришлари кераклигини уқтирмоқчи бўлишади. Уларнинг бундай ҳаракатлари ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти, афсуски.

Аслида улар – баъзи содда аёллар ўйлаётганларидек – бундай ташвиқотларини аёллар фойдасини кўзлаганларидан келиб чиқиб қилмайдилар. Аксинча, уларнинг мақсадлари аёл зотини бузиш, унинг ҳаёти ва иффатини оёқ ости қилишдан бошқа нарса эмас.
*Шунинг учун – эй муслима синглим – бу каби шайтоний сўзларга алданиб қолманг!

*Доим ҳижоб фаризасини маҳкам ушлаб, ўз динингиз билан азиз бўлиб юринг!

*Бундай чақириқларга эътибор бермасдан, ҳижоб аввало Аллоҳга ибодат, Расулига итоат эканини, хоҳласа қилиб, хоҳламаганда ташлаб қўйса бўлаверадиган мубоҳ иш эмас, балки бу аёлнинг иффати, ҳаёси ва поклигидан нишона эканини билиб олинг!

*Ҳижоб кофирларнинг бу ҳақдаги аҳмоқона даъволаридан анча олий бўлган фазилат эканини қалбингизга тугиб олинг!

* * *

Эй, муслима аёл!

Аллоҳ таоло сизни бадан ва аъзоларингизни бегона эркаклардан тўсиб пок бўлишингиз учун ҳижоб ўрашга буюрган. Ҳижоб ўраш билан сиз бошқалар тарафидан иззат-нафсингизга тегадиган гаплар айтилишини олдини олган бўласиз.

Аллоҳ таоло сиз учун олийлик ва улуғворликни хоҳлаб ҳижоб ўрашга буюрган. Ҳижоб ўраш сиз учун машаққат эмас, шараф бўлиши керак. Чунки сиз бу ишингиз билан оламлар Парвардигорига бўйсуняпсиз.
Ҳижоб сиз учун мукаммал сифат ва чиройли зийнат бўлибгина қолмай, комил имонли, хушхулқ, одобли, иффатли ҳамда ҳаёли эканингиздан далолат ҳамдир. Бу билан сиз ахлоқсиз ва бузуқ аёллардан ажралиб турасиз.

* * *

Эй, муслима аёл!

Ҳижобга эътиборсизлик қилишдан ва унга салбий муносабатда бўлишдан эҳтиёт бўлинг!

Сизни ишонтириб айтаманки, қайси бир аёл Аллоҳнинг ғазаби ва азобига дучор бўлган бўлса, бунинг ягона сабаби Аллоҳнинг ҳукмларини писанд қилмаслигидир.

Зеро, ҳижобга эътиборсизлик қилиш Аллоҳнинг буйруқларини писанд қилмасликдан бошқа нарса эмас. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг буйруғига “лаббай”, деб жавоб бериб, ҳижоб ўраб, мана шу нарсада мустаҳкам турган аёл Аллоҳ таолонинг розилигига эришмай қолмайди.

* * *

Шаръий ҳижоб қандай бўлади?

Шаръий ҳижоб ичи кўринмайдиган, қалин матодан тикилган бўлиши керак. Ҳижобнинг кўриниши зийнат бўлмаслиги шарт. Яъни, бичими тор, ранги эътиборни жалб қиладиган бўлмаслиги. Ҳушбўй атирлар сепилмаган ва машҳур (модадаги) кийим бўлмаслиги лозим. Мазкур сифатларга хилоф бўлган "ҲИЖОБ"лар ношаръийдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам атир сепган ҳолда бегона эркаклар олдига чиқишни аёлларга ҳаром қилганлар. «Қайси бир аёл ҳушбўй атирларни сепиб, (эркаклар) унинг ҳидини туйишлари учун бирор қавмнинг олдидан ўтар экан, у аёл зинокордир», дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг

T.me/Ubaydulloh_qori


Репост из: QUR'ON_UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сўнмас_садолар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида наът.

🔔@QuronFurqon_uz sahifamizga obuna bo‘ling!
⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAFDoGWDxC1S-dFKiaw


#Toriq_Сураси
@Marhabo_uz
#Goʻzal_Qiroat
#Ubaydulloh_Qori
Www.Habib.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE10mi_Jysq9kbktwA


Убайдуллоҳ қори
#Гўзал_тиловат

Қуръон мусобақаси 2018
Республика босқичидан

@Ubaydulloh_qori


#Нуҳ_Сураси
@Marhabo_uz
#Goʻzal_Qiroat
#Ubaydulloh_Qori
Www.Habib.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE10mi_Jysq9kbktwA


@Marhabo_uz
#Goʻzal_Qiroat
#Ubaydulloh_Qori
#Fotiha_Surasi
Www.Habib.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE10mi_Jysq9kbktwA


Ўзбекистон Қуръон мусобақаси

#Республика_босқичидан

#Убайдуллоҳ_қори_

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA

Показано 20 последних публикаций.

188

подписчиков
Статистика канала