Юрист Хизмати | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Раҳбар ходимлар бола парваришлаш таътилига чиқиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4456-савол:

Мактаб раҳбарлари  бола парвариш (навирасини парвариш ) таьтилига чикиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа албатта мумкин.

Амалдаги меҳнат қонунчилиги ходимларга бериладиган бола парваришлаш таътилига оид ҳуқуқларда уларнинг тоифасини ажратмайди.

Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

❗️Шунингдек, ушбу моддага кўра болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Бунда иш берувчи ушбу ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин. Бунинг ҳуқуқий асослари мавжуд. Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.
Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган.

Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.

☝️Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бунда ҳеч қандай огоҳлантириш талаб этилмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Магистратура 2-босқичда ўқиётган талаба мактабдан неча соат дарс олиш ҳуқуқига эга?

@Yurist_Xizmati 4455-савол:

Assalomu alaykum. Magistraturada 2-bosqichda oʻqiyotgan talaba maktabda necha soat dars olish huquqiga ega? Magistraturada oʻqish haftasiga 2 kun.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

☝️Мана шу қоидага кўра магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди.

❌ Шунга кўра сиз тўлиқ ставкада ишлай олмайсиз.

✅ Бу вазиятда сиз бўш вақтингизга қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақлисиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Иқтисодчини гаплари асослими?

@Yurist_Xizmati 4454-савол:

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, мен 2021 йилда магистратурани битирганман, 2024 йил январь ойидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабига ишга кирдим шу кунгача олий таълимда ишлаб келганман. Хозирги кунда менга иккинчи тоифага тўғридан тўғри сертификат олишга онлайн ариза жўнатганимда, менга фақат 2022 ва 2023 йилларда магистратурани битирганларга тўғридан тўғри сертификат берилади сизники дипломингиз билан иккинчи тоифа тарификациядан ўтасиз деган жавоб беришди аммо туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими иқтисодчиси мендан сертификат талаб қилаяпди ва менга сиз хозир иккинчи тоифа бўлиб биринчи тоифага имтихон топширасиз агарда ўта олмасангиз сиз иккинчи тоифадан мутахассисга тушиб қоласиз деди шу қанчалик тўғри? Олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Иқтисодчининг гаплари асоссиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 10-бандига мувофиқ илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:
➖ магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими).

☝️Юқоридаги қоидага кўра магистр илмий даражаси жорий этилмасдан олдин олий маълумот олган педагогларга 2-малака тоифаси берилади. Бунда ушбу ходим тўғридан тўғри 2 тоифали ўқитувчи сифатида тарификацияга киритилади.

❗️Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Яқин қариндошлари судланган деб, прокуратурага ишга қабул қилмасликлари тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4453-савол:

Men prokuraturaga ishga topshirganman yaniy yaqin qarindoshlarim qayini ukam va qayiniotam Jk 167 moddasi qayini ukam jk 105 moddasi bn sudlagan sudda JPKng 84 moddasi harakatdan tugatilgan qayiniukam esa yarashganligi bn 84 modda 4 qismi  tugatilgan va ajrim chiqan ishga tasiri bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси 28-моддасида шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган.

Шунингдек, Прокуратура тўғрисидаги қонун 47-моддасига кўра прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади.

🙅‍♂ Ушбу қонунда шахснинг яқин қариндошлари судланганлиги ҳолати унинг мазкур органга хизматга киришига чеклов қўйиш ҳақидаги бирор қоида белгиланмаган.

✅ Шундай экан, сиз қонун 47-моддаси талабларига жавоб берсангиз, ушбу органга ишга қабул қилинишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Шифокорнинг бепарволиги сабабли бемор оғирлашиб қолса, ушбу шифокорга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4452-савол:

Ассаломалекум! Шифокорнинг бепарволиги ва тахлиллар натижасида локайтлик булганлиги учун бир беморни ахволи огирлашиб жаррохлик операцияси утказилган. Кай тарзда ва каерга  ушбу шифокорларни конун доирасида иштан четлатилиши ва келдирилган моддий зарарни коплаш учун мурожат килиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Жиноят кодексининг 116-моддасига асосан шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,
—  уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда тиббиёт ходимининг ҳаракатларида мазкур жиноят аломатлари мавжуд бўлса, унда туман прокуратурасига ёки ИИБга ариза бериш талаб этилади. Бундай вазиятда ўша шахсга нисбатан юқорида норма билан жиноий иш очилиши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


⚡Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Тадбиркорнинг аренда дўконини участкавой келиб олиб қўйишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4451-савол:

Assalomu alaykum, men tadbirkorman joyni arendaga olib ishlataman hamma hujjatlar joyida faqat joyni egasini uchastkavoy chaqirgan va u kishi bormagan, uchastkavoy kelib meni arendaga ogan joyimni yopib ketaman deyapti shu to‘g‘rimi?  Haqlimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу мутлақо ноқонуний.

❗️Тадбиркоринг ҳуқуқларини бундай чеклаш ҳеч қайси қонун ҳужжатига тўғри келмайди. Мулкдор участка инспектори олдига бормаса ижарага берилган мулкни ёпиб қўйиш жуда ҳам нотўғри.

Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Бунақа тарзда сизга таъсир ўтказишга ҳаққи йўқ.

❗️Агарда ёпиб қўйса участка инспектори устидан туман прокуратурасига шикоят қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


ММТВ,_Миллий_гвардия_қўшма_қарори.pdf
572.4Кб
⚡️ММТВ ва Миллий гвардиянинг мактаблардаги давомат масаласида тузган 4-к/к ва 5-к/к ҚЎШМА ҚАРОРИ

ММТВ ва Миллий гвардиянинг "Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни таълимга жалб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш юзасидан ҳамкорлик қилиш тўғрисида"ги ҚЎШМА ҚАРОРИ ва иловада ҲАМКОРЛИК КОНЦЕПЦИЯСИ
26.02.2024 йил. 4-к/к ва 5-к/к

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️Ўқувчи мактабга телефон олиб бориши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4450-савол:

Salom savolim bor edi. Men maktabda tarix fanidan dars beraman. Savolim shuki sinfda dars vaqtida  o‘quvchilar telefon o‘ynab o‘tirsa va o‘qituvchiga bo‘ysunmasa telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa  o‘quvchi telefonni o‘chirib yoki ovozsiz rejimga qo‘ymasa umuman o‘qituvchiga bo‘ysunmasa va telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa. Malumki o‘qituvchi o‘quvchiga kuch ishlatishi mumkin emas. Endi bu vaziyatda o‘qituvchi qonunan  nima qilishi kerak. Bitta shu telefon topshirmagan o‘quvchiga chora ko‘raman bayonnoma tuzaman deb yursa dars mashg‘uloti qolib ketadi  qolgan tarbiyali o‘quvchilarga dars o‘tishi kerak. Darsda bitta o‘quvchining telefonini olaman deb yursa dars vaqti tugab qoladi. dars mashg‘ulotlari qolib ketadi. shu vaziyatda qonuniy nima qilish mumkin o‘quvchini darsdan chiqarib yuborish mumkin emas. o‘quvchi telefon topshirishdan bosh tortyabdi kuch ishlatib bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda qonuniy nima qilish mumkim?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
👉 телефонини ўчириб қўйиши;
👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.

❕Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.

❗️ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Эндиликда  Эҳм дастурлари, МБлар, илмий ва ижодий ишлар учун гувоҳнома ва патентлар олиб бериш хизматини йўлга қўйдик.

Патент олиш учун керакли ҳужжатлар
1. Паспорт
2. Дастур коди (Сизда дастур мавжуд бўлмаса, уни ўзимиз яратиб берамиз)

Мурожаат учун:

https://civil.uz/product/ehm/


Ўзини ўзи банд қилган шахс қанча алимент тўлайди?

@Yurist_Xizmati 4449-савол:

Узини узи банд килган фукаро канча алимент тулайди? Ё узини банд килган фукаро шу фаолият оркали алимент тулай олмайдими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Оила кодексининг 99-моддасига биноан алимент тўлови агарда ота она ўртасида алоҳида келишув мавжуд бўлмаса суд томонидан болалар сонига қараб белгиланади.

Улар қуйидагича ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

☝️Эътибор беринг! Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг(ҳозирги кунда 1 050 минг сўм) 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Демак, 1та бола учун алимент ўртача ойлик иш ҳақининг ¼ миқдорида бироқ ҳар бир бола учун тахминан 278 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг даромадларининг аниқ миқдори белгиланмагани учун, Оила кодексининг бошқа моддаси ишга тушади. Яъни ОК 102-моддасига кўра алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам суд алиментни қатъий пул суммасида белгилаши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


⚡️Эндиликда мактаблардаги давомат қай тартибда юритилади?

Маълумки, “Хавфсиз мактаб” консепсиясини кенг жорий этиш, “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими асосида вояга етмаганлар билан манзилли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида 2024 йил 26 февралда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ўртасида 4-к/к ва 5-к/к сонли қўшма қарор имзоланган.

Мазкур қўшма қарор билан тасдиқланган консепсияга мувофиқ эндиликда мактаблардаги давомат қуйидаги тартибда юритилиши белгиланган:

ҳар куни фан ўқитувчилари (синф раҳбарлари) томонидан ўқувчиларнинг давоматини э-Мактаб электрон платформада қайд этилади;

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларни аниқлаб, рўйхатини шакллантиради ва инспектор-психолог, бириктирилган Миллий гвардия ходимларига тақдим этади;

мактаб маъмурияти, инспектор-психолог ва бириктирилган Миллий гвардия ҳамкорлигида ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнига таъсир қилмаган ҳолда уларнинг давоматини юритади;

ўқувчилар давоматини таҳлил қилиш учун э-Мактаб электрон платформаси орқали маълумотлар олинади, дарс жараёнларини бузишга йўл  қўйилмайди;

Миллий гвардия ходими сабабсиз дарсга келмаган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотни “Маҳалла еттилиги” ва маҳаллада ташкил этилган ишчи гуруҳларга етказади;

“Маҳалла еттилиги” ва Миллий гвардия ходими сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг яшаш манзилига бориб, ота-она билан профилактик суҳбат ўтказади ва болани дарсга қайтариш чорасини кўради;

заруратга кўра, фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилган ва мажбуриятини бажармаган ота-онага маъмурий чора кўрилади;

ҳар ҳафта “Маҳалла еттилиги” ва Миллий гвардия ходими ўқувчиларни дарсга қайтариш бўйича кўрилган чоралар юзасидан мувофиқлаштирувчи штабга ва мактаб маъмуриятига маълумот киритиб боради;

ҳар бир мактаб бўйича сурункали равишда дарс қолдирувчи ўқувчилар рўйхати тузилиб, улар тоифаларга ажратилади (дарс машғулотига 3 кундан ортиқ сабабсиз қатнашмаган ўқувчилар сурункали дарс қолдирган ҳисобланади);

дарсда сурункали (мунтазам) қатнашмайдиган ўқувчилар “қизил” тоифага, кечикиб келувчилар “сариқ” тоифага ажратилади;

мактаб маъмурияти, инспектор-психолог томонидан “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг бири иштирокида “қизил” ва “сариқ” тоифаларга ажратилган ўқувчининг яшаш манзилига бориб, ота-онаси билан фарзандининг сурункали мактабга келмаганлик ҳолати бўйича профилактик суҳбат ўтказилади ва сабабларига аниқлик киритилади;

сурункали (мунтазам) дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-онасига “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг бири томонидан икки маротаба расмий огоҳлантириш хати тақдим этилади, ўзгариш бўлмаган ҳолларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-онани (уларнинг ўрнини босувчи шахсни) жавобгарликка тортиш чораси кўрилади.

❕Ушбу постни қадрли ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов тайёрлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️Миллий гвардия мактабнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4448-савол:

Savol, Men maktab direktoriman, Milliy gvardiyadan davomad olgani vakil keldi,birga oʻquvchilar davomadni aylandik,8:15 jami 347 nafar oʻquvchidan 13 nafar oʻz vaqtida yetib kelmadi,shundan 5 nafar kech qolgan chunki Marvarid koʻchasi maktabdan 2-3 klm uzoqlikda,haqiqiy kelmagan oʻquvchi 8 nafar boʻlib,4 nafari sababli 4 nafari sababsiz boʻlgan,davodni Milliy gvardiya hodimlari bilan aylanganimda bir nafar oʻqituvchi kelmagan oʻquvchilarga baxo qoʻyib qoʻygan,undan oʻrnida tushuntirish xatini olganman,ushbu xolat boʻyicha Milliy gvardiya dalolatnoma tuzib taqdimnoma chiqargan viloyatga,men oʻsha kuni oʻzidayoq MFY raisiga kelmagan oʻquvchilar bilan shugʻullanish boʻyicha roʻyxat chiqarganman,bir nusxa oldim deb u xam tasdiqlagan,oʻsha kuni kelmagan oʻquvchilari uchun barcha sinf raxbarlardan tushuntirish xatini olganman,va ularga ogohlantirish berdim,22 h fevral kuni hokimni videoselektr yigʻilishida Milliy gvardiya taqdimnomasi tufayli meni ishdan ozod etishmoqchi boʻlishyapdi,shu toʻgʻrimi 3 farzandim bor,8 oylik chaqalogʻim xam bor, maktabim bilan yashash manzilim oʻrtasida 16 klm masofa xam bor,oldin intizomiy jazo olmaganman,ular davomad tufayli ishdan ozod qilishi toʻgʻrimi,ariza yoz boʻlmasa dalolatnoma tuzamiz deyishyapti,shu toʻgʻrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Миллий гвардия мактабдаги давомад юзасидан жазоловчи эмас, ёрдам берувчи функсияни амалга ошириши керак.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг сўзларига кўра Мактаб вазирлиги ва Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ўқувчиларнинг давомат масаласини “ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича” ўрганиш олиб бораётганини қайд этган.

🙅‍♂ Миллий гравдия давомадни яхшилашга ҳаракат қилиши, бунда мактабнинг ички ишларига аралаши мумкин бўлмайди.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасида
педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланиши қайд этилган.


Бу ҳақида Дилфуза Собирова ҳам алоҳида таъкидлаб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг ишга келиб-кетиши ёки бошқа меҳнат мажбуриятларига амал қилиш жараёнлари вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тартибга солинади. Педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилинишини айтиб ўтган.

Шунингдек, мазкур масалада Миллий гвардия матбуот хизмати ҳам фикр билдириб, Миллий гвардиянинг вазифаси болалар ва ота-оналар билан мақсадли, шу жумладан, психологик иш олиб бориш, “оила — маҳалла — мактаб” занжиридаги барча бўғинларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш” эканни қайд этилган.

Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг хабарида “Давоматни назорат қилиш орқали Миллий гвардия болаларнинг мактабга бормаслик сабабларини аниқлайди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бу ҳақда тегишли тузилмаларни хабардор қилади” дейилган.

❌ Бундан кўриниб турибдики, гвардия ходимлари жазолаш, мактабнинг ички ишларига аралашиш, мактаб раҳбариятига ёки педагог ходимларга босим ўтказишга ҳақли эмас.

Директорни ишдан олиш масаласига келсак, бундай ваколат фақат иш берувчида мавжуд. Меҳнат кодексининг 313-моддасида интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши белгилаб қўйилган.

❗️Мана шу қоидага мувофиқ, Миллий гвардия ходимларининг ҳокимликка тақдимнома киритиши бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Юқорида айтилганидек, ҳокимнинг мактаб директорини ишдан бўшатиш ваколати мавжуд эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

@Yurist_Xizmati 4447-савол:

Assalomu alaykum. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman savolim shundayki maktab oshxonasida yani bufetda  qonunan qanday maxsulotlar sotishga ruhsat barilgan. Qonunan qanday maxsulotlar sotish mumkin nimalarni sotish mumkin emas shu bo‘icha qonuniy malumot baring. Bufetda taqiqlangan narsalar sotilsa qayerga murojat qilish mumkin. Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қонунчилик билан мактаб ошхоналарида тайёрлаш ва сотиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот берди.

❌ «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

🚫 Гўшт қўшилган, маёнез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);

🚫 Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;

🚫 Сунъий консервантлари бўлган «сухарики» ва чипслар, қурт, писта, уй шароитида тайёрланган донали шимиладиган ширинликлар;

🚫 Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

🚫 Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

🚫 Ташқи қобиғи тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

🚫 Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар-хил турдаги  консервалар;

🚫 Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

🚫 Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

🚫 Холодес, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

🚫 Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

🚫 Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

🚫 Квас;

🚫 Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

🚫 Сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

🚫 Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, маёнез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

🚫 Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;

🚫 Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

🚫 Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

🚫 Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.


❌ Шунингдек, тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат консентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомларнинг мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Логопед марказини очмоқчиман, қайси солиқ турини танласам бўлади?

@Yurist_Xizmati 4446-савол:

Ассалому алайкум. Мен болалар учун логопед маркази очмокчи эдим. Нутқ, ақлий оркада колган болалар билан шугулланиш учун. Шунда кандай фирма очсам менга тугри ва фойдали булади? Соликдан кандай имтиёзлар бор? Кайси тартибда рухсатнома олишим керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бунинг учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.

Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.

Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

💁‍♂ Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.

Шундан сўнг, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун 3-иловасига кўра нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси (ҳозирда бу инспексия ваколатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда)дан лицензия олинади.

Юқоридаги ҳаракатларни амалга оширганингиздан сўнг сиз фаолиятни бошлашингиз мумкин бўлади. Солиқлар масаласида аниқ жавоб бера олмаймиз.

Хоҳласангиз айланмаган олинадиган солиқни ёки умумбелгиланган солиқлар (фойда, мол-мулк, ер, ҚҚС ва бошқалар)ни танлашингиз мумкин. Айланмадан олинадиган солиқни танласангиз қатъий белгиланган миқдорда айланмангиздан (оборот) келиб чиқиб солиқ тўлайсиз. Ортиқча солиқ ҳисоботлари топширмайсиз. Бухгалтер ишлашингиз ҳам шарт бўлмайди.

Бу ҳақида қуйидаги пост орқали (https://t.me/soliqnews/10018) тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.  Агар сиз умумбелгиланган солиқларни танласангиз ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида солиқ тўлайсиз ва солиқ ҳисоботларини топшириш мажбурияти вужудга келади.

💁‍♂ Қўшимча ўрнида фаолиятингизга мос келадиган Уставни тайёрлаб беришимиз мумкинлигини маълум қиламиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Куннинг энг ёқимли расми

Ташқарига чиқиб гуллаган дарахтларга қараб турсангиз ғамлар ортга чекиниб, хотиржамликни ҳис қиласиз


❗️Мактабга ўқувчи кеч қолиб келса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

@Yurist_Xizmati 4444-савол:

Ўқувчи дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими вазирлигининг 206-сонли буйруғида ўқитувчиларнинг ўқувчиларни давоматини олиб бориш ва электрон журналига қайд этиш шартлиги келтириб ўтилган.

Демак, бу каби ҳолатда ўқувчини синфда бўлишини таъминлаш каби мажбурияти йўқ.

Аслида бу ҳолатда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан, агар ўқувчи узрсиз сабабга кўра дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса, бу каби ҳолатда унинг ота-онаси базавий ҳисоблаш миқдорининг(БҲМ) 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жаримага тортилади.

Демак, бу каби ҳолатда ўқитувчиларга ҳеч қандай интизомий жазо чораси қўлланилмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳам ҳисобга ўтадими?

@Yurist_Xizmati 4443-савол:

Assalomu alaykum. Men bir maktabda ishladim va menga  2023 -2024 o'quv yili uchun direktor jamg'armasi hisobidan 25 foiz ustama belgilangan edi. oilaviy sharoitim tufayli Sentyabr oyidan boshqa maktabda ishlay boshladim. Hozirda mart oyidan boshlab avvalgi maktabga ishga qaytib keldim. Savolim shundaki: menga belgilangan 25 foiz ustamani mart oyidan to'lab berish mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, сизга бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳисобга ўтмайди.

Чунки бу вазиятда иш берувчи ўзгармоқда. Ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.

Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра ҳар икки мактабнинг директори алоҳида иш берувчи саналади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом қоидаларига кўра директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️Дарсга ўз вақтида келмайдиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4442-савол:

Assalomu aleykum mani murojat qilishdan maqsadim man fan o‘qituvchisiman o‘quvchilar turli xil baxonalar bn darsliklarni olib kelmaslik darsga ko‘p kech qolib kirish kelmay qo‘yish va darsni mensimaslik xolatlari juda ko‘p uchrayapti maktabdagi mas‘ullarga bu xaqida og‘zaki ogoxlantirish berdim men o‘quvchilarni qanday chora bn o‘zlarini qayerga nima un kelyapkanliklarini bildirib qo‘yishligim mumkin tog‘risi erkakcha gaplashvosa bo‘ladiyu ko‘ryapsiz yozdi chizdi bolamni urdi so‘kdi bo‘lyapti man bundan qo‘rqib emas g‘oyaga qarshi g‘oya bn chiqmoqchiman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Эркакча” гаплашиб қўйиш бу педагогнинг иши эмас. Бу педагогик этика қоидаларига зид. Бундай вазиятларда ўқитувчи мактаб раҳбарияти, ота-она, маҳалла ишиторкида масалани ҳал қилиши керак.

🙅‍♂ Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:
👉 тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
👉 дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
👉 ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
👉 санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.


Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади. Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.

❗️Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Боқувчисини йўқотган оилага солиқ имтиёзи борми?

@Yurist_Xizmati 4441-савол:

Assalomu alaykum. Men maktabda oʻqituvchi boʻlib ishlayman. 2 nafar farzandim bor. Turmush oʻrtogʻim vafot etgan. Men daromad soligʻi, mol-mulk soligʻidan qanday imtiyozga egaman?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 421-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи юзасидан имтиёзлар белгиланган.

🙅‍♂ Бироқ улар қаторида сиздаги ҳолатга мос келадиган имтиёз мавжуд эмас.

Шунингдек, кодекснинг 436-моддасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер участкаларига нисбатан ер солиғи бўйича имтиёз белгиланган. Ушбу модданинг 5-бандида боқувчисини йўқотган кўп болали оилаларга солиқ имтиёзи қайд этилган.

Лекин Оила кодексининг 4-1-моддасида тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила эканлиги қайд этилган.

❌ Шунга кўра сизга ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёз мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

✅ Шундай бўлса-да, сизда даромад солиғи бўйича имтиёз мавжуд.

Қаранг! ушбу кодекс 380-моддаси 6-бандига кўра икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар солиқ солишдан қисман яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида солиқдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган.

✅ Демак, даромадингизнинг 1 480 500  сўм қисми даромад солиғидан озод қилинади.

❗️Мисол учун сизнинг ойлик даромадингиз 3 млн сўмни ташкил этса, юқоридаги сумма солиқдан озод қилингани ҳисобига сизнинг 1 519 500  сўм миқдоридаги даромадингиздан ушбу кодекс 381-моддасига биноан 12 фоиз миқодирда даромад солиғи ундирилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Показано 20 последних публикаций.