МУКАДДАС АЁЛ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Бу канал Тинчлик локомотив депоси хотин кизлари учун ташкил этилди. Калбшуноснинг инсонни бахтли ва соглом булишида керак буладиган психологик маслахатлардан хамда янгиликлардан хабардор килишдир. Калбшунос Барно Тоштемировнадан
Тел : 93 950 50 19

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Нафсини жиловлаган кишиларни йўлдан оздиришга шайтоннинг қуввати оздир..
Нафс фақатгина ҳаво уни асир қилган шаҳвоний қалбгагина зулмат солади.
Қалбда ҳаво ва шахватларга ғолиб келадиган тоат нури бор экан

Ғолиб бўлувчи қувват фақатгина маърифат -. Аллохни чин юракдан танимоқ нуридир.
🍃🌺


Ё Малик, ё Раҳмон бизларга Ўзинг раҳм қил
🍃🌺


┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
@baxtomadsirlari
┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


🍃🌺

НАФС

Нафс арзий (ерга мансуб) ва шаҳвонийдир. Шаҳват изидан шаҳватга, хохиш изидан хоҳишга мойил бўлувчи, хотиржамлик, тинчланиш ва барқарорлик топмайдигандир.

Унинг амаллари турли туман, сира бир- бирига ўхшамайди: баъзида қул, бошқа вақтда хожа, баъзида бўйсунувчи, бошқа вақтда эга, баъзида ожиз, бошқа вақтда иқтидорли яъни қодирдир.

Ҳаким Термизий
🍃🌺


Нафс риёзат қилдирилса, унинг устида ишланса ва одоб берилса, жилови эгасига беради.
Шунда инсоний нафс турлилик ва қарама- қаршиликлардан барқарорликга ўтади.
🍃🌺

┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
@baxtomadsirlari
┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


“Қалбларни мунаввар этувчи нарса-Аллоҳнинг нури,
Аллоҳ нурни кишиларга йўллайди.
Илҳом нури-инсон бошида,
суҳбат нури икки қош ораси (пешона)да,
яқин (ишонч) нури-қулоқда,
равшанлик нури-тилда,
иймон нури-бағир (кўкрак)да жойлашган”.

Мансур Ҳаллож
🍃🌺

┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
@baxtomadsirlari
┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


Барча тусикларни енгиш, муаммоларга ечим топиш мумкин, качонки, вазиятларга карши чикиб эмас, балки муроса килиб тан берилгандагина Аллохнинг Илохий кудрати хар бир муаммо ечимига ишора бериб, ечимини курсатади.


Биз губки биокимевий лабораториямиз. Хар дакикада ташки мухит таъсиридан тана кувватини туширишга еки уз холича тутиб туришга факат узимиз кодирмиз. 🥇🥈🥉


🔰ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ

Олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди.
Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо, шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган экан:
«Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ».

«Инсоннома» китобидан олинди


Rost gap ekan


ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

#ЭСЛАТМА

☕ Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

😄 Тишларингизни тоза тутинг.

🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

🚶‍♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

☕ Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

⛹‍♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.

🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

☘ Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

☕ Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

🏃 Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•.


Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

➖ Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

➖ Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

➖ Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

➖ Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.

➖ Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

Шайх Алий Тантовий.

Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик, кечиримлилик - ла бошланган кун қандай яхши!

ХАЙРЛИ ТОНГ !


https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қайтар дунё бор эканини унутмайлик!

Оила аъзоларимга: «Сўзга чиқишимдан олдин устимга қаҳва тўкилиб кетди» деб, ўша ноқулай вазият ҳақида гапириб бераётган эдим, барчалари: «Кейин нима бўлди?» деб сўрашди. Фақат онам: «Бирор озор етмадими?» дедилар...


https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw


Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам
Аллоҳга нима дейман?

Гоҳи ҳаром ютганман,
Нахс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллоҳга нима дейман?

Нафс ортида турганман,
Ҳирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
Аллоҳга нима дейман?

Шайтон елкамга минса,
Иҳлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
Аллоҳга нима дейман?

Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб ҳамёним,
Чўғда ёнарми жоним
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳларим бир гала
Ҳайрияларим чала,
Дуоим беҳафсала
Аллоҳга нима дейман?

Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
Аллоҳга нима дейман?

Подшох билиб боламни
Гоҳ ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,
Аллохга нима дейман?

Хушим олди жанонлар
Дўст тутинди нодонлар,
Тил сўзлади ёлғонлар
Аллоҳга нима дейман?

Гарчи номим мусулмон,
Ғайридиндайман нодон
Ёдламам сура Қуръон
Аллохга нима дейман?

Юрагим ҳадиксирар,
Кўзимда ёш ялтирар
Тиззаларим қалтирар
Аллоҳга нима дейман?

Май тўлдириб қадаҳга
Чипта олиб дўзаҳга,
Қолдимми эҳ мазаҳга
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳим кўплигидан,
Саиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман?
Аллоҳга нима дейман?

Гоҳи бўлдим такаббур,
Ҳеч қилмадим тафаккур,
Қўрқдим қилиб тасаввур,
Аллоҳга нима дейман?

Дардим бор шу жумлада
Ҳафтада бир Жумъада
Масжиддаман бир марта
Аллоҳга нима дейман?

Айб қилиб айтмай узрим
Кўпларга қилдим кибрим,
Чаён тўларми қабрим?
Аллоҳга нима дейман?

Номаҳрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим ёвни талаб,
Аллоҳга нима дейман?

Берилиб кайф-сафога,
Вафо қилмай вафога
Мукка кетдим зинога,
Аллоҳга нима дейман?

Ох ақлимни занг босди,
Жойнамозим чанг босди,
Ҳатокордирман рости
Аллоҳга нима дейман?

Мен пули кўп бечора
Тополмаяпман чора,
Аллоҳ олмаску пора
Аллоҳга нима дейман?

Нафсингга бердинг деб эрк,
Ҳирсингга бердинг деб эрк,
Сенга деса ЖАННАТ БЕРК!!!
Аллоҳга нима дейман?

Юзланганимдир Каъбам,
Илтижо қилсам ҳар дам
Қабулмикана тавбам
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳ бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай ҳоли хароб йўқ,
Аллоҳга нима дейман?

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw




🔵

Ҳакимлардан бирига: Киши учун қайси нарса яхшироқ? деб айтилганида, у: "Яшаш учун ақл бўлиши", деди.
– Агар ақл бўлмасачи? дейилганида, у: "Айбини яширадиган дўстлар", деди.
– Агар ундай дўстлар бўлмасачи? дейилганида, у: "У сабабли одамларни севгиси қозониладиган мол мулк", деди.
– Агар ундай мол мулк бўлмасачи? дейилганида, у: "Зийнатланиладиган одоб", деди.
– Агар ундай одоб бўлмасачи? дейилганида, у: "Омонда қолинадиган сукут", деди.
– Агар у ҳам бўлмасачи? дейилганида, у: "Ундан одамлар ва юртлар тин олиб, хотиржам бўладиган ўлим яхши", деди.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw


Мавлоно Жалолиддин ўзининг шоҳасари ва сермаъно жилодар сўзлари орқали барча қалбларга йўл топиб борган, ўзи эса борлиқда доим Комил инсонни изини изларди.

Дард  инсонга йўл кўрсатур.
*
Иймон намоздан яхшироқдир. Чунки намоз беш маҳал фарз, иймон эса ҳар доим.
*
Кўчанинг дайди итига хоҳ олтиндан, хоҳ юнгдан тасма тақ, барибир кўча итилигича қолаверади.
*
Куфр билан иймон, тухумнинг оқи билан сариғига ўхшайди.
*
Дон ерга кўмилади, унинг ерга кўмилиши боғу роғнинг кўкаришига сабаб бўлади.
*
Ақлинг туячига ўхшайди. Сен туясан. Ақлинг сени ром қилади, истар-истамас хоҳлаган жойига тортиб олиб боради.
*
Ақллидан келган жафо нодондан келган вафодан яхшидир.

@JaloliddinRumiyy


Ажойиб зарбулмасал
Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради: “Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?” Туя жавоб берди: “Тиззагача экан”. Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта ҳарсанг тошга чиқиб олди. Бироз ҳансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан: “Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!” дея бақирди. Туя бунга жавобан: “Тўғри, шундай дедим. Тиззамгача етади-да” деди. Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта.
Сиз ҳам ҳаётингиздаги бирор иш юзасидан бировдан маслаҳат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслаҳат беради. Ва кўпинча айтаётган маслаҳатлари ўзигагина мос ва муносиб бўлади, сизга эса тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммойингиз учун асосий ечим ёки қатъий ҳукм қилиб олманг! Чунки, у ечим сизни тулкига ўхшаб ғарқ қилиши мумкин. Сиз бир иш қилмоқчи бўлсангиз, аввало, Аллоҳга истихора қилинг, кейин ота-онангиз, яқинларингиз ва тажрибали кишилар билан маслаҳатлашинг, улар берган маслаҳатлардан фойдаланган ва истихора натижасига суянган ҳолда қарор қабул қилинг!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

@JaloliddinRumiyy


Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат.

Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. 

Натрийдан парҳез қилинг

“Агар эрталаб қоринни қаппайтириб уйғонишни истамасангиз кечки овқат маҳали туздан воз кечинг”, дейди америкалик таниқли парҳезшунос, тўғри овқатланиш бўйича маърузачи ва Small Change Diet китоби муаллифи Кери Ганс (Keri Gans). Ортиқча туз организмда сувни тутиб қолади, бундан қорин ва оёқ шишиши келиб чиқади. Яхшиси, кеч маҳали сабзавот ёки ёғсиз гўшт еган маъқул. Таъкидлаймиз: туз ёки таркибида туз бўлган зираворларсиз.

Тунда машқ қилинг

Озиш учун терлаб-пишиб машқ қилишнинг нафи катта. Одатда, эрталаб машқ қилиш керак, деган фикр кенг тарқалган. Саҳарлаб туриб машқ қилиш ҳақида хаёлЗ суриш маза, аммо вақтли туриб жисмоний машқ қилувчиларнинг ўзи бармоқ билан саноқли бўлса керак. Қолаверса, ишга бориш учун вақт тиғиз.

Кечқурун машқ қилса, бўлмайдими? Бўлади, аммо айримлар кечки пайт машқ қилса уйқу қочади, деб ўйлайди. Бу фикрни йиғиштиринг, эрталаб улгурмасангиз, жисмоний машқ фурсатини кечга кўчиринг. АҚШнинг National Sleep Foundation ташкилоти ўрганишича, куннинг қайси қисмида жисмоний машқ қилганларига қарамасдан 60 фоиз инсонлар тунда маза қилиб ухлар экан. Ортиқча вазн билан тунда курашинг.

Кўп сув ичинг

H₂О ажратувчи аъзолар фаолиятини меъёрлаштиради ва иштаҳани бўғади. Турли ёшдаги кишилар устида ўтказилган тажриба овқатдан олдин “никко” ичилса, тановул камроқ бўлишини кўрсатди. Кам есангиз, озишингиз турган гап. Кичик эслатма: иссиқ кўрпадан туриб ой ёруғида ҳожатга чиқмаслик учун ётишдан бир соат олдин сув ичишни тўхтатинг.

Қоронғу хонада ухланг

Қоронғуликда организм мелатонин ишлаб чиқаради. Мелатонин гормонини тиббиётчилар қаттиқ уйқу билан боғлашади. Шунингдек, мелатонин етишмовчилиги ортиқча вазн тўпланишига олиб келади. Кўпчилик парҳезшунослар қоронғу хонада ором олиб ухлашни маслаҳат беришлари бежиз эмас.

Салқин жойда ҳордиқ чиқаринг

АҚШ биотехнологик ахборотлар Миллий маркази тадқиқоти қизиқ факт келтирди: 18 даража ҳароратда ухлаганлар 24 даража ҳароратда ухлаганларга нисбатан 7 фоиз ортиқ калория йўқотган. Ҳа, бу кўп эмас, аммо озишга бир оз ёрдам беради.
🍃🌺

┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
@baxtomadsirlari
┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


Тақдирга рози бўлишнинг шарти бало офат келганда ундан таъсирланмаслик ёки бунинг машаққатига чидаш эмас. Тақдирга розиликнинг

шарти ундан ғазабланмаслик, эътироз билдирмасликдир. Бу худди бемор одам оқибати яхши бўлишини билгани учун аччиқ дорини ичишга рози
бўлганига ўхшайди.

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг

👇Линкни босиб "ИЛМ" каналига обуна бӯлинг

✔️ Улашинг | ✨ Qalbda_Islom

https://t.me/joinchat/AAAAAENwFkcQvUFOXXTPYg


​#Таъсир_қилар_экан

- Етимнинг олдида ота-онангиз борлигини эслаб, мақтаниб гапирманг ёки болангизни унинг кўз ўнгида эркалаб, ўпманг.

- Беморнинг олдида соғлигингиз яхшилигини, ҳамма аъзоларингиз бус-бутун ишлаётганини айтманг.

- Уйланолмай турган кишининг олдида "Аёлим дазмол қилди", "Овқат пишириб қўйибди" каби гапларни гапирманг.

- Турмушга чиқиши кечиккан қизнинг ёнида "Эрим ундай деб эркалайди. Кеча дўкондан фалон номли атир олиб бердилар" каби гапларни гапирманг.

- Уйланганига кўп бўлган, аммо ҳали фарзандли бўлмаган кишининг олдида "Катта ўғлимнинг мактабига мажлисга бордим", "Қизимга кўйлак олиб келдим" каби гапларни айтманг.

- Турмушга чиққанига анча бўлиб, ҳали фарзанд кўрмаган аёлнинг ёнида "Дадаси ўғлимнинг мактабига мажлисга кетдилар", "Кеча болаларни ўйнатгани истироҳат боғига олиб бордик" каби гапларни гапирманг.

- Ишсиз одамнинг олдида "Кеча ойлик чиққан эди. Ярми нақд, ярми пластикка тушибди" каби гапни гапирманг.

- Моддий имконияти чекланган кишининг олдида "Якшанба куни бозор қилгани бордик. Ўзиям бозорни кўчириб келибмиз" каби гапларни гапирманг.

- Анча йиллардан бери бир-иккита кийимини алмаштириб кияётган кишининг олдида "Ўзимга бир қатор кийим қилдим. Ўзи кийимларим етарли эди, тўйларга кийгани алоҳида олиб қўйдим-да. Аёлимга кўйлак, қизимга кофта олдим" каби гапларни умуман гапирманг.

- Овқат олиб ейишга пули йўқ ёки пули кам одамнинг ёнида "Улфатлар билан "Ялпиз"га бордик. Алоҳида жой буюртма бериб қўйгандик. Ўзиям ажойиб ўтириш бўлди. Официант коланинг биттаси бўшаши билан янгисини олиб келди. Қўйни ярмини ебмиз" каби гапларни умуман гапирманг.

- Иссиқ қаттиқ бўлаётган бўлса ҳам пули камлиги, рўзғоридан орттиролмагани учун дарё бўйларига дам олишга боролмайдиган кишиларнинг олдида "Вой, бу иссиқда шаҳарда туриб бўлармиди. Чорвоққа кетдик. Оилавий ўша ерда бир ой туриб келдик. Сувиям жуда зўр-да. Ўзимиз ижарага алоҳида жой олдик" каби гапларни гапирманг.

- Уйида газ ёнмайдиган, овқатни ўчоқда пиширадиган кишининг ёнида "Кеча газни бироз пасайтириб қўйдим. Ўзиям бир метр ёняпти" деган гапни гапирманг.

Бошқаларнинг яшаш ҳолатини ҳис қилмай, ўзимиз яшаётган тўкин-сочин шароитдан келиб чиқиб фикр билдиравермайлик. Унутманг, сизнинг ҳозирги ҳолатингиз кимлар учундир катта орзус бўлиши мумкин. Юқоридаги гаплар етишмовчилиги бор инсонларга таъсир қилишини, улар қалбларида ўксик, кемтикликни ҳис қилишларини унутмайлик!


•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг

👇Линкни босиб "ИЛМ" каналига обуна бӯлинг

✔️ Улашинг | ✨ Qalbda_Islom

https://t.me/joinchat/AAAAAENwFkcQvUFOXXTPYg


🍃🌺

ЯХШИЛИК ҚИЛ ВА СУВГА ОҚИЗ...

Баъзи инсонлар сен унга ёрдам берганингни бирдан биладилар.
Баъзилари эса кейинроқ англайдилар.
Баъзилари эса сени ёрдамингни ҳеч қачон ҳис қилмайдилар...
🍃🌺

┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
@baxtomadsirlari
┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


Замин торроқ келса, осмон бор менга,
Кўнглимни тўккали уммон бор менга.
Бошимни ҳар каснинг пойига эгмам,
Саждага йиқилсам, Раҳмон бор менга..
🍂
Яхши сўзлар, ҳақиқий дуолар, сидқидил нидолар, айбсиз кўз ёшлар, ҳузунли зорланишлар УНГА кўтарилур.

Саҳар вақти очилган кафтлар, ҳожат пайти кўтарилган қўллар, зулм кўргач, йиғлаган кўзлар, мусибат чоғ сўраган қалблар УНГА интилур.

Тиллар Унинг ила куйлайди, сўзлайди, ёрдам сўрайди, нидо қилади.
Қалблар Унинг номи ила хотиржам бўлади, кўнгиллар таскин топади, ҳислар сокин бўлади, асаблар тинчланади, эс-ҳуш ўзига келади, ишонч қарор топади.
Аллоҳ бандаларига меҳрибондир...
🍂
Хайрли кун
Гўзал онлар, сокинлик тилайман...
🍂
Хаётдаги уч нарса кунларимиз мазмунини ўғирларкан.
Булар:
ўтмишга ачиниш,
келажакка ташвишланиш
ва бугунига шукр қилмаслик...

Аллоҳим ҳар бир кунимизга,нафасимизга Алҳамдулиллаҳ..

@Womansss💥💥💥💥💥

Показано 20 последних публикаций.

74

подписчиков
Статистика канала