Qiziltepa jome masjidi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Allohim har bir musulmonni foydali ilm bilan rizqlantir. Amin. Toshmozor jome masjidi imomi Jo'rabek qori

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​БУНИ ЭНГ КӮП ТАРҚАТИНГ

#Бароат_кечаси

Шаъбон ойида рӯза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ӯтказиб юборманг! Нимаики сӯрайдиган нарсангиз бӯлса айнан шу кеча Аллоҳдан сӯранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сӯрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

ҚАЧОН РӮЗА ТУТАМИЗ?

(Тошкент вақти билан ⬇️)

1⃣ 18. 04. 2019 й. (саҳ. 04:18 - ифт. 19:06)
2⃣ 19. 04. 2019 й. (саҳ. 04:16 - ифт. 19:07)
3⃣ 20. 04. 2019 й. (саҳ. 04:14 - ифт. 19:08)

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Аллоҳ розилиги учун шаъбон ойида азондан оқшомгача рӯза тутмоқликни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Ифторлик нияти: Аллоҳим, Ӯзинг учун рӯза тутдим, Ӯзинг учун ифтор қилдим. Тутган рӯзамни қабул айлаб, гуноҳларимни кечиргин. Бироҳматика я арҳамар-роҳимийн.


БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТӮҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кечаси 19-апрелдан 20-апрелга ӯтар кечасига тӯғри келиши эҳтимоли юқори.


Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)


Буни кеч тушгунгача шундай ҳолича кӯпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бӯлса бу савоб йиғиш учун зӯр имконият! Барчамиздан Аллох рози бӯлсин. Омин 🤲

@vasiyla


Бароат кеча Шаъбон ойининг 15 кечаси, Милодий йил ҳисоби бўйича бу йилга (2019 йил) 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ. Ғафлатда қолманг!
#Аудио

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

👉🏻 @Vasiyla 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://t.me/vasiyla


Биз билган ва билмаган Зам-зам суви⛲💧

1. Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан.

2. Ўша тадқиқотга кўра, Замзам бошқа сувлардан тўйимлироқ ва минералларга бойроқ.

3. Бу сувнинг манбаси ҳали маълум эмас. Қаердан келишини замонавий технология ҳам аниқлолмаган. Яқин атрофда бирор сув ҳавзаси йўқ, денгиздан эса 80 км. узоқликда. Бу шароитда сувнинг денгиздан келиши мумкин эмас. Асрлар мобайнида Замзам қандай тугамай турибди – буни ҳеч ким билмайди.

4. Замзам очқаганни тўйдиради, чанқаганни қондиради.

5. 1,5 метр чуқурликдаги кичик қудуқдан чиқадиган сув, ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожилар чанқоғини қондиришга етади.

6. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг эътирофига кўра, Замзам дунёдаги энг хушхўр ва фойдали сувлардан биридир.
7. АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда таркибида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзамдир.

8. Илмий исботларга кўра, ичилган Замзам суви ҳеч қачон белдан пастга тушмайди. Танадан сийдик йўли орқали эмас, терлаш билан чиқиб кетади.
@vasiyla


Кекса киши набираларидан бирига деди:

– Эй болам, жаннатга кириш текин, дўзах пуллик. Маблағ сарфлаб кирасан!

– Қандай қилиб бобожон? –деди набира.

– Ким қимор ўйнаса, пулга ўйнайди. Маст қилувчи нарсалар истеъмол қилса, пулга олади. Фаҳш ишларга борса, пул тўлайди. Аммо жаннат эса...

– Унинг учун сенинг пулинг бўлиши шарт эмас! Ким намоз ўқиса, пул бермай ўқийди. Рўза тутса, пул тўламай тутади. Истиғфор айтса ҳам шу.
– Эй болагинам, сен пул сарфлаб дўзахга киришни истайсанми ёки бепул жаннатга киришними?

Қария кишининг насиҳати бу.

☝🏻✉️ Бу фойда мактуб бўлиб, сизга бепул келди. Сиз ҳам уни маблағ сарфламай улашинг! Ва маблағ сарфламай савоб қозонинг! 📩

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/vasiyla


Қўл билан шаҳват қондириш зарарлари:

1. Асабларни заифлаштиради;
2. Мия суюлиб, натижада кўп акс уриб, бурун оқишга олиб боради;
3. Зеҳнни заифлаштиради.
4. Кўз зренесини пасайтиради;
5. Тез фаҳмлаш ва қабул қилишни сусайтиради;
6. У билан кўп шуғулланиш анқовлик ва телбаликка олиб боради;
7. Ошқозонга зарар қилади, қоринда бўшлиқ пайдо қилади;
8. Оғиз сасишни келтириб чиқаради;
9. Кишини оддий нарсаларга ҳам сабр қилолмайдиган қилиб қўяди;
10. Нашотни йўқотади;
11. Нотабиий, ҳаддан ташқари ва бекордан-бекорга хижолат бўладиган қилиб қўяди;
12. Шол бўлиш ва тез ўлимга олиб келади;
13. Паришон бўлишликни келтириб чиқаради;
14. Нутқда заифликни келтириб чиқаради;
15. Оғир уйқу ва тез унутишни келтириб чиқаради;
16. Дангасалик ва ҳолсизланишга сабаб бўлади;
17. Сал нарсага жаҳли чиқадиган қилиб қўяди.

Унинг сабаблари:

1. Аллоҳдан қўрқмаслик;
2. У ҳақида тенгдошлар билан кўп суҳбатлашиш;
3. Ҳаром нарсаларга кўп назар ташлаш;
4. Жинсий алоқа ҳақида кўп ўйлаш;
5. Кўп ёлғиз қолиш.

Агар бу хунук одатдан сақланилса, барча зарарлари кетиб, жисм яна ўзининг табиий ҳолига қайтади.

Ундан қандай қутулса бўлади:

1. Унутиш;
2. Шаҳват қўзиганда жинсий олатга ва белнинг паски қисмига муздек сув қуйиш;
3. Ҳаром нарсаларни ўйламаслик;
4. Таҳоратли бўлиб, доим зикр ва тасбеҳда юриш.

@vasiyla


🔹 НАБИЙ {СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ} НИНГ ШАФОАТЛАРИНИ хоҳлайсизми?!!!


Ким НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ШАФОАТЛАРИНИ хоҳламайди?

Ким ЖАННАТДА НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан КАВСАР сувини ичишни истамайди?

Ким ЖАННАТДА НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшниси бўлишни хоҳламайди?

Ким НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳламайди?

Ким НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом бўлишни истамайди?

Буларнинг барчасини қўлга киритишимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга доим "САЛАВОТ" айтишимиз лозим бўлар экан.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз бандаларига НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламга "САЛАВОТ" айтишимиз таълимотини бериб, бундай хитоб қилади:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56)

"САЛАВОТ” сўзи – дуо, раҳмат, улуғлаш ва мақташ маъноларини билдиради. “САЛОМ” сўзи эса – барча "бало ва офатлардан" ОМОНДА бўлиш демакдир.

Аллоҳ таолодан бўладиган "САЛАВОТ" ва "САЛОМ" – "раҳмат ва мақтов" маъносида. Фаришталардан бўладиган "САЛАВОТ ва САЛОМЛАР" эса – истиғфор ва дуо маъносидадир.

Юқорида келтирилган ОЯТИ каримада оламлар Раббиси ва яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга "САЛАВОТ" айтишга буюрмоқда. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ҳамда у зотга нисбатан "САЛАВОТ" ва "САЛОМЛАРНИНГ" ўрни нақадар ~олий~ эканидан далолатдир.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)".

Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: "Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: "Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: "Мен сизга бир марта салавот айтган кишига ўнта салавот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими", – деб хабар берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Қиёмат кунида умматларимнинг менга энг яқини, менга уларнинг салавотни энг кўп айтувчиларидир".Имом Саноний бу ҳадиси шарифдаги "инсонларнинг менга энг яқини" деган гапни "инсонларнинг менга турар жойи ва шафоатимга ҳақли бўлиш жиҳатидан энг яқини" деб, бошқа муҳаддис уламолар эса "жаннатдаги ўрин жиҳатидан менга энг яқини" деб шарҳлаганлар. Ҳаммамизга маълумки, қиёмат кунида ҳеч бир инсон учун "ШАФОАТЧИ", ёрдамчи бўлмайди.

Фақатгина, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгина Аллоҳ таолонинг розилиги билан Ўзлари хоҳлаган УММАТЛАРИНИ "ШАФОАТ" қиладилар. Ўша "ШАФОАТГА" сазовор бўладиганларнинг бир тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига "САЛАВОТ ва САЛОМНИ" кўп айтувчилардир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга "САЛАВОТ ва САЛОМ" айтиб туриш – ҳар бир банданинг БУРЧИ!!! Аллоҳ таоло шунга АМР қилган. Аммо "ЖУМА" куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга "САЛАВОТ" айтиш яна ҳам ЗАРУР ва алоҳида ФАЗИЛАТГА эгалигини ушбу ҳадисда билдирилган .

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», дедилар» (Имом Шофеъий ва Имом Ибн Можа ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар (Имом Шофеъий ва Имом Байҳақий ривоят қилган).

Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод "ЖУМА" кечаси, «нурли кун»дан мурод "ЖУМА" кунидир!!

@vasiyla


​​Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биласизми нима учун ҳар куни эрта тонгда муаззин: "Ас-солату хойрум-минаннавм" яъни: "Намоз уйқудан яхшироқдир", дея нидо қилади?

۞ Чунки, уйқу нафснинг нидосига, намоз эса Аллоҳнинг нидосига ижобат этишдир.

۞ Чунки, уйқу - ўлим, намоз эса ҳаётдир.

۞ Чунки, уйқу бадан учун, намоз эса руҳ учун роҳатдир.

۞ Чунки, мўмин ҳам, кофир ҳам уйқуда муштаракдир. Аммо, намозни фақатгина мўмин адо этади.

Ибодат учун уйғонган Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим 🌹

https://t.me/vasiyla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Screenshoot қилиб кўрилачи кимга нима тушар экан? ва Албатта ўша ишни бажаринглар!☺️

@Vasiyla


@Savollar_kanal
1995-савол
Жаноза намози

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, майитга жаноза уқилишида 40 кишидан ортиқ одам қатнашса, Яхши одам бўлган деб айтилса майитнинг қабрдаги савол жавоби осонлашади ва «Жаннати» бўлади деб ешитгандим. Шу гап ростми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي الْأَسْوَدِ قَالَ: قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ وَقَدْ وَقَعَ بِهَا مَرَضٌ، فَجَلَسْتُ إِلَى عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، فَمَرَّتْ بِهِمْ جَنَازَةٌ فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْرًا، فَقَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَجَبَتْ. ثُمَّ مُرَّ بِأُخْرَى فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْرًا، فَقَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَجَبَتْ. ثُمَّ مُرَّ بِالثَّالِثَةِ، فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا شَرًّا، فَقَالَ: وَجَبَتْ. فَقَالَ أَبُو الْأَسْوَدِ: فَقُلْتُ وَمَا وَجَبَتْ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؟ قَالَ: قُلْتُ كَمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا مُسْلِمٍ شَهِدَ لَهُ أَرْبَعَةٌ بِخَيْرٍ أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ». فَقُلْنَا: وَثَلَاثَةٌ؟ قَالَ: «وَثَلَاثَةٌ». فَقُلْنَا: وَاثْنَانِ؟ قَالَ: «وَاثْنَانِ». ثُمَّ لَمْ نَسْأَلْهُ عَنِ الْوَاحِدِ
Абул Асваддан ривоят қилинади:
«Мадинага келдим. У ерда касаллик тарқалган экан. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдим, олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Унинг эгаси ҳақида яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ёмон гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Мен: «Нима вожиб бўлди, эй мўминларнинг амири?» дедим. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Бу ерда гувоҳлик кўнгил учун эмас, балки ҳақиқий бўлиши керак. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади :
وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً۝
36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»
Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар. («Тафсири ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

«КАНАЛГА УЛАНИШ»
https://t.me/vasiyla


#Мулоҳаза

Бир кунда атиги 5 вақт намоз учун 25 дақиқа сарфлашингиз, бир кунингизнинг 2% ни ташкил қилади.

Хўш ўзингизни қандай баҳона билан оқлайсиз?!

Бир суткада 24 соат бор. Телефон титиш, телевизор кўриш, сайр қилиш, дам олиш ва ҳакозолар учун дақиқалар тугул, соатларни аямаймиз... Бироқ 25 дақиқани руҳимиз ҳаловати, дунё-охиратимиз ободлиги учун сарфлашга қизғонамиз...

"Намозни қоим қилинг ва Аллохга тақво килинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир."
(Анъом сураси 72-оят )

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://t.me/vasiyla


Бу гуноҳ кичикми ёки каттами?

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳакимул уммат, Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар:
Одамлар, жудаям иштиёқ ила, фалон гуноҳ кичик гуноҳми ёки катта гуноҳми? деб сўрайдилар.
Сўрашдан мақсад шу бўладики, агар кичик гуноҳ бўлса, у ҳолда қилиб оламиз, агар улкан гуноҳ бўлса, у ҳолда уни қилишга қалбда қўрқув ва хавф сезилади.
Ҳазрат айтар эдиларки, кичик ва катта гуноҳларнинг мисоли, худди бир учқун ва бир катта чўғ кабидир. Хеч қачон сиз, оловнинг бир кичкина учқунини сандиқда сақлайдиган ва бу бор йўғи бир кичкина учқун деб ўйлайдиган бирор кимсани кўрмагансиз. Бирор ақлли инсон бундай қилмайди. Чунки, сандиқда сақлагандан кейин у оловга айланади ва сандиқда қанча нарса бўлса, хаммасини ёндириб юборади ва сандиқни ҳам ёндириб юборади. Эҳтимол, у бутун уйни ҳам ёндириб юборар. Гуноҳнинг ҳолати ҳам айнан шундайдир. Хоҳ гуноҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, у оловнинг учқунидир. Агар сиз ўз ихтиёрингиз ила бир гуноҳ қилсангиз, эхтимол у бир гуноҳ сизнинг бутун ҳаётингиз бойлигини кул қилиб юборар. Шунинг учун, хеч қачон бу кичик гуноҳми ёки катта гуноҳми, деган ўйга тушманг. Балки, бу гуноҳми ёки гуноҳ эмасми? Бу ишга рухсатми ёки рухсат эмасми? Аллоҳ таъоло бу ишдан манъ қилганми ёки манъ қилмаганми? шунга қаранг. Қачонки, ундан Аллоҳ таъоло манъ қилгани маълум бўлса, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг ҳузурида жавобгарлик ҳиссини пайдо қилганча, бу гуноҳни қилиб, мен Аллоҳ таъолога қандай рўбарў бўламан деб ўйланг. Қачонки, инсоннинг қалбида гуноҳга чорлов пайдо бўлса, ўша пайт Аллоҳ таъолонинг ҳузурида туришни қалбда ўйласин ва шу орқали гуноҳни тарк қилсин.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

👉 @Vasiyla КАНАЛГА УЛАНИШ!👇👇👇
https://t.me/vasiyla


​​ЭР ОДОБИ

Эркак ўз аёлига гўзал хулқ, очиқ юз билан муомала қилади, одоб билан, нозик ва мулойим сўзлашади.

Аҳли-аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини сўрайди.

Аёли ёлғиз ва кайфияти яхши бўлса, сочларини силаб, суюб, турли илтифотлар кўрсатади.

Уни қайғули, хафа ҳолатда кўрса унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар ила тасалли беради.

Турли ширин сўзлар, тасалли, ваъдалар билан хотининг кўнглиги хуш этади. Чунки аёл эриниг хонадонига бошқалардан умидсиз, яхши сўзга муҳтож бўлади.

Аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам беради, бу соҳада унинг оғирини енгиллаш тиради. Динини тушунтириш, касб-ҳунар ўргатиш, жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасидадир.

Аёлини ўз сингари едиради, кийинтиради, ўтирадиган уйини жиҳозлаб беради, нафақаси ва харажатларини зиммасига олади.

Хотинини асло урмайди, дунё ишларида бўладиган айрим қусурлари учун сўкиб-термагайди.

Аёлининг дин ишларида йўл қўйган қусури учун бир кундан ортиқ гина-араз қилмайди, аёл жуда ҳаддан ошгандагина исломий танбеҳни қўллайди.

Аёлининг ёмон қилиқларига сабр этиб, уни тарбиялаш чорасини ахтаради. Ғазабига кирганда сукут қилади. Аёл киши заифа бўлгани учун ана шу сукутга таслим бўлади. Пушаймон чекиб, эридан узр сўрайди.

Хотини яхши хулқли бўлиб, хизматини комил адо этса, унинг ҳаққига дуо қилади. Аллоҳга ҳамду-сано айтади.

Аёли билан тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина маслаҳатлашади, бошқа катта ишларни унга юкламайди.

Хотинининг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмасликка олади.

Унинг бутун сир ва айбларини ўзгалардан пинҳон тутиб, яширади.

Аёлининг номаҳрам ларга рўбарў ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан ёки апоқ-чапоқ бўлиб кетишидан рашк қилади.

Хотинига Қуръони каримни, Аллоҳнинг фарзлари ва дин одобларини ўргатади.

Аёлининг изнисиз сафарга, ҳаттоки ҳажга ҳам кетмайди. Аёли билан бахтли ҳаёт кечираётган бўлса, унинг устига яна уйланмайди.

Эркак аёлига ўзининг қайғу-ғамлари ва ташвишларини, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, оромини бузмайди.

Аёл эрининг кечаю-кундуз хизматини қилгани, рўзғорининг барча юмушларини бажаргани, фарзандини боқиб, тарбиялагани, оиланинг посбони ва хазинабони, муниси ва ёри бўлгани учун ҳам эр унинг олдидан ҳам, орқасидан ҳам хайрли дуолар қилади, қарғамайди, баддуо қилмайди.


Албатта Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

👉 @Vasiyla КАНАЛГА УЛАНИШ!👇👇👇
https://t.me/vasiyla




​​ХОТИН ОДОБИ

Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» (афандим, хўжайин) каби сўзлар билан қарши олади.

Эрининг уст кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров кабул қилиб олади.

Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам кетолмайди.

Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди


#Тафаккур
360та бўғим!!!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади», дедилар»

Имом Муслим ривоятлари.


Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

👉 @Vasiyla
  КАНАЛГА УЛАНИШ!👇👇👇
https://t.me/vasiyla


​​Мавзу: "Жума куни елка ошиб ўтиш гуноҳи оғирми?

САВОЛ:

Ассалому алайкум домла. Жума муборак. Бир инсон ЖУМА намозидан олдин сафни одам елкасидан ёриб отишни бир жомда хамр (ароқ) ичгандан ёмонроқ деди . Бу қанчалик хақиқатга яқин?

ЖАВОБ:

Ва алайкумус салом. Бундай гапни эшитмаганман. Лекин жума куни намозхонлар елкасини туртиб ўтиш номаъқул иш экани ҳақида ривоят бор.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилаётганларида бир киши келиб, одамлар елкаларини туртиб ўтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Ўтир! Сен азият етказдинг!” дедилар” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Жума куни одамлар хутба эшитиб ўтирганида уларнинг елкасини туртиб, олдинга ўтиш мусулмонларга озор бериш саналади. Мусулмон киши биродарларига тили билан ҳам, қўли билан ҳам шикаст етказмайди, ўзгаларни безовта қилмайди. Айниқса, жума куни бунга алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун жумага вақтлироқ борганлар аввалги сафларни тўлдириб, зичроқ ўтиришлари, кейин келганлар елка ошиб олдинга интилмасликлари керак. Агар биринчи сафни ният қилган бўлса, шунга яраша вақтлироқ келсин. Кеч келиб, ҳаммани безовта қилиб олдинга қараб интилиш тўғри эмас. Ундан кўра бўш жой топиб, жим ўтириб маъруза эшитгани, ҳеч кимга халақит бермагани маъқул. Қолаверса, намоз ўқиб бўлгандан кейин ҳам сафдагиларни безовта қилиб, елка ошиб чиқиб кетиш ҳам одобсизликдир. Агар шошилинч иши бўлса, вақтлироқ чиқиб кетмоқчи бўлса, шуни ҳисобга олиб орқароқда ўтирсин. Аввалги сафларга ўтиб олиб, ҳали намозхонлар ўрнидан турмасидан олдин ҳамманинг тинчини бузиш мўмин кишига ярашмайди.
Имом-домлалар мана шу одобларни намозхонларга ўргатиб боришса, дам-бадам эслатиб туришса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Манба: “Намозда хушуъ” китоби.

Одилхон қори Юнусхон ўғли.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/vasiyla


Сигаретнинг ҳукми!
@Savollar_kanal 3355-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Агар киши намоз ўқиб сигарета нос кабиларни чекиб юрса намози қабул бўладими? Гуруҳимизда бир қиз намоз ўқийди лекин ҳижоб киймайди. Унинг ўқиб юрган намозлари нима бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ароқнинг ҳаромлиги қадимдан Қуръон ва Суннатда собитдир. Попириснинг ҳаромлиги охирги пайтда уламоларнинг фатвоси орқали бўлди. Иккисининг орасидаги фарқ шунда.
- Сиз келтирган мисоллардаги кишиларнинг намози қабул бўлмайди дея олмаймиз. Чунки намозни сиз билан мен эмас Аллоҳнинг Ўзи қабул қилади. Бандалар амалларига қараб савоб ёки гуноҳга сазовор бўлаверадилар. Намоз ўқигани учун бу фарзни у адо этган бўлади. Бошқа бир гуноҳ ишни қилса, гуноҳи ёзилади. Ҳаммасига ўзи жавоб беради. Аммо бу унинг гуноҳ қилишга рухсат дегани эмас. Албатта, намоз ўқиган одам барча гуноҳлардан четланишига умидворлик бор.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@Vasiyla

КАНАЛГА УЛАНИШ:👇👇👇
https://t.me/vasiyla


​#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@Vasiyla обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг @vasiyla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​AССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹

Жума тонги хайрли ва
файзли бўлсин!

Жума куни ибодат ва ийддир. Унинг ҳар бир сониясида яхшиликлар хазинаси бор. Ким қалбини кенг бўлишини истаса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотни кўпайтирсин!
📚(Ибн Қаййим.)

ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
РАҲМОН САРИ ЯҚИНСИЗ!
ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
ТОАТ ИЛА ЮЗИНГИЗ ЁРИШАР!
ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
САҲИФАНГИЗ ЯХШИЛИКЛАР
БИЛАН ТЎЛАР!
ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
ЖАННАТ САРИ ҲИММАТИНГИЗ ОШАР!

Аллоҳ бизни Ўзи севган ва рози бўлганига муваффақ қилсин!
Ўзига яқин бўлиш ила бизни яшатсин!
Ошкора ва пинҳона зикр қилишни униттирмасин! Бундай гўзал кунда дуоларимизни ижобат қилсин!

Жума айёмингиз
муборак бўлсин

🕊@Vasiyla 🕊

••━━━❉🌹🌸🌹❉━━━••


#Муборак_ой

Шаъбон ойи фазилатлари

Ой, кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амаллар савоби бошқа пайтдагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Расули акрам (с.а.в.) Маккада турганларида қибла Байтул Мақдис томонда эди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин қибла яна боболари Иброҳим (а.с.)нинг қибласи – Каъба томонга ўзгаришини иштиёқ ила кутган эдилар. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунида қибла Қуддуси шарифдан Каъбага ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўраяпмиз. (Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга буринг!..” (Бақара, 144).

Шаъбон ойи улуғ ва фазилатли эканига далиллар кўп. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло ўн икки ой ичидан Ражаб ойини ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун “Аллоҳнинг ойи” дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига келтирса, Аллоҳ таоло уни жаннати наимга киритиб, яна Ўз розилигини ато этади. Шаъбон ойи “Расулуллоҳ ойи” дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини бажо келтирса, Қиёмат куни унга жаннатдан жойни ўзим тайёрлаб тураман. Рамазон ойи эса умматларим ойидир. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса, гуноҳлардан ўзини тийса, кундуз рўзадор, кечалари бедор, бировларга беозор ҳолда рўза ойини тамомласа, барча гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Байҳақий ривояти).

Шаъбон ойи 14-кунининг қуёш ботган вақтидан 15-кунининг қуёш ботган вақтигача энг улуғ айёмлардан ҳисобланади. Бу кеча “Бароат кечаси” дейилади. Бу кечада бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм берилиши, ажал ва умрлар белгиланиши, амал саҳифалари Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилиб намойиш этилиши каби ҳодисалар бўлиши китобларимизда баён қилинган. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфирати ер юзига муттасил ёғилиб туради. Бу кечада Ҳақ таоло то субҳ вақтигача ушбу тарзда нидо қилар экан: “Истиғфор айтувчилар борми, гуноҳларини кечсам; бирор бало ёки мусибатга мубтало бўлганлар борми, нажот сўрасалар, офият бахш этсам; ризқу рўз сўраганлар борми, ризқини зиёда қилсам”.

Бошқа ҳадисда эса Усома ибн Зайд (р.а.)дан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.)га: “Ё Расулуллоҳ, мен биронта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим”, дедим. У зот (а.с.): “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Хожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзимни рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман”, деб айтдилар» (Имом Насоий).

Аллоҳ таоло барчаларимизга Шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишни насиб қилсин!

“Жума мавъизалари”дан

•••┈┈••✾---------✾••┈┈•••
Дўстларингизга улашинг!
👉 https://t.me/vasiyla

Показано 20 последних публикаций.

38

подписчиков
Статистика канала