#Билиб_қўйган_яхши!
Фарзандингиз учун қайси тартибда алимент ундирилишни биласизми?
Қонунга кўра, эр хотинидан, ёки хотин эридан алимент ундириши мумкин.
1. Қандай тартибда вояга етмаган бола учун алимент ундирилади?
- Фуқаролик ишлари бўйича судларга вояга етмаган фарзанд учун алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризасини киритиш орқали.
2. Вояга етмаган фарзанд учун алимент ундириш ҳуқуқи қачон пайдо бўлади?
- Алимент ундириш ҳуқуқи, қонуний никоҳда бўлган даврда ҳам никоҳдан ажрашган давирда ҳам мавжуд бўлади. Яъни эр-хотин ажрашмаган ҳолда ҳам алимент ундириш мумкин.
3. Алимент қачондан ундирила бошлайди?
- Алимент, фуқаролик судларига алимент ундириш буйича ариза киритилган вақтдан бошлаб ундирилади.
4. Алимент вояга етмаган фарзанд учун қачонгача ундирилади?
- Вояга етмаган болага, вояга етгунга қадар яъни 18 ёшга тўлгунгача алимент тўланади.
5. Вояга етмаган фарзанд учун қанча миқдорда алимент ундирилади?
- Алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ушлаб қолинади. Бунда бир бола учун — тўртдан бир қисми (25%); икки бола учун — учдан бир қисми (33.3%); уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида (50%) ундирилади.
6. Вояга етмаган боланинг соғлик ҳолати ёмонлашиб, касал бўлганда, оғир шикастланганда ва бошқа холатларда қўшимча моддий таъминот олишга ҳақлими?
- Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.
7. Бола вояга етган аммо, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож бўлса унга ота-она моддий таъминот беришга мажбурми?
- Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартдир. Таъминот бериш ота-онанинг келишувига биноан амалга оширилади, аммо ота-она ўртасида бундай келишув бўлмаса низо суд тартибида ҳал қилинади.
8. Вояга етмаган фарзандга унинг вояга етгунига қадар бўлган вақтга ҳисобланган алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?
- Мумкин, бунда Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
9. Масалан, собиқ турмуш ўртоғидан бир нафар фарзанди бўлса-ю, собиқ турмуш ўртоғининг иккинчи турмушидан икки нафар фарзанди бўлса, бир нафар бола учун қанча миқдорда алимент ундирилади?
- Бунда алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ярмиси миқдори (50%) алимент учун ажратилади ва мазкур маблағ уч нафар фарзандга тенг тақсимланади.
Манба: http://lex.uz/docs/104720, http://lex.uz/docs/3967908
Каналга уланиш 👇🏿👶🏻
https://t.me/advice_uz