🍁УМР САХИФАСИ🍂


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


🌹🍃 #Бисмиллаҳ...
🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸Umrimizni savob bilan bezaylik 🌸🍃🌸🍃🌸🍃
🌺🍃🍃🍃🌺🍃 @umr_sahifasi 🍃🌺🍃🍃🍃🌺
@Umr_sahifasi 👈
Reklama uchun 👇 👇
@REKLAMA_XlZMATl

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сах,ар туриб х,амдларим бисёр,
Саловатлар айтайин такрор.
Гўзал уммат бўлайин эй Ёр,
ОЛЛОХ,жоним, салом-ассалом,
Пайгамбарим(сав), салом-ассалом.

Гулларимга шабнамлар қўнган,
Капалагим яйраган кулган.
Саболарим келтирди салом,
Қадрдонлар салом-ассалом!
Мех,рибонлар салом- ассалом!

Борингизга айтайин шукр,
Ўйлаб туриб қилайин фикр.
ОЛЛОХ,имдир ўйловим, зикр,
Гул-райх,онлар салом-ассалом!
Боғ-бўстонлар  салом-ассалом!

Чаккасига райх,онлар таққан,
Масжидларда намозлар уққан.
Аберасин эркалаб қучган,
Бобожонлар салом-ассалом,
Моможонлар салом ассалом.

Бах,орой х,ам кулади хандон,
Қалдирғочлар келади шодон.
Эл-у юртим бўлгандир омон,
Отахонлар салом-ассалом,
Онахонлар салом ассалом.

Дошқозонда қайнар сумалак,
Атрофида гўзал х,ур-малак.
Йиллар ўтар тез чархпалак,
Мард ўғлонлар салом-ассалом,
Лобар қизлар салом-ассалом.

Кулларимдан тушмайди калам
Париларим ёнимда хамдам
Яшаяпман кувониб хар дам
Ашъорларим салом ассалом
Мухлисларим салом ассалом



@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


​​Хавотир.

—Янги маҳаллага кўчиб борибсиз, эшитдим, —деди ҳамкасби Мамлакат кўзида қандайдир хавотир билан— у ерда собиқ овсиним туради, исми Умринисо, танишиб ҳам улгургандирсиз.
—Ҳа, энди аста-секин танишяпман,—Шоира гапни чўзиб ўтирмади.
Келаси сафар тушлик пайти Мамлакат унга ҳамроҳ бўлиб олди. Шоира шеригининг безовталигини сезиб турибди, аммо индамади. Мамлакат яна собиқ овсинини сўради "Ўзи Умринисони кўриб турибсизми?"
—Ҳа, ҳар куни кўраман, деворимиз битта-ку, опа. Мамлакат нимадир айтгиси келиб оғиз жуфтлади-ю, индамай қўя қолди.
Келаси сафар яна бирга тушлик қилдилар
—Умринисо мени сизга роса ёмонласа керак, тўғрисини айтаверинг!—охири "ёрилди" ҳамкасби.
—Ҳечам ёмонламайдилар, Мамлакат жудаям пазанда эди, озода, саришта деб мақтайдилар.

Мамлакатнинг оғзи очилиб қолди. Кейин енгил хўрсиниб қўйди.

Шоиранинг кўнгли ҳижил бўлди, ёлғон барибир ёлғон-да!
Аслида, кечагина қўшниси чиқиб турмуш ўртоғи билан ажрашишига сабаб бўлган, уни уйидан қувилиб ота уйида, ёлғиз яшашга маҳкум қилган собиқ овсини ҳақида йиғлаб-йиғлаб, қарғаб-қарғаб гапириб берган эди...
Шоиранинг жавобидан кўнгли тўлдими, ҳар ҳолда Мамлакат у билан бошқа тушлик қилмай қўйди...
Феруза Салходжаева

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Oila a'zolaringiz bilan ovqatlanib o'tirarkansiz, yoningizda bo'lmagan kim bilandir tinimsiz SMS lashib o'tiradigan bo'lsangiz - bu muammo...

Mеhmon kеlganida yoki bir joyga borganda tеlеfonni stolga (ko'z tushib turadigan bir joyga) qo'yib qo'yadigan bo'lsangiz, o'zingiz anglamagan holda atrofingizdagilarga "Siz mеn uchun ahamiyatli inson emassiz" dеgan tushuncha bеrasiz - bu ham muammo...

Ertalab ko'zingizni ochar-ochmay ayolingiz (eringiz), bolalaringizga bir og'iz shirin so'z qotmay yoki boshqa bir ish qilmay turib, tеlеfonni qo'ldan qo'ymasangiz...

Dеmak siz qaramsiz!..
❕Atrofga qarang... Oilangiz sizdan e'tibor kutmoqda...

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ayol kishining hayosi...




@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади.

Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.


Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.

3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.

4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.

5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.

6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.

7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб эт...🤲🤲


Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!

Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃🎊🌸ШАВВОЛ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃

🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸



@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Э Р Т А Г А Ж У М А

Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙Яхши дам олинг хайр тонггача!

🌙Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌙Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌙Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌙 Росулуллоҳ кирсин тушларизга
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


​​ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

🌟1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
🌟2. Тишларингизни тоза тутинг.
🌟3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
🌟4. Сувни узоқ қайнатиш ѐки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
🌟5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
🌟6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
🌟7. Оѐғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
🌟8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
🌟9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.
🌟10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
🌟11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан
кефир ѐки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
🌟12. Уйқуси қочган одам асал яласин.
🌟13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
🌟14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
🌟15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
🌟16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
🌟17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
🌟18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
🌟19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
🌟20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
🌟21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма
ейиш кифоя қилади.
🌟22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ѐтиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш
тавсия этилади.
🌟23. Кези келганда меъѐрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
🌟24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
🌟25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
🌟26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
🌟27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

📚Бахтли ҳаѐт сари китобидан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ASSALOMU ALAYKUM RAMAZON HAYITI MUBORAK BOʻLSIN!!!🌹

🌸Sizni va barcha oila aʼzolaringizni bugungi “RAMAZON HAYITI” bayrami bilan muborakbod etaman.
🌸•Sizga va oilangizga sogʻlik-omonlik, ikki dunyoni saodatidan nasib etishini surayman.
🌸•Avvalo ona Yurtimiz tinch, osmonimiz doimo shunday musaffo bulsin!
🌸•Bayramni oila aʼzolaringiz bilan shodlik, xursandlikda xayrli oʻtkazishingizni tilab qolaman!

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


ЯНА  СОҒИНДИМ  ЯНА....

Тикиш машиналарини ихтиро қилган Elias Howe машиналарни тушида кўрган эди.
Niels Bohr ҳам Квант физикасининг ихтиросини аввало тушида кўради.
Данте " Илоҳий комедия"ни ёзиб кейин уни яшириб қўйганди. Бир кун ўғлининг тушида отаси яширган жойини кўрсатди. Ўғли туш кўрмаганида эди адабиёт биносида " Илоҳий комедия" деган бир ғишт пайдо бўлмасди.
Моцарт ва Бетховен мусиқаларини аввал тушида басталар кейин уни ҳаётга ўгирарди.
Туш бир лутфдир. Баъзан инсон кечалари фақатгина туш кўриш умиди билан  уйқуга рози бўлади.
Аммо ким нимани туш кўрса кўрсин, тушдан ҳам, уйқудан ҳам ширин бир нарсани биламан. Тушда берилган илҳом, ижоддан минг баробар афзал, минг баробар ҳузурли бир бағирни... Бу бағир саждадир. Бир кечани инсон сажданинг бағрида ўтказса кейинги кечагача уни яна соғинади. Қуёшнинг ботишини яна соғиндим, яна, дея кутади.

Ибн Масъуд р а дедики:" Инсоннинг ҳалокати иккита нарсададир,  булар ўзига бино қўйиш ва умидсизликда".
Бу икки офатнинг шифоси эса узун саждалардадир.
Зеро Расулуллоҳ с а в маҳамат қилдилар:" Қулнинг Роббига энг яқин ҳолати саждадир", дея.( Муслим).
Энг Буюкка яқинлик бизни буюкликдан қутқаради.
Энг Жумардга яқинлик бизни умидсизликдан қутқаради.
Чунки," Уларнинг нишонаси юзларидаги сажда изидир" ( Фатҳ сураси,29).
Биз жисмонан ва маънан сажда қилганимизда  хаёлимизга оқиб келадиган дунёвий, шайтоний, нафсоний тушунчаларнинг булоғи қаердан?
Ичакларимиз ва пастки бўлимлардан, мушак ва суяк оламида минглаб информация ва папкалар тахланиб ётибди. Улар сажда онида тавҳидга келишни хоҳламайди.
Ҳақиқий маънода тавҳидга келганида эса совун кўпиги каби тарқалиб эрийди. Бу папкалардаги тушунчалар каотик ва тартибсиздир. Биз Роббимизнинг Бирлиги  ва Борлигини таний бошлаганимизда улар ёна бошлайди. Калимаи тавҳид идроки бизнинг онг остимизни тартибга солиш ишини бошлаб юборган бўлади.
Онг ости ёпиқ, пардаланган жанжалли воқеалардан озуқа олувчиларни севади. Чунки инсонларнинг кўпчилиги яъни ичак мия ёки судралувчи миялилар  уруш жанжалдан озуқа ва завқ олади. Хамиртуруши бузуқ, қийноқдан завқланади.

Ақл сажда қилмай туриб бош сажда қилмайди. Қилса ҳам фойдаси камдир. Фақат гимнастика бўлади, аммо сажда энергиясидан фойда ололмайди. Ақлнинг саждаси суннатуллоҳни идрок  қилиш, савол бериб жавобини қидирмоқдир. Жавоблар топила бошлаши билан қалб саждаси бошланади. Сажда, тупроқдан келдим тупроққа кетаман, демакдир. Пешона саждага борганида эпифиз бези ҳаракатга тушар ва вужудга энергия ёйишга бошлайди.

Қор кристалларида  товушни ютиш хусусияти бор. Қор ёққанида ҳамма жойнинг сас -садосиз бўлиб қолишининг сабаби будир. Инсонларнинг ҳам баъзан жимжитликка кўмилишининг сабаби ичига қор ёғаётган бўлади.
Баъзан ичига шиддатли сел ёғади. Ёмғирдан қочиб бир шамсия қидириб қоладику инсон. Ўша шамсия яна сажда.

Кечалар қора атиргулга ўхшайди. Ғунчасида саждаларнинг ифори гизли. Таҳажжудда очиладиган гул. Тонгга яқин ифорага тўйиб бўлмас гул.
Сажжода боғчасининг қора ғунчаси...

Тавҳид, ширин- шакар тушлар кўриб, мазза қилиб, оёқни узатиб ухланадиган тўшакларнинг адреси эмас. Валлоҳу бу йўл жуда аччиқ, изтиробли,тиканли, бўронли. Тўшак- мўшак йўқ бу сафарда.
Иброҳим а с каби оловга отилиш бор. Исо ас каби михланиш бор. Расулуллоҳ с а внинг хижрати бор. Юсуф а с нинг зиндони бор.

Эски Қалам ёзди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзимни меҳрибон Укажоним
Келаётган ҳайит айёми муборак бўлсин ♥️



@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оламга файз берган рамазон кетмоқда

Аллоҳим барчани ниятларини қабул қилсин

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайр РAМAЗОН 🥹

Нафсларнинг исёнин тузатган ойим,
Оламни раҳматдан безатган ойим.

Aллоҳим бизларни яна Рамазонга етказ


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЛВИДО РАМАЗОН

🌙Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Кейинг иккинчисига кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Сўнг тик турдилар-да, «Омийн», дедилар. Шунда у зотнинг асҳоблари: «Нимага «Омийн» дедингиз, ё Аллоҳнинг Расули?» дейшди. У зот дедилар: «Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Эй Муҳаммад, ҳузурида сиз зикр қилсангиз-у, сизга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим. Кейин: «Ота-онасини ёки улардан бирини топган, бироқ улар уни жаннатга киргиза олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим. Сўнг: «Рамазон ойини топиб, мағфират қилингмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим».

Аллоҳ таоло муборак ой давомида қилган ибодатларимизни қабул эт, хатоларимизни Ўзинг афв эт, Барчаларимизни келаси Рамазонларга саломат етказгин!


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐🎁🌙РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟✨🌙

🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!

✨🌙РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тун, кел сени билан суҳбат қурайин,
Қопқора бағрингга ўзим отаман.
Қалбим нури ила сени урайин,
Ҳилолдек кўксингга майли, ботаман.

Бир кун кетар бўлсам сен ҳам соғиниб,
Юлдуз-ойинг каби қўмсайсанми, айт?.
Бағрингни ўртарми соғинчлар келиб,
Шоирам қанисан, излайсанми айт?.

Суҳбатим тусарми, дилинг бир бора,
Шеърларин ўқиса, деб илҳак кутиб.
Осмоним бағрида юлдуз дугона,
Ҳилолни юр дея, қўлидан тутиб.

Сен менинг оромим ширин ҳаёлим,
Эртамсан,  билсанг гар ўтди бугуним.
Сен шундай шодликни ҳадя қилгину,
Юракдан очилиб кетсин тугуним.

✍РАҲИМА МЎМИНОВА.

БАРЧАГА ХАЙРЛИ ТУН, ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН.
...

❤️❤️❤️❤️❤️❤️✨✨✨✨✨✨




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Erkak kishiga eng yaqin sirdosh ☝

Показано 20 последних публикаций.