Кимдирсан?Чоғлар қазилганмиш тилакларингга,
Ўралди арқонлар билакларингга.
Жуссанг ҳам мадорсиз, эрксиз кунингда,
Армонлар ин қурди иякларингга.
Бошингни қоплади қора қузғунлар,
Атрофинг чанг тўзон тўла тўзғунлар,
Ғайратинг уйқуда, титрар вужудинг,
Сўзлаган сўзингга келиб қирғинлар.
Руҳингни чалғитар лаъин навкари,
Синайди сабрингни тақдир аскари.
Ғайратинг сўндириб, таскин улашар,
Шукр деб аталган қисмат лашкари.
Кимдирсан нигоҳинг бунчалар маҳзун,
Дардинг ҳам поёнсиз узундан узун.
Ўзингдек бандага тиз чўккан ғариб,
Эгилган қаддингни кўтаргин бугун.
✅Фикир мулохазангиз учун
👇👇👇👇👇👇
@XALQ_OVOZI24обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг
🌐Тезкор хабарлар фақат бизда.
➥Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/XALQ_PARVAR