Хотин-қизлар 4%лик грантга тавсиянома олиш учун нима қилиш керак?
Кўпчилик савол билан мурожаат қилиб, хотин-қизларнинг алоҳида тоифалари учун ажратиладиган
давлат гранти бўйича квоталарга
тавсияномаларни қандай олиш мумкинлигини сўрашмоқда. Хушнуд ака тўлиқ жавоб
ёзибди.Бунинг жавоби қуйидагича:
👉 Тавсиянома олмоқчи бўлган хотин-қизлар
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман/шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари керак;
👉
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
1) туман/шаҳар ҳокими ўринбосари номига ариза;
2) белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);
3) маълумотнома, объективка;
4) умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;
5) паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
👉 Ҳужжатлар
10 июлгача қабул қилинади;
👉 Туман бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳ талабгор қизларнинг ҳужжатларини вилоят бошқармаларига
8 июлга қадар тақдим этади;
👉 Вилоят бошқармалари томонидан эса ҳужжатлар кўриб чиқилиб,
10 июлга қадар вазирликка юборади;
👉 Хотин-қизларга тавсияномалар
15 июлга қадар берилади;
👉 Тавсияномалар берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар
20 июлга қадар ДТМ базасига киритилади.
✅
Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:
➖ кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
➖ ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
➖ 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
➖ шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
➖ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
➖ олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар
(уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).
Каналга уланинг:👇👇👇
@Ziyadullayevblog