🇺🇿 ISH BOR 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Карьера


⚜Assalomu Alaykum kanalimizga xush kelibsiz
🌐Bizning kanalda siz
◾️Biznes hamkor
◾️O'zingiz bob ish
◾️Malakali ishchilar topasiz
✅Elon berish uchun👇
👆👆☝️☝️

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Карьера
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇸 АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олишни хоҳловчилар учун суҳбат учрашув очмоқда

АҚШнинг Тошкентдаги консуллик бўлими 28-cентабр куни соат 18:00 да 600 дан ортиқ янги виза суҳбати жойларини очади. Суҳбатлар ноябрдан январгача давом этади. Рўйхатдан ўтишдан олдин сиз ДС-160 онлайн формасини тўлдиришингиз керак

@Uzb_Vakansiya


❗️22 сентябрь – «Халқаро автомобилсиз кун».

Бугун дунёдаги автомобиль ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.

1995 йилдан бери бу сана «World Car Free Days» консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.

@Uzb_Vakansiya


❗️Ўзбек банклари ҳам Россиянинг «Мир» карталаридан воз кечишни бошлади

15 сентябрь куни АҚШ Молия Вазирлиги томонидан Россиянинг «Мир» карталари билан ишлайдиган банкларга санкция эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Қозоғистон, Туркия, Вьетнам каби давлатларнинг бир нечта банклари "Мир" билан ишлашни тўхтатгани ҳақида маълум қилганди. Уларнинг қаторига Ўзбекистондан биринчи бўлиб "Турон Банк" ҳам қўшилди.

Банкда кечагача «Uzcard-Мир» карталарини 36 000 сўм эвазига очиш мумкин эди. Айни дамда бу хизмат тури банк сайтидан олиб ташланган.
(Банкир)

@Uzb_Vakansiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤 Ассаламу Алайкум!

Пайшанба тонгги муборак бўлсин 🍁

🍁 Қалбингиз иймонга
🍁 Уйингиз қувончга
🍁 Юзингиз нурга
🍁 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


@Uzb_Vakansiya


⚡️Боғчаларда гуруҳли касалланишлар кўпайди

Сўнгги икки ҳафтада 6 та ҳолатда боғчадаги болаларнинг касалланиши қайд этилди. СанЭпид хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши, овқат тайёрлаш технологик жараёнига риоя этмаслик, номутахассислар фаолият юритаётгани ва аксарият ҳолда ходимлар оддий санитария минимумини ўқимагани сабабли боғчаларда оммавий касалланишлар аниқланмоқда.

Ота-оналар огоҳ бўлинг!

@Uzb_Vakansiya


❗️РАСМАН: Давлат хусусий ташкилот ходимларига ҳам "декрет пули" тўлаб беради

Ҳукуматнинг [515-сон] қарори билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахслар қўл остида 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

@Uzb_Vakansiya


🗓21 сентябрь — Халқаро тинчлик куни, бугун эр-хотинлар умуман уришиши мумкин эмас 🤩

Бу дунёда аёл деган Худони махлуқини асабини бузманглар, тинчлик деган неъматни хам кўрасизлар албатта 😉

Кимга юборишни биласиз 😉

@Uzb_Vakansiya


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатҳу!

Сизлар билан ғойибона бўлсада дийдор кўриштирган Аллоҳга  беадад шукурлар  бўлсин!!!

🌸Сўзлаганда У Зот ҳақинда,
Энг муборак каломлар бўлсин.
Жоним фидо Расулуллоҳга,
Севгим тўла саломлар бўлсин!

🌼  Шарми мисли қуёшдек тафтли,
Соғинчлари тортар  фарахли Энг мукаммал ҳамда шарафли,
Севгим тўла саломлар бўлсин

🌺  Ўн тўрт аср тарих қаъридан,
Минг чақирим йўллар наридан,
Умматларнинг жами баридан,
Севгим тўла саломлар бўлсин!

🌸  Етти қават фалаклар аро,
Етмиш минг ҳур, малаклар аро,
Ердан туриб қилдим тавалло:
Севгим тўла саломлар бўлсин!!!

Ассалому алайкум Азизларим Қадрдонларим мени Жаннат юзли Яхшиларим Соғ омонмисиз Кунингиз шунақанги гўзал ўтсинким Аллоҳ сиздан рози бўлсин!


@Uzb_Vakansiya


🏦 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20-сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади:

🇺🇸 USD 10 950,46 сўм (-28,83)

🇪🇺 YEVRO 10 953,13 сўм (+10,68)

🇷🇺 RUB 182,43 сўм (-0,18)

@Uzb_Vakansiya


#Диққат

⚡️350 мингдан ортиқ фуқарога пенсия миқдори оширилади

1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган максимал ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ортади. Жами 352 минг фуқарога пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади

1 январдан бошлаб пенсия ҳисоблаш учун максимал иш ҳақи 3 миллион 888 минг сўмни ташкил қилиши мумкин

@Uzb_Vakansiya


Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида:

олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

@Uzb_Vakansiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг...

Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор!

Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!

Кунингиз завқ-шавққа тўла бўлсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!


@Uzb_Vakansiya


🏦 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20-сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади:

🇺🇸 USD 10 979,29 сўм (+16,60)

🇪🇺 YEVRO 10 947,45 сўм (+20,94)

🇷🇺 RUB 182,61 сўм (+0,61)

@Uzb_Vakansiya


Бугун, 19 Cентябрь – "Халқаро табассум куни".

Илоҳим ҳеч қачон юзингизни табассум тарк этмасин!

@Uzb_Vakansiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳеч қачон бандасидан сўраманг! Фақат ва фақат Аллоҳдан сўранг!

@Uzb_Vakansiya


«Тошкент индекс»га талабаларни жойлаштириш бошланди

Қайд этилишича, дастлабки кун давомида 600 дан ортиқ талаба қизлар турар-жой билан таъминланган.

@Uzb_Vakansiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☀️Aссалому алайкум!

Душанба тонги муборак бўлсин
!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@Uzb_Vakansiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўлдида энди 😂🤦🏻‍♂️

@Uzb_Vakansiya


⚡️Сардоба фожиаси бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди.

Сардоба тошқини сабаблари бўйича яна бир суд иши якунига етди. Судланувчиларнинг бирига 10 йил 3 ой, яна 2 нафарига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, суд ҳукми билан судланувчилардан жами 115 млрд 811 млн сўм ундириш белгиланган.

@Uzb_Vakansiya


#Билиб_олинг

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш муддати ва шартлари қандай?

🗂Кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔷кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔷якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

🗂Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔷умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
🔷умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
🔷умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
🔷умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
🔷умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
🔷умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.

💰Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди

@Uzb_Vakansiya

Показано 20 последних публикаций.

4 777

подписчиков
Статистика канала