Milliy matbuot markazi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ushbu kanalda O'zbekiston Milliy matbuot markazida o'tkaziladigan tadbirlar va yangiliklar yoritib boriladi.
Murojaat uchun: @mat_markaz
Www.facebook.com/presscenteruz
Tel: 71 244 25 06

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


- Турли куринишдаги дешировка ишларини ўтказиш мақсадида аэросуратга олиш ишлари;
Қишлоқ хўжалигида эса:
- Ерларни жойида кўриб чиқиш ва хатловдан ўтказиш;
- Ерларнинг мелератив ҳолатини кузатиш;
- Ердан фойдаланишда агротехника тадбирларини қонун талаблари даражасида олиб борилишини мониторинг қилишда фойдаланилади ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Фуқаро авиацияси тармоқларида учувчисиз учиш аппаратларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3639-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси таркибида “Геоинновация маркази” ДУК ташкил этилди. ДУКга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш, босқичма-босқич таркибий элементларни маҳаллийлаштириш ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди.
“Геоинновация маркази” ва «BShark Holdings Ltd.» компанияси ўртасида қўшма корхона ташкил этиш юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Учувчисиз учиш аппаратларини Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ўзбекистонда Учувчисиз учиш аппаратларининг биринчи партиясини жорий йилнинг октябрь ойида ишлаб чиқариш режалаштирилган. Йиғиш ишларининг дастлабки босқичида “SprayDrone” ва “А6Plus” моделларини ишлаб чиқарилади. Ҳозирда “HyDrone 1500” ва “NARWHAL2” моделларини 2019 йил охирига қадар маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.


Республикамизда геодезия ва картография соҳасида амалга ошираётган ишларнинг хуқуқий асоси 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Геодезия ва картография тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади.
Мазкур қонун қабул қилинганидан сўнг геодезия ва картография соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва изчил ривожланишини таъминловчи асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида геодезия ва картография соҳасидаги ишлар Mарказий аэрогедезия корхонаси, Самарқанд аэрогедезия корхонаси, Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази, “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси ва “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси ва бошыа ташкилотлар томонидан амалга ошириб келинмоқда.
Марказий ва Самарқанд аэрогеодезия корхоналари хозирда рақамли аэрокамера, Республика худуди бўйича космик суратлар, учувчисиз учиш аппаратлари, GPS ўлчов асбоблари ҳамда “Фотомод”, “Панорама” ва АркГИС каби дастурий таъминотлар билан таъминланганлиги натижасида тайёрланаётган геодезия маълумотлари ва картография материалларининг аниқлиги ва сифатини оширишга эришиб келинмоқда.
Жумладан,
- Мамлакатимиз ҳудудида Давлат баландлик тармоғини яратиш учун нивелирлаш ишлари якунланиб, ўлчов натижалари тенглаштирилди ҳамда
I, II –тоифали баландлик тармоқлари реперлари каталоглари яратилди;
– Ернинг сунъий йўлдош тизимларига асосланган ҳолда 163 та пунктлардан иборат янги 1–тоифали Сунъий йўлдош геодезия тармоғи яратилди ва ҳозирги кунда ушбу пунктлардан 50 таси доимий ишлаб турадиган GNSS станцияcи сифатида фаолият кўрсатмоқда. Бу эса иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун бажарилаётган геодезик ва картографик ишларнинг аниқлиги ва сифатини оширишга ҳамда харажатларни камайтиришга хизмат қилмоқда.
Қўмита корхоналари томонидан Панорама ва АркГИС дастурлари форматларида Республика бўйича 1:25000 масштабдаги 4534 та топографик хариталар, 1:10000 мастабдаги 5314 та қишлоқ хўжалик хариталари ва шаҳарларнинг 1:2000 масштабдаги 5830 та топографик планлари рақамлаштирилди ва ягона харита кўринишига келтирилди.
Жорий йилда хукумат топшириғига асосан Республика бўйича 9 та вилоятда аэрофотосъемка ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, шундан шу кунга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри худудларида 1300 квадрат километрдан ортиқ майдонда аэрофотосъемка ишлари бажарилди ва ушбу аэросуратлар ёрдамида худудлардаги суғориладиган ерларнинг1:10000 масштабдаги қишлоқ хўжалик хариталари, шаҳарлар ва туман марказларининг 1:2000 масштабдаги топографик планларини янгилаш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024 сонли қарорига мувофиқ, Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан 168 та учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар жами 95 та комплект учувчисиз учиш аппаратлари сотиб олинди ва Республика худудларига етказиб берилди, шундан:
1. Фантон 4 маркали - 35 комплект
2. Фантон 4 плюс - 8 комплект
3. А6 плюс - 44 комплект
4. Спрай Дроне МCА6 - 2 комплект ва 6 та бошқа русмдаги учувчисиз учиш аппаратларини ташкил этади.
Дронлардан қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, топографик ва бошқа хариталарни яратиш ва янгилаш, канал ва дренаж тармоқларини ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини аниқлашда ҳам кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратларини қўмита тизимидаги “Геоиннавация маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинмоқда, замонавий технологиялардан самарали фойдаланишда кенг қўлланилаётган PHАNTOM 4 PRO учувчисиз учиш аппарати мисолдир. Ушбу учувчисиз учиш аппаратининг хусусиятлари қуйидагича:
- 1:100 - 1:1000 масштабгача бўлган рақамли топографик планларни яратиш ва янгилаш учун аэросуратларга олиш;
- Муҳандислик иншоатлари ва инфраструктура обектлари, саноат майдонлари, электр узатиш тармоқлари, автомабиль ва темир йўллар, нефт, газ ва бошқа махсулотларни етказиб бериш қувурлаирнинг трассаларини техник ҳолатини масофадан туриб аниқлаш мақсадида аэросуратларга олиш;










ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯГА ИННАВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЯНАДА КЎПРОҚ ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ

Бугун, 27 март соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Геодзия ва картография соҳасига инновацион технологияларни янада кенг жалб қилиш борасида белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


2019 йил 28 март соат 15.00да Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори иштирокида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда мамлакатимиз сиёсатининг устувор йуналишлари, шунингдек, Ўзбек тили ва адабиёти: кеча, бугун ва эртага” мавзусида матбуот анжумани ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИ
ЭЪЛОНИ
2019 йил 28 март соат 11.00да Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тартиби ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзуида матбуот анжумани ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИ
ЭЪЛОНИ
Бугун 27 март соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Геодзия ва картография соҳасига инновацион технологияларни янада кенг жалб қилиш борасида белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади.
Шунингдек, бугун 27 март соат 15.00да Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманларида фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИ
ЭЪЛОНИ
2019 йил 27 март соат 15.00да Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИ
ЭЪЛОНИ
2019 йил 27 март соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Геодзия ва картография соҳасига инновацион технологияларни янада кенг жалб қилиш борасида белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center/


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИ
ЭЪЛОНИ
Бугун 26 март соат 11.00да “ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР” Халқаро инновацион жамоат бирлашмаси раҳбарияти иштирокида “Болалар ва ёшларни ривожлантириш учун қўшимча ўқув дастурлари қаторини кенгайтиришнинг инновацион ёндашуви” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтади ва ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

Шунингдек, бугун соат 15.00да “ЎЗАГРОСУҒУРТА” АЖ раҳбарияти иштирокида “Агрос Хаёт” суғурта компанияси томонидан хаёт суғуртасини янада такомиллаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center/210


2019 йил 26 март соат 15.00да “ЎЗАГРОСУҒУРТА” АЖ раҳбарияти иштирокида “Агрос Хаёт” суғурта компанияси томонидан хаёт суғуртасини янада такомиллаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИ
ЭЪЛОНИ
2019 йил 26 март соат 11.00да “ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР” Халқаро инновацион жамоат бирлашмаси раҳбарияти иштирокида “Болалар ва ёшларни ривожлантириш учун қўшимча ўқув дастурлари қаторини кенгайтиришнинг инновацион ёндашуви” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мазкур матбуот анжуманда фаол иштирок этишни ва кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
https://t.me/Uzpress_center











Показано 20 последних публикаций.

120

подписчиков
Статистика канала