Andijonnoma Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти.
Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй.
Мурожаат учун : @and_press_services
Web site: http://andijonnoma.uz
Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz
Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


2024 йилги давлат дастури:
юртимиз равнақини юксалтириш, фаровонликни оширишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат


Мамлакатимиз Президентининг 2024 йил 21 февралдаги Фармони билан қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларда билдирилган таклифлари асосида ишлаб чиқилган. Муҳим ҳужжатда 2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси ҳамда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди.

Батафсил 👉 Andijonnoma.uz

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзандингиз китоб ўқишини хоҳласангиз, ўзингиз ўрнак кўрсатишингиз керак.


Ўзбекистон халқ артисти, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Гавҳар Зокирова.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


ОМОНАТ

Ўғил кўча эшигидан чиқиши биланоқ бир даста пул топиб олди. Шошиб қўйнига яширди. Тўғри бозорга чопди. Aввал сархил ва маззали таомлар билан яхшилаб қорнини тўқлади. Сўнгра оёғига қимматбаҳо этик билан эгнига замонавий кастюм-шим сотиб олди.
Кечқурун кун бўйи пулларни тугатиб қайтгач гўштсиз овқатни нарига суриб қўйди. Яна ширин хаёлларга берилиб турган чоғи эшикдан отаси кириб келди.
- Онангга дори ололмадим, деди оғир қайғу билан - қаергадир пулни тушириб қўйибман...

Манзура Aбдуллаева

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#Даҳолар_ўгити

​​Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади

Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.

Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.

Пиримқул Қодиров (1928-2010)


Президентимиз наманганлик 108 ёшли нуронийга машина совға қилди

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида ҳамюртларимиз билан ифторликда иштирок этиб, нуронийлар билан мулоқотда бўлганди. Жумладан, Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаев давлатимиз раҳбари ҳақига дуода бўлган.

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан давлат раҳбари Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга «Traverse» автомашинасини туҳфа қилди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.


Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.


ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан   – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан   – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан   – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан   – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.


Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#қизиқарли_маълумот

Интернет неча килограмм оғирликга эга?

2020 йил охирига келиб, глобал интернет ҳажми тахминан 40 зеттабайт бўлиши кутилмоқда. Бу 40 000 000 000 000 гигабайт маълумот дегани. Ҳозирги ўртача интернет тезлиги билан 40 зеттабайт маълумотни юклаб олиш учун эса сиздан тахминан 400 миллион йил вақт талаб этади.

Бу маълумотларнинг аксарият қисми, дунё бўйлаб тақсимланган, улкан серверлардаги қаттиқ дискларда сақланади. Қаттиқ дискларнинг ишлаш принципини билган ҳолда, содда математик ҳисоб-китоблар ёрдамида, бутун бошли интернетдаги барча маълумотлар тахминан 0.0000000000000000025 миллиграмм оғирликга эга эканлигини аниқлаш мумкин. Тасаввур қиляпсизми, барча хабарлар, ёзишмалар, расмлар, Youtube даги миллиардлаб видеолар, барча-барчаси атиги энг кичик чанг заррачаси каби оғирликга эга.


👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


📚 Кутубхоналар ҳақида ғаройиб фактлар!

1️⃣ Биринчи кутубхона жуда узоқ вақт олдин, милоддан аввалги III минг йилликнинг ўрталарига тўғри келади. Шумер қироллиги остида яратилган кўплаб гил (лой) лавҳалардан иборат омбор замонавий Ироқ ҳудудида топилган.

2️⃣ Илгарилари кутубхоналардаги ниҳоятда қиммат ҳисобланган қўлда ёзилган китоблар ўғирлаб кетилмаслиги учун занжир ва қулфлар билан боғланиб қўйилган. Матбаа ихтироси билан вазият ўзгарди. Айнан шундан сўнг илгари фақат жойида ўқиш мумкин бўлган китоблар қўлга берила бошланди.

3️⃣ АҚШда жойлашган дунёдаги энг катта Конгресс кутубхонасида тахминан 155 миллион нусха китоб сақланади ва ҳар йили ўртача 1,7 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни қабул қилади. Эндиликда ундаги барча китоблар рақамлаштирилиб, муаллифлик ҳуқуқини бузмайдиган тарзда кутубхонанинг веб-сайтида нашр этилмоқда.                                                                                                    
4️⃣ Олимларнинг фикрича, дунё кутубхоналарида 130 миллионга яқин турли хил асарлар сақланади. Бу ерда фақат асарлар назарда тутилган, чунки китоблар сонини санаб чиқиш жуда мушкул. Улар бир неча триллиондан ҳам кўп бўлса керак, чунки катта кутубхоналарда ҳисоб миллионлаб, кичикларида эса ўн минглаб китоблар сонига тўғри келади.

5️⃣ Ҳатто космосда ҳам кутубхоналар мавжуд. Халқаро космик станциядаги бу кутубхонада қоғоз чанги бортдаги ҳаво фильтрлаш тизимини тўсиб қўймаслиги учун қоғоз ўрнига махсус юпқа пластмассада босилган юздан зиёд китоблар бор.           

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress




#рамазон_ҳадислари

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Баъзи рўзадорлар борки, уларга очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлганлар борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан бошқа нарса бўлмас», - дедилар".

Имом Бухорий ривояти.


👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#ривоят

⸺ Одамлар нима учун бир-бирларининг ички дунёсига эмас, кўпроқ ташқи кўринишига қараб баҳо беради? ⸺ деб сўрашибди Луқмони Ҳакимдан.

Ҳаким жавоб берибди:
⸺ Чунки иккита кўз ҳаммада бор, лекин тўкис фаросат ҳаммада ҳам мавжуд эмас.


👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#рамазон_кундаликлари

Мандарин янги йилни эслатса,
Қовоқ хелловенни эслатар.

Хурмо эса севимли Рамазонни ёдга солади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Репост из: auz.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОБОД БЎЛАЁТГАН МАНЗИЛЛАР


“Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” дастурлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Хўжаобод туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан туманнинг Янги ҳаёт ҳамда Шаҳрихонсой маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига катта эътибор қаратилган.

Ҳудудларда дастлаб аҳоли хонадонлари хатловдан ўтказилиб, кўп йиллардан буён йиғилиб келаётган муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар давомида тоза ичимлик суви, йўл таъмири, электр энергия ва газ таъминоти, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бандлик масаласи билан боғлиқ кўплаб муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Сиз учун махсус!Online group

Auz.uz|Andijon24|YouTube|FB


#кун_тарихи

28 март – рус ёзувчиси ва жамоат арбоби Максим Горкий таваллуд топган кун

Максим Горкий (асл исми Алексей Максимович Пешков) – рус ва совет ёзувчиси ва жамоат арбоби. Собиқ Иттифоқ Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи раиси. Беш марта Адабиёт бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилган. У рус адабиётида Амир Темур сиймосига илк бор мурожаат этган ёзувчидир.

Горкий асарлари 1930 йилларнинг бошида дастлаб Чўлпон, кейинчалик Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Мирзакалон Исмоилий ва бошқалар томонидан ўзбек тилига таржима қилинди. Аксарият пьесалари Ўзбекистан театрларида саҳналаштирилган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #қизиқарли_маълумот

Лондондаги санъат галереясида келажак кўргазмаси намойиш этилди. Классик расмлардан рамкалар олиб ташланди ва нейрон тармоқлар ёрдамида жонлантирилди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


"Адидас" қути шаклидаги пойабзални тақдим қилди

Бу ғалати эшитилиши мумкин, аммо компания ростдан ҳам бу ишни қилган. Мазкур қути шаклидаги пойабзал «Box shoe» деб аталади.

Кроссовка моҳиятан Адидаснинг анъанавий кўк қутиси бўлиб, у тескари қилинган(қопқоғи ерга қараган) ва олд қисми тешилиб, қалин боғичлар ўтказилган. Оёқ кирадиган жойида эса «қулоқча»си ҳам бўлиб, у текис қирқилган картон бўлакчасини эслатади. Бундай антиқа оёқ кийим асосчи Эдисон Чен янги «красовка» суратларини баҳам кўрар экан, унинг сотилиш ёки сотилмаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Тахминларга кўра, бу Адидаснинг 1 апрелга тайёрлаган «байрам совғаси» бўлиши мумкин. Чунки маҳсулот коди AF0104 этиб кўрсатилган. Ушбу код 1 апрелга ишора қилаётганга ўхшайди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


«Андижоннома» газетасининг муҳим бурчагидан сизнинг реклама, эълон ва билдирувларингиз учун жой ажратилган, шошилинг.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


❗️Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлиши мумкин

Қозоғистон Сенати Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача ошириш тўғрисидаги битимни ратификация
қилди.

Шундай қилиб, ҳар икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Замонамиз...

Келин эрининг уйига иккита сандиқ билан келди. Ҳамма кўриб: Ҳа, бу бой хонадоннинг қизи экан, дейишди. Сандиқлар очилди. Икки сандиқ китобни кўриб ҳафсалалари пир бўлди...

✍️Беҳруз Ўткирқулов.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Дубай шаҳрида ўтказилган халқаро санъат фестивалида Замира Бешимова раҳбарлигидаги «Талент» гуруҳи миллий ва замонавий рақс йўналишларида 1- ва 2-ўринларни қўлга киритди.

«Arabian Мusic fedtival» халқаро мусиқа ва рақс танловида Ўзбекистон, БАА, АҚШ, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия каби давлатлардан 30 га яқин ижодий жамоалар қатнашди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

Показано 20 последних публикаций.