ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ!
Урганч туман Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Замира
Саидниёзова УрДУга қарашли кўп тармоқли ахборот технологиялари техникуми талабалари билан учрашди.
Учрашув давомида номзод сайловолди дастурига киритилган ёшлар масаласига оид янгиликлар, ғоя ва мақсадлар билан таништирди.
✍️Ўзбекистон ХДП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Яъни, мактаб ўқувчиларига жамоат транспортидан фойдаланиши учун табақалашган тарифларни жорий этиш, “Саломатлик мактаби” ижтимоий лойиҳасини кенг амалга ошириш ташаббуси билан чиқиш, бошланғич синфларда ўқувчилар сонини 20 нафардан оширмаслик, катта синфларда эса 24 тагача ўқувчи ўқитиш тизимини яратиш, олий таълим учун контракт-тўлов миқдорини давлат томонидан қатъий белгилаш ва уларни уч йилдан кам бўлмаган муддатда қайтадан кўриб чиқишни тақиқлаш, ўқув дастурларида чет тиллар ва IT бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш орқали мактаб битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш каби ғоялар юзасидан маълумотлар берди.
✍️Ўзбекистон ХДП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати