Ажинанинг кундалиги

@ajinaningkundaligi Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ижтимои-сиёсий воқеаларга ажинанинг муносабати
Мурожаат ва таклифлар учун
@ajinakundaligi_bot
Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
11.01.2020 20:06
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
119
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
Каналы, которые цитирует @ajinaningkundaligi
Adolat SDP
Qoʻshni mahalla
Adolat SDP
Daryo (kirill)
Xabar.uz rasmiy kanali
Xushnudbek.uz
davletovuz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Миллий боғда океанариум барпо этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарори асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида бунёдкорлик ишлари икки босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 9 гектар майдонда океанариум, амфитеатр, кинотеатр, кўнгилочар ўйингоҳ, эртакнамо қаср, мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилади. Иккинчи босқичда 12 гектар ҳудудда мавзули парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади.

Шунингдек, кафе ва ресторанлар, савдо дўконлари ташкил қилинади. Ҳаво мусаффолигини таъминлаш мақсадида каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин каби дарахтлар экилади.

Истироҳат боғи тўлиқ модернизация қилингач, бир кунда 10 минг кишигача хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Давлатимиз раҳбари Адиблар хиёбонига тафрифи давомида Миллий боғдаги бунёдкорлик ишлари билан танишиб бир қатор кўрсатмалар берди.

каналга уланиш: 👉https://t.me/ajinaningkundaligi
Читать полностью
Адиблар хиёбонида Тошкент музейи ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев бу ерда олиб борилаётган ишлар, ҳайкаллар кўринишига оид лойиҳалар билан танишди. Ҳайкаллар ёнида лавҳлар ўрнатиб ҳамда аудиоёзувлар орқали ҳар бир адиб ҳақида қисқача маълумот бериш, уларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтказиш учун қўшимча шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Алишер Навоий ҳайкали гумбазини безатиш, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Собиқ Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биноси реконструкция қилиниб, у ерда Тошкент музейи ташкил этилиши режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари унинг концепциясига оид лойиҳалар билан танишиб, музейнинг мазмун-моҳиятини бойитиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Музейни Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали тарзида ташкил этиб, малакали илмий ходимларни жалб қилиш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Читать полностью
Ҳуқуқий ахборот телеграм каналининг хабар беришича хорижда ишлаётганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Департамент қайта ташкил этилди.

“Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5903-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Департаментга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Жумладан, Департамент миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Фармонга мувофиқ, бир қатор вазирлик ва идоралар марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Гулнора Каримованинг яшаш манзилларидан топилган 12,7 миллиард сўмлик санъат асарлари музейларга топширилди

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 985 турдаги тарихий маданий ва бадиий аҳамиятга эга қимматликлар деб топилган ҳамда умумий қиймати 12,7 миллиард сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари (картина, сўзана, миллий тақинчоқлар, сопол, ёғочдан ишланган миллий ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар) аниқланган ва хатланган.

Қайд этилган картиналар ва санъат асарлари суд ҳукмига кўра давлат эгалигига ўтказилиб, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи Давлат музейи, Фарғона вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Чирчиқ шаҳар тарих музейларига топширилган.

Шунингдек, Гулнора Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг миллий бойликка тааллуқлилигини аниқлаш ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Сайлов якунлари бўйича сиёсий партиялар қанча маблағ олиши маълум қилинди

Амалдаги сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш тартибига кўра, жорий йилда партияларга бюджетдан 91,4 млрд сўм ажратилади. Ушбу суммани партиялар эгаллаган ўрнига мутаносиб равишда олади: ЎзЛиДеП — 32 млрд, «Миллий тикланиш» — 22 млрд, «Адолат» СДП — 14,6 млрд, ХДП — 13,7 млрд, Экопартия — 9,1 млрд сўм олиши керак.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Репост из: Adolat SDP
Ғуломжон Самадов: “Ёрқин из қолдирган сўз “Адолат” СДПга тегишли!”

“Америка овози” мухбири Навбахор Имамова “Халқаро пресс клуб” модератори Ғуломжон Самадов ҳамда Халқаро матбуот маркази раҳбари Жалолиддин Усмонов билан сайлов якунлари тўғрисида интервью уюштирди.

Суҳбат давомида у “Сайлов жараёнлардаги чиқишларда эсда қоларли, ёрқин из қолдирган ташаббус ва фикрлар бўлдими?” мазмунидаги савол билан мурожаат қилди.

Ғуломжон Самадов саволга жавоб бераётиб сайлов қизғин кечгани, ноодатий ғоялар кўплаб илгари сурилганини таъкидлади. Мисол келтириш сўралганида журналист энг ёрқин из қолдирган сўз сифатида “Адолат” СДП партияси раҳбари Наримон Умаровнинг фикрини ёдга олди. “Мустақил Тергов департаменти тузиш таклифи 30 йиллик тарихда илк бор янгради”, дея эътироф этди у.
👉http://adolat.uz/partiya/gulomzhon-samadov-yorqin-iz-qoldirgan-soz-adolat-sdpga-tegishli
Читать полностью
“Адолат” СДПдан навбатдаги янгилик

Бугунги кунда жамиятимизда бўлаётган сиёсий ўзгаришларга аҳолимизнинг ҳам қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. Аммо жамиятимизда аҳолимиз учун иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳамон устунлик қилмоқда. “Адолат” СДП томонидан анашундай бугунги сиёсий ислоҳотларга хайрихоҳ бўлсада фаол иштирок этиш учун вақт тополмаётган юрдошларимиз учун яна бир янги лойиҳа амалиётга жорий қилинган. “Партия патронажи” лойиҳаси орқали партиянинг ҳудудий кенгашлари томонидан 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида 6 196 та фуқаро ўз уйида партияга аъзо бўлди.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Ўзбекистон аҳолисининг қанча ойлик олиши маълум қилинди

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
1863 йилда Лондонда дунёдаги биринчи метро линияси очилади.

Метро линиясининг узунлиги 3,6 км. бўлиб, чизиқ бўйлаб еттита станция бор эди. Метро темир йўли буғ билан ишлайдиган поездларни ҳаракатлантириш учун мўлжалланган.

Лондон метроси бугунги кунда йилига бир миллиарддан ортиқ йўловчиларни ўз манзилига етказади. Ушбу метро тармоғи 11 та йўлдан иборат бўлиб, метро 270 та бекатни ўз ичига олади ва йўл узунлиги 400 километрдан ортиқ.

Манба: Uza.uz
Читать полностью
Бугун, 9 январ куни соат 14:04 атрофида Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига тумандаги Кўкгумбаз МФЙ қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Ш. хонадонига чақириқ қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб борганида оила аъзолари, хонадон соҳиби Д.Ш ва унинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган Н.Ш, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О. Й.да биологик ўлим аниқланган.

Уларни бирламчи текширувдан ўтказилганда «ис газидан ўткир заҳарланиш» дастлабки ташхиси қўйилган.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
2025 йилгача фуқаролар учун тўлиқ электрон хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда расмий идораларга у ёки бу юмуш билан мурожаат қилган аҳолининг вақти ва маблағини тежаш, айниқса, сарсон-саргардонликка барҳам бериш, қолаверса, коррупцияни бартараф этиш мақсадларида давлат хизматлари кўрсатишнинг яхлит, замонавий, ишончли тизимини яратишга киришилганлиги айтиб ўтилди.

Бугунги кунда фуқароларимиз учун 80 дан ортиқ инновацион бинолар жисмоний ва юридик шахсларга хизмат қилмоқда. Айни вақтда яна 94 та шундай иншоотларни қуриш ишлари олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, олис жойларга чиқиш орқали (“мобил давлат хизматлари”) қулай ва шаффоф тарзда сайёр хизматлар ҳам кўрсатиляпти.

Ўтган йил 1 июндан бошлаб фуқароларнинг яшаш жойидан ва ташкилотларнинг манзилидан қатъи назар, исталган марказ орқали давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди.

Идоралар ўртасида маълумот алмашинуви йўқлиги сабабли 2019 йилда қурилиш, табиий газ, иссиқ сув ва ичимлик суви таъминоти борасида хизмат кўрсатиш муддатлари бузилган.

Шу боис йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига барча идораларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини яратиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача камида 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Репост из: Qoʻshni mahalla
​​⚡️🇺🇿 2019 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг қарзи 4,5 миллиард АҚШ долларига ошган.

💰 Ўзбекистоннинг жами қарзлар миқдори — 19,2 миллиард доллар. Булар ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган маблағлар бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 33,6 фоизини ташкил этган.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН ҚАРЗЛАРИ:

🇨🇳 Хитойдан 2,8 миллиард доллар

«Ушбу маблағлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўғридан-тўғри қарзи эмас, балки асосан Хитой давлат Тараққиёт банки ва Экспорт-импорт банкининг кредитларини акс эттиради», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.

🇯🇵 Япониядан1,8 миллиард доллар

🇰🇷 Жанубий Кореядан
560 миллион доллар

🇫🇷 Франциядан ➖ 345,8 миллион доллар

🇩🇪 Германиядан ➖ 286,5 миллион доллар

🇷🇺 Россиядан ➖ 150,6 миллион доллар

🇸🇦 Саудия Арабистонидан ➖ 122,1 миллион доллар

🌐 бошқа мамлакатлардан111,8 миллион доллар


Маълумотлар: 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра
Читать полностью
10 январдаги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечга яқин бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечга яқин бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Репост из: Adolat SDP
Адолат” ташаббуси акс этган Президент қарори чиқди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз сайловолди дастурида илгари сурган ташаббуслардан бири амалиётга жорий қилинадиган бўлди.

Қарор билан вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, жарималар Давлат бюджетига туширилиши белгиланди.

Ушбу ташаббус партия дастурида ҳам ечими билан акс этдирилган эди. Жумладан, давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий ундирувлар) тўлалигича давлат бюджетига тушуриш ғояси илгари сурилган эди.

“Адолат” СДП сайловолди дастуридан:

“Биз бугунги кунда давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий ундирувлар) тўлалигича давлат бюджетига тушмаётганлигидан хавотирдамиз. Ундирувларнинг бир қисми давлат бюджетига тушмаган ҳолда айрим давлат органларига йўналтирилганлиги бизни мутлақо қониқтирмайди. Бундай ундирувлар фақат давлат бюджетига ундирилиши ва сўнгра, қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланиши зарур. Акс ҳолда, давлат божлари ва бошқа мажбурий ундирувлар парламент назорати доирасидан четда қолади ва айрим давлат органлари томонидан мақсадсиз фойдаланишга, ички коррупциянинг ривожланишига сабаб бўлади”.

Президент қароридан:

“Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий жарималардан ажратмалар миқдорини бюджетдан ташқари маблағлардан тўлаб келинаётган иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловларини унификациялаштирган ҳолда Давлат бюджети орқали амалга ошириш ҳисобига мақбуллаштириш бўйича таклиф киритсин.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан уларнинг ходимларига уй-жой ва автомашиналар хариди учун имтиёзли кредитларни ва фоизсиз ссудаларни ажратиш бекор қилинсин”.
👉http://adolat.uz/partiya/adolat-tashabbusi-aks-etgan-prezident-qarori-chiqdi
Читать полностью
Ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолияти легаллаштирилади

2020 йил 31 январгача Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бу ҳақда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида алоҳида вазифа белгиланган.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Репост из: Daryo (kirill)
⚡️Уруш бўлмайди. Трамп Эроннинг зарбаларига муносабат билдирди.

Батафсил — http://dy.uz/B79tQ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2020 йил 1 январдан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси амалиётга татбиқ этилди. Бу ислоҳотлардан асосий мақсад – жорий ва келгуси йилларда иқтисодий барқарорликни таъминлашдир.

Йиғилишда бунинг учун тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бу орқали бюджет тушумларини мунтазам ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

– Ягона йўлимиз – тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш! Ҳар бир ҳоким бюджетга қўшимча даромадларни таъминлаши учун ўзи изланиши, тадбиркорга шароит яратиб, бизнес вакиллари билан елкама-елка ишлаши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Жойлардаги раҳбарларнинг эскича иш услуби, энергия ресурслари истеъмоли ва тўлови бўйича ҳисоб-китоб юритиши, тадбиркорларни қийнаётган масалаларга ёндашуви танқид қилинди. Ўтган йили Мирзо Улуғбек, Ғузор ва Муборак туманларида фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар сони ошгани танқид қилинди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир туман кесимида ресурс солиғи тўловчиларни ҳамда уларнинг объектларини ҳисобга олиш, иш ўринлари ва тадбиркорлар фаолиятини легаллаштириш бўйича ҳам топшириқлар берди.

Электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун қарздорликни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва бошқа жойларда дебитор қарздорлик кўпайгани, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида катта миқдорда талон-торожликлар аниқланаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир этиши билан бирга ҳудудлардаги тадбиркорларнинг электр ва табиий газ таъминотида узилишларга сабаб бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари бундай ҳолатларга чек қўйиб, электр энергияси ва табиий газдан қарздорликни қисқартириш, аҳоли ва тадбиркорларни ушбу манбалар билан узлуксиз таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Видеоселекторда соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар белгиланган прогноз режаларни бажариш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисобот берди.

👉https://t.me/ajinaningkundaligi👈
Читать полностью
Репост из: Xabar.uz rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️ Эрон 24 соат ичида:

• Ироқдаги АҚШ базаларига ракета ҳужумлари уюштирилди
• БАА ва Исроилга зарба бериш ҳақида огоҳлантирди
• Қосим Сулаймоний дафн этилди
• Дафн маросимида 50дан ортиқ киши тиқилинчдан ҳалок бўлди
• Теҳрон яқинидаги авиаҳалокатда 176 киши қурбон бўлди
• Мамлакат жанубида 4,9 магнитудали зилзила рўй берди
• Эрон урушни хоҳламаслиги ҳақида БМТга ёзди

📲 Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Читать полностью