#КУЛГУ_ВАҚТИ
🥚Бир киши иккинчи аёлга уйланмоқчи бўлибди. Ва буни хотини билиб қолибди. Хўжайини келишига тўртта тухумни тўрт хил рангга бўяб пиширибди.
Эри келиб тухумларни кўриб ҳайрон бўлиб,бу нима? - деб сўрабди.
Хотини, буларни есангиз,кейин айтаман дебди.
Эри тўртта тухумни паққос туширибди.
Хотини,- ,,Хўш? Фарқини билдингизми?" -дебди.
Эри,- ,,Йўқ оддий бир хил тухумлар "-дебди.
Унда билиб қўйинг!, аёллар ҳам турли-туман бўлгани билан, ичи айни бир хил -дебди аёли.
😁Қўлга тушган эр эса пинагини бузмай-,,Тўғрику-я, лекин мен тўрттасини емаганимда тўймасдимда"- дебди