Репост из: КАЛБ КАЛИТИ
ҚАРЗДОРЛИК ЮКИ
Оллоҳ ҳузуридаги қарзларни унутганингизда, зиммангизга қарздорлик юклатилади.
Тенгқурим Кароматхон ҳузуримга келганда эрта баҳор ойлари эди. Ғоят дид билан кийинган, ўзига оро берган аёлга боқиб, бундай одамларда ташвиш бўлмаса керак, деган хаёлга борасиз. Лекин бу суратгагина берилган алдамчи баҳо, зеро сийрати – қалбида ташвиши, изтироби йўқ инсоннинг ўзи йўқ.
–Ҳаётхон, китобларингизни ўқиб, сизни қидириб келдим, –сўз бошлади аёл ўриндиққа ястаниб ўтиргач,– балки фаришталар орқали Оллоҳдан тиласангиз, ишим ўнгланар. Ёшим элликка қараб кетяпти. Умрим давомида ҳаммага яхшилик қилдим. Укаларимга машиналар, жиянларимга янги урфдаги сара–сара кийимлар олиб бердим. Аёл бошим билан онамни ҳажга жўнатдим. Қўни–қўшни, ёру биродарларга ҳам ҳамиша химмат қилдим. Эрим топармон–тутармон, пулни қаёққа сарф бўлаётгани билан ишлари йўқ.
Қайинсингил,қайиноғаларимга–ку, қилинган яхшиликларнинг саноғи йўқ, савоби тегар, дейман. Лекин, энди чарчадим. Ҳеч банда қилган яхшиликларим қадрига етмади, раҳмат айтмади.
Бошимга иш тушганда, ҳамма ўзини четга тортди.
Давлат корхонасида бухгалтерман, аслида ишга эҳтиёжим йўқ, лекин зерикмаслик учун меҳнат қиламан. Яқинда ишхонамда жамоага тегишли 500.000 сўм пулни ўғирлаб қўйишди. Қани ҳақиқат, дейман. Шунча эҳсон, савоб эвазига топган оқибатим шу бўлдими?! Ҳеч ким бўйнига олмади. Ҳозир озгина қоқилиброқ турибмиз, шунча пулни ўз чўнтагимдан қўйгани маблағ йўқ. Лекин шу пул учун ўзим жавобгарман, чунки сейф менинг номимда, калит ҳам ёнимда турарди. Оллоҳдан ҳам ҳафа бўлиб кетаман, нима гуноҳим учун бу азоб?
Мана, уч кундирки, беҳаловатман, уйқум қочган, юрагим тез ураяпти, ваҳимага тушганман. Бу ҳолатдан чиқиш йўлини қидириб, олдингизга келдим. Кароматхон шундай деб йиғлаб юборди.
Унинг дарди таниш, бир вақтлар мен ҳам шу синовдан ўтганман.
Ачинишим бефойда, Кароматхоннинг қалбан, онгли ўзгаришигина муаммони еча олади.
–Кароматхон, тақдирга ишонасизми?–дея савол бераман.
–Ҳа, нимайди, бу кунингиз тақдирдан демоқчимисиз? Мен бунга ишонмайман. Тақдирда ёмонлик келади, деб ёзмайдику Оллоҳ!
– У ҳолда, айтинг–чи, тақдир ўзи нима?
У бироз хаёлга чўмиб, жавоб берди:
– Тақдир– пешонамга ёзгани. Буни тан оламан. Ҳаётхон, бу гапларни бошимга тушган ташвишга нима дахли бор?