ҒИЙБАТ ТАЪРИФИ
Шариатда ғийбат деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, агар эшитса, унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ғийбат
қилинган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади. Мазкур таърифда келтирилган сўзлар ўқувчига янада тушунарли бўлиши учун қуйида бир неча ҳадис ва ривоятлар зикр этилади.
Ҳикоя. Бир паст бўйли аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди. У кетганидан сўнг Оиша розияллоҳу анҳо: «Бу аёлнинг бўйи бунча ҳам паст бўлмаса» , дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша,
сен уни ғийбат қилдинг» , дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен унда мавжуд бўлган нарсани айтдим, холос-ку?!» , дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Бироқ) сен ундаги энг ёмон сифатни зикр қилдинг» , дея марҳамат қилдилар.
Тавсия. Буюк тобеъин Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Сен бировдаги бор бўлган нарсани (айбни) айтсанг, уни ғийбат қилган, агар унда йўқ нарсани айтсанг, у ҳолда унга
бўҳтон қилган бўласан» .
«Ғийбат кийа ҳэ» «Ғийбат ўзи нима?» китобидан
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийдан устоз Ёрқинжон домла Фозилов таржимаси
Telegram | YouTube | Instagram
➡️ T.me/Yorqinjon_domlaUz