Алдама мани


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: DollarUZB
Дўстим бу канални тавсия қилганидан кейин ҳаётим анча енгиллашди, чунки мен кун давомида жуда кўп тўловлар амалга ошираман. Олдинлари кун охирида рейс соат неччигачалигини билиш учун банкка роса телефон қилардим. Эндиликда банк иш соатлари ва иш кунлари ҳақида аниқ маълумотим бор. @bank_kuni Кунига битта хабар - лекин жуда муҳим хабар!

Я провожу много платежей в течении дня и раньше приходилось дозвониваться в банк, чтобы узнать продление. Друг посоветовал канал, в котором даётся всего один пост в день, но очень важный - до скольки сегодня проводятся платежи. @bank_kuni - мой лучший помощник!


​​Ўзбекистон Россиядан катта партияда “Тайфун” зирҳли автомобилларини сотиб олди.

Россиянинг энг замонавий юқори ҳимояланган, 4х4 ғилдирак схемасига эга “Тайфун-К” К-53949 зирҳли автомобиллари Ўзбекистон армияси томонидан қуролланишга олинди.  

Ушбу ҳарбий техника Ўзбекистонда май ойида “Чирчиқ” полигонида ўтган танк биатлони бўйича мусобақаларда илк бор пайқалган. Айни вақтда техника барча синовларни муваффақиятли ўтган.

Ўзбекистон К-53949’ни қуролланишга олган илк хорижий давлат бўлди. 

“РИА Новости” ахборот агентлигига манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон ушбу ҳарбий техникадан йирик партияда сотиб олди. Автомобиллар жорий йилда етказиб берила бошланади. 

Зирҳли автомобилнинг тўлиқ оғирлиги 15 тоннага етади. Узунлиги 6370 ммни, эни 2540 ммни, баландлиги 3320 ммни, йўл билан таги орасидаги оралиқ 433 ммни ташкил қилади. 350 от кучига эга 6 цилиндрли дизел двигатели ҳарбий автомобилга 105 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга имкон беради. Ўз ичига 10 кишини сиғдиради.

“Тайфун” юқори ҳимояланган зирҳли автомобиллар оиласи бўлиб, унинг бир нечта модификацияси, жумладан санитар ва “Корнет-ЭМ” танкларга қарши мажмуага эга вариантлари ишлаб чиқилган.

Техника 120 дан кўпроқ корхона, жумладан Урал автомобил заводи, “Камаз”, Ярослав мотор заводи, пўлат илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида яратилган. Биринчи марта 2011 йилда полигон шароитида, 2014 йил 9 майда эса Москвадаги ҳарбий парадда тақдим қилинган.

Ўзбекистон 2019 йилда Россиядан БТР-82А зирҳли транспортёрлари, “Тигр” зирҳли автомобиллари, “Сопка-2” радиолокацион станциясини сотиб олди. Бундан ташқари, айни вақтда Ўзбекистонга 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётини етказиб беришга шартнома амал қилмоқда






ХХР раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан келган, у Самарқандга ҳам борган, Гўри Амирни томоша қилаётганда, ўзбекистонлик ҳамроҳи (амалдор) Амир Темур хитойликларнинг дабдаласини чиқарган, деб мақтанган. Асосан ҳиндистонлик инвесторлар келган форумдаги Андижан ҳокимининг гапи (c)

P.S: Шунақа бефаросат хокимлар билан давлатни ривожлантириб бўладими?

@aaldama_mani


Репост из: Аслановдан иқтибослар +
Афанди подшога вазир экан. Подшо эса, сал аҳмоқроқ, ўйламай гапириб юборавераркан. Бир куни чет элдан нозик меҳмонлар келадиган бўлибди.
- Подшоҳим, кутилмаганда нотўғри гапириб юбормаслигингиз учун, келинг, оёғингизга ип боғлаб қўяйлик ва бир учини столни тагидан ушлаб ўтираман. Агар бироз нотўғри фикр бошласангиз, ипни тортаман, сиз жим бўласиз - дебди Афанди.
Подшо рози бўлибди.
Меҳмонлар келиб, кечки овқатда йиғилибдилар.
- Сизларнинг юртингизда мушуклар семизми? - бирдан гап орасида сўрабди подшоҳ.
Афанди шоша-пиша ип тортибди. Кеч эди, меҳмонлар тушунмай, савол назари билан қарашибди.
Афанди суҳбатга аралашибди:
- Агар юртда тўқчилик, тўкинлик бўлса, одамлар мушукларниям яхши боқадилар. Подшоҳимиз бу савол билан юртингиздаги фаровонликни билмоқчилар.
Меҳмонлар қойил қолиб, подшоҳнинг заковатини мақтай бошлашибди. Шунда подшоҳ:
- Шундай ақлли гап айтибман-у, нега ипдан тортасан, - диямуш. 😂

Қўйидагиларни ўқиб, шу латифани эсладим. Айтилган фикрларнинг ярмини ҳам, Лола ва клип яратувчилари ўйламаган бўлишса керак.

https://t.me/fayzboguz/10974


@Qoshni_mahalla блогерлик эмас бизнес билан кун кечирмоқчи шекилли, каналга одам қўшилса бўлгани қанақа савия эгаси фарқи йўқ(((( олға қўшнилар газига босинг! сиз ҳам бугунингизни ўйлаб эртангизга болта урмасангиз бўлди!

@aaldama_mani


Қўшни маҳалла бир яхши проект бошлаб, блогерлардан интервьюлар ола бошлашди. Биринчи починни ўзим очиб бердим)) Ўша интервьюни 230 мингдан ортиқ одам кўрибди. Ўзим ҳам ҳайратдаман. 😌 дейди @nurbekalimov шууунча одам ўқиши ғалати тўғри яхши суҳбату лекин бу даражада шов шув қилишдан мақсад нима билмадим. ё янги проектни оммалаштиришми ё каналга одам тўплаб рекламадан даромад олишми ё кимнингдир манфаатларими билмайман. билганим ушбу постни Каналларни додасида 2 марта репост қилдиришган ҳар ҳолда текингамас текинга қилинса бир марта қилинади ва текинга қилинса эртаси кун олиб ташланмайди.

https://t.me/fayzboguz/11016
https://t.me/nurbekalimov/541
https://t.me/Qoshni_mahalla/1121

@Qoshni_mahalla дагилар иш қилиб тинчмисизлар каналларизни реклама қилишга жаа ишқибоз бўлиб қолдизлар? бир
кун олдин @bayonoff ни кейин ўзларизни, тинчлик бўлсин кўшнилар.

@aaldama_mani


Энди ушбу маълумотни тўғрими йўқми текширмай sputniknews-uz. ҳам чиқарибди.

Батафсил

@aaldama_mani


@bayonoff канали нега очилган билмадиму @Qoshni_mahalla билан аҳиллиглари аниқ. юқоридаги статистикани кимни алдаш учун тузишган билмадим @bayonoff ни юқоридаги расмда ҳақиқий таҳлилини кўришингиз мумкин . етмагани ушбу канал ҳар куни каналига накрутка қилиш билан овора. ҳар ҳолда аҳмоқ бўлиб қимматга реклама бериб қойманла тағин.

@aaldama_mani


Репост из: Davr24
Октябр ойининг машҳурлари
Октябр ойининг биринчи ярмида қайси блогерлар энг кўп муваффақиятга эришди? Бу ҳақдаги маълумотларни сиз билан бўлишамиз. Биз 4-17 октябр даврида оммабоп бўлган 22 та машҳур каналларни кўриб чиқдик ва қуйидаги кўрсаткичларга кўра таҳлил этдик.
Фойдаланувчилар ва улар билан бир қаторда рекламачилар эътибор қаратадиган энг бирламчи жиҳат  обуначилар сони ҳисобланади. Бу ерда шак-шубҳасиз, машҳур блогер ҳамда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг @xushnudbek канали 169 277 нафар обуначиси бидан якка пешқадамлик қилаётганини кўриш мумкин. Унинг билан бир қаторда ТОП бешликдан сара ҳазилларни ичига олган @trolluz (51 минг), @raisbuva кўнгилочар канали (48,2 минг), @davletovuz ижтимоий-сиёсий канали (39,5 минг) ва машҳур диншунос Мубашшир Аҳмаднинг — @MubashshirAhmad (17,6 минг) каналлари киритилган.
Телеграм каналнинг яна бир жуда муҳим кўрсаткичларидан бири битта постнинг қамрови ҳисобланади.
Айни тоифа кўриб чиқилаётган давр ичида каналдаги барча постларнинг бошқа каналларда иқтибос ёки репост тарзида улашилганини истисно қилиб, умумий постлар сонига бўлиниши орқали ҳисобланади. Шу жойида қизиқарли ҳолатнинг гувохи бўлиш мумкин.
Ўз-ўзидан тушунарлики, @xushnudbek канали фойдаланувчилари сони – 116,8 минг ҳисобига бошқалардан кўра илдамроқ. Аммо айрим вазиятларда фойдаланувчилардан кўра постнинг қамрови кўпроқ бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, @raisbuva — 55,5 минг қамров 48,2 минг обуначи, @nurbekalimov 20 минг қамров 16 минг обуначи, @iqtiboslar — 11,2 минг қамров 8,9 минг обуначи, @muhrim — 11,2 қамров 10,7 минг обуначи ва ҳоказо. Айрим постларнинг қамрови эса деярли 100%га етадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, @Qoshni_mahalla да — 14,5 минг 14,7 минг обуначига қарши, @nobody_cares_but да — 7 минг 7,2 обуначига қарши.
Навбатдаги тоифа – кунлик кўришлар сони. Бир кунлик ўртача кўришлар сони постларнинг умумий сонига бўлинади. Бу ерда ҳам аудитория сони, эски постлар ҳамда кўришлар сонининг тўғридан-тўғри боғлиқлигини кузатиш мумкин. Бу ерда тез-тез пост қўядиган ва обуначиларнинг сезиларли сонига эга каналлар етакчилигини кўрамиз — @xushnudbek, @trolluz, @raisbuva, @davletovuz, @MubashshirAhmad. Аммо кейинчалик мазкур кўрсаткич блогернинг айни пайтдаги машҳурлигини намоён эта олмаслигини кузатиш мумкин. @xushnudbek каналининг аудиторияси кўрилган давр ичида 3,5 мингтага қисқарган.
Яна бир салмоқли кўрсаткич ERR. Бошқачасига айтганда Телеграм каналдаги постларни кўрадиган обуначиларнинг фоизи. Агар ERR кўрсаткичи 100%дан ортиқ бўлса, канал аудиториясидан ҳам кўпроқ одам постларни кўраётганини билиш мумкин. Бу постларнинг катта қизиқиш уйғотаётганини англатади.
Қизиқ томони, кучли бешликда нисбатан обуначилари камроқ каналлар турибди: @nurbekalimov (125%), @iqtiboslar (126,%), @shokirjonov (210,2%), @aqurbonova (119,6%), @MadinaNurman (212,6%).
Иқтибос индекси ҳам бундан аввалги кўрсаткичга боғлиқ (ИИ) —Telegram-каналнинг мақоми кўрсаткичи. Канал қанча кўп тилга олинса ва ундан қанча кўп иқтибос келтирилса, айни кўрсаткчи шунча юқори бўлади. Фикр етакчилари — @xushnudbek (608,14), @davletovuz (322,12), @Qoshni_mahalla (171,39), @trolluz (139,21) ва @muhrim (94,68).
Айни дамда Телеграм каналнинг машҳурлигини кўрсатиб берувчи сўнгги ҳамда энг асосий кўрсаткич бу – обуначилар сони ўсиши ёки камайиши. Октябр ойида обуначилар сони ошиши бўйича мутлақ етакчи @bayonoff.uz каналидир. Шу даврда унинг аудиторияси 4,2 минг нафарга ўсди. Бу 40% дегани! @raisbuva (+2000 ва 48,2 минг обуначи), @MadinaNurman (1,8 минг умумий обуначилар сонида +240), @kurbanoffnet (+175 ва 6,8 минг обуначи) ва @muhrim (+155 ва 10,7 минг обуначи).

Показано 11 последних публикаций.

3

подписчиков
Статистика канала