Alhamdulillah


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


"Бўлиши амримаҳол" деган сўзни луғатингдан ўчириб, унинг ўрнига
"Бисмиллаҳи таваккулту ъалаллоҳ" (Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим)

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


#Қалб_тубидан

Саховатли бўлинг!

Чинакам буюк инсонлар сахий бўлишади… Чунки, уларнинг қалблари мусаффо, қўллари очиқ, чеҳралари нурлидир. Буюклик ва улуғворлик оламида бахиллар учун сира ўрин йўқ! Бундай кимсалар ва инсонлар ўртасида меҳр ва дўстликка, вафо ва садоқатга асосланган муносабатлар бўлмайди. Демак, кимки юксак даражалар эгаси бўлишни истаса, инсонларга яхшилик қилишда моли, обрўси, илми ва гўзал хулқини аямасин! Aна шунда инсонлар қалблари-ю жонлари билан унинг атрофини ўраб оладилар, ундан чинакамига мамнун бўладилар ва унинг исми тарих зарварақларига муҳрлангай…

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ


"Дунёни ўз ҳолига қўй! Ҳоҳлаганини қилсин, барибир Аллоҳ таоло сенга битган нарсадан ортиғини устингга келтира олмайди".

Шайх Муҳаммад Мутаваллий


Биродарлар, биз қўй эмасмиз! Бўйнимизга ип солиб у тарафга хайдаса хам, бу тарафга хайдаса хам кетаверадиган!

Биз шунчалик қўрқоқ эмасмиз, бир юзимизга шапалоқ тортишса иккинчисини тутиб турадиган!

Кўзингизни очинг, эй уммат! Сизни Хабибингизни, кўзингизни нури бўлган кечаларда сиз учун йиғлаб дуо қилган Зотни, «Умматим, умматим» дея йиғлаган Зотни масхара қилишияпди...


Банда маъсиятлар ичида хор бўлиб юришни ташлаб, тақво йўлига чиқар экан, Аллоҳ уни мол-дунёси бўлмаса ҳам бой, дўст-биродари бўлмаса ҳам азиз, йўлда ҳамроҳи бўлмаса ҳам Ўзига яқин қилиб қўяди.

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид ҳафизаҳуллоҳ


Отам ҳаётида романтик кино кўрмаган. Ҳеч қачон севги ҳақида шеърлар ва қасидалар ёдламаган. Бир донаям муҳаббат тўғрисида қўшиқ ҳиргойи қилмаган.

Аммо жудаям художўй онажоним билан урушиб қолганда эса фақат бир иш қиларди; унинг узун тасбеҳидан юрак рамзини ясаб, жойнамози устига қўйиб кетарди.


Айман Ёғий


Репост из: Abdurahmon Meshayan
#Ёрдам

Азизлар, бир солиҳа, дин ғамида бўлган, юртимиздаги машҳур Ислом ўқув юртида мураббия бўлиб ишлаб келаётган опамизнинг турмуш ўртоқлари яқинда оламдан ўтиб, зиммаларида 2 000 доллар атрофида қарз қолиб кетибди.

Опамизнинг турмуш ўртоқлари ва ўзлари бир муддат коронавирус билан хасталаниб, шифохонада ётганлар, қарзнинг асосий қисми шу муддат давомида йиғилган. Ислом ўқув юртидан оладиган маошлари эса 1 миллион сўм экан, холос...

Шу опамизнинг мушкулларини осон қилишни истаган биродарларимиз қуйидаги телефон рақами орқали алоқага чиқса бўлади:

+998 99 608 77 86

Имронбек (опанинг ўғиллари)


Дунё тарихидаги энг буюк инсон деб қидирув берсангиз, Гуглнинг жавоби — Муҳаммад.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) карикатурасини қаттиқ қоралайман. Шунингдек, у буюрган амалга хилоф равишда мусулмон бўлмаган шахсни қасддан ўлдиришни ҳам қоралайман. Чунки бу Пайғамбаримиз суннатига хилоф иш.


#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло айтади:

یَوۡمَ تُبۡلَى ٱلسَّرَاۤئِرُ

"У кунда (Қиёматда) сирлар фош бўлади". ("Ториқ" сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: "Қиёмат куни Аллоҳ Таъоло барча махфий сирларни ошкор қилади. Шунда баъзи юзлар (дунёда қилган махфий солиҳ амаллари туфайли) нурли, яна баъзи юзлар эса (дунёда қилган махфий маъсиятлари сабабли) қора бўлади. Зеро, Аллоҳ ҳамма яширину очиқ нарсаларни билгувчидир".

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Ансорий Ал-Қуртубий. "Ал-Жомеъ лиаҳкомил-Қуръон", 9-жилд, 20-бет.

***

Бу оят ақл эгаси бўлган ҳар бир киши учун кифоя: дунёда махфий сақлаган ҳар қандай тўғрию нотўғри ишимиз Қиёмат куни юзага чиқади. Ўғри бир кун қўлга тушишдан, порахўр кун келиб қамалишдан қўрқиб яшайди; худди шу каби гуноҳларимиз туфайли виждонимиз қийналади, агар қалбимиз ўлиб қолмаган бўлса, бунинг учун бир кун жавобгарлик борлигини ҳис этамиз.

Аммо бунинг ечими бор: тавбаи насуҳ – қилган гуноҳига қайтмаслик шарти билан сидқидилдан тавба қилиш (одамларга зулм қилган бўлса, уларни рози этиш, тортиб олинган мулкларини қайтариб бериш) кишини гуноҳлардан поклайди, Қиёматда жазоланишдан қутқаради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى الله ِتَوْبَةً نَّصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки, шунда Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса". ("Таҳрим" сураси, 8-оят).


Энди Фотимахоннинг араваси бор. Энди у ҳам бошқаларга ўхшаб кўчаларни сайр қилиши мумкин.

• Шиоримиз: Ҳеч бир етим қаровсиз қолмасин!
• Мақсадимиз: Жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлиш!

#МЕҲРТОШКЕНТ2020

@MehrToshkent2020


Банданинг раббиси ҳузурида икки туриши бор. Биринчи туриш намозда ва иккинчиси Унга йўлиққан Кундаги туриш.

Ким биринчи туриш ҳаққини риоя этса, унга иккинчи туришда осон қилинади. Ким у туришга бепарво бўлиб, ҳаққини риоя этмаса, бу туришда унга жуда оғир бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: "Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. Албатта, анавилар шошган (дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар". (Инсон сураси, 26-27-оятлар)

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ


"Инсонлар сенга жафо қилиб, сени четга туртар эканлар, билки, тасбеҳ айтиш билан Роббингга яқин бўласан!".

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


Ҳар бир инсоннинг ризқи тақсим қилинган!

Ҳар бир инсоннинг ризқи тақсим қилинган. Лекин, унга етишиш йўли унинг ўз қўлидадир. Олдин ҳам бир воқеани айтиб берган эдим. Бир боғда олма дарахти бор. Бир киши ушбу дарахтдаги олма мевасини бир неча йўл орқали истеъмол қилиши мумкин: уни ўғирлаб ейиши мумкин (Аллоҳ асрасин), меҳмондорчилик сабабли, сўраб олган ҳолда, уни сотиб олиб ёки унга ҳадя сифатида тортиқ қилингандан сўнг ейиши мумкин. Унга етишиш йўллари турли хил. Ҳаммаси кишининг ўз қўлида. Унга тўғри йўлда бўлган ҳолатда ва тақво қилган ҳолда етиша олади.

Инсон сабр қилар экан, унга ризқи ҳалолдан келади!

✍️ Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ


Гуноҳларни қанчалик кўп такрор қилмагин, тавба қилишдан малолланма! Кийиминг ҳар қачон кир бўлса, уни ювмайсанми?! Шунингдек, ҳар қачон гуноҳ ишга қўл урсанг, Роббингга истиғфор айт!

"Астағфируллоҳал-Азийм ва атуубу илайҳи" - Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан, деб айт.


Кўпроқ истиғфор айтинг. Муаммоларингизнинг ечими бу истиғфор.

Ихлос билан, гунохларингиз албатта кечирилишига, ғам-қайғудан албатта қутилишингизга ва қалбингиз ҳотиржам бўлишига ишониб айтинг.

Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ


Ishi zo‘rligida gunoh qilib, orqaga ketganda ibodat qiladigan odam yaxshi odam emas.

©Mubashshir Ahmad


"Ислом Европага борганида улар уни дин қилиб олишдан кибр қилишди. Аммо уни дастур қилиб олиб таълимотларини ижро қилиб муваффақиятга эришишди!".

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.


Мусибат кўрмайдиган одамни ғафлат босиши мумкин . Доим омади чопиб ишлари юриб тураверса қалби қотиб, кибрга ғурурга берилиши мумкин. Муваффақиятларига маст бўлиб бутун ғами еб-ичиш ва нафсини қондириш бўлиб қолади. Кейин қутуриб туғёнга кетади. Шунинг учун кичкина синовлар тез-тез келиб, пешона деворга секин-секин уриб турилгани яхши. Мусибат ва синовлар қалбни юмшатади, Оллоҳга қайтишга ундайди.


Uhud jangida Rosullulloh ﷺ buyruqlariga quloq solishmagan sahobalar mag'lubiyat sababchisi bo'lishdi.

Bizning holimiz ham huddi shunday.
Qachon Rosullulloh ﷺ olib kelgan dasturlariga amal qilmas ekanmiz yutqazaveramiz...


Шайх Абдулҳамид Кишк раҳимаҳуллоҳнинг хотималари қандай бўлганини биласизми?

20-асрнинг таниқли воизларидан бири, ўзидан 2 мингдан ортиқ ёзувли мавъизалар, 108 та китоб қолдирган, "Минбарлар чавандози" лақабини олган мисрлик Абдулҳамид Кишк раҳимаҳуллоҳ бўлиб, Қуръони Каримга ўн жилддан иборат "Фий риҳаабит тафсийр" номли тафсир ёзганлар.

Шайхнинг вафоти жуда ибратли бўлганини кўплаб кишилар таъкидлашади. Шайхнинг фарзандлари, Шайх Муҳаммад Ҳассан, Шайх Абдулазим Бадавий ва бошқалар Шайх Абдулҳамиднинг гўзал хотима топганларини айтишган.

1996 йил 6 декабр Жума куни эди. Шайх бомдодни ўқигач, Қуръони Каримдан ўқийдиган вазифаларини ўқиб, зикрларни айтадилар. У киши бу вазифани доим бажариб юрар, вазият қандай бўлишидан қатъи назар уларни қолдирмасдилар. Вазифаларни бажариб, зуҳо намозини ҳам ўқиб бўлганларидан сўнг бироз ухлайдилар ва уйқудан "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" деб уйғонадилар. Кейин аёли ва фарзандларини ёнларига чорлаб, "Бугун тушимда кимни кўрганимни биласизларми? Тушимда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умар розияллоҳу анҳуни кўрдим. Мен хонтахта устида ётибман, Умар розияллоҳу анҳу мени ўтқизиб қўйдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени муборак қўллари билан юва бошладилар, Умар розияллоҳу анҳу эса сув қуйиб берар эдилар" деб кўрган тушларини айтиб берадилар. Кейин Шайх қўлларини кўтариб, "Аллоҳдан бугунги кунимни Унга йўлиқадиган кун қилишини сўрайман" деб дуо қиладилар.

Шайхнинг яна бир дуолари ҳам бор эдики, у овозли мавъизаларда ҳам ёзилиб қолган. Бу "Ё Аллоҳ, мени имом ҳолимда яшатгин ва имом ҳолимда вафот эттиргин. Эй оламларнинг Робби, менинг жонимни ҳузурингда сажда қилиб турганимда қабз этгин" деган дуодир.

Шайх Жумъа намозига таҳорат олиб, масжидга чиқиш олдидан 2 ракат нафл ўқимоқчи бўладилар. Намозни ўқиб, 2-ракатнинг 2-саждасида узоқ қолиб кетадилар. Фарзандларидан бири отасининг нафас олаётганини текшириш учун яқинларига келади, Шайх қимир этмасдилар. Яна бир ўғиллари отасининг қулоғига яқин келиб пичирласа ҳам у кишидан жавоб бўлмайди. Ўғиллари ножам бўлиб, "Отажон, отажон" деб чақиради. Аммо оталари индамайдилар. Омонатни топширган эдилар. Шайх ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, сажда ҳолатида турардилар.

У кишининг айтиб юрадиган дуоларидан бири "Ё Аллоҳ, Сендан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларида ўлишимни сўрайман" дуоси эди. Буни қарангки, ўша куни Шайх 63 ёшда эдилар.

Аллоҳ таолонинг халқлари устида жорий қилиб қўйган суннатларидан бири шуки, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида ўлади, ким ниманинг устида ўлса, ўшанинг устида тирилади.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларни, жумладан, Шайх Абдулҳамид Кишкни раҳматига олсин! Хато, камчиликларини мағфират этиб, Исломга, Қуръони Каримга ва мусулмонларга қилган хизматларини муносиб тақдирласин!



Показано 20 последних публикаций.

264

подписчиков
Статистика канала